Muhammadrahim.uz
описание
Андижон вилояти Олтинкўл тумани" Мухаммадраҳим хожи" жоме масжиди имом хатиби Исроилжон Мадумаровнинг маънавий маърифий канали.
1 655
подписчиков
Охват к подписчикам
30,3%
ERR
Реакции к просмотрам
0,00%
0 на 45 постов
Пересылки к просмотрам
0,60%
151
Постов в день
4,4
всего 630
Где отзываются чаще
доля реакций к просмотрам- 15 авг.ВАФОТ ЭТГАН АЁЛГА ЮВИЛГАНДАН КЕЙИН ХУШБЎЙЛИКЛАР СУРТИЛАДИМИ? ❓2169-САВОЛ: Эркак киши вафот этса, унинг сажда қиладиган аъзоларига хушбўйлик суртилади. Аёл киши вафот этса ҳам шу иш қилинадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Албатта, қилинади. Чунки бу масалада эркак ва аёл тенг ҳисобланади. Иккисининг ҳам сажда қиладиган аъзолари, яъни пешонаси, қўллари, тиззалари ва оёқ кафтларига хушбўйлик суртилади. Бу борада Умму Атийя розияллоҳу анҳодан қуйидаги ҳадис ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга кирдилар, биз у зотнинг қизларини юваётган эдик. “Уни сув ва сидр билан уч ё беш марта, лозим топсангиз, ундан ҳам кўп ювинглар. Охиргисида кофур ёки кофур аралашган бирон нарса қўшинглар. Тугатганингизда менга айтинглар”, дедилар. Тугатганимизда у зотни чақирдик. У зот бизга изорларини узатиб, “Танасини мана бунга ўранглар”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.0,00%
- 15 авг.#muftiy_minbari Гуноҳларни тарк этиш ҳаловати 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣0,00%
- 15 авг.РОСУЛУЛЛОҲНИНГ КИЙИНИШДАГИ СУННАТЛАРИ •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги кийим киядиган бўлсалар, уни номини айтиб, масалан кўйлак, ёки салла ёки чопон деб, сўнгра “ Эй Аллоҳим! Сенга ҳамда бўлсин! Сен буни менга кийгаздинг. Сендан унинг яхшилигини ва унинг учун қилинган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Сендан унинг ёмонлигидан ва унинг учун қилинган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман”, дер эдилар. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ0,00%
- 15 авг."САДАҚА" ЭШИГИДАН КИРИШНИ ИСТАЙСИЗМИ? Жаннатнинг саккизта эшиги борлиги айтилади. У ерда шундай саодатли инсонлар борки, улар махсус "Садақа эшиги"дан чақириладилар. Нима учун садақа шунчалик муҳим? 1️⃣Барака омили: Садақа бериш билан мол-дунё асло камайиб қолмайди, балки Аллоҳ уни зиёда қилади. 2️⃣Дуолар ижобати: Садақа қилиш — дуо қабул бўлишига ва ташвишларнинг аришига сабаб бўлади. 3️⃣Энг яхши ҳадя: Садақа — вафот этган яқинларимиз учун юбориладиган энг фойдали совғадир. Бугунги кичик эҳсонингиз эртага Жаннат эшиклари олдида сизга пешвоз чиқсин. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ0,00%
- 15 авг.🌹🌹Мўмин кишини биринчи иши бомдод намозини ўқиш билан бошланади. 🌹🌹 🌹🌹Сиз бомдодни ўқидингизми?0,00%
- 15 авг.🌹Бугун , Шанба 15- Август 2026 йил 02- Робиул аввал, 1448 йил 🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. 🌹Аллоҳ насиб қилган бу янги кун хайрли, барокатли, файзли бўлиб, ўйламаган жойингиздан Роббим беҳисоб ризқи ила ризқлантирсин. 🌹Илоҳим бу кунимиз савобларга тўла,гуноҳлардан холи кунлардан бири бўлсин.0,00%
- 14 авг.#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook0,00%
