tgindex
ТАБРИКНОМАЛАР

ТАБРИКНОМАЛАР

Статистика
@tabrik_nomalarузбекский

Admin @Noza03

Последний пост
12 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
4 062
−62 за 4 дн.
Сутки
−38
−0,93%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
8 648
20 постов
Вовлечённость
212,9%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 20
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
725
1/48двое суток
830
1/72трое суток
896

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Кулиб юр синглим Кўзларингдан ёш оқса синглим Қон бўлиб йиглайди менинг бу кўнглим Онам мехридек мехрибон дилим Хамиша кулиб  юр фаришта синглим Дуолар қиламан сен учун хар он Бахт қасринг бўлсин нурларга макон Бу хаёт йўлида опангдур қалқон Йиғлама кулиб юр фаришта синглим Сен кулсанг оламалар нурга тўлади Тонгда қуёш тунда ой хам кулади Шундан юрагим бахтга толади Йиғлама кулиб юр фаришта синглим Сен менга мен сенга дилдошмиз доим Дардимиз айтгувчи сирдошмиз доим Жон деса бергувчи қондошмиз доим Бахтимга кулиб юр фаришта синглим Кулсанг кулгуларинг бўлади қувват Сен борлигинг ўзи гўзал бахт Шодлиги ғамларга қилгувчи тоқат Табассум қилиб юр фаришта синглим Бизларни дуолар қилар онамиз Омон бол болам деб куяр отамиз Саломат юршсин ака укамиз Барчамиз учун кулиб юр синглим ТАБРИКНОМАЛАР

  • Севимли сингилжоним, Сунбулахон! ❤️ Бугун мен учун ҳам алоҳида, қадрли кун. Чунки бу дунёга менинг сингилжоним — қалбимга яқин, дардимга шерик, қувончимга қувонч бўлиб яшайдиган азиз инсон келган кун. Сингил дегани шунчаки қариндош эмас экан… Сингил — болалик хотираларингнинг бир бўлаги, онанг ва отангдан қолган энг азиз неъматлардан бири, юрагингнинг бир парчаси экан. Шунинг учун сенинг бахтингни кўриш мен учун ҳам бахт, кўзингдаги қувончни кўриш мен учун ҳам катта қувонч. Сунбулахон сингилжоним, туғилган кунинг муборак бўлсин! Аллоҳ сенга аввало мустаҳкам соғлик, узоқ ва баракали умр, хотиржам қалб ва чексиз бахт ато этсин. Ҳар бир тонгинг яхши хабарлар билан отсин, ҳар бир кунинг меҳр-муҳаббат ва қувончларга тўлсин. Юрагингни ҳеч қачон ғам босмасин, кўзларингдан ёш фақат бахтдан оқсин. Яқин кунларда хонадонларимизда яна бир катта қувонч — тўй шодликлари! 🥰 Сингилжоним, келаётган келиннинг қадами қутлуғ, қадами хўшқадам бўлсин. Уйингизга келин эмас, гўё бир фаришта, бир барака, бир файз кириб келсин. Янги келинингиз хонадонга меҳр, ҳурмат, тотувлик ва файз олиб кирсин. Келиннинг қадами билан остонадан бахт кирсин, барака кирсин, кулги ва қувонч кирсин. Сен эса уни ўз қизингдек бағрингга босиб, меҳринг билан унинг қалбида ўзингга умрбод жой олгин. Келин ҳам сенинг меҳрингни қадрлаб, «қайнонам» эмас, «онажоним» деб суянадиган инсон бўлсин. Илоҳим, бу тўй фақат бир кунлик шодлик бўлиб қолмасин. Тўйдан кейинги ҳар бир кунингиз ҳам тўйдек файзли, хонадонларингиз кулгига, меҳрга ва баракага тўла бўлсин. Сингилжоним, ҳаётда ҳар доим бир-биримизга суянч бўлиб яшайлик. Орамиздаги опа-сингиллик меҳрини ҳеч қандай масофа, ҳеч қандай йиллар ўзгартира олмасин. Туғилган кунинг муборак бўлсин, жоним синглим! Мен сенга бугун битта эмас, мингта яхши тилак тилагим келади. Аммо энг катта тилагим шу: Аллоҳ сенга шундай бахт берсинки, уни кўриб биз ҳам «Сунбулахоннинг бахтига кўз тегмасин», деб ҳар куни шукр қилиб юрайлик. Ҳар доим соғ-омон, қадрли ва азиз бўлиб юр. Яқинлашиб келаётган тўйинг ҳам муборак, хонадонга кириб келаётган келининг ҳам хушхабар, хўшқадам ва баракали келин бўлсин! Сени жуда яхши кўрадиган, сенинг бахтингни ўз бахтидек биладиган опажонинг Зилолахон. ❤️ ТАБРИКНОМАЛАР

