MuhammadSiddiqİkromuddin
СтатистикаMuhammad Siddiq İkromuddinning Shaxsiy blogi. Hamkor kanalimiz https://t.me/uyrozgorvahojalikmollari https://t.me/uyrozgordokoni @MSIkromuddin950214
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 1
- Всего постов
- 26
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 17
- 1/48двое суток
- 19
- 1/72трое суток
- 21
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
- ғолиб ким,таҳсинга лойиқ қай иши? - ғолибдир ўз нафсини енгган киши.
Alloh bandani o‘ziga yaqin olmoqchi bo‘lsa, ibodat va toatiga tavfiq berib qo‘yadi. Ibodatda, toatda muvaffaqiyat topmayotgan kishi Allohdan uzoqlashayotgan bo‘ladi… https://t.me/MSIkromuddin
https://t.me/MSIkromuddin
«أخشى أن أظل هكذا أُحدّق في الأشياء التي أُحب ولا ألمسها» — “Мен шу ҳолатда қолиб кетишдан қўрқаман – севган нарсаларимга фақат нигоҳ ташлаб, лекин уларга қўл теккиза олмасликдан…” https://t.me/MSIkromuddin
🇺🇿 ТАКБИРИ ТАШРИҚ АЙТИШНИ УНУТМАНГ اللهُ أكبر اللهُ أكبر لا إلهَ إلَّا الله واللهُ أكبر اللهُ أكبر ولله الحَمْد Ўқилиши: Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. 🗓Такбири ташриқ 26 май бомдод намозидан бошлаб ҳайитнинг тўртинчи куни, яъни 30 май аср намозига қадар айтилади: • 26 май — 5 маҳал • 27 май — 5 маҳал • 28 май — 5 маҳал • 29 май — 5 маҳал • 30 май — 3 маҳал Жами 23 маҳал намозда такбири ташриқни бир маротаба айтиш вожиб амал саналади. Ушбу такбир хоҳ жамоат билан, хоҳ ёлғиз ўқилган ҳар бир фарз намоздан кейин айтилади. Аёллар такбири ташриқни махфий айтадилар. 🕌 Намозга кечикиб қўшилган киши ҳам намозини тўлиқ ўқиб бўлганидан кейин такбири ташриқни айтади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. https://t.me/MSIkromuddin
Бегона аёлни севиш - саримсоқ ейишнинг ўзгинаси. Қанча беркитманг, сассиғи сотади. ©AymanYogiy https://t.me/MSIkromuddin
Зулҳижжа ойи — ислом тақвимидаги энг улуғ, баракали ва мукофотларга бой ойлардан биридир. Бу ойнинг асл қадри ва фазилати, айниқса, унинг дастлабки ўн кунлигида мужассамдир. Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда бу кунларнинг ўрни алоҳида эътироф этилган. Қуйида Зулҳижжа ойининг энг асосий фазилатлари ва нима учун бу ой мусулмонлар ҳаётида муҳим ўрин тутиши ҳақида батафсил маълумот берамиз. 🔖Аллоҳ таоло Қуръонда бу кунлар билан қасам ичган! Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг “Фажр” сурасида шундай марҳамат қилади: “Тонгга қасам. (Зулҳижжадаги) ўн кечага қасам...” (Фажр сураси, 1–2-оятлар) Ислом уламолари (жумладан, Ибн Аббос розияллоҳу анҳу) ушбу оятда зикр қилинган “ўн кеча” айнан Зулҳижжа ойининг аввалги ўн куни эканини таъкидлаганлар. Аллоҳ таолонинг бирон бир махлуқ ёки вақт билан қасам ичиши — ўша нарсанинг Ўз ҳузурида нақадар қадрли ва улуғ эканига далолат қилади. 🔖Йилнинг энг афзал кунлари Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ушбу кунларни дунёдаги энг хайрли кунлар деб атаганлар: “Дунёдаги энг афзал кунлар — Зулҳижжанинг ўн кунидир.” (Имом Баззор ривояти) Ҳатто бу кунларда қилинган оддийгина солиҳ амал (зикр, садақа, яхшилик) бошқа ойларда қилинган амаллардан, ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳоддан ҳам савоблироқ деб кўрилган (фақатгина жиҳодга чиқиб, жони ва моли билан қайтмаган киши бундан мустасно). 