- 14 авг.❌ Уйдирма хабарлардан огоҳ бўлинг ОДАМЛАРГА НИМА БЎЛДИ ЎЗИ?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан қўрқмай, манбасини текширмасдан ҳар хил сўзларни «ҳадис» деб тарқатиш оддий ҳолга айланиб бормоқда. Савол: Ижтимоий тармоқларда: «Ким Рабиъул аввал ойи кирганини одамларга биринчи бўлиб хабар берса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қиёмат кунигача унинг жаннатга кириши учун Аллоҳга дуо қилиб турадилар», ёки: «Ким бу муқаддас ой билан одамларни табрикласа, унга дўзах олови ҳаром бўлади», деган хабарлар тарқалмоқда. Бу ҳадислар саҳиҳми? 📌 ЖАВОБ: Тавфиқ Аллоҳдандир. Қисқа жавоб шуки: ЙЎҚ! БУНДАЙ ҲАДИСНИНГ АСЛИ ЙЎҚ. Муҳаддислар наздида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан Рабиъул аввал ойининг кириши билан табриклаган ёки уни бошқаларга хабар берган кишига жаннат ваъда қилингани ёхуд дўзах олови ҳаром бўлиши ҳақида бирор ишончли ҳадис собит бўлмаган. Аксинча, бу каби хабарларда уйдирмалик аломатлари яққол кўриниб туради. Шунинг учун уларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбат бериш ва «ҳадис» деб тарқатиш жоиз эмас. Эй, азиз диндошим! Бир хабарда «Расулуллоҳ айтдилар» деган жумлани кўришингиз билан уни бошқаларга юборишга шошилманг. Аввал «Бу ҳақиқатан ҳам ҳадисми?» деб текширинг. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «مَنْ حَدَّثَ عَنِّي بِحَدِيثٍ يُرَى أَنَّهُ كَذِبٌ فَهُوَ أَحَدُ الْكَاذِبِينَ» «Ким менинг ҳақимда ёлғонлиги гумон қилинган бир ҳадисни ривоят қилса, у (ҳам) ёлғончилардан биридир». Имом Муслим «Саҳиҳ»ининг муқаддимасида [1/7] ривоят қилган. Шундай экан, динга хизмат қиламан деб, билмасдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам номларидан ёлғон тарқатиб қўймайлик. Ҳар бир таъсирли сўз — ҳадис эмас. Ҳар бир диний хабар — ҳақиқат эмас. Аввал текширамиз, кейин тарқатамиз! Валлоҳу аълам Дониёр Файз https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ0,00%
- 14 авг.#rabiul_avval Соллаллоҳу алайҳи васаллам هٰذا شَهْرُ الأنوارِ فأكثِروا فيهِ مِنَ الصلاةِ على النبي ﷺ المختارِ، فإنَّ كلَّ عملٍ بينَ القبولِ والردِّ إلّا الصلاةَ على سيِّدِ الخلقِ... أ.د. علي جمعة 🕌Бу ой (Рабиъул аввал) - нур ва барака зиёда бўладиган ойдир. Бас, бу ойда Набийул мухтор - (Муҳаммад) соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишни кўпайтиринг. Чунки инсоннинг ҳар бир амали қабул қилиниш ва рад этилиш ўртасидадир. Аммо халқларнинг саййиди(Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам)га йўлланган салавот бундан мустаснодир (яъни, албатта қабул бўлажак)... Доктор Али Жума. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ0,00%
- 14 авг.🎉 Мавлид ойи муборак бўлсин! 🕌 Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келмоқда. 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир. 📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз» (Қалам сураси, 4-оят). 🕋Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим» (Имом Аҳмад ривояти). ☪️ Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик! 📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад. https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ0,00%
- 14 авг.#кун_ояти إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ ۚ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا. "Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга саловот айтинг ва салом юборинг". (Аҳзоб сураси, 56-оят). Тафсир: (Араб тилида «саловот» сўзи «салот»нинг жами бўлиб, дуо маъносини англатади. Арабчада намоз ҳам «салот» дейилади. Чунки намозда ҳам дуо маъноси бор. Аммо «салот» Аллоҳ таоло томонидан бўлганида «дуо» маъносини йўқотади. Аллоҳ таолонинг Пайғамбаримизга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) саловот айтишининг маъноси у зотга (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ўз раҳматини юбориши, улуғлаши, мақомларини кўрсатиши ва фаришталар ҳузурида шаънларига мақтовлар айтишини англатади). •┈┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈┈• https://t.me/joinchat/SDTWAQbfSO-nt-QZ0,00%
- 14 авг.без подписи0,00%