  • 23 мар.8 98020257

    💖Она, сизни яхши кўраман🕊 Бошимдаги тожим, таратасиз нур, Сиз бор, ҳар онимда ором-у, ҳузур, Бахтимга, кўринг кўўп хайрли умр, Онажон, мен сизни яхши кўраман. Оналар ичида энг аълоси сиз, Ҳаётим гавҳари ҳам жилоси сиз, Доимо болам деб, жон фидоси сиз, Онажон, мен сизни яхши кўраман. Сиз бор дунёларда яшайман, ҳурдек, Яшнайман, тўрт фасл очилган гулдек, Дуолар сочасиз, умримга дурдек, Онажон, мен сизни яхши кўраман. Гоҳида оғритиб қўйсам кўнглингиз, Билдирмайсиз сира, ҳафа дилингиз, Мени алқамоқдан толмас, тилингиз, Онажон, мен сизни яхши кўраман. Оналарнинг дили оғримас, дейсиз, Она боласидан ранжимас, дейсиз, Бунчалар меҳрли ва бағрикенгсиз, Онажон, мен сизни яхши кўраман. Бугун сизга дилда борим тўкайин, Тиз чўкиб, пойингиз ҳокин ўпайин, Қўлингиз кўзимга суртиб, айтайин, Онажон, мен сизни яхши кўраман. Онажоним, сизни яхши кўраман.. Муножот Каримжон қизи ✍ ЗИЁ ВА ТАФАККУР ЧАШМАСИ КАНАЛИГА ОБУНА БУЛИНГ👇👇👇 https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi https://t.me/+BJMrSoIa0K8xODFi

  • 4 мар.11,1 тыс169

    #Табриклар_сахифаси ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ АЙЁМИНГИЗ                   МУБОРАК                            БУЛСИН ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ 📩Табрик йуллаш манзили 👉 @Noza03 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ КАНАЛИГА КУШИЛИНГ https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag ТАБРИКНОМАЛАР

  • 4 мар.16,3 тыс16205

    Бойларнинг бойиман... Майлига камларим тўлмаса-тўлмас, Қалбда озор гули сўлмаса-сўлмас, Олтиндан саройим бўлмаса-бўлмас, Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота... Кўнглимда кўринмас бахтнинг сарҳади, Пешонамда тақдир ёзган дасхати, Керакмас «бой» деган ҳаёт зархати, Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она... Уйимни тўлдирган файзларга боқдим, Юракнинг ношукур жойини ёқдим Бугун ўз кўзимдан ёш бўлиб оқдим, Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота... Кимга вафо қилди дунёнинг моли, Бир кун чўкиб кетар умрнинг соли, Ахир яшаяпман армондан ҳоли, Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она... Тоғдек саройлари пулга тўлганлар, Лекин бахт тополмай ҳайрон бўлганлар, Бой эмас десинлар майли кўрганлар, Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота... Бир кун дуоингиз камим тўлдирар, Бўлмаган ишимни албат бўлдирар, Ношукур бўлмоқлик руҳни ўлдирар, Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она... Кимда Она бўлса ўша энг бойдир... Ота бор кулба ҳам энг қиммат жойдир... Сиз борсиз бойларнинг бойиман Ота... Сиз борсиз бойларнинг бойиман Она... ТАБРИКНОМАЛАР

