tgindex
꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

꧁O͜͡N͜͡A͜͡M͜͡G͜͡A꧂

Статистика
@ONAMGAAузбекский

✍️Ota-Onalar va Muhabbat haqidagi she'rlar, audio ijrolar muallifi Zohid Ziyoning rasmiy kanali... 📝She'rlarimizning mualliflik huquqi himoyalangan ruxsatsiz foydalanmang !!! Murojaat : @ZohidZiyo_bot @ONAMGAA

Последний пост
13 авг.
Последнее чтение
14 авг.
Постов за неделю
1
Всего постов
30
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
10 681
−19 за 4 дн.
Сутки
−5
−0,05%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 775
30 постов
Вовлечённость
16,6%
к подписчикам
Постов в день
0,1
всего 30
Упоминаний
20
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
438
1/48двое суток
501
1/72трое суток
541

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 13 авг.4942738

    #ПРЕМЬЕРА 🔥АКАМГА... Барча олам бахтларини, Акамга бер Xудойим... Омадларнинг тахтларини, Акамга бер Худойим... Армон уни танимасин, Кулгулари аримасин, Юз ёшда ҳам қаримасин, Акамга бер Худойим... Озорланмай жисму жони, Қувончларга тўлсин ёни, Шодликларин бу дунёни, Акамга бер Худойим... Ёнмасин ғам фироғида, Ёш турмасин қароғида, Юрсин кўнгил ардоғида, Акамга бер Худойим... Кўплар тилин тишлатиб қўй, Дилин бахтга хушлатиб қўй, Омад қушин ушлатиб қўй, Акамга бер Худойим... Яқин қилгин ҳамма кўзга, Гап қолмасин ёмон сўзга, Сўрорим йўқ бундан ўзга, Акамга бер Худойим... Барча олам бахтларини, Акамга бер Xудойим... Омадларнинг тахтларини, Акамга бер Худойим... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 9 авг.1 1092140

    🔥Ука... Борсанки хотиржам турибман ука, Кўнглимга халоват қурибман ука, Ёнимда елкадош жигарим бор деб, Сен билан мақтаниб юрибман ука... Гоҳо тортишамиз гоҳ тилимиз бир, Зарра адоват йўқ, йўқ юракда кир, Қайси давра бўлса, айтай эмас сир, Сен билан мақтаниб юрибман ука... Сен менинг томонда мен сенинг томон, Ишни деб олисда юрганим ёмон, Бахтинг бутун бўлсин, танинг соғ омон, Сен билан мақтаниб юрибман ука... Йиғласам йиғлайсан куласан кулсам, Ёнимни оласан хатолар қилсам, Сендайин дўстим йўқ дунёда билсам, Сен билан мақтаниб юрибман ука... Ҳеч қачон чиқмайди йўқ деган сўзинг, Бир он кўринмасам излайди кўзинг, Ишонганим ўзинг, фахримсан ўзинг, Сен билан мақтаниб юрибман ука... Армонлар дилинга киролмай ёнсин, Омад остонанга ўрнашиб олсин, Ҳаёт ҳар онингга қувончлар солсин, Сен билан мақтаниб юрибман ука... Борсанки хотиржам турибман ука, Кўнглимга халоват қурибман ука, Ёнимда елкадош жигарим бор деб, Сен билан мақтаниб юрибман ука... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 8 авг.9622024

    🔥Мен фақат Онамга керакман холос... Йиқилсам ҳеч кимса қолмас ёнимда, Ўйласам фиғони фалакман холос... Мансаб тулпоридан тушган онимда, Мен фақат Онамга керакман холос... Дунё деб аталмиш ғурбат уйида, Аламлар ўйнатса афсус куйида, Турсам гар бахтларда сўнгги қуйида, Мен фақат Онамга керакман холос... Ҳаёт йўлларимни босганда қиров, Аҳволимни сўраб келмайди биров, Виждон билан ўйнаб ютқазсам гаров, Мен фақат Онамга керакман холос... Ҳар онда сўрайди очми-тўқлигим, Дарровда билинар узоқ йўқлигим, Боримча ёқади маюс, шўхлигим, Мен фақат Онамга керакман холос... Давлатим бўлмаса дўст ҳам суймайди, Онамдек жонимга биров куймайди, Бир унинг меҳрига қиёс бўлмайди, Мен фақат Онамга керакман холос... Йиқилсам дўст-у ёр қолмас ёнимда... Мен фақат Онамга керакман холос... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 8 авг.9273012

