tgindex
Ota Ona Haqida Statuslar ⁞

Ota Ona Haqida Statuslar ⁞

Статистика
@OtaOnaTVузбекский

OTAM DAVLATIM ONAM JANATIM ✨Ota Onalar uchun👇 ↘️Sherlar📋 ↘️Rasimlar🖼 ↘️Dialoglar📜 ↘️Mp3lar🎶 ↩️Aforizmlar📄 OTA ONAMNI ASRA OLLOHIM Creator @Abdumumin2002

Последний пост
28 авг. 2024 г.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
274
−1 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
6 620
21 постов
Вовлечённость
2416,1%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Онам Онам қаримоқда кўзим олдида, Кўрмадим сочини қораларини. Ёшлик қувватини бизларга бериб, Аритди кўнглимиз яраларини. Эрта етим қолган эдик отадан, Кўтардик дўст-душман гиналарини. Онам билан босдик машаққат ила, Ҳаётнинг синовли зиналарини. Йиллар шамолида, ўтди ёшлиги, Ювмади, садоқат хиналарини. Фарзандлари билан овуниб топди, Умрнинг баҳтиёр, шираларини. Осон тутманг, сира ёлғиз онага, Авайлар умиднинг зарраларини. Жойнамоз устида Аллоҳдан сўрар, Фарзандининг буюк марраларини. Ўзини ўйламас, болам дер, - она, Топаркан ҳар ишнинг чораларини. Ўксиниб қолмасин, жигаргўшам деб, Кўрсатмас қалбининг пораларини. Шунчалар сабрингиз метинми она? Варақланг кўнглингиз ораларини. Мен шунга аминман дунёда ҳеч ким, Суймайди  онадек, болаларини. https://t.me/OtaOnaTv

  • Қиз бор уйнинг файзи бўлак, дейдилар, Жаннат йўли — қиз бор йўлак, дейдилар. Ўнгиримда ўғлим йўқ, деб ўксиманг, Тоғ бўлмаса, қир ҳам тиргак, дейдилар. Элнинг бахти ботирларга ёр бўлсин, Оминалар, Холидалар бор бўлсин. Қиз йўқ юртга кўкламлар сеп тўшарми? Келини йўқ тўйлар тўйга ўхшарми? Қизлар борки, ўлка омон, қўрғон бут, Қиз кутмаса йигит олов кечарми? Жонлар илҳақ, илинжлар тумор бўлсин, Маъсудалар, Маҳзуналар бор бўлсин. Қизи йўқнинг ойсиз хомуш осмони, Қизи борнинг қасрдир хонадони. Шу мунглиғу шу муштипар парвонанг, Йигит йўлнинг, қиз кўнгилнинг султони. Ота уйда ҳар куни баҳор бўлсин, Мавлудалар, Маъсумалар бор бўлсин. Эй Муҳаммад, олти оға-ининг бор, Бирда яхши, бирда ёмон кунинг бор. Бир кун бошинг ботар бўлса болишга, Қизларингдан яқин яна киминг бор!!! Совчилари эшигида зор бўлсин — Нозималар, Мадиналар бор бўлсин. © Муҳаммад Юсуф https://t.me/OtaOnaTv

  • #Хайрли_тонг 😊Ассалому алайкум!  Сешанба тонги муборак бўлсин! Бугунги бошланаётган янги  кунингиз файзли ва барокатли бўлсин!  Яна бир гўзал тонгни  соғ омонликда,  ғойибона дийдор кўришишлик бахтини насиб этди! 🌹Кун давомида яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!! 👉 TONGGI SALOMLAR @OtaOnaTv

  • Нурга тўлади олам, Оламда зўрсан одам. Атроф гўзалдир бирам, Онанг тирик чоғида. Сени гулга ўрайди, Сочларингни тарайди. Сен -ла кулиб яшнайди, Онанг тирик чоғида. Боғда мевалар бисёр, Гуллар таратар ифор. Фақат у гўзал хуштор, Онанг тирик чоғида. Саҳарлаб ёпар нонлар, Сен учун берар жонлар. Қайтарилмас бу онлар, Онанг тирик чоғида. Уйга кирсанг чароғон, Аканг сийлади ҳамон. Синглинг кулади шодон, Онанг тирик чоғида. Оромижонинг қайда? Сарвиравонинг қайда? Етук сарбонинг қайда? Онангсиз ҳолинг нечук? Онанг ўлса бу давлат, Усиз сенга йўқ иззат. Ёшлар ўлса қиёмат, Сенга тилайман омад. Шукур қилгин замондош, Ғамхўринг бор у сирдош. Сенсан унга жон-қондош, Онанг тирик чоғида. Мана менинг онам йўқ, Ғамхўр-у ғамхонам йўқ. Фақат қўлим дуода, Усиз фароғатим йўқ. Мен уни соғинаман, У томон талпинаман. Жаннат бергин онамга, Мен сендан ўтинаман. Муаллифга рахмат 📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️ https://t.me/OtaOnaTv