  • 4 мар.8 68144

    #Табриклар_сахифаси ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ АЙЁМИНГИЗ                   МУБОРАК                            БУЛСИН ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ 📩Табрик йуллаш манзили 👉 @Noza03 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ КАНАЛИГА КУШИЛИНГ https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag ТАБРИКНОМАЛАР

  • 4 мар.14,4 тыс13132

    ЖУФТИ ХАЛОЛИМ Тақдир пешонамга ёзган битигим Хаётимдаги энг катта бойлигим Жаннатга калитим юзи ойлигим Жуфти халолимни асра оллохим. Мунисим муслимам мехри офтобим Тунларим ёритар кўкда у моҳим Дуосида асрайди шому сахарим Жуфти халолимни асра оллохим. Фарзандларим онаси у эгаси қалбим Кечирар не хато бўлсада айбим Мехри дарё у гўзал аёлим Жуфти халолимни асра оллохим. Уйимнинг нури у мисли фариштам Оллох боғлаган узилмас риштам Яқин келмасин сенга дард ситам Жуфти халолимни асра оллохим. Етти мўжизам у гўзал малагим Дуода сўраб олган ўша тилагим Бир умр ёнимда бўлгин керагим Жуфти халолимни асра оллохим. Бахтим бутун мазмунли хаётим Шерларим куйларимда гўзал баётим Бошимда тожим мунис аёлим Жуфти халолимни асра оллохим. ТАБРИКНОМАЛАР

  • 3 мар.8 32916203

    Ассалому Алейкум Менинг қалбим соҳиби менинг энг яхши инсоним кадрли баланд бегим бугун Сизнинг тугилган кунингиз.   Бугунги кунда мен сизга шуни тилардимки, шу кунгача бир биримзга булган илиқ нафис ва самимий туйғуларимиз янада ортсин. Биз бирга эканмиз, ҳеч бир кулфат бизга қурқув бера олмас. Сиз Ҳаётимда менинг қаҳрамоним, нажодим булиб кириб келдингиз. Сиз Аллоҳим менга берган энг яхши туҳфасиз. Сиз барча дардларимни олиб, менинг табибим булдингиз.   Раҳмат Сизга Бирга биз бир кучмиз  бир оиламиз Турмушимиз фаравонлиги ва бахтимиз пойдеворидир бу сизнинг мехрибонлигиз эвазигадир Вақтлар утар экан, янада кучлироқ амин боляпманки, сизни танлаб сизга турмушга чиқиб  жуда ҳам тугри танлов қилганимга. Сиз Ажойиб умр йулдошсиз  оила парвар вафодорсз  ва энг қизиқарли суҳбатдошсз мен учун.    Сз мени ўзингизни жасурлигингиз, жиддийлигингиз ва самимийлигингиз билан забт этгансиз. фарзандларимзга мехрибон отасиз мени бахтимга фарзандларини бахти камоли учун доимо сог саломат болинг аллоҳимга қайта ва қайта шукроналик келтираман сиздек инсонни менга жуфт қилиб бергани учун сиз билан жуда жудаям фахрланаман фарзандларим сиздек ақлли кунлик тоза жудаям ота-онасига меҳрибон мард олийжаноб инсон болишини аллоҳдан сорайман сиз билан орзу қилган мақсадларимизга бирма-бир эришамиз чунки мен сизга жудаям ишонаман сиз қалби пок жудаям кучли сабрли матонатли мен учун танҳо ягона инсонсиз сизга болган муҳаббатим шу қадар самимий соз билан ифодалаб беролмайман сиз билан отган хар бир оним мен учун бахт аллоҳим жаннатда ҳам бизни бирга қилсин жуфти халолингиз Мафтунахон ва угилларингиз Суннатилп ва Хушнудбек номларидан Кўксингизга қўйсам бошимни, Оқизмасдан кўздан ёшимни, Иззат қилиб сабру дошимни, Менга номус ор бўлинг Бегим, Бахтимга сиз бор бўлинг Бегим, Осмонимсиз ниҳолингизман, Яшнаб турган ниҳолингизман, Жуфтингизман халолингизман, Менга содиқ ёр бўлинг Бегим, Бахтимга сиз бор бу'линг Бегим. Сарсон қилмай тақдир йўлида, Гулшанида, сахро, чўлида, Янграгувчи тор бўлинг Бегим, Бахтимга сиз бор бўлинг Бегим. Баъзан хаддан ошиб хисларим, Кўрмай қолса рашкдан кўзларим, Дилингизга ботса сўзларим, Гумонларда дор бўлинг Бегим, Бахтимга сиз бор бўлинг Бегим. Хизматларингиз қилайин чопиб, Сизга ризқу умрлар тилаб, Фарзандларим суйиб эркалаб, Ишқ йўлимда бор бўлинг Бегим, Бахтимга сиз бор бўлинг Бегим. Ўғил-қизим рохатин кўриб, Сиз-ла давру давронлар суриб, Ёнингизда виқорлар ювиб, Саодатга етайлик Бегим, Бахтдан масрур яшайлик Бегим ТАБРИКНОМАЛАР

