TADBIRKOR.UZ 🇺🇿
СтатистикаInstagram.com/Tadbirkoruzb Facebook.com/Tadbirkoruzb Youtube.com/Tadbirkoruzb 📈 Biznes, Moliya, Tadbirkorlik 💎 Boylik va Muvaffaqiyat sirlari 🌐 ТАДБИРКОРЛАР ва ИШБИЛАРМОНЛАР канали REKLAMA BO'LIMI: 👉 @tadbirkor_0707 Takliflar bn: @SapayevTG
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 4
- Всего постов
- 32
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 304
- 1/48двое суток
- 348
- 1/72трое суток
- 375
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Президент Шавкат Мирзиёев Тадбиркорлар куни муносабати билан соҳа вакилларидан бир гуруҳини мукофотлади.
Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.
❗️Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди.
Тошкент шаҳрида реновацияга тушган хонадон эгалари кўчада қолиб кетмаяпти. Уларга яшаш жойи атрофидан янги қурилган уйдан квадрати ҳозирги уйидан кам бўлмаган, айрим ҳолатларда 20% катта янги хонадонлар берилмоқда — Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов
Маттиас Фоллерт Германиянинг Ўзбекистондаги элчиси сифатида фаолиятини бошлабди. У Германия ташқи ишлар маҳкамасида Марказий Осиё ва Жанубий Кавказ мамлакатлари билан муносабатларга масъул бўлган.
❗️AI-лойиҳалар учун 100 минг долларгача инвестиция: аризалар 15 августгача қабул қилинади Ўзбекистонда фақат сунъий интеллектга асосланган стартаплар учун ташкил этилган President AI Award 2026 танловига аризалар қабул қилиш муддати 15 августгача узайтирилди. Танловга ғоя эмас, камида MVP’га эга AI-лойиҳалар қабул қилинади. Лойиҳалар давлат бошқаруви, саноат ва тадбиркорлик, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда яшил иқтисодиёт ва агротехнологиялар йўналишлари бўйича баҳоланади. Ҳар бир йўналишда 1-, 2- ва 3-ўрин соҳибларига мос равишда 100 минг, 60 минг ва 40 минг доллар инвестиция ажратилади. Жами 15 та лойиҳа ғолиб деб топилади. 🌐 Ариза топшириш: awards.gov.uz Реклама
“Калламиз ишламаса ҳам фарзандларимиз билан бирга дарс қилишимиз керак” — Сирдарё вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов болаларни ўқитиш ҳақида
#тезкор ☄️Энди ҳар бир юрган километр учун 88 минг сўмдан пул тўлаймиз! ➡️автомобилни сақлаш ҳар сутка учун БҲМнинг 20 фоизи — 82 400 сўм ➡️эвакуатор хизмати эса ҳар километр учун БҲМнинг 20 фоизи — 82 400 сўм ➡️автомобилни жарима майдончасига эвакуация қилишнинг умумий қиймати 4 БҲМ — 1 648 000 сўмдан ошмаслиги керак. Ҳайдовчи танишларга юбориб огоҳлантириб қўйинг https://t.me/tadbirkoruzb https://t.me/tadbirkoruzb
#Диққат ⚡️Қўпол қоидабузарликларни такроран содир этганлар чегирмадан маҳрум бўлади. Ўзбекистонда қўпол қоидабузарликларни такроран содир этган ҳайдовчилар жаримани чегирма билан тўлаш ҳуқуқини муайян муддатга йўқотиши назарда тутилмоқда. Тегишли қонун парламентда биринчи ўқишда қабул қилинди. Йўл безорилиги, ноқонуний пойга уюштириш, маст ҳолатда машина бошқариш каби қилмишлар учун ҳайдовчиларнинг автомобили 6 ойдан 1 йилгача муддатга олиб қўйилиши мумкин. Оғир оқибатлар билан тугаган ЙТҲларда автомобилни вояга етмаган болага топширган шахс жиноий жавобгарликка тортилади. @TADBIRKORUZB
NASA Ернинг ҳақиқий шаклини намойиш этди NASA 15 йил давомида тўпланган маълумотлар асосида Ернинг янги геоид моделини тақдим этди. Модель фақат тортишиш кучи таъсири ҳисобга олинганда, Ер мукаммал шар эмаслигини ва шаклан картошкага ўхшашини кўрсатади. Олимларнинг айтишича, тасвирдаги нотекисликлар яққол кўриниши учун 10 минг марта бўрттириб кўрсатилган. Аслида бу фарқлар оддий кўз билан кўринмайди ва Ер ичидаги массаларнинг нотекис тақсимлангани билан боғлиқ. https://t.me/tadbirkoruzb https://t.me/tadbirkoruzb
🇮🇷🇺🇸 Трамп Эрондан кун охиригача Ҳўрмуз бўғози бўйича келишувга эришишни талаб қилиб, акс ҳолда вайронкор ҳаво зарбалари бериш билан таҳдид қилди https://t.me/tadbirkoruzb https://t.me/tadbirkoruzb
Эндиликда my.gov.uz порталида тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз яшаш жойи (доимий) ёки турган жойи (вақтинча) бўйича рўйхатдан ўтиш имконияти яратилибди.
