tgindex
Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑

Статистика
@Muvaffaqiyat_Kalitiузбекский

KANALIMIZDA: 🔗Muvaffaqiyatga undovchi yo'llar; 🔗Mantiqiy va Aqliy IQ savol-javoblar; 🔗Aforizmlar va maqollar; 🔗Foydali maslahatlar; 🔗Biznes g'oyalar, hisob-kitob, boshqaruv; Success key Ключ успеха Reklama: @well2all

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
4
Всего постов
24
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 320
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
408
24 постов
Вовлечённость
30,9%
к подписчикам
Постов в день
0,6
всего 24
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
131
1/48двое суток
150
1/72трое суток
161

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • видео или голосовое, без подписи

  • ҲАТТО БИТТА ҲУЖАЙРА ҲАМ ШУНЧАКИ ТАСЛИМ БЎЛМАЙДИ Бир қарашда инфузория-туфелька оддий микроскопик «сув томчиси»дек кўринади. Аммо микроскоп остида қаралса, унинг ичида ҳақиқий тирик олам намоён бўлади! У бир ҳужайрали организм, яъни бутун танаси атиги битта ҳужайрадан иборат. Шунга қарамай, шу ягона ҳужайра ҳаракатланади, озиқланади, чиқиндилардан халос бўлади ва кўпаяди. У қандай ҳаракатланади? Инфузориянинг бутун юзаси жуда кўп майда киприкчалар билан қопланган. Улар худди кичкина эшкаклар сингари бир маромда ҳаракат қилиб, организмнинг сувда сузишига ёрдам беради. Нима билан озиқланади? Инфузория бактериялар, майда органик заррачалар ва бошқа микроскопик организмлар билан озиқланади. Озуқа ҳужайра ичига махсус қисм — ҳужайра оғзи орқали киради. Ортиқча сувдан қандай халос бўлади? Бунинг учун унда қисқарувчи вакуолалар мавжуд. Улар вақти-вақти билан қисқариб, ҳужайрадаги ортиқча сувни ташқарига чиқаради. Энг ҳайратланарлиси: инфузорияда икки хил ядро — макронуклеус ва микронуклеус бор. Улар турли вазифаларни бажаради: ҳужайранинг кундалик ҳаётий жараёнларини бошқаришда ва ирсий ахборотни сақлаш ҳамда авлодга узатишда иштирок этади. Инфузория-туфельканинг ўлчами одатда миллиметрнинг атиги бир неча ўндан бир қисмини ташкил қилади. Шунинг учун уни оддий кўз билан кўриш деярли имконсиз. Демак, қаршимизда атиги биттагина ҳужайра. Аммо шу битта ҳужайранинг ўзида ҳаракат, озиқланиш, модда алмашинуви, сув мувозанати ва кўпайиш каби бутун бошли ҳаётий тизим ишлаб туради! Мен мактабда биология дарсизда ўрганганимиз "Инфузория-туфелька" ҳақида бежиз эслатмадим. У — атиги битта ҳужайра. На юраги бор. На ўпкаси. На мияси. На қони. Аммо у — тирик. У ҳаракат қилади. Озиқланади. Ташқи муҳитни сезади. Ўзига кераксиз моддаларни чиқаради. Сув мувозанатини сақлайди. Хавфли таъсирдан узоқлашишга ҳаракат қилади. Яъни табиат тирик қолиш учун зарур бўлган энг содда ҳимоя механизмларини ҳатто биттагина ҳужайрага ҳам берган. Энди одам организмини тасаввур қилинг; Аллох бизни битта эмас, триллионлаб ҳужайралардан яратган. Ва бу улкан «мамлакат» ҳар сонияда ўзини ҳимоя қилиб туради. Ташқаридан бактерия ёки вирус кирдими — иммун тизими ишга тушади. Нейтрофиллар, макрофаглар биринчи ҳимоя чизиғига чиқади. Т-лимфоцитлар зарарланган ҳужайраларни излайди. В-лимфоцитлар антитаналар ишлаб чиқаради. Айрим иммун ҳужайралари эса душманни «эслаб қолади». Лекин организмнинг душмани ҳар доим ташқаридан келмайди. Баъзан ўз ҳужайрамиз ўзгаради. У бўлиниш қоидаларига бўйсунмай қўяди. Назоратдан чиқади. Кўпая бошлайди. Биз уни саратон ҳужайраси деймиз. Энг қизиғи — организм бунга ҳам бефарқ қараб турмайди. Иммун тизими доимий равишда ўзгарган, хавфли ҳужайраларни аниқлаш ва йўқ қилишга ҳаракат қилади. Аммо саратон маккор. Айрим ўсма ҳужайралари иммун тизимидан «яшириниш»ни ўрганади. Иммун ҳужайраларининг ҳужумини сусайтиради. Ҳатто организмнинг ҳимоя механизмларидан ўз манфаати учун фойдаланиши мумкин. Замонавий онкологиядаги энг катта инқилоблардан бири — иммунотерапия — айнан шу ердан бошланади. Унинг ғояси жуда қизиқ: Саратонни фақат дори билан ўлдириш эмас, организмнинг ўз ҳимоя кучига ўсмани яна «кўрсатиш» ва унга қарши курашиш имконини қайтариш. Албатта, бу «иммунитет кучли бўлса, саратон бўлмайди» дегани эмас. Саратон биологияси бундан минг карра мураккаб. Иммунотерапия ҳам барча саратон турларида ва ҳар бир беморда бир хил самара бермайди. Аммо бир ҳақиқат мени ҳайратга солади: ҳаётнинг ўзи — қаршилик. Микроскоп остида зўрға кўринадиган бир ҳужайрали организмдан тортиб инсон танасидаги триллионлаб ҳужайраларгача тириклик ўз мувозанатини сақлашга интилади. Шунинг учун оғир касалликка чалинган одамга қараганимда мен фақат касалликни кўрмайман. Унинг ичида айни дамда кечаётган улкан биологик курашни ҳам ўйлайман. Миллионлаб иммун ҳужайралари ишлаяпти. Шикастланган тўқималар тикланишга уриняпти. Организм мувозанатни сақлаш учун бор имкониятини ишга соляпти. Инсон эса шу курашга тиббиётни қўшади: ташхисни, жарроҳликни, кимётерапияни, нур терапиясини, мақсадли терапияни, иммунотерапияни... Ва шунда табиатнинг тирик қолиш механизми билан инсон ақли бир томонда туради. Балки шунинг учун ҳам менга бир ҳужайрали жонзотга микроскоп орқали қараш оддий биология дарсидек туюлмайди. Чунки у бизга жуда катта ҳақиқатни эслатади: Табиат ҳаёт учун курашни катта организмдан бошламаган. У бу курашни биттагина ҳужайранинг ўзигаёқ жойлаб қўйган. Ҳатто битта ҳужайра ҳам яшашга интилади. Инсон эса — триллионлаб ҳужайралардан иборат ҳаётдир. Муаззам Иброҳимова

  • ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТ ФИРИБГАРЛАР жунатаётган apk. файллардан химояланишни 1 минут ичида урганиб олинг. Танишларингизга ҳам юборинг, уларни ҳам огоҳ этинг! @Muvaffaqiyat_kaliti

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Бир киши рассомга ойликни сўз билан эмас бирор бир расмда ифодаланг, деб буюртма берган экан..)

  • видео или голосовое, без подписи

  • Менимча, Ўзбекистон мобил операторлари бозорида асосий рақобат энди янги абонентлар учун эмас, мавжуд абонентларнинг ўртача чекини ошириш ҳисобига ривожланади. Бозор улушлари ҳам буни кўрсатади: Beeline — 33%, Ucell — 26%, Uzmobile — 22%, Mobiuz — 18%, Humans — 1%. Ҳеч бир операторнинг улуши 33 фоиздан ошмагани бозорда рақобат жуда юқори эканини англатади. (Raqobat Qoʻmitasi) Шу билан бирга, сўнгги бир неча йилда бешта йирик операторнинг умумий тушуми 29%га ўсиб, 2025 йилда 15 трлн сўмга етди. Абонентлар сони эса атиги 9%га кўпайди. Бу эса битта муҳим хулосани кўрсатади: энди ўсиш янги SIM-карталар ҳисобига эмас, балки мавжуд мижозларга кўпроқ хизмат сотиш, ARPUни ошириш, 5G, интернет ва қўшимча сервислар ҳисобига таъминланмоқда. Таҳминимча, яқин йилларда бозорда ғолибни тарифлар эмас, балки интернет сифати, рақамли экотизим ва мижозни ушлаб қолиш стратегияси белгилайди.

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Иссиқда турли газли напиткалар ва энергетиклар ичишдан сақланинг. Жигарингизни секин-аста ишдан чиқаради. Сабаби ичимликда турли кимёвий моддалар ранг беришга, узоқ муддатга сақланишга, таъм беришга, ҳид беришга ва бошқа мақсадларда қўшилади. Бу эса жигаримизда ёд моддаларни тўпланиши натижасида жигаримиз ўз васифасини бажаролмай қолади. Жигар муҳим орган ҳисобланади. Ўз соғлигингизни ўзингиз асранг! (с)Қурбон Камол

  • #Шунчаки_дахшат Энергетик ичимлик ва жигар ёрдамида 12 соатлик эксперимент ўтказишибди 😨 Энергетик ичадиган танишларга юбориб қўямиз. @Militsiya_Uzb👈🏽

  • 15 июн.4048из TYXUZBEK

    Одамлар барибир гапиришади! Доим тўғри деб билган ишингни қил. Одамларнинг гапига қараб яшама! 👉 @tyxuzbek - энг тезкор ва махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • видео или голосовое, без подписи

  • Мен қачон маҳзун бўлсам, юрагимни юпатувчи бир нидо юксалар Савр ғоридан: «Лаа таҳзан, инналлоҳа маъанаа!»* *«Қайғурма! Албатта Аллоҳ биз билан!»

Muvaffaqiyat Kaliti 🔑 — tgindex