Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди
СтатистикаОлий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ☎️ 78 238 28 16 📧 fundnno@exat.uz 📍Тошкент шаҳри Ислом Каримов кўчаси, 9-уй
- Последний пост
- 17 авг.
- Последнее чтение
- 17 авг.
- Постов за неделю
- 37
- Всего постов
- 120
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 467
- 1/48двое суток
- 535
- 1/72трое суток
- 577
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Қорақалпоғистонда давлат гранти ғолибларига сертификатлар топширилди Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловида Қорақалпоғистон Республикасидан ғолиб деб топилган фуқаролик жамияти институтларига сертификатлар топширилди. Маълумот учун, танловда Қорақалпоғистон Республикасидан 15 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Лойиҳаларни амалга ошириш учун жами 1 млрд 835 млн сўм маблағ йўналтирилади. Мазкур маблағлар аҳолини тоза ичимлик суви ва томорқалар учун оқова сув билан таъминлаш, болалар майдончаларини барпо этиш, кўчаларга тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш, пиёдалар йўлаклари ва кўприклар қуриш каби ижтимоий аҳамиятга эга мақсадларга сарфланади. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🤝Янги ҳамкорлик – янги имкониятлар сари муҳим қадам Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Андижон вилояти бўлинмаси ҳамда "Search for Common Ground" халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашувда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, тажриба алмашиш ва истиқболли ташаббусларни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, соҳага оид ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, аҳоли учун муҳим бўлган ижтимоий масалалар ечимига қаратилган қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича фикр алмашилди. Учрашув якунида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди Андижон вилояти бўлинмаси ҳамда "Search for Common Ground" халқаро нотижорат ассоциациясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ўртасида ҳамкорлик битими имзоланди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Mustaqillik35 🎭“Қаҳрамонлар қайтади” спектакли премьераси 🇺🇿Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган “Мустақиллик тўйи” фестивали доирасида жорий йил 21 август куни соат 19:00 да Самарқанд шаҳридаги Ҳамид Олимжон театрида “Қаҳрамонлар қайтади” мюзикли премьераси бўлиб ўтади. 🎬Режиссёр Александр Гомиров бошчилигидаги ижодий жамоа мазкур асар орқали Ватан озодлиги, халқимизнинг жасорати ва фидойилиги, қаҳрамонлар хотираси каби эзгу ғоялар бадиий талқин этилган. Ёш ва истеъдодли актёрларнинг маҳорати, таъсирчан мусиқалар ҳамда замонавий саҳна ечимлари уйғунлиги томошабинларга унутилмас таассурот ҳадя этади. 🔸Барчангизни премьерага таклиф этамиз! Кириш бепул. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
🇺🇿Фуқаролик жамияти институтлари билан очиқ мулоқот Халқ депутатлари Тойлоқ тумани Кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди вилоят бўлими ҳамкорлигида фуқаролик жамияти институтлари вакиллари билан мулоқот ўтказилди. Унда тумандаги 36 та ННТ, 50 та маҳалла фуқаролар йиғини ва 2 та ОАВ фаолияти, соҳадаги мавжуд имкониятлар ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди. Мулоқот давомида туманда соҳани қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам таҳлил қилинди. ✅Жумладан, сўнгги уч йилда ушбу йўналишга 750 млн сўм маблағ ажратилгани, давлат ижтимоий буюртмаси ва гранти орқали муҳим ижтимоий лойиҳалар амалга оширилаётгани таъкидланди. Иштирокчиларга фуқаролик жамияти институтлари учун яратилаётган янги имкониятлардан самарали фойдаланиш, лойиҳалар сифатини ошириш ва аҳоли муаммоларини ҳал этишда ҳамкорликни янада кучайтириш бўйича тавсиялар берилди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Ҳафта_дайжести Ҳафтанинг энг муҳим воқеалари шарҳи: 1️⃣🇺🇿🇹🇷Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA) раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди. 2️⃣🏢Янгийўл шаҳрида "Дугоналар" маркази фойдаланишга топширилди. 3️⃣Қорақалпоғистон Республикасида "Мигрантлар тажрибаси – маҳалла тараққиёти учун муҳим салоҳият", Сирдарёда "М. Улуғбек маҳалласи инфратузилмасини яхшилаш", Қашқадарёда "Излаган имкон топар", Самарқандда "Чеп маҳалласида кутубхона ташкил этиш", Андижонда "Ҳар томчи сув – фаровон томорқа", "Ҳар бир хонадонда тоза ичимлик суви", Хоразмда “Хавфсиз кўприк – фаровон ҳаёт гарови!” лойиҳаларига старт берилди. 4️⃣💧"Тоза сув ва обод мактаб – соғлом келажак пойдевори" лойиҳаси доирасида Нурота туманида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 5️⃣🏥"Эрта туғилган чақалоқларни ретинополиядан ҳимоя қилиш" лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги перинатал марказ ҳамда Болалар миллий тиббиёт маркази ретинал камера билан жиҳозлангани натижасида ўтган давр мобайнида 3500 нафардан ортиқ чақалоқ тиббий кўрикдан ўтказилиб, 100 нафарга яқин чала туғилган чақалоқларда касаллик аниқланган. 6️⃣🇺🇿Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ҳудудларда “Мустақиллик тўйи” фестивали тадбирлари (1, 2, 3) ўтказилмоқда. 7️⃣📺📰🌐Ҳафта давомида ўтказилган тадбирлар "Андижон" (1) телеканали, "Янги Ўзбекистон" (1, 2) газетаси, ЎзА (1) каби ОАВда ёритилди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