🔖Барча буюк ибодатлар жамланган ягона вақт! Зулҳижжа ойининг энг бетакрор томони шундаки, унда исломнинг барча буюк ибодатлари бир вақтда жам бўлади. Ҳофиз Ибн Ҳажар айтганларидек: “Зулҳижжанинг ўн кунининг фазилатли бўлиш сабаби — унда энг асосий ибодатлар жамланганидир. Булар: намоз, рўза, садақа ва ҳаждир. Бу ибодатлар бошқа ҳеч бир вақтда бундай жамланмайди”. Ушбу кунларда бутун дунё мусулмонлари Байтуллоҳни тавоф қилиб, Исломнинг улуғ арконларидан бири — Ҳаж ибодатини адо этадилар. 🔖Унда Арафа куни бор Зулҳижжа ойининг 9-куни — Арафа куни ҳисобланади. Бу кун йилнинг энг улуғ кунларидан биридир. Арафа куни ҳақида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: 🔖Гуноҳлардан озод бўлиш: “Аллоҳ таоло бирон бир кунда Арафа кунидагичалик кўп бандани дўзахдан озод қилмайди”. (Имом Муслим ривояти) 🔖Улкан каффорат: Арафа кунида тутилган рўза ўтган ва келгуси бир йиллик (кичик) гуноҳларга каффорат бўлиши ваъда қилинган. 🔖Қурбонлик ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳо) Бу ойнинг 10-куни мусулмонларнинг энг улуғ байрами — Қурбон ҳайити бошланади. Бу кунда қодир бўлган кишилар қурбонлик сўядилар. Қурбонлик қилиш нафақат ижтимоий кўмак (муҳтожларга гўшт улашиш), балки банданинг Аллоҳга бўлган тақвоси ва буюруқларига содиқлигини (Иброҳим алайҳиссалом суннатларини) кўрсатадиган гўзал ибодатдир. Хулоса: Бу ойдан қандай унумли фойдаланиш керак? Зулҳижжа ойи кирганда дангасаликни бир четга суриб, худди Рамазон ойидагидек ғайрат қилиш лозим. Кунларни рўза тутиш, тунда намоз ўқиш, тилни беҳуда сўзлардан тийиб, “Субҳаналлоҳ”, “Алҳамдулиллаҳ”, “Ла илаҳа иллаллоҳ”, “Аллоҳу акбар” зикрлари билан банд қилиш — ушбу ой фазилатига эришишнинг энг тўғри йўли https://t.me/MSIkromuddin
#tarix #fakt Мўғуллар Бағдодга бостириб кириб 40 кунгача жума намози ўқилишига рухсат беришмади. Дажла дарёсининг суви мусулмонлар қонидан қизил бўлиб оқди. Сўнгра мусулмонлар қўлидаги хазина бўлмиш китобларни дарёга оқизишди. Дарёнинг ранги қорага ўзгарди. Ислом тугадими? Мўғуллар ўлди, Чингизхон ўлди, Хулaгу ўлди. Аммо ислом қолди! Ҳатто мўғуллар тўп-тўп бўлиб мағлублар динига кира бошлади. Бу уммат бир он тўхташи, қоқилиб тушиши бор гап. Аммо у яна қайтадан туриб душманларига одоб бераверади. Бу уммат бемор бўлади, аммо ўлмайди! https://t.me/MSIkromuddin
Rohat nimada? Bir hakim aytdi: Tananing rohati kam yeyishda, jonning rohati gunohlar kamligida, qalbning rohati g‘am-tashvish kamligida, tilning rohati esa kamgaplikdadir. https://t.me/MSIkromuddin
O’lim senga odatiy bir kunda, yarim qolgan rejalaringning oʻrtasida keladi va dunyo sensiz ham davom etaveradi... https://t.me/MSIkromuddin
Базан қалблар шундай оғрийдики, шундай хақиқатларни билиб туриб ичизга ютасизки, қалбингизга таскин бўла оладиган ягона сўз бу “Яхшиямки Аллоҳ кўриб турибти, яхшиямки барча қалблар Ўзига аён” … https://t.me/MSIkromuddin
Hofiz Ibn Rajab rohimahulloh aytdilar: "Farz namozlaridan oldingi va keyingi sunnati rotibalar, jumhur ulamolar nazdida tungi namozdan (qiyomul-layldan) afzaldir. Chunki bu sunnatlar farz namozlariga bog'langandir." Lotoif al-Ma’orif, 67-bet. https://t.me/MSIkromuddin
без подписи
Лола - жудаям нафис, гўзал, мукаммалдир. Ҳудди айрим қалбларга ўхшайди https://t.me/MSIkromuddin