  • ❤️ / 👍 / 🥰 / 👎 /😢

  • 🥲🥲🥲🥲🥲🥲🥲🥲🥲 Onajonim siz uchun uyqu kemasdan o'qidim mehribonim... Ertalab uyg'onganizda eshitasiz in Shaa Alloh 💋💋💋 Sizni juddayam yaxshi koraman 🥰 @OtaOnaTv

  • Агар Онанг дуо қилмаса. Ёниб қуёш, порламас ойинг, Шовқин солиб оқмасди сойинг, Тўрда эмас, пойгакда жойинг, Агар Онанг дуо қилмаса. Қўлларингдан омад тутмасди, Қадамингда қувонч кутмасди, Пешонангга бахтлар битмасди, Агар Онанг дуо қилмаса. Бароридан келиб ҳар ишинг, Баҳор каби гуллаб куз, қишинг, Ўша сенинг энг азиз кишинг Агар Онанг дуо қилмаса. Ёмонликлар бўлмасмиди фош, Кўзларингда тинмасмиди ёш, Зулмларга беролмасдинг дош, Агар Онанг дуо қилмаса. Маконинг боғ бўлармиди ё, Юлдузларга қўл етиб гўё, Кимга вафо қилар бу Дунё, Агар Онанг дуо қилмаса. Камтар бўлу, кибрдан кеч воз, Савоб ишни қанча қилсанг оз, Умри кунинг ўтармиди соз, Агар Онанг дуо қилмаса! Пушмон отин миниб кетардинг, Олов йўғу, ёниб кетардинг, Аниқ бир кун синиб кетардинг, Агар Онанг дуо қилмаса. Зоҳид Зиё сўзин этгил ёд, Синовлидир асли бу ҳаёт, Қандай омон юрардинг ҳайҳот, Агар Онанг дуо қилмаса! 📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️ https://t.me/OtaOnaTv

  • ОНАМ... Кўнглим кўчасида бўлиб тантана, Дилим яйраб кетар болам десангиз... Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она, Агарда уни сиз дамлаб берсангиз... Тонглар уйғотасиз юзимдан силаб, -Турақол ишинга кеч қолма болам... Дуолар қиласиз менга бахт тилаб, Ўзингизга ҳеч не сўрамай Онам... Эртадан кечгача кўзингиз гирён, Кутасиз эшикдан узолмай кўзни... Мени шу мехрингиз қилади ҳайрон, Нега ўйламайсиз бир бора ўзни... Кафтдек ҳовлимизни гулларга ўраб, Уйимиз кўркига қўшасиз чирой... Мен кулиб қўяман гулларга қараб Росдан яшнар экан Онам турган жой... Буларнинг ҳаммаси яхшидир бироқ, Бир хис осмонимни айлайди қаро... Юрагим ичида пайдо бўлди доғ, Оқлар кўпайибди сочингиз аро... Менку улғайибман сиз бундан шодсиз, Сиз қариб, улғайиш менга не керак... Онажон бунчалар мўътабар зотсиз, Бунчалар мехрли сиздаги юрак... Келинг муштипарим бағримга босай, Илиқ мехрингизни соғиндим яна... Буюринг ўғлингиз ҳаммасига шай, Нималар хоҳлайди кўнглингиз Она... Кўнглим кўчасида бўлиб тантана, Дилим яйраб кетар болам десангиз... Шакарсиз чойим ҳам шириндир Она, Агарда уни сиз дамлаб берсангиз... https://t.me/OtaOnaTv

  • ☀️Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин... 😊   🌹Яна тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли  бўлсин! ✨Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокатли бўлсин! 👉 @OtaOnaTv

  • ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! 📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️ @OtaOnaTv

  • Aziz kanalimiz obunachilari sizlardaxam ONAJONINGIZ VA OTAJONINGIZ uchun tilaklaringiz,sherlaringiz,sog'inch izxorlari bolsa @Abdumumin2002 ga olang har bir jonatilga tilaklar 100% kanalga qoyiladi. Kanalga aktiv admin va adminka olamiz Hayotda ikki go'zal ovozni ewitdim... Biri AZON bo'lsa, Ikkinchisi ONAM ALLAsi...   @OtaOnaTv

  • ОТАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ота хонадонга ташриф буюрганда ўриндан туриб, жой бўшатиш лозим. ▪️2. Ота билан кетаётганда унинг изнисиз ундан олдин юрмаслик керак. ▪️3. Ота фарзанд учун бирон нарса мерос қолдирмаса ҳам, ундан номус қилинмайди. ▪️4. Ота бор уйда ўйланишга ва маслаҳат солишга муҳтож бўлинмайди. ▪️5. Ота ёнида ёки у кириб келганда ёнбошлаб ётилмайди. ▪️6. Ота уйда йўқ бўлиб қолинган ўринда истеъмол қилинган нарсалардан алоҳида унинг учун олиб қўйилиши фазилатдир. ▪️7. Мансабли шахс бўлсанг ҳам отанг чақирганда отингдан тушиб, олдида ҳозир бўлишга шошил! Сен иш устида мансаблисан, отанг устида эмас! ▪️8. Отангнинг ёнидаги солиҳ кишиларга нисбатан самимий бўлгин, агар отанг вафот топиб кетса ўшалар билан муомала-муносабатларингни узма! ОНАЛАР ҲАҚИДА ▪️1. Ҳадяни аввал онага сўнг отага берилиши маҳбубдир. ▪️2. Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур. ▪️3. Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари – сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин! ▪️4. Сенга берган оқ сути лутфу – хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл! ▪️5. Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир. ▪️6. Тириклигида бор имкониятинг ила унга тавозеъли ва ширин сўзли бўл, қачонки агар уни йўқотсанг армондан холи бўласан. ▪️7. Ҳар куни бағринга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, ҳидларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқармагин! 📖 ❤️ Яқинларингизга улашинг!!⤵️ t.me/OtaOnaTv

  • 22 мая 2024 г.2 9601из OtaOnaTV

    Aziz kanalimiz obunachilari sizlardaxam ONAJONINGIZ VA OTAJONINGIZ uchun tilaklaringiz,sherlaringiz,sog'inch izxorlari bolsa @Abdumumin2002 ga olang har bir jonatilga tilaklar 100% kanalga qoyiladi. Kanalga aktiv admin va adminka olamiz Hayotda ikki go'zal ovozni ewitdim... Biri AZON bo'lsa, Ikkinchisi ONAM ALLAsi...   @OtaOnaTv

  • Сизнинг ўрнингизга энди онажон, Бу уйда соғинчлар кутмоқда мени. Остонани ҳатлаб кирганим замон, Ямламай хоналар ютмоқда мени! Бари ўша-ўша... Китоблар, жавон, Ёстуқдан исингиз келиб турибди. Сизни ўзингизни тополмай, ҳайрон, Бечора қизингиз нолон юрибди. Бунча ҳувиллади ҳайҳотдек бу уй, Шунча файз бормиди сизда онажон. Гўё райҳонлари йўқотгандек бўй, Гўё атиргуллар бериб бўлган жон! Менинг истиқболим кимга ҳуш энди, Кимдир термуларми йўлларимга зор? Меҳрли бағрингиз ширин туш энди, Сиздек менга муштоқ энди қайда бор? Энди бу уйларнинг болишлари тош, Ичилмай совийди пиёлада чой. Ётсам, етти қават тўшалар бардош, Кетсам, кузатмайди ҳеч ким, ҳойнаҳой! Энди бу уйларнинг тамбалари зич, Онам бор кунларда қадрим қолдида... Бошлаб келаверар шу уйга соғинч, "Ким бооор", деб турибман эшик олдида. Ota ~ Onasini Qadrlaganlar Kanali @OtaOnaTv

  • Орзу бўлса кезиш Жаннат боғида, Меҳр кўрсат Ота - Онанг борида, Энг омонат ғаниматлар улардир. Онангизни асранг ҳаёт чоғида, Отангизни асранг бўлса борида. Чин самимий дўст бу Ота бўлади, Энг меҳрибон ёлғиз Она бўлади, Дуо олинг Аллоҳ рози бўлади. Онангизни асранг ҳаёт чоғида, Отангизни асранг бўлса борида. 📝 Муаллиф Дилрозбек Абдулло угли @OtaOnatv - Kanali ucun maxsus

  • 5 мар. 2024 г.11,2 тыс3

    Aziz kanalimiz obunachilari sizlardaxam ONAJONINGIZ VA OTAJONINGIZ uchun tilaklaringiz,sherlaringiz,sog'inch izxorlari bolsa @Abdumumin2002 ga olang har bir jonatilga tilaklar 100% kanalga qoyiladi. Kanalga aktiv admin va adminka olamiz Hayotda ikki go'zal ovozni ewitdim... Biri AZON bo'lsa, Ikkinchisi ONAM ALLAsi...   @OtaOnaTv