    #ПРЕМЬЕРА 🔥Фақат сенгагина қўлим етмади... Ҳаётнинг ҳар берган ўйнида ютдим, Кутиш керак бўлса бир умр кутдим, Қўл чўзиб юлдузлар зуҳросин тутдим, Фақат сенгагина қўлим етмади... Истасам пойимда тиз чўкди тоғлар, Теграмда ястаниб гуллади боғлар, Аммо ҳеч битмади кўнглимда доғлар, Фақат сенгагина қўлим етмади... Билсанг соғинчлардан чарчадим толдим, Ишқимнинг сўнгида озорлар олдим, Беркинган жойингни тополмай қолдим, Фақат сенгагина қўлим етмади... Оҳ кўксим тилгувчи фироқ экансан, Бир зумда сўнгувчи чироқ экансан, Ҳатто кўзимдан ҳам йироқ экансан, Фақат сенгагина қўлим етмади... Айт кимга айтаман қалбим зорини, Турибман сийпалаб сочим қорини, Бу олам кафтимга сочди борини, Фақат сенгагина қўлим етмади... Ҳаётнинг ҳар берган ўйнида ютдим, Кутиш керак бўлса бир умр кутдим, Қўл чўзиб юлдузлар зуҳросин тутдим, Фақат сенгагина қўлим етмади... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 6 авг.1 0953235

    🔥Кечир Она... Оқ сочларинг беркитибди рўмолларинг, Бу умрнинг шиддатига қарамабман... Юрагингни кезибди дард шамолларинг, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... Фидо қилиб дилозорга юрагимни, Фақат у деб бошлабмана тилагимни, Эҳ унутиб дунёда энг керагимни, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... Олқишларга учиб бироз ҳаволаниб, Ўзим зўрман дея тинмай наволаниб, Бемор бўлсам меҳринг билан даволаниб, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... Кимга осмон кимга ердан пастроқ ўзим, Ким эшитар ким тингламас айтган сўзим, Юзларингда ажинларни кўрмай кўзим, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... Қўнғироқлар қилганингда малол олиб, Ишдалигим рўкач қилиб сендан нолиб, Тош дилимга бирозгина меҳр солиб, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... Кечир Она ғўр эканман бироз нодон, Сенку менинг камолимдан хурсанд шодон, Шу шеърни ҳам ёзиб туриб ҳали-ҳамон, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... Олқишларга учиб бироз ҳаволаниб, Ўзим зўрман дея тинмай наволаниб, Бемор бўлсам меҳринг билан даволаниб, Она ҳолинг сўрамоққа ярамабман... 📝 Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 2 авг.1 5333440

    🔥Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Сўзлар жарангига исмим муносиб, Сабаб бор қувончга тўлгани Она... Энг улкан бахтларга жисмим муносиб, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Бенарвон ураман юлдузларни ҳам, Яшнатиб юраман кундузларни ҳам, Кераги бўлмайди гулюзларни ҳам, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Пойингизга сочай гуллар сарасин, Дунё ҳавас билан сизга қарасин, Мехрингиз даволар кўнглим ярасин, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Шодлик дарёсида сузиб оқаман, Борсизку не учун қалбим ёқаман, Савоб керак бўлса сизга боқаман, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Бошимда қўлингиз, тоғдек савлатим, Дуоингиз сабаб ошар давлатим, Пойингиз остида ахир жаннатим, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Юрагим зарбида Онам деган бонг, Сизсиз кўнглим аро ёришмайди тонг, Болангиз шоир деб таратганда донг, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... Сўзлар жарангига исмим муносиб, Сабаб бор қувончга тўлгани Она... Энг улкан бахтларга жисмим муносиб, Ёнимда бўлсангиз бўлгани Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 28 июл.1 9842844

    🔥Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? Пайҳонларга айланибди кўнгил боғим, Нураб-нураб тугамоқда сабр тоғим, Гуллар униб кўринмасин қалбда доғим, Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? Ажиб ҳислар кўнглим аро кезиб юрсин, Маҳзун бўлмай қувончларга тўлиб турсин, Ҳижронлару армонларнинг изи қурсин, Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? Муштдек жоним ўраб олган шунча озор, Бахтлар ўлиб пайдо бўлган янги мозор, Кўнгил кўчам гуллар сотиб қилсин бозор, Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? Мен ҳар куни овунайин сувлар қуйиб, Тўйиб ҳидлаб қайта-қайта қолай суйиб, Эҳ чарчади ҳар сония алам туйиб, Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? Ифорлари ҳасратларим ёпармикан, Шунда қувонч мен томонга чопармикан, Мени бахтлар қидиришиб топармикан, Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? Гуллар униб кўринмасин қалбда доғим, Райҳонингиз юрагимга экинг Она...? 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 28 июл.1 827151

    aytgancha so'rab qolishadi Zohid Ziyoni ko'rmaganmiz qanaqa inson deb mana shu Zohid Ziyo ko'cha ko'yda ko'rib qoselar dasxat olishga kelila xo'pmi😁

  • 28 июл.1 792345

    без подписи

  • 25 июл.2 5954571

    #ПРЕМЬЕРА 🔥ТАСАЛЛИ... Агар суймасалар қилма ғалаён, Юрагингга ғамдан санчилмасин ўқ... Улар Худо эмас бандадир ишон, Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ... Қийналма бунчалар тушкунлик аро, Аллоҳга севилгин қолгани бир пул... Кўнглингни аламлар қилмасин яро, Ахир доғ устида очилмайди гул... Дуо қил мушкулинг кетар йироқлаб, Нолима тақдирга қилаверма дўқ... Бориб одамлардан кўргин сўроқлаб, Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ... Барчамиз ожиз бир қулмиз аслида, Одамлар ёзмаган тақдиримизни... Аллоҳга суюкли бўлсак бўлдида, Ёқтирмасак нима бир биримизни... Давралар тўрида турмасанг куйма, Қалбингни ёқмасин оғриқли бир чўғ... Оддий бандаларга қовоғинг уйма, Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ... Улар Худо эмас бандадир ишон... Сени киритмоққа Жаннатлари йўқ... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 24 июл.2 1232859

    🔥СИЗ ОНАМСИЗ... Сиз Онамсиз баҳорларга ўрнак бўлган, Сиз Онамсиз менга ҳар он керак бўлган, Сиз Онамсиз дуолари бошим тожи, Сиз Онамсиз энг покиза юрак бўлган... Кафтларида қуёшларни тутган Онам, Кутса фақат келишимни кутган Онам, Болам дея оҳ ўзининг дарди қолиб, Фақат менинг дардларимни ютган Онам... Пойингизга бошим урсам бир лаҳзалик, Арзимайди болам деган сўзларчалик, Онажоним бу оламда кўрмадим-ки, Сизникидек менга боққан кўзларчалик... Қалдирғочнинг қанотидек қошли Онам, Соғинчимдан кўзи тўла ёшли Онам, Қачон борсам уйининг бир чеккасида, Боламга деб асраган нон-ошли Онам... Мен гулларга сизни айтиб мақтанаман, Ишонмаса қайтиб-қайтиб мақтанаман, Сиз хаттоки Тошкентни ҳам кўрмадингиз, Мен нодончи дунё дайдиб мақтанаман... Эҳ воҳ юрак кетай дейди кўксим ёриб, Қачон бордим Онам дея гуллар олиб, Айтганимдек фақат менга жонин тикиб, Дардим ютган ўзининг минг дарди қолиб... А-ё олам ташвишингни бир четга сур, Мен Онамнинг қучоғига кетдим узур, Бориб Онам ифорига тўйиб олай, Бугун билдим асли дунё бахти шудур... Сиз Онамсиз баҳорларга ўрнак бўлган... Сиз Онамсиз менга ҳар он керак бўлган... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 23 июл.1 734123

    Kelinglar bir narsani iltimos qilaman☺️ Shu post komentiga Ona haqida biror jumla yozib keting menga ma'qul kelgan jumlalardan birorta she'r yozaman odamlar ko'p qarashlar turli balki xech qayerda yo'q jumlalarga ko'zimiz tushar ana o'shalar juda go'zal she'r bo'ladi ☺️ ❤️

  • 23 июл.2 1302434

    🔥Бугундан яшашни бошла биродар... Биламан ғамлардан анча чарчадинг, Аламлар юкини ташла биродар... Ахир улкан эди орзу мақсадинг, Бугундан яшашни бошла биродар... Ўткинчи дунё деб куюнма ёнма, Синовлар келганда ўзингдан тонма, Дунё беш кунликдир унга ишонма, Бугундан яшашни бошла биродар... Йўқотишлар бўлар топишлар бўлар, Ҳадеб нольийверсанг паймонанг тўлар, Бироз сабр қилсанг омад ҳам йўлар, Бугундан яшашни бошла биродар... Ҳуда-беҳудага андуҳлар ютма, Чираниб жонингни жабборга тутма, Эртага бормизми йўқмизми кутма, Бугундан яшашни бошла биродар... Бўш келсанг енгади ҳаёт нағмаси, Пешонангга тегар афсус тамғаси, Еғлама кўздаги ёшинг нимаси, Бугундан яшашни бошла биродар... Сенга далда бўлсин ёзган баётим, Мени ҳам ғамларга тўла ҳаётим, Мана юрибманку етиб саботим, Бугундан яшашни бошла биродар... Эртага бормизми йўқмизми кутма... Бугундан яшашни бошла биродар... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 22 июл.1 7332541

