O‘zbekiston Respublikasining Qozon shahridagi Bosh konsulxonasi
Статистика✍️мурожаат учун: @kazan_mfa_uz ✍️по всем вопросам: @kazan_mfa_uz
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 8
- Всего постов
- 30
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 297
- 1/48двое суток
- 340
- 1/72трое суток
- 367
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
⚠️ Ҳурматли фуқаролар! БПЛА (дрон) ҳужуми пайтида ҳаракат қилиш ва хавфсизлик чораларига риоя этиш бўйича йўриқнома илова қилинмоқда. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг! ⚠️ Уважаемые граждане! Прилагаем инструкцию о порядке действий и мерах безопасности при атаке БПЛА (дронов). Берегите себя и своих близких!
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабари Жорий йилнинг 10 август куни Татаристон Республикасининг Нижнекамск шаҳрида жойлашган қатор объектларга учувчисиз учиш аппаратлари орқали ҳужум содир этилган. Татаристон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари маълумотига кўра, ҳодиса оқибатида 13 киши ҳалок бўлган, 39 киши турли даражада жароҳат олган. Мазкур мудҳиш воқеа оқибатида, афсуски, Ўзбекистон Республикасининг 7 нафар фуқароси (А.Д.К., У.С.А., Б.О.М., А.Р.Э., Х.Д.Р., Х.Ф.Ф. ва И.Д.Ф.) ҳалок бўлган. Бош консулхона ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Ҳозирда мазкур ҳолат Бош консулхона томонидан назоратга олинган. Ҳодисага аниқлик киритиш мақсадида маҳаллий масъул ваколатли идоралар ва тергов органлари билан зарур алоқалар ўрнатилган. Вафот этган фуқароларнинг жасадларини суд-тиббий экспертиза ва зарур расмий жараёнлар якунланганидан сўнг Ватанга қайтариш бўйича тегишли ишлар амалга оширилишини маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабари Жорий йилнинг 6 август куни Россиянинг Мордовия Республикаси ҳудудида Лямбир туманидаги Блохино қишлоғи яқинида жойлашганМ-5 “Урал” автомагистралининг 180 километрида“МАЗ” русумли юк автомашинаси билан Ўзбекистон Республикаси давлат рақами билан ҳарақатланаетган “Шевроле Спарк” енгил автомашина ўртасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Минг афсуски, ушбу ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг 2 нафар фуқароси (1996 й.т. А.А.П., 1997 й.т. Б.Ш.А.) ҳалок бўлган, Яна 3нафар мамлакатимиз (2002 й.т. А.Р.П., 1989 й.т. Б.М.А., 2006 й.т. А.М.П.) фуқароси турли хил тан жароҳатлари билан Мордовиянинг Марказий клиник шифохонасига жойлаштирилган. Ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Жабрланган фуқароларимизга тез орада соғайиб кетишини тилаб қоламиз. Мазкур ҳолат Бош конcулхона томонидан назоратга олиниб, маҳаллий масъул ваколатли органлар билан алоқа ўрнатилиб, ҳозирда вафот этган фуқароларни жасадларини (суд-тиббий экспертиза ва бошқа жараёнлардан сўнг) Ватанга қайтариш ишлари Миграция агентлиги томонидан амалга оширилиши, шунингдек шифокорлар томонидан жабрланганларга зарур тиббий муолажалар кўрсатилиб, шифохонадан чиқарилганини маълум қиламиз.
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
Ҳурматли фуқаролар! Бош консулхона иловада маълумотлари кўрсатилган фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари тайёр эканлигини маълум қилади. Тайёр бўлган ҳужжатлар Бош консулхонанинг фуқароларни қабул қилиш вақти (душанбадан жумагача соат 10:00 дан 17:00 гача, 13:00 дан 14:00 гача тушлик) мобайнида берилади. Маълумот учун алоқа рақамлари: +7-843 526-55-63
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабари Аввал хабар қилинганидек, Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейд давомида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари иштирок этган ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тегишли консуллик-ҳуқуқий ишлар амалга оширилди. Бош консулхона томонидан Россия Федерациясининг ваколатли идоралари билан дипломатик каналлар орқали олиб борилган музокаралар натижасида мазкур ҳолат юзасидан амалий натижаларга эришилди. Жумладан, Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигининг Нижний Новгород шаҳридаги ваколатхонаси билан олиб борилган ҳамкорлик натижасида Ўзбекистон Республикаси фуқароси М.С.га нисбатан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 329-моддаси бўйича ушбу давлатнинг ваколатли идоралари томонидан жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Шу билан бирга, миграция қонунчилиги талабларига мувофиқ М.С.нинг Ўзбекистон Республикасига қайтиши билан боғлиқ тегишли тартиб-таомиллар амалга оширилмоқда. Унинг Ватанга қайтиши 2026 йил 6 август кунига белгиланган. Бош консулхона Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий чораларни кўришда давом этади.
