Паризода Кураҳмедова
Статистика❤️ Психолог Паризода Кураҳмедованинг расмий телеграм каналига хуш келибсиз! 📞 Менежер +998 91 683 07 06 @Boltaboyeva_Zilola
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 20
- Всего постов
- 48
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Психология
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 005
- 1/48двое суток
- 1 151
- 1/72трое суток
- 1 242
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Қарға. Бундай жавобни кайфияти тушкун бўлган инсонлар беради. Сизни нима безовта қилаётгани ҳақида ўйлаб кўринг ва вазиятни қандай яхшилаш мумкинлигини аниқланг. Эҳтимол, сиз жуда қаттиқ чарчагансиз ва узоқроқ дам олишга эҳтиёжингиз бор. Сизга қайта куч тўплаш ва муҳитни ўзгартириш керак. Бу ҳаётий мақсадларингизни қайта кўриб чиқиш ва кейинги фаолият учун куч-қувватни тиклашга ёрдам беради. Бош. Бундай натижа инсоннинг стрессга чидамли ва руҳий жиҳатдан мувозанатли эканини кўрсатади. Сиз барқарор асаб-руҳий ҳолатдасиз, истерикага ва ўзини назорат қила олмайдиган хатти-ҳаракатларга мойил эмассиз. Жиддий сабаб бўлмаса, сизни жаҳлингизни чиқариш ёки асабийлаштириш жуда қийин.
11.08.2026
видео или голосовое, без подписи
Билим бериш — бу катта бахт. Аммо янада каттароқ бахт — кимгадир устоз, йўл кўрсатувчи бўлиш, нафақат билим, балки тажриба билан ҳам бўлишиш, қўллаб-қувватлаш ва инсоннинг ўз касбий йўлида ишонч билан ўсиб бораётганини кўришдир. Мана, менинг «Устоз–шогирд. Оилавий консультации асослари" бўйича менторлик курсимнинг иккинчи потоки ҳам муваффақиятли якунланди. Бугун қалбим шукроналик ва бахтга тўла. Чунки шогирдларим ўзлари излаб келган жавобларни топишди, янги билим ва кўникмаларга эга бўлишди, энг муҳими эса, ўзларига бўлган ишончлари янада мустаҳкамланди. Мен эса Аллоҳга чексиз шукр қиламан. Айнан У мени бу эзгу ишга сабабчи қилди, йиллар давомида йиғган билим ва тажрибамни бошқаларга улашиш, кимлар учундир устоз бўлиш бахтини насиб этди. Азиз шогирдларим, сизларнинг ҳар бирингизга чексиз раҳмат! Менга ишонганингиз, мени устоз сифатида танлаганингиз, меҳнатингиз, изланишингиз, самимийлигингиз ва ўсишга бўлган интилишингиз учун катта раҳмат. Тилагим шуки, олган билимларингиз келгуси фаолиятингизда мустаҳкам таянч бўлсин, кўплаб инсонлар ва оилалар ҳаётига яхшилик олиб кирсин. Энди эса — оқ йўл сизларга, азиз шогирдларим! 🤍 Ҳар бирингиз ўз йўлингизни топинг, ўз услубингизга эга бўлинг ва шундай мутахассисга айланингки, бир куни инсонлар сизга: «Раҳмат, сиз ҳаётимизни ўзгартирдингиз», деб айтишсин.