❗️Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фондида коррупциявий хатти-ҳаракатларни бартараф этишга қаратилган махсус телеграм-бот ишга тушурилди Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди ва унинг ҳудудий бўлинмаларида коррупциявий хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш мақсадида @fond_anticorbot махсус телеграм-ботига мурожаат қолдиришингиз мумкин. Мурожаатчининг шахси сир сақланиши кафолатланади! 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#ОАВ_биз_ҳақимизда Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиялаштирилган “Зиёкор” аёллар ва ёшлар марказининг "Инсон қадри учун бунёдкорлик" лойиҳаси доирасида Хатирчи тумани Маданият маҳалласида қандай ишлар амалга оширилмоқда? 👉Тафсилотлар "Янги Ўзбекистон" газетасида 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
#Mustaqillik35 Нукусда Мустақиллик шукуҳи 🇺🇿Нукус шаҳрида Ватанимиз Мустақиллигининг 35 йиллик шукуҳи ўзига хос тантана ва кўтаринки кайфият билан давом этмоқда. Байрам тадбирлари доирасида Дўстлик канали бўйида “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” ғояси остида байрам оқшоми бўлиб ўтди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Лойиҳа маҳалла аҳоласи билан бамаслаҳат амалга оширилади Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиявий кўмагида Хўжаобод туманидаги "Мустаҳкам" МФЙда "Ҳар бир хонадонда тоза ичимлик суви" лойиҳасини амалга ошириш ишлари бошланмоқда. Лойиҳа доирасида маҳалла вакиллари билан учрашув ўтказилиб, ҳудуддаги мавжуд муаммолар, уларнинг ечимлари ҳамда амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр алмашилди. Таъкидлаш жоизки, давлат гранти шаклида молиялаштирилаётган мазкур лойиҳа натижасида 85 та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланиши режалаштирилган. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
ngo.gov.uz платформасида "Мурожаатлар" бўлими ишга туширилди Фуқаролик жамияти институтларига қўшимча қулайлик яратиш мақсадида ngo.gov.uz платформасида "Мурожаатлар" бўлими ишга туширилди. Эндиликда давлат гранти ва ижтимоий буюртма танловларида ғолиб бўлган фуқаролик жамияти институтлари ўз лойиҳасига ўзгартириш киритиш учун мазкур платформа орқали мурожаат юбориши мумкин. Хусусан, лойиҳа муддатини узайтириш, харажатлар сметасига ўзгартириш киритиш ҳамда лойиҳага ўзгартириш киритиш билан боғлиқ бошқа турдаги мурожаатларни юбориш имконияти яратилди. Бунинг учун фуқаролик жамияти институти ўзининг шахсий кабинетига кириб, "Мурожаатлар" бўлими орқали белгиланган мурожаат шаклини тўлдиради. Шундан сўнг мурожаат ЭРИ (электрон рақамли имзо) билан имзоланиб, юборилади. Фуқаролик жамияти институти юборган мурожаатига берилган жавобни тезкор равишда ўзининг шахсий кабинети орқали олади. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
без подписи
без подписи
Тошкент шаҳридаги “ННТ уйи”даги Коворкинг марказида давлат ва жамият ҳаётида ННТнинг фаоллигини янада ошириш, уларнинг дастур ва лойиҳалари самарадорлигини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Маҳалла инфратузилмасини мустаҳкамлашда фуқаролик жамияти институтларининг роли” мавзусидаги тадбир ўтказилди. Шунингдек, тадбир давомида Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат гранти танловида Тошкент шаҳридан ғолиб деб топилган фуқаролик жамияти институтларига сертификатлар топширилди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
#Mustaqillik35 Хўжайлида “Шукроналик учрашувлари” ўзгача файз олмоқда 🔸Қорақалпоғистонда Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилаётган “Мустақиллик тўйи” фестивали ўзига хос мазмун ва файз билан давом этмоқда. Фестиваль доирасида Хўжайли туманидаги 5-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида “Шукроналик учрашувлари” ташкил этилди. Самимий мулоқотларда истиқлол йилларида мамлакатимиз эришган ютуқлар, юртимиздаги тинчлик ва осойишталик, бугунги ҳаёт неъматларининг қадрига етиш ҳақида фикр алмашилди. Учрашувда шукроналик ва миннатдорлик туйғуларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғояларини кенг тарғиб этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube
“Хавфсиз кўприк – фаровон ҳаёт гарови!” лойиҳаси доирасида амалий ишлар бошланди Фуқаролик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш марказининг Хоразм вилояти бўлими томонидан “Хавфсиз кўприк – фаровон ҳаёт гарови!” лойиҳаси доирасида Янгиариқ туманидаги “Чиқирчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган кўприкни таъмирлаш ишлари бошланди. Кўприкнинг таъмирланиши натижасида аҳолининг бозор, мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларига узлуксиз ҳамда хавфсиз бориб-келиши таъминланади. Бу ўз навбатида, маҳаллада яшаш шароитларини яхшилаш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий барқарорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилади. 🇺🇿 Oʻzbek (lotin) 🔻 Ахборот каналларимизни кузатиб боринг Веб-сайт | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube