tgindex
Qur'on va Hadis

Qur'on va Hadis

Статистика
@Quron6Видеоузбекский
Последний пост
7 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
564
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
2 142
20 постов
Вовлечённость
379,8%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
166
1/48двое суток
190
1/72трое суток
205

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 7 авг.18811из Lillahi_1

    • Ҳурлар жуфтларини уларданда кўпроқ хоҳлашлари. • Ҳуру ийнлар жуфтларининг ҳаққига дуо қилишлари. • Дунёда Аллоҳ учун жидду-жаҳд қилган кишининг мукофотлари. Таълиқ: Ҳаққимизга хайрли дуо қилаётганларга тезроқ бизларни мушарраф қилсин ) ❤️‍🔥Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 17 июл.4881из Husni_xulqlar

    Кечиримли бўлишнинг сифати ва мақоми ўз соҳибига дунё ва охиратда фақат ва фақат азизлик, шараф, юксак қадр-қийматни зиёда қилиб беради, холос. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Садақа – мол-мулкни камайтирмади. Банда афв этиши сабабли – Аллоҳ бандасига фақат азизликни зиёда қилади. Кимда-ким Аллоҳ учун ўзини камтар тутса, Аллоҳ албатта унинг даражасини кўтаради". (Муслим ривояти) ▪️Ҳадисга изоҳ: Садақа мол-мулкни камайтирмайди, аксинча унга барака бергани каби – афв (кечиримли бўлиш) ҳам фақат азизликни зиёда қилади, иззат-шарафни туширмайди. ▪️Танбеҳ: Лекин инсонлар "кечирсам, мен ноҳақ бўламан, паст кетган бўламан", деган фикрларда ҳаёл сура бошлайди. Айни шу онда юқоридаги ҳадисни эсланг ва фазилатига қараб шошилинг.

  • 1 июн.86452из Lillahi_1

    Алоуддин Исновийнинг «Жаннат башоратини олган 10 та саҳобий» ҳақида ёзган шеъри – эътиборимни тортди. Хоссатан, улардан – Абу Бакр розияллоҳу анҳуга берган "шеърий" таърифи. • У Исломни қабул қилган илк зотлардан бири бўлди. • Улуғ ҳижрат сафарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ ва ёр бўлди. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати шу қадар кучли эдики, у кишининг амрларига асло қарши чиқмади. • Бор-йўғини Аллоҳ йўлида инфоқ қилди, қулларни озод этди, ҳеч қачон иккиланмади. • Ажрини фақат Аллоҳдангина умид қилди ва буюк мукофот — жаннатга сазовор бўлди. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 25 мая81914из Lillahi_1

    "Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир". Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин". (الزهد للإمام أحمد 2211) Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир. 🚀Улашинг: http://t.me/Lillahi_1

  • 25 мая72313из Lillahi_1

    Эртага зулҳижжанинг 9–куни, яъни арафа куни. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади”, деганлар. Имом Муслим ривояти Арафа рўзаси қандай қилиб кейинги йилни гуноҳларини каффорат қилади? Мановий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бунинг маъноси: 1. Аллоҳ таоло уни келгуси йилда гуноҳ қилишдан асрайди. 2. Ёки уни гуноҳларига каффорат бўладиган даражада ажри савоб беради. 3. Ёки ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилса кечирилади. Манба: (فيض القدير 230/4) 🚀Улашинг учун: http://t.me/Lillahi_1

  • 23 мая5763из Lillahi_1

    Ҳаж қилмоқни 5 дақиқада ўрганиб олинг | юқоридаги видеони ўзбекча таржимаси 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 18 мар.1 25545из Lillahi_1

    🌙Расмий хабар: Саудия Арабистонида, ой кузатиладиган минтақаларида шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади. Шу сабаб рамазонни 30 кун қилиб, тўлиқлаб эртага ҳам рўза тутамиз. Аллоҳ таоло яна 1кун рўза тутмоғимизни амр қилди. Шунга биноан: 20-март, жума куни – ийдул фитр (рамазон ҳайити). Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, ҳамма ўйлаган, сўраган нийятларимизни Аллоҳ ижобат қилсин. تقبل الله منا ومنكم، صالح الاعمال. Улашиш учун: ⤵️ https://t.me/Lillahi_1

  • 18 мар.1 09041из Lillahi_1

    Вақт шу қадар тез ўтяптики, кўзни юмиб ўчгунча рамазон охирлаб қолди. Кечай-ла рамазонни ҳилолини кузатиб турган эдик, энди шавволни ҳилолини кузатамиз... Яқин соатлар орасида ой ҳақида расмий эълон берилади, одатимизга кўра, иншааллоҳ. Шавволни ҳилоли кўринса, бу йилги рамазон "29 кун", деб этибор қилинади, кўринмаса тўлиқ 30 кун рўза тутилади. Шунга кўра ҳайит намози пайшанба ёки жумага мувофиқ келади. Улашиш учун: ⤵️ https://t.me/Lillahi_1

  • 17 февр.1 400315из Lillahi_1

    🌙 Расмий хабар: Саудия Арабистонининг маълум минтақаларида Рамазон ҳилоли  кўринди. Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таровиҳ ўқимиз, иншааллоҳ. اللهم أهلَّه علينا بالأمن والإيمان، والسلامة والإسلام، الله ربنا وربك. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 17 февр.1 33185из Lillahi_1

    Бугун Саудия Арабистонининг маълум минтақаларида рамазон ҳилолини кўргани чиқилади. Таҳминан, чамаси – Ўзбекистон вақти билан соат 20:00 да, Қирғизистон вақти билан 21:00 да рамазон ҳилоли ҳақида аниқ хабар бўлиб қолади. Ой кўрилса, бугундан таровиҳ ва эртадан рўза тутамиз, ой кўринмаса, индинга рўза – деб эълон қилинади. Одатга кўра барвақт ва расмий хабар чиқарамиз, иншааллоҳ. Кириб келаётган рамазон ойини барчамизга муборак ва ғалабали ойлардан қилиб берсин. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 28 нояб.2 31462

    Эслатма Жума кунги мустажоб вақтларни ғанимат билиш "Жума кунида бир вақт бор, мусулмон банда шу вақтга тўғри келиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, албатта, Аллоҳ уни унга беради". (Имом Муслим ривояти). 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • 25 окт.2 512102

    Тақводорлар ҳақида гўзал ибратлар, қиссалар тугамайди, чунки улар – ишора қилаётганда ҳам эҳтиёткор бўлишади. Манба: «Қалб амаллари» китобидан. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • Аллоҳ сақлашликни иродар қилган бўлса