Париларим, сизлар учун ажойиб ва жуда-жуда фойдали бир янгилик тайёрлаш билан овораман… 🤭✨ Тез орада сизлар билан бўлишаман. Ишонаман, бу янгилик кўпчилигингиз учун жуда керакли бўлади 🥰🫶
видео или голосовое, без подписи
Медитация жараёни✨
видео или голосовое, без подписи
Париларим 🤍 Сизни қийнаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиб, сизга ҳақиқатан керакли ечимларни беришни истайман. Шунинг учун атиги 5 дақиқа вақтингизни ажратиб, ушбу сўровномани тўлдириб қўйинг 🫶🏻 Жавобларингиз мен учун жуда муҳим. Ҳар бир жавобингизни диққат билан ўрганиб чиқаман 🤍 👇🏻 Сўровномани тўлдириш: https://forms.gle/UeojxUULqDPrzNh29
видео или голосовое, без подписи
Ассаламу Алайкум Париларим Бугун мухим кун: "Оилавий консультация асослари" курсимнинг ёпилиш маросими! Шогирдларим билан жонли учрашамиз😍
видео или голосовое, без подписи
Париларим, сизни қийнаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиб, семинаримда айнан сизга керакли ечимларни беришни истайман🤍 Шунинг учун атиги 5 дақиқа вақтингизни ажратиб, яна битта сўровномани тўлдиринг. Жавобларингиз мен учун жуда муҳим.
Париларим, сизни қийнаётган муаммоларни чуқурроқ ўрганиб, семинаримда айнан сизга керакли ечимларни беришни истайман🤍 Шунинг учун атиги 5 дақиқа вақтингизни ажратиб, яна битта сўровномани тўлдиринг. Жавобларингиз мен учун жуда муҳим.
Зарур бўлса, инсонга қандай таъсир ўтказишни ҳам биласиз. Аммо одатда бу қобилиятингиздан фойдаланмайсиз.
1. ИШОНУВЧАН ШАХС Сиз деярли ҳар қандай инсонни ҳаётингизга ва қалбингизга киритишга тайёр бўлган инсонсиз. Сизнингча, одамлардан бутунлай ёпилиб олишдан кўра, таваккал қилиб, ҳатто ранжиш эҳтимоли бўлса ҳам, ишониб кўрган яхшироқ. Сиз ҳеч кимга қўрқувларингиз ва ўзингизга бўлган ишончсизлигингизни кўрсатмайсиз. Муаммоларингизни ўзингиз ҳал қилишингиз керак, деб ҳисоблайсиз. Ҳатто қалбингизда оғриқ бўлса ҳам, бошқаларга борингизни беришга ҳаракат қиласиз. Бошқаларга ёрдам бериш орқали ўз қалбингиздаги яраларни ҳам даволайсиз. 2. ПЕДАНТИК ШАХС Сиз доимо яхши таассурот қолдиришга ва тўғри иш тутишга ҳаракат қиладиган инсонсиз. Сизнингча, ҳар бир хатти-ҳаракатингиз бошқа инсонларнинг ҳаётига таъсир қилиши мумкин. Сиз одамларга хавотирингизни ёки хафа бўлганингизни кўрсатмасликка ҳаракат қиласиз. Доимо ўзингизнинг яхшироқ талқинингиз бўлишга интиласиз. Чунки бу ҳаётда сиз қила оладиган энг ками ҳам шу, деб ҳисоблайсиз. 3. ФИДОЙИ ШАХС Сиз қаерда бўлмасин, ўз дунёнгизни ва ўзингизга тегишли жойни топишга ҳаракат қиласиз. Бу мураккаб ва чалкаш дунёда ўз ўрнингизни излайсиз. Сиз қалбингиздаги оғир ва қоронғи фикрларни бошқаларга кўрсатмайсиз. Ҳаётда кўп нарсаларни бошдан кечиргансиз. Айтиш мумкинки, ҳар бир йиқилишдан кейин ўзингизни қайтадан тиклашни жуда яхши ўргангансиз. 