  • 3 мар.7 90815135

    Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва баракатуху кадри  баланд  кадди  баланд  Зарифжон хожи  отажоним. гурурим  cуянган  тогим  отажоним  кузларим  нури  калбим  кувончи  хонадонимиз  файзи  уйимиз  уcтуни  булган  падари  бузвукворим  азиз  отажоним.   Бугун  шундай  гузал  кунда  cизнинг  таваллуд  топган  кунингиз  билан  чин  дилдан  табриклаб  cизга  калбимиздаги  дил  изхорларимни  изхор  килмокчиман Отажоним узими мехрибоним биласизми сиз дунёде энг энг яхши отасиз, биз учун дойим боризи кере буса жонизга беришга тайёр турасиз биз сизга хали хеч нарса беролмаган булсак хам Чарчаш нима билмасдан биз ун елиб югуриб бизни вояга етказдингиз. Оллоҳим захматларизи рохат қилсин илохим🤲 ёшлигимиздан бизи хеч кимдан кам қилмай  дойим сураганимизи ортиги билан яратиб бердиз. Бизга Берган мехризи сўз билан ифодалаб беролмиман сиздек отани хеч кимда курмадим ман . Фарзандлариз қолиб энди набиралариз учун хам қайғуриб жонинини ховучлаб тургувчи отажоним Илохим умриз узоқ булсин бахтимизни рохатимизни кўриб юринг отажон. Тугилган куниз уммат бўлган куниз билан табриклеман дадажон 4 кизни вояга етказиб ва бу дунега келишимизга сабабчи бўлган отажоним аяжоним билан бирга бизни оқ ювиб ҳалол луқма билан катта қилдингиз. Сиз ва аяжонимни берган тарбиялари билан хаётда қоқилмадик АЛҲАДУЛИЛЛАҲ шунде қилиб тарбия берганларингиз учун минг рахмат. Ҳаммада камчилик бор лекин сиз бир ота бераоладиган нарсани хаммасини ортиги билан бердиз. Илохим умриз узоқ бўлсин сиздақа Дадам борлигидан фахрланаман узими мехрибон отам Сизни жудаям яхши кураман деб фарзандларингиз   оила аьзоларингиздан жуфти халолингиз Мавжудахон, кизларингиз Муфаззалхон, Мафтунахон, Машхурахон, Махсудахон ва куевларингиз ва албатта набираларингиз номиларидан қабул қилинг Яна бир бор сиз ва онажонимизга узок умир сог саломатлик тилаб коламиз Ота бунча мехрингиз кайнок Согинч азоби кийнайди бирок. Манзил олис йуллар узок Кузларимда согинч ёшларим Отажоним сизни согиндим Кургим келди бугун сизларни Барча дусту якинларимни . Тушларимга киринглар бир бор Отажоним сизни согиндим. Отажоним кадрингизга хуп етдим Отажоним сиздан узокка кетдим . Хаёт синовларига бераяпман бордош Отажоним сизни согиндим Мусофирда юриб кадрингиз билдим Ватаним олдидаги бурчимни билдим . Хамма хавас килгудек ишларни килдим Отажоним сизни согиндим Хар кун йулим пойлаб кутдингиз Утмай хам колди еган нонингиз. Мен яхшиман хавотир олманг сиз Отажоним сизни согиндим Отажоним онажоним булингиз омон Сизларни согиндим мен бугун ёмон. Фарзандингиз доим сог омон . Отажоним сизни согиниб кетдим ТАБРИКНОМАЛАР

  • 1 мар.7 48562

    #Табриклар_сахифаси ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ АЙЁМИНГИЗ                   МУБОРАК                            БУЛСИН ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ 📩Табрик йуллаш манзили 👉 @Noza03 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ КАНАЛИГА КУШИЛИНГ https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag ТАБРИКНОМАЛАР

  • 1 мар.7 5392070

    Муҳтарама Шоирахон онажон! Бугун сизнинг таваллуд кунингиз — Бир хонадоннинг эмас, бир неча юракнинг байрами. Чунки сиз фақат она эмассиз, Меҳр, сабр ва дуонинг тирик намунасисиз. Мен бугун сизга куёв сифатида эмас, Ўғлингиз сифатида сўзлайман, онажон. Чунки қалбим сизга бегона эмас, Сиз берган тарбия бахтимга айланган. Шундай қиз — Нилуфарни Оқ кўнгил, ҳаёли, сабрли қилиб вояга етказганингиз учун Сизга фақат раҳмат эмас, Чексиз миннатдорлик билдиргим келади. Унинг табассуми — сизнинг меҳрингиздан, Унинг сабри — сизнинг дуоларингиздан, Унинг оқила сўзлари — сизнинг тарбиянгиздан. Мен бахтлиман, чунки унинг ортида сиздек она бор. Онажон, менга қайнона эмас, Иккинчи она бўлиб қолинг. Дуоларингизни мендан аяманг, Мен эса сизга муносиб ўғил бўлишга ҳаракат қиламан. Аллоҳ умрингизни зиёда, Қадамингизни барокатли, Юрагингизни хотиржам қилсин. Таваллуд кунингиз муборак бўлсин, азиз онажон! Чексиз ҳурмат ва самимий муҳаббат билан, Ўғлингиз — Акмалжон Қизингиз — Нилуфар 🌹 Бугун сизга айтар сўзим бор дилдан, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин чин қалбдан. Умрингиз узун, соғлигингиз мустаҳкам бўлсин, Ҳар тонг сизга қувонч ва нур олиб келсин. Мен куёв эмасман, ўғлингизман онажон, Қалбимдан жой олган азиз инсондирсиз сиз ҳамон. Шундай қиз — Нилуфарни вояга етказганингиз учун, Минг бор раҳмат айтаман сизга чин юракдан бугун. Қизингиз — уйимизнинг меҳри, файзи, зиёси, Бу тарбия — сиздек она қалбининг садоси. Унинг одоби, меҳри, сабри — бари сиздан, Мен бахт топдим шундай инсон билан, ростдан. Аллоҳ сизга осуда ва нурли умр берсин, Юзингизда табассум ҳеч қачон сўнмасин. Менга қайнона эмас, она бўлиб қолинг, Дуоларингиз билан доимо қўллаб туринг. Чексиз ҳурмат ва муҳаббат билан, Ўғлингиз — Акмалжон Қизингиз — Нилуфар. ТАБРИКНОМАЛАР