Тошкентда пуллик автотураргоҳлар жорий этилишига изоҳ берилди. Маълум қилинишича, янги тизим шаҳардаги тирбандликни камайтириш, ноқонуний тўхташларни қисқартириш ва автотураргоҳлардан фойдаланишни тартибга солиш мақсадида жорий этилмоқда. Масъулларнинг таъкидлашича, бу орқали ҳайдовчилар учун бўш жойларни топиш осонлашиши ва кўча-йўл тармоғидаги юклама камайиши кутилмоқда.
1 м² учун 9,9 млн сўмдан тижорат бинолари Golden House компаниясининг Assalom Bog‘lar мажмуасида бизнес учун жойларни 1 м² учун бор-йўғи 9,9 млн сўмдан бошланадиган нархларда харид қилиш мумкин. Нима учун бунга эътибор қаратиш лозим: — майдони 119 дан 239 м² гача бўлган бинолар; — 4,2 метрлик баланд шифтлар — қизиқарли интерер ечимлари учун кенгроқ макон; — дўкон, шоурум, салон, дорихона ёки бошқа форматдаги бизнесни яратиш имконияти; — ўз маблағингиз ҳисобига ёки ипотека орқали харид қилиш. Ўз бизнесингизни Assalom Bog‘lar’да бошланг. +998781130267 gh.uz | @GoldenHouseHelp_bot |Реклама
Хитойликлар билан трансформатор заводи қураман, дейди Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов. Унинг айтишича, суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб беришса, тақсимлашда муаммо йўқ. Норозигарчилик ҳам бўлмайди. Давлат раҳбари топшириғига биноан, суюлтирилган газ етказиб беришга хусусий сектор жалб этилади ва бу Андижон вилоятидан бошланади. Энди тадбиркорлар ўзи импорт қилган ёки биржадан харид қилган суюлтирилган газни аҳоли ва бизнес субъектларига етказиб бериши мумкин бўлади.
ПЕНСИЯ БЎЙИЧА СУММА ЧЕКЛОВИ ОЛИБ ТАШЛАНИШИ КУТИЛМОҚДА! Ҳозирда сизнинг иш ҳаққингиз 10 млн ёки 15 млн бўлса ҳам сиз фақатгина энг баланди 3,5 млн сўмгина пенсия оласиз холос. Чунки пенсия ёзишда энг баланди 7 млн сўмгача бўлган ойлик олинади холос, ундан тепаси пенсияга ҳисобланмайди. Шу чеклов тўлиқ олиб ташланиши кутилмоқда. Пенсия ҳисоблашдаги танланган 5 йиллик давр ҳам бекор бўлиши кутилмоқда экан. БУ ЯНГИЛИКНИ ГРУППАЛАРГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ. https://t.me/tadbirkoruzb https://t.me/tadbirkoruzb
#Диққат ‼️Аҳолининг банклардан қарздорлиги бир йилда 39,5 трлн сўмга ошди. 2026-йил 1-июл ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг банклардан олган кредитлари қолдиғи 235,86 трлн сўмга етди. Бир йил аввал бу кўрсаткич 196,9 трлн сўм эди. Натижада, кредитлар бўйича қарз қолдиғи бир йилда қарийб 39,5 трлн сўмга, яъни 20 фоизга кўпайган. https://t.me/tadbirkoruzb https://t.me/tadbirkoruzb
Вақт тезлашмоқда https://t.me/tadbirkoruzb https://t.me/tadbirkoruzb
#диққат #тарқатинг ⚡Супер контракт бекор қилинди, энди пул ҳам бекор қилинади Табақалаштирилган контракт ўтиш баллига 4 балл етмаганлар учун амал қилади Абитуриентларга юбориб қўямиз https://t.me/tadbirkoruzb
«Турдимовдан бошқа бирорта ҳоким ваъдасини бажармади» Шавкат Мирзиёев вилоят ҳокимлари ҳақида https://t.me/tadbirkoruzb