QUBO.UZ
описание
QUBO.UZ расмий канал. Муҳаммадюсуф домла Тўрақуловнинг расмий диний-ижтимоий маърифий канали
11 096
подписчиков
Охват к подписчикам
14,5%
ERR
Реакции к просмотрам
0,15%
188 на 50 постов
Пересылки к просмотрам
1,42%
1 779
Постов в день
11,7
всего 372
Где отзываются чаще
доля реакций к просмотрам- 15 авг.✅ Билишимиз зарур Ҳар бир мен мусулмонман, мен Муҳаммад алайҳиссолату васалламнинг умматиман деган кимса, ўзини ота-онасини таниганидек Пайғамбаримизни тўртта отасини билиши лозим бўлади. Пайғамбаримиз отасини исми Абдуллоҳ. Абдуллоҳнинг отаси Абдулмутталиб. Абдулмуттолиб отаси Ҳошим. Ҳошимнинг отаси Абдуманоф. Пайғамбаримизнинг онаси Омина Ваҳб қизи. 1. Абдуллоҳ 2. Абдулмутталиб 3. Ҳошим 4. Абдуманоф 👆Ёдлаб олинг 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ1,10%
- 14 авг.✅ Туркий ҳукмдорлардан султон Маҳмуд Ғазнавий дини комиллиги, Пайғамбар алайҳиссалом суннатларига уйғун яшагани, адолатпешалиги билан машҳур эди. Унинг бир вазири бўлиб, вазирнинг Муҳаммад исмли ўғли султонга котиблик қиларди. Бир куни Маҳмуд Ғазнавий котибини исми билан эмас, «Эй вазирнинг ўғли!» деб чақирди. Бу ҳолдан котиб сергакланди. Бирор янглиш иш қилиб, подшоҳни ранжитиб қўйдимми, деб ўйлади. Бўлган воқеани отасига айтиб, маслаҳат сўради. Вазир ҳам минг андишада жавоб излаб ҳукмдорга мурожаат қилди. Шунда Маҳмуд Ғазнавий: “Ташвишланманг, эй вазир, ҳамиша ўғлингизнинг исмини айтиб чақирганимда таҳоратли бўлардим. Бу сафар таҳоратим йўқ эди. Шунинг учун таҳоратсиз ҳолда уни Муҳаммад, деб чақиришдан, Пайғамбаримиз муборак исмларини тилга олишдан қўрқдим”, деб жавоб қилди. 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ0,82%
- 14 авг.✅ Ҳожат намози Абдуллоҳ ибн Авфо розиялллоҳу анҳу дан ривоят қилинади: «Набий алайҳиссалам: “Кимнинг Аллоҳга ва бану Одамдан бирортасига ҳожати бўлса, яхшилаб таҳорат қилсин, сўнгра икки ракат намоз ўқисин. Кейин Аллоҳга сано ва Набий алайҳиссаламга салавот айтсин. Сўнгра: “Ҳалиму Карим Аллоҳдан ўзга (ибодатга сазовор) маъбуд йўқ. Улуғ Аршнинг Рабби Аллоҳ покдир. Оламларнинг Рабби Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Мен Сендан раҳматингни вожиб қилувчи, мағфиратингни тақозо қилувчи нарсаларни ва ҳар бир яхшиликдан насиба, ҳар бир ёмонликдан саломатлик сўрайман. Менинг ҳеч бир гуноҳимни қўймай мағфират қилгин, ҳеч бир ғамимни қўймай кушойиш қилгин, Ўзинг рози бўлган ҳеч бир ҳожатимни қўймай, албатта, чиқаргин. Эй раҳмлилар Раҳмлиси”, десин”, деб айтдилар» (Имом Термизий, Ибн Можа). Имом ибн Ҳажар: «Бу намозни шанба куни саҳар чоғи ўқиб, талаби ҳожат қилиш мандубдир, чунки Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ким шанба куни эрталаб талаби ҳожат қилса, талаби ҳал бўлади. Унинг ҳожати раво бўлишига мен кафилман”, деб марҳамат қилганлар», деган. Каналга уланиш учун босинг http://t.me/QUBOUZ0,67%
- 13 авг.Ҳижрий-қамарий ойлар ўн иккита. Улар қуйидаги номлар билан юритилади: 1. Муҳаррам; 2. Сафар; 3. 👆Робиъул аввал; 4. Рабиъус соний (ёки Рабиъул охир); 5. Жумодул аввал; 6. Жумодус соний (ёки Жумодул охира); 7. Ражаб; 8. Шаъбон; 9. Рамазон; 10. Шаввол; 11. Зулқаъда; 12. Зулҳижжа. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллалоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган йиллари асос қилиб олинди. Бу мелодий 622 йилга тўғри келади. “Ҳижрий”, деган сўз “ҳижрат (кўчиш)га тегишли”, “қамарий” эса “ойга тегишли” деган маънони билдиради. 👆Яқинларга ҳам тарқатинг! 🔗 Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ0,33%
- 13 авг.без подписи0,31%
- 13 авг.Жума кечаси ва Жума куни ғанимат вақтлар дуо қилайлик дуоларимиз ижобат бўлсин! Ё Аллоҳ! Бизга раҳматинг эшикларини, ризқинг хазиналарини, бандаларинг қалбларини очгин. Ўзингдан бошқа бирортанинг қўлига ҳожатимизни тушириб қўймагин! Ё Аллоҳ! Беморларимизга шифо, қарздорларимизга нажот бергин, мушкули борларнинг мушкулини осон, ҳожатмандларнинг ҳожатини раво қилгин, мусофирларнинг сафарларини бехатар, ўзларини истиқоматда бардавом қилгин. Ё Аллоҳ! Фарзанд талабидагиларга кўзларини қувонтирадиган зурриёдлар, илм талабидагиларга фойдали илм бергин, оила қурмоқчи бўлганларга солиҳ-солиҳа жуфтларни рўбарў қилгин. Ё Аллоҳ! Бизни тўсатдан азобламагин. Ғафлатга ботган пайтимизда жонимизни олмагин. Ўлимимиздан олдин бизга гуноҳларимиздан тавба қилиб олишимиз учун муҳлат бергин. Хотимамизни гўзал қилгин. Ё Аллоҳ! Йўқотганларимизни мағфират этгин. Ажрларини кўпайтириб бергин. Хатоларини ўчириб юборгин. Қабрларини нурга тўлдириб, жаннат боғларидан бир боғча қилгин Ё Аллоҳ! Дуоларимизни фаришталарнинг дуо қиладиган пайтларига мослаштириб қўйгин ва ижобат қилгин.. Каналга уланиш учун босинг! http://t.me/QUBOUZ0,30%
- 15 авг.✅ Бомдоддан кейинги қимматли дақиқалар Аллоҳ таоло бомдод намозидан кейинги вақтни ўта баракали қилган. Унда бандаларга ризқи тақсимланади. Ушбу баракали вақтни уйқу ёки ғафлатда ўтказадиган одамлар ғофил бандалардир. Бомдод намозидан кейин Ёсин сурасини ўқиса, кун бўйи хайр-барака ва Аллоҳ таолонинг кўмак ваъдаси бордир. Тонгнинг хайрли бошланиши бутун куннинг яхши бўлиши даракчисидир. Шунинг учун тонгингиз хайрли бўлишига ҳаракат қилинг... Сохр Гомидий розияллоҳу анҳу айтадилар: "Pacулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳим, Эрта тонгда умматим учун баракалар ато қил!” деб дуо қилганлар (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти). Ҳадис ровийси Сохр розияллоҳу анҳу тижоратчи эдилар. Тижорат молларини доимо эрта саҳарда жўнатардилар. Шунинг барака ўлароқ у кишининг ризқи кенг ва бадавлат бўлганлар. “Насиҳатлар гулдастаси” Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ0,29%
- 14 авг.✅ Ассалому алайкум! Ҳурматли @QUBOUZ каналини обуначилари. Мавлид ойида оила даврасида бирорта сийрат китобини олиб оилавий ўқиб чиқишингизни тавсия қилиб қоламиз. Масалан: Алихон Тўра Соғунийнинг "Тарихи Муҳаммадий" китоби. Агар уйингизда бўлмаса китоб дўконларда мавжуд. Шояд шу китоб ўқишимиз сабаб қиёмат кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил бўлсак. Албатта, шундай бўлади. 👆Яқинларга ҳам улашинг! 🔗Каналга уланиш учун босинг https://t.me/QUBOUZ0,29%
- 13 авг.#Намоз_вақтлари Андижон вақти билан 🗓 ҳ. 1448 йил 1- Робиъул аввал ойи м. 2026 йил 14 - Август 🌇 Қуёш вақти ⏰ 05:15 🌆 Қиём вақти ⏰ 12:05-12:15 АЗОН ВАҚТЛАРИ: 🕌Бамдод 03:55; 🕌Пешин 12:45; 🕌Аср 17: 10; 🕌Шом 19:15; 🕌Хуфтон 20:45 ТАКБИР ВАҚТЛАРИ: 🕌 Бамдод 04:45; 🕌 Пешин 13:00; 🕌 Аср 17:20; 🕌 Шом 19:15; 🕌 Хуфтон 21:00 ☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪️☪☪☪ 📖 «Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят). Каналимизга аъзо бўлинг:➡️ https://t.me/QUBOUZ0,28%
- 14 авг.🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ? أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ 💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”. 🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”. 📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар: “Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади”(Имом Абу Довуд ривояти). Каналга уланиш учун босинг! https://t.me/QUBOUZ0,23%
- 14 авг.без подписи0,23%
- 15 авг.✅ Дуо حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ "Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм" Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти). 🔗Каналга уланиш учун босинг! http://t.me/QUBOUZ0,20%