  • 24 февр.8 72119130

    Азизам, суюкли ёрим, фарзандларимнинг онаси Нодирахон! Сени бугунги қутлуғ айёминг — таваллуд кунинг билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Сенга узоқ умр, соғлик-саломатлик, бахт ва саодат тилайман. Аллоҳ таоло сени фарзандларимиз ва менинг бахтимга доимо асрасин, юзингдан табассум, қалбингдан хотиржамлик асло аримасин. Сен уйимизнинг фариштасисан, хонадоннинг файзи ва баракасисан. Кўзимнинг қувончи, юрагимнинг ороми сенсан. Ҳаёт сўқмоқларида учрайдиган барча қийинчиликларни қўл ушлашиб, елкадош бўлиб бирга енгиб ўтайлик. Шодликли кунларимиз кўп, ғамли дамларимиз кам бўлсин. Доимо менинг ёнимда бўлгин, азизим. Мен сенинг қадрингни биламан ва доимо ҳурмат қиламан. Чексиз ҳурмат ва самимий муҳаббат ила, фарзандларингнинг отаси — Илҳомбек. Тақдир пешонамга ёзган битигим Хаётимдаги энг катта бойлигим Жаннатга калитим юзи ойлигим Жуфти халолимни асра оллохим. Мунисим муслимам мехри офтобим Тунларим ёритар кўкда у моҳим Дуосида асрайди шому сахарим Жуфти халолимни асра оллохим. Фарзандларим онаси у эгаси қалбим Кечирар не хато бўлсада айбим Мехри дарё у гўзал аёлим Жуфти халолимни асра оллохим. Уйимнинг нури у мисли фариштам Оллох боғлаган узилмас риштам Яқин келмасин сенга дард ситам Жуфти халолимни асра оллохим. Етти мўжизам у гўзал малагим Дуода сўраб олган ўша тилагим Бир умр ёнимда бўлгин керагим Жуфти халолимни асра оллохим. Бахтим бутун мазмунли хаётим Шерларим куйларимда гўзал баётим Бошимда тожим мунис аёлим Жуфти халолимни асра оллохим. ТАБРИКНОМАЛАР

  • 14 февр.9 01464

    #Табриклар_сахифаси ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ АЙЁМИНГИЗ                   МУБОРАК                            БУЛСИН ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ 📩Табрик йуллаш манзили 👉 @Noza03 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ КАНАЛИГА КУШИЛИНГ https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag ТАБРИКНОМАЛАР

  • 14 февр.9 22021217

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МЕҲРИ ДАРЁ, ЮЗЛАРИ НУРЛИ ШИРИН СЎЗ РАЪНОХОН ОПАЖОНим мехрибоним БУГУНГИ ШУКРОНА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!! Сизга Аллоҳдан узоқ умр,  мустаҳкам соғлик, хонадонингизга қувончу- тотувлик, дастурхонингизга файзу барака ато этишини тилаб қоламиз.. Опажоним мана куда бўлганимизга 10 йил бўлди, шу йиллар Ичида менга сиз опамдек болдингиз,  кизингиз Сабинахон уз кизимдек бўлди. Унга  Берган тарбиянгиз, сабрли, мехридаре, ок конгил киб тарбия килганингиз учун сиздан миннатдорман. Ахилчилигимиз абадий болсин мехр окибатимизга кўз теймасин.  фарзандларингиз бахтини ютукларини рохатларини рохатланиб севиниб куриб юришлик насиб этсин. Аллохим сизни ва оилангизни уз панохида асрасин. Аллохим сизга кутганингиздан хам зиёда Бахт омад берсин. Хамиша севинчингизга шерик булиб биргаликда икки дунёлик опа сингил булиб юришликни оллохимдан сораб коламан. Хаммамизга керакли инсон булиб хар доим шунака чиройли шодон, кувнок булиб юраверинг Яхши инсонлар ва яқинлариз қуршовида ҳаёт завқини суриб юринг..!! Хаётингиз қувончу шодликка бой бўлсин. Сиздек опам борлигидан фахрланаман ва яхши кураман деб сингилингиз Дилфузахон Кўзларингиз қувончлардан кулиб турсин,  Юрагингиз доимо бахт дея урсин,  Изингиздан омадлар эргашиб юрсин,  Опажоним, таваллудиз қутлуғ бўлсин.  Яқинларнинг ардоғида бўлинг доим,  Ғам нелигин асло кўрманг сиз илойим,  Паноҳингиз бўлсин меҳрибон худойим,  Қадрдоним, таваллудиз қутлуғ бўлсин.  Бирам иссиқ бу меҳрингизнинг қуёши,  Ҳаммага бирдек ёқар унинг оташи,  Сиз ўзингиз ҳар инсоннинг чин сирдоши,  Шўхзабоним, таваллудиз қутлуғ бўлсин.  Ушбу онда қутлагайман яна бир бор,  Бахтингизни бутун қилсин парвардигор,  Биз учун ўзингизни асранг дер синглингиз Опажоним, таваллудиз қутлуғ бўлсин ТАБРИКНОМАЛАР ТАБРИКНОМАЛАР