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабари Ижтимоий тармоқларда Россия Федерациясининг Нижегород вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган рейд давомида бир неча Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, жумладан бир аёл иштирокидаги ҳолатлар акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда. Мазкур ҳолат Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан тезкорликда назоратга олинди. Айни пайтда Россия Федерациясининг тегишли давлат органлари билан алоқа ўрнатилиб, воқеанинг барча ҳолатларига ойдинлик киритиш, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан расмий ахборот сўралган. Шунингдек, видеолавҳада ўзини Ўзбекистон Республикаси фуқароси деб таништирган М.С.нинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, унга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона томонидан амалий ишлар олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Бош консулхона иловада маълумотлари кўрсатилган фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари тайёр эканлигини маълум қилади. Тайёр бўлган ҳужжатлар Бош консулхонанинг фуқароларни қабул қилиш вақти (душанбадан жумагача соат 10:00 дан 17:00 гача, 13:00 дан 14:00 гача тушлик) мобайнида берилади. Маълумот учун алоқа рақамлари: +7-843 526-55-63
видео или голосовое, без подписи
+1
Ҳурматли фуқаролар! Бош консулхона иловада маълумотлари кўрсатилган фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари тайёр эканлигини маълум қилади. Тайёр бўлган ҳужжатлар Бош консулхонанинг фуқароларни қабул қилиш вақти (душанбадан жумагача соат 10:00 дан 17:00 гача, 13:00 дан 14:00 гача тушлик) мобайнида берилади. Маълумот учун алоқа рақамлари: +7-843 526-55-63
Ҳурматли фуқаролар! Бош консулхона иловада маълумотлари кўрсатилган фуқароларнинг хорижга чиқиш биометрик паспортлари тайёр эканлигини маълум қилади. Тайёр бўлган ҳужжатлар Бош консулхонанинг фуқароларни қабул қилиш вақти (душанбадан жумагача соат 10:00 дан 17:00 гача, 13:00 дан 14:00 гача тушлик) мобайнида берилади. Маълумот учун алоқа рақамлари: +7-843 526-55-63
📲 Запущено официальное мобильное приложение консульской службы для граждан Узбекистана за рубежом Для граждан Республики Узбекистан, проживающих за рубежом или планирующих поездку в иностранные государства, запущено официальное мобильное приложение консульской службы. Приложение позволяет получать необходимую консульскую информацию, пользоваться рядом услуг дистанционно и быстро находить контакты дипломатических представительств. 📌 Основные возможности приложения: 🔹 Адреса, геолокация и контактные данные всех посольств и консульских учреждений Республики Узбекистан за рубежом; 🔹 Сервис «Консульские округа», с помощью которого можно определить, какое дипломатическое представительство или консульское учреждение обслуживает страну или регион вашего пребывания; 🔹 Подача электронных заявлений на получение отдельных консульских услуг: • оформление Свидетельства на возвращение в Республику Узбекистан; • постановка на временный/постоянный консульский учет 🔹 Автоматическое заполнение до 80% данных в заявлениях и анкетах; 🔹 Справочная информация о визовых требованиях иностранных государств (в тестовом режиме). 📲 Использование приложения является бесплатным. В дальнейшем перечень доступных консульских услуг будет поэтапно расширяться. 📥 Скачать приложение: 🤖 Google Play (Android): https://play.google.com/store/apps/details?id=consular_services_uzb.org&hl=ru 🍎 App Store (iOS): https://apps.apple.com/us/developer/mfa-uz/id1818537775
📲 Хориждаги Ўзбекистон фуқаролари учун расмий консуллик мобил иловаси ишга туширилди Хорижда истиқомат қилаётган ёки чет элга сафар қилишни режалаштираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун расмий консуллик мобил иловаси ишга туширилди. Илова консуллик хизматларидан масофадан туриб фойдаланиш, зарур маълумотларни тезкор олиш ҳамда дипломатик ваколатхоналар билан алоқани янада қулайлаштириш имконини беради. 📌 Илова имкониятлари: 🔹 Ўзбекистоннинг хориждаги элчихона ва консуллик муассасаларининг манзили, геолокацияси ва алоқа маълумотлари; 🔹 «Консуллик округлари» хизмати орқали сиз турган мамлакат ёки ҳудуд учун қайси Элчихона ёки Консуллик муассасаси масъул эканлигини осонгина аниқлаш мумкин; 🔹 Масофавий консуллик хизматлари учун электрон ариза юбориш: • Ватанга қайтиш гувоҳномасини расмийлаштириш учун ариза; • Вақтинчалик/доимий консуллик ҳисобига туриш учун ариза; 🔹 Ариза ва анкеталардаги асосий маълумотларнинг 80 фоизигача автоматик тўлдириш имконияти; 🔹 Хорижий давлатларга кириш учун виза талаблари ҳақида маълумот (тест режимида). 📲 Иловадан фойдаланиш мутлақо бепул. Келгусида унга қўшимча консуллик хизматлари босқичма-босқич қўшиб борилади. 📥 Иловани юклаб олиш: 🤖 Google Play (Android): https://play.google.com/store/apps/details?id=consular_services_uzb.org&hl=ru 🍎 App Store (iOS): https://apps.apple.com/us/developer/mfa-uz/id1818537775