    🔥Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... Кўрдим...Осмон қадар бўлибди қадрим, Ҳеч кимга билинмас бўлса ҳам гардим, Аммо айтолмаган бор битта дардим, Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... Мақтовлар эшитдим етти ётидан, Тушмадим эътибор номли отидан, Бироқ бирорта бир инсон зотидан, Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... Тинмай алқайдилар ишлари тушса, Келарлар кўнглини ташвишлар қучса, Кетарлар қўлимдан омадим учса, Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... Гоҳо бермаган ҳам қилади миннат, Бошқа бировда йўқ сиздаги ҳиммат, Бир туп райҳонингиз улардан қиммат, Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... Сиз босган остонам менга табаррук, Кулбами, кошонам менга табаррук, Сиз ўпган пешонам менга табаррук, Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... Сохта қуллуқлардан эзилди юрак, Чин дилкаш тополмай бу жоним ҳалак, Менга фақат сизнинг меҳрингиз керак, Меҳрингиздек меҳр кўрмадим Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 20 июл.2 2542448

    🔥Онам... Сиз билан ҳузурли дамларим Она... Сиз билан тўладир камларим Она... Ҳеч ерда топилмас бошим тожисиз, Сиз бор енголмайди ғамларим Она... Борсизки синовлар менга бир эрмак, Андуҳлар кўпидан қўрқмайди юрак, Чоралар изламоқ менга не керак, Сиз бор енголмайди ғамларим Она... Муштоқсиз йўлимга муштоқлардан ҳам, Дуолар йўллайсиз узоқлардан ҳам, Чўчимам энг улкан тузоқлардан ҳам, Сиз бор енголмайди ғамларим Она... Тонг отса тунлари қочган сингари, Армонлар дилимдан юрарлар нари, Кўнглимга бостириб келса ҳам бари, Сиз бор енголмайди ғамларим Она... Бошларимдан силаб десангиз -Болам, Мен учун энг гўзал туюлар олам, Ҳатто аламларга қилади алам, Сиз бор енголмайди ғамларим Она... Сиз билан ҳузурли дамларим Она... Сиз билан тўладир камларим Она... Ҳеч ерда топилмас бошим тожисиз, Сиз бор енголмайди ғамларим Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 18 июл.2 3523337

    #ПРЕМЬЕРА 🔥Чарчадим Она... Ёзишга журъат йўқ гапирмоққа тил, Айтсам озорингиз кўпаяр яна... Гоҳида кўнгилга сиғмай қолар қил, Чарчасам ғамлардан чарчадим Она... Ҳар куннинг сўнгида қароғимда ёш, Синовлар зарбидан оғриб кетди бош, Бу дунё дегани бунча бағритош, Кўздаги намлардан чарчадим Она... Биламан қувончдир ғамнинг оҳири, Ҳеч кимга аёнмас қалбим зоҳири, Дардларга чидашни менман моҳири, Оғриқли дамлардан чарчадим Она... Тўлишни хоҳламас кемтикларим кўп, Бахтларим йўлида армонларим тўп, Нолишми ? Тақдирдан нолимадим хўп, Тугамас камлардан чарчадим Она... Қуёшга интилсам қўлим куйдирар, Ҳар бир сониямда оғриқ туйдирар, Ҳаёт мажбур қилиб нурни суйдирар, Шулалик шамлардан чарчадим Она... Ёзишга журъат йўқ гапирмоққа тил, Айтсам озорингиз кўпаяр яна... Гоҳида кўнгилга сиғмай қолар қил, Чарчасам ғамлардан чарчадим Она... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 17 июл.2 2183352

    #ПРЕМЬЕРА #ДУЭТ 🔥Кўнгилнома... ✍🏻Зоҳид Зиё: Билмадим висолга етаманми йўқ, Қаршингдан чиқмоққа етарми кучим... Ахир сўз демоққа қўрқаман чунки, Сени жон-жонимдан севганим учун... ✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова Шундайин севаман, бир сўз деёлмай, Ишқимни тунларга айтмоғим мумкун. Олисдан боқарман, яқин боролмай, Сени жон-жонимдан севганим учун! ✍🏻Зоҳид Зиё: Севги не ? Дилларнинг топишмоқ они, Бу ишқнинг маъзмуни висолмас фақат... Севгилим дунёда борлигинг учун, Мен барча озорга қиляпман тоқат... ✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова Сени юрагимда юрибман асраб, Сатрлар битаман узундан-узун. Иймандим!Юзинга тўймадим қараб, Сени жон-жонимдан севганим учун! ✍🏻Зоҳид Зиё: Биласан бахт йўли осонмас чиндан, Ҳижронлар бўлади армонлар бўлар... Тақдирлар бир бўлса висол онида, Фақат ишқ кўнгилга дармонлар бўлар... ✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова Чин дилдан сўрайман, Сени Ҳудодан, Дуолар қиламан, кундуздир ё тун. Насибим бўлсайдинг, насибинг мен ҳам, Сени жон-жонимдан суйганим учун! ✍🏻Зоҳид Зиё: Бунчалар ошиқлик бунча муҳаббат, Оғирлик қилмасми нозик юракка... Мен ҳам қўлларимни дуога очдим, Шерикман сен қилган ўша тилакка... ✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова: Пинҳона боғланган икки дилимиз, Бир умр жуфт бўлсин, бўлмасин айро Сўнги нафас қадар бўлсин йўлимиз, Бизларни бахтларга етказсин Ҳудо! 📝Муаллифлар: ✍🏻Зоҳид Зиё... ✍🏻Ёкуткхон Абдукадирова ➪ @ONAMGAA ➪ @oy_nuri_1 Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 16 июл.2 0202152

    🔥Дада... Учмаганда бу омад қушим, Ортганида дарду ташвишим, Бошқаларга тушмади ишим, Фақат сизга суяндим Дада... Пасткашларга қилмадим қуллуқ, Ўзгасини демадим улуғ, Виқорлигим танбеҳи қутлуғ, Фақат сизга суяндим Дада... Сўзларингиз дилга қилиб ёд, Ғамлар келса қилмадим фарёд, Эҳ борлиги давлат бўлган зот, Фақат сизга суяндим Дада... Ишонганим, маслаҳатдошим, Сиз борсизки эгилмас бошим, Боламанми, каттами ёшим, Фақат сизга суяндим Дада... Ёнимдасиз зарра камим йўқ, Армон билан ўтган дамим йўқ, Даврингизда бирор ғамим йўқ, Фақат сизга суяндим Дада... Болам дея тинмаган дадам, Синовларда синмаган дадам, Миннат нима билмаган дадам, Фақат сизга суяндим Дада... Қалқонимсиз дардим аритган, Сарбонимсиз йўлим ёритган, Асли сизни менман хоритган, Фақат сизга суяндим Дада... Учмаганда бу омад қушим, Ортганида дарду ташвишим, Бошқаларга тушмади ишим, Фақат сизга суяндим Дада... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 15 июл.1 9271637

    🔥Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Юзимиз эгаллаб турибди, Кулгудан чизилган нақшимиз... Қалбимиз ким очиб кўрибди, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Юрибмиз кун каби ёришиб, Гоҳида ташвишга қоришиб, Баъзида ғам билан олишиб, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Пешона эканда начора, Куламиз дилимиз садпора, Қилмаймиз дардимиз ошкора, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Кун ўтар бир текис бир хилда, Озор бор гоҳ танда гоҳ дилда, Юракда бошқамиз лек тилда, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Кам эмас биз каби хокисор, Ким меҳр яна ким бахтга зор, Ҳамманинг айтилмас дарди бор, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Ёш эмас чанглардан кўзда нам, Одамзод бошида турфа ғам, Жимдирмиз минг озор кўрсак ҳам, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Бизларга ҳаммаси ярашар, Билмаслар ҳавасла қарашар, Қачондир чиндан хол сўрашар, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... Юзимиз эгаллаб турибди, Кулгудан чизилган нақшимиз... Қалбимиз ким очиб кўрибди, Холимиз сўрабсиз... -Яхшимиз... 📝Муаллиф: Зоҳид Зиё... ➪ @ONAMGAA 🍃Ота онасига мехрибонлар канали Яқинларингизга улашинг, обуна бўлишни унутманг!!!

  • 14 июл.2 684913

    🔥Men sizni yashirib qo'yaman Ona... 🎙️ Abdullo Bahromov 📝 Zohid Ziyo she'ri ➪ @ONAMGAA 🍃Ota onasiga mexribonlar kanali Yaqinlaringizga ulashing, obuna boʻlishni unutmang!!!