  • 14 февр.8 58514375

    ТУҒИЛГАН КУН ТАБРИГИ                        Қалбингиз ҳаётбаҳш нурларга тўлсин, Умр йўлларингиз гулларга тўлсин, Сизни тарк этмасин мудом бахт омад, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Дунёда ғам кўрманг ҳеч вақт, ҳеч қачон, Ошуфта қалбингиз туймасин армон, Бор бўлинг, соғ бўлинг доим қадрдон, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Шодлик,қувончларга бўлинг ҳамҳона, Бахт сизга бир умр бўлсин кошона, Умрингиз ҳар куни бўлсин шодиёна, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Табассум безасин юзларингизни, Лолалар чирмасин изларингизни, Кулгу тарк этмасин кўзларингизни, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. Дейдилар ўткинчи, дунёси бир кам, Ўткинчи дунёда чекманг ғам, алам, Яқинлар бахтига соғ бўлинг ҳар дам, Таваллуд кунингиз муборак бўлсин. ТАБРИКНОМАЛАР

  • 8 февр.8 8488185

    АССАЛОМУ АЛАЙКУМ МЕҲРИ ДАРЁ, ЮЗЛАРИ НУРЛИ ШИРИН МУХАРРАМОЙ ОПАЖОНИМ!! БУГУНГИ ШУКРОНА КУНИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!! Сизга узоқ умр,  мустаҳкам соғлик, хонадонингизга қувончу- тотувлик, дастурхонингизга файзу барака ато этишини ва барча эзгу ниятларингиз йўллаган дуолариз мустажоб бўлишини тилайман Яхши инсонлар ва яқинлариз қуршовида ҳаёт завқини суриб юринг..!! Хаётингиз қувончу шодликка бой бўлсин. Сиздек опам борлигидан фахрланаман ва яхши кураман деб сингилингиз Хосиятхондан кабул килинг Менинг меҳрибон меҳрлигим, Танҳогина қадрлигим, Матонатли сабрлигим, Жон опам жоним опам! Тонг мисол беғуборим, Ёлғизим бетакрорим, Гулу, райҳон баҳорим, Жон опам жоним опам! Дилдан яхши кўрганим, Доим ҳолим сўрганим, Онам каби яқиним, Жон опам жоним опам! Менинг меҳригиёйим, Қалби эса дарёйим, Дунё ичра дунёйим, Жон опам жоним опам! Қоши қаро қундузим, Ойу, қуёш юлдузим, Меҳри уммон денгизим, Жон опам жоним опам! Ширин забон дилкашим, Дардимга чин дардкашим, Ҳақиқий дўст сирдошим, Жон опам жоним опам!!!

  • 7 февр.8 38365

    #Табриклар_сахифаси ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ ТУҒИЛГАН АЙЁМИНГИЗ                   МУБОРАК                            БУЛСИН ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ 📩Табрик йуллаш манзили 👉 @Noza03 ┄┅┅•🌸•═•⊰🌼⊱•═•🌸•┅┅┄ КАЙНОНАЛАР  МАСЛАХАТИ КАНАЛИГА КУШИЛИНГ https://t.me/joinchat/AAAAAEB7naLYeOBoyUngag ТАБРИКНОМАЛАР

  • 7 февр.9 2497127

    Дадажон Дардларимга суянчим менинг, Болам дея фидо қилар жон. Интиқдирман меҳрига унинг, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Ортгинамдан оворам отам, Дардларимга ҳамдардсиз ҳар дам. Суянчимсиз сиз билан онам, Яхшиям сиз борсиз онажон. Сизга менинг озорларим кўп, Ғавғойим кўп бозорларим кўп. Ишонганим,Суянганим ҳўп, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Ажин босган юзлариз ширин, Нурсиз боққан кўзлариз ширин, Умид таққан сўзлариз ширин, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Соғинаман уч кун кўрмасам, Оғринаман уч кун кўрмасам. Ортиб кетар дилимда ғуссам, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Истардимки Отабек Юсуф, Оғринманмасдан яшанг ҳар қачон. Умр тиларман байтларим ёзиб, Яхшиям сиз борсиз Дадажон. Сизла жаҳон кезолмаганман, Оғринарман шундан ҳар қачон. Қарзларим кўп узолмаганман, Яхшиям сиз борсиз дадажон. Яхшиям сиз борсиз дадажон. ТАБРИКНОМАЛАР