Ҳайитингиз билан 🕯 Ийдул фитр - Рамазон ҳайити ва Жума табриги!!! Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Сиз азизларни ўзим ва оиламиз номидан муборак Рамазон ҳайити билан муборакбод этаман. Фазилатли ойни ғанимат билиб кундузлари тутган савм- рўзаларингиз, таровеҳу таҳажудда ўқиган Қуръонларингиз охиратда шафоатчингиз бўлсин. Ибодатларингиз қабул бўлсин, тақвоингиз зиёда бўлсин! Барчамизга улуғ ойдан гуноҳлардан покланиб чиқиш насиб қилсин! Аллоҳ таоло сизга ва оилангизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва икки дунё саодатини ато этсин. ХУРМАТ ИҲТИРОМ ИЛА ИКРОМУДДИН ҚОРИ https://t.me/MSIkromuddin
• Сахарлик учун ширин уйқусидан кечиб, уйғонганларга Аллоҳнинг саломи бўлсин! • Тутган рўзаларининг ажрини ёзиб, фаришталар адоғига етолмасин! • Рўзалари вужудларига дармон, қалбларига ҳаловат, охиратларига зеб бўлсин! • Аллоҳ сабр берсин, куч-қувват берсин! Амин🤲 https://t.me/MSIkromuddin
ҒАФЛАТДА ҚОЛМАНГ! Эслатиб ўтамиз, 2026 йилда бу муборак кечанинг кутилиши 16-мартдан 17-мартга ўтар кечасига (Рамазоннинг 27-кечаси) тўғри келади. 1. Қадр кечасида ўқиладиган намозлар Ушбу кечада махсус битта намоз шарт қилинмаган, аммо қуйидаги нафл ибодатларни бажариш жуда фазилатлидир: ⚪️Хуфтон ва Бомдод намозлари: Бу икки намозни жамоат билан ўқиш кечани тўлиқ ибодат билан ўтказганлик ажрини беради. ⚪️Таровеҳ намози: Рамазоннинг ажралмас қисми сифатида масжидда ёки уйда адо этилади. ⚪️Таҳажжуд намози: Кечанинг охирги учдан бир қисмида ўқиладиган энг афзал нафл намоз. ⚪️Қазо намозлар: Агар зиммангизда ўқилмаган фарз намозлар бўлса, уларни адо этиш ҳам катта савобдир. ⚪️Нафл намозлари: Хоҳишга кўра 2 ёки 4 ракатдан қилиб имкон қадар кўпроқ ўқиш тавсия этилади. 2. Муҳим зикрлар ва дуолар Кеча давомида тилингиз зикрда бўлиши учун қуйидагиларни ўқиш тавсия этилади: ⚪️Асосий дуо: "Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний" (Аллоҳим, Сен афв этувчисан, афв этишни суясан, мени афв эт). ⚪️Истиғфор: "Астағфируллоҳал азийм ва атубу илайҳ" – гуноҳлар мағфирати учун. ⚪️Салавотлар: Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. ⚪️Тасбеҳлар: "Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар". ⚪️Оятал Курсий: Ҳар бир намоздан кейин ва кеча давомида ўқиш паноҳ ва барака келтиради. 3. Тавсия этилган амаллар ⚪️Қуръон тиловати: Бу кеча Қуръон нозил бўлган кеча бўлгани учун уни ўқиш ва тинглаш энг афзал амаллардандир. ⚪️Дуо ва илтижо: Ўзингиз, оилангиз ва бутун мусулмон уммати учун хайрли дуолар қилинг. ⚪️Садақа ва эҳсон: Имкон қадар муҳтожларга ёрдам қўлини чўзинг. 🤲Аллоҳ таоло бу кечада қиладиган барча ибодатларингизни қабул айласин! Mehrob.uz матбуот хизмати
Шу расмни ҳам инстаграмдан олдим. Менинг қисқа ва лўнда фикрим шуки: Агар аёлда илм бўлса, эри ундан илмлими йўқми барибир итоат қилади. Аллоҳни розилиги учун, эрини розилигини олишга урунади! https://t.me/MSIkromuddin
Тафаккур инсоний хусусиятлардандир. Инсон тафаккури билан бошқа жонзотлардан фарқланади. Тафаккурсиз киши Қуръон таъбири билан айтганда, чорполардан ҳам пастдир. Тафаккур ортгани сари инсон юксалиб бораверади. Бир муддат тафаккур йиллар ибодат қилгандан кўра кўпроқ маънавий самара бериши мумкин. Тафаккурсиз ибодатда иймон ҳаловати ҳам етишмайди. 📚Тафаккур қилмайсизларми? Китобидан. https://t.me/MSIkromuddin
Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам шундай дуо қилардилар: “Аллоҳим, мен учун ҳолимни тўғирлаб турувчи динимни ислоҳ қил, турмушим давом этаётган дунёмни ислоҳ, қайтадиганим охиратимни ислоҳ қил. Мен учун ҳаётни ҳар қандай яхшиликни орттирувчи қил, ўлимни эса ҳар қандай ёмонликдан омонлик қил”. https://t.me/MSIkromuddin