  • 24 янв. 2023 г.14 тыс108

    КУЛИБ ЮРИНГ ДОИМО ОНА..😊 Молу дунё дўсту ёрларим, Бўлса фидо минг бир жонларим. Кулишингиз бахтли онларим, Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Ота! Сизга шодлик қувонч ярашар. Кулсангизчи дунё ёришар! Ғам ғуссалар ўтиб кетишар. Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Она! Дарду ғамни ўзим оламан, Солеҳ фарзанд қори бўламан. Сизни ҳали Ҳожи қиламан. Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Ота! Не истайсиз айтинг бемалол, Болангизга келмайди малол. Меҳрингизга фаришта ҳам лол! Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Она! Бу дунёлар нима бўлибди? Рўзғор қачон қайда тўлибди? Бизни Жаннат кутиб турибди. Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Ота! Куйиб ёниб фарзандим дейсиз, Доим бизни ғамимиз ейсиз, Бахтдан кулинг Она арзийсиз, Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Она! Сизга шодлик қувонч ярашар. Кулсангизчи дунё ёришар! Ғам ғуссалар ўтиб кетишар. Сиз ҳеч қачон йиғламанг Она. Кулиб юринг доимо Ота! Шодон кулинг арзийсиз Она! @OtaOnaTv - Kanali uchun maxsus!

  • 1 янв. 2023 г.11,6 тыс27

    Ota-onalar haqida statuslar kanali ХОТИРА Кўп қўллар бошимни силади, Қанча қўл менга бахт тилади. Сабабин бир Худо билади, Онамнинг қўллари бошқача. Кўп инсон мен учун меҳрибон, Қанчаси хушфеълу хушзабон, Ичимни тирнайди бир армон, Онамнинг тиллари бошқача. Йўлидан адашган карвонман, Қаёққа кетяпман?! Ҳайронман. Онамга етолмай сарсонман, Онамнинг йўллари бошқача. Зор бўлдим онамнинг меҳрига, Борида етмадим қадрига. Гул экай дейману қабрига, Онамнинг гуллари бошқача. Руҳлари нур сочар йўлимга, Сўнг Қуръон тутқазар қўлимга «Ўғлим, бу худонинг қисмати Йўқ, лаънат ўқима ўлимга»! Онамнинг дили ҳам бошқача… @OtaOnaTv - Kanali uchun Maxsus!

  • Ўғлимга насихат Рисқим тугаб дунёдан ўтсам, Тобутимни кўтаргин болам. Отажоним рози бўлинг деб, Қабирга хам ўзинг қўй болам. Ғафлат босмай эртароқ туриб, Намозингни ўқигин болам. Ўқиб бўлгач дуо қилар чоғ, Менихам бир эслаб қўй болам. Муборакдир жума аёёми, Қабристонга келибтур болам. Отам ётган қабр шу дея, Рухимни шод этибтур болам. Ёмонлардан йироқроқ юргин, Харом ишдан хазар қил болам. Яхши одам десин ортингдан, Номинга доғ тушурма болам. Неки қилсанг қайтар албатта, Унутмагин шуни жон болам. Савоб ишлар қилгин кўпроқ, Қиёматни ёдда тут болам. @OtaOnaTv - Kanali uchun maxsus!

  • 29 дек. 2022 г.11,2 тыс29

    ОНА НОЛАСИ Соғинч қиймалайди, озорда жоним, Тунлар уйқу бермас дилдаги оҳим, Ёдимдан чиқмайди бир лаҳза,бир он, Мусофир боламни асра Аллоҳим. Гапимга кўнмади йигитчилик деб, Олисда юрибди тирикчилик деб, Майлига умримга бермасанг ҳам зеб, Мусофир боламни асра Аллоҳим. Қадрини баланд қил, кўксини тоғ қил, Кўзларин ёшлама, кўнглини чоғ қил, Бошини омон қил, танини соғ қил, Мусофир боламни асра Аллоҳим. Ўйласам қалбимда олавланар чўғ, Аҳволи не кечар,қорни очми,тўқ, Бегона юртларда меҳрибони йўқ, Мусофир боламни асра Аллоҳим. Тўй бўлсин,тилаклар айтсин забоним, Руҳсор,дийдоридан яйрасин жоним, Соғ,омон бағримга қайтсин ўғлоним, Мусофир боламни асра Аллоҳим. Айрма қалбимни парвонасидан, Кўзимни дур,гавҳар-маржонасидан, Меҳир-ла ўпай мен пешонасидан, Мусофир боламни асра Аллох @OtaOnaTv - Kanali uchun maxsus