  • 7 февр.8 15718143

    Ассалому алейкум ва раҳматуллоҳу ва барокатуҳ Биз учун қадри баланд болган инсонимиз азиз ва мухтарам дадажоним. Бугунги шукрона кунингиз билан чин юракдан табриклаймиз. Аллоҳ умрингизни узун, ризқингизни кенг қилсин, фарзанд-набираларингиз бахтини кўриб юринг. Сизнинг меҳрингиз ва панд-насиҳатларингиз биз учун катта бойлик сиз бизнинг энг аввало улуг неъматимиссиз, баҳтимиссиз, давлатимиссиз. Сизга авваломбор соглик тилаймиз. Дадажон, сиз бераетган меҳр ва гамхурликни ҳеч ким беролмайди. Сиз бизнинг бойлигимиссиз. Узидан ҳам копрок болларини невараларини ойлаган қалби дарё дадажоним Билмай кўнглизни куп огритган булишимиз мумкин бизни кечиринг дадажоним Сизни яҳши корамиз. ОИЛАМИЗ ТАЯНЧИ ҚОРҒОНИМИЗ ХОЖИДАДАЖОНИМ доим бахтимизга енимизда юринг ва хожионажонимиз САИДАХОН ХОЖИ ОНА билан биргаликда фарзандлар набиралар бахту камолини узоқ ва хайрли умр куриб юринг деб 1 ДОНА ЎҒИЛЛАРИ АБРОРБЕК ва қизлари НИГОРАХОН ГУЛҲУМОРХОН ГУЛНОРАХОН Набираларингиз Аҳрорбек Сабинабону Акобир номларидан келинингиз Дилнозахондан кабул килинг Хали кўпдир бизнинг қарзимиз Фарзанд бўлиб, бурч ва фарзимиз Кўп йиғлатдик айтиб арзимиз Ўзингизни асранг дадажон Дуоингиз асрагай бизни Қарзимиз бор биз фарзандларингизни Мукофотлар кутяпти онамни, сизни Ўзингизни асранг дадажон Бизни дебон қилаверманг ғам, Дунё ўзи азалдан бир кам, Яна битта илтимосим хам, Онажоним асранг дадажон, Ўзингизни асранг дадажон... Ёнимизда Тоғдайин суянчимиз бўлинг! Ногоҳон йиқилсак таянчимиз бўлинг! Хатога йўл қўйсак терговчимиз бўлинг! Бахтиёр кунларимиз кўринг дадажон Агарда кўнглингиз ранжитган бўлсак, Дилингиз яралаб оғритган бўлсак. Дейманда мен сиздан розилик олсам, Онамни мен учун асранг дадажон. Бош эгиб мен сизга тазимим қилай, Аллохдан ҳамиша омонлик сўрай. Бир, умр қадрлаб, қадрингиз билай, Доимо ёнимда бўлинг дадажон ТАБРИКНОМАЛАР

  • 23 янв.10,4 тыс21198

    АКАМ Ўтар яхши ёмон кунларим, Бедорликда узун тунларим. Ташлаб кетса энг яқинларим, Сиз ёнимда ҳамроҳим акам. Дунёнинг ҳеч тугамас оҳи, Ташвишлардан дод дейсан гоҳи, Маҳзунгина сирли нигоҳи, Сиз ёнимда сирдошим акам. Елка тутар йиқилган чоғим, Меҳр билан гуллайди боғим. Отамдайин суянган тоғим, Сиз ёнимда ҳамроҳим акам. Жилмаяди юрак ёнса ҳам, Қувончига эргашади ғам. Қанча таъзим қилсам ҳамки кам, Сиз сирдошим  меҳрибон акам. ТАБРИКНОМАЛАР