4. ФИКРЛОВЧИ ШАХС Сиз ҳамма нарсани чуқур ўйлаб, таҳлил қилишни яхши кўрадиган инсонсиз. Нарсаларнинг яширин ва чуқур маъносини топиш сизга қизиқ. Баъзида ўз фикрларингизга шу қадар чуқур шўнғиб кетасизки, улардан чиқиб, воқеликка қайтиш қийин бўлади. Сиз бошқаларга қанчалик кўп нарсаларга шубҳа билан қарашингизни кўрсатмайсиз. Бирор нарсани тўлиқ тушуниб етсангиз ҳам, барибир унга нисбатан шубҳаларингиз қолиши мумкин. Сиз учун ҳаёт — худди бошқотирма. Ва унинг барча қисмларини бирлаштирмагунча, изланишдан тўхтамайсиз. 5. СИРЛИ ШАХС Сиз ҳатто ўзингиз учун ҳам сирсиз… Сизни тушунишга ҳаракат қилганларга эса омад тилаш мумкин. Сиз гўё қарама-қаршиликлардан тўқилган инсонсиз. Кайфиятингиз осон ўзгариши мумкин. Ўзингизни топдим, деганингизда эса яна ўзгариб, ўзингизни қайтадан излашни бошлайсиз. Сиз камгапсиз ва баъзан хатти-ҳаракатларингиз билан нафақат бошқаларни, балки ўзингизни ҳам чалкаштириб қўясиз. Суҳбат бошлашдан олдин инсонни кузатишни афзал кўрасиз. Фақат ишончингиз комил бўлган нарсалар ҳақида гапирасиз. 6. ҲИССИЁТГА БОЙ ШАХС Сиз ҳамма нарсани пайқайдиган ва деярли ҳеч нарсани унутмайдиган инсонсиз. Жуда таъсирчан ва сезгирсиз. Ҳатто энг кичик нарсалар ҳам сизда кучли таассурот қолдириши мумкин. Сизни осонгина йиғлатиш ҳам, кулдириш ҳам мумкин. Аммо қанчалик нозик ва таъсирчан эканингизни ҳаммага ҳам кўрсатавермайсиз. Бунинг ўрнига одамларга ўзингизнинг қанчалик зийрак ва кузатувчан эканингизни кўрсатасиз. Балки баъзида ҳаётингизда кейин нима содир бўлишини олдиндан ҳис қилиш қобилиятига ҳам эгадирсиз. 7. ҒАЙРАТЛИ ШАХС Сиз доимо энергияга тўла ёки… севиб қолган инсонга ўхшайсиз. Жуда зийраксиз. Сиз учун кўпинча ўрта йўл йўқ: ё яхши кўрасиз, ё ёқтирмайсиз. Деярли ҳар бир нарса ҳақида ўз фикрингиз бор ва қарорларни тез қабул қиласиз. Сизда энергия жуда кўп, аммо шу билан бирга кўпинча асабий ҳам бўлишингиз мумкин. Ҳар бир воқеани жуда жиддий қабул қиласиз. Баъзида эса хаёлингизда ўзингиз билмаган ҳолда турли драматик сценарийларни яратиб қўясиз. 8. ЭКСЦЕНТРИК ШАХС Сиз ноодатий қизиқишлар ва қарашларга эга инсонсиз. Қоидаларни унчалик ёқтирмайсиз. Кўпинча: «Хоҳлаганимни қиламан, кейин нима бўлса бўлар», деган тамойил асосида ҳаракат қиласиз. Сиз бошқа инсонларга очиқсиз. Сизни ўзгартиришга уринаётганлар устидан эса шунчаки кулиб қўясиз. Ҳаммага ўхшаб яшашни ва «кулранг омма»нинг бир қисми бўлишни ёқтирмайсиз. 9. ИНТУИТИВ ШАХС Сиз дунёни ва бошқа инсонларни жуда яхши ҳис қиладиган инсонсиз. Одамнинг юз ифодаси ёки овоз оҳанги орқали у ҳақида кўп нарсани тушуниб олишингиз мумкин. Сизга ёлғон гапиришганини тез ҳис қиласиз. Атрофдагиларга эса ўзингиз ҳақингизда фақат кўрсатишни истаган нарсаларингизни кўрсатасиз. Кимдир сиз билан манипуляция қилишга уринаётганини ҳам тезда сезасиз.
видео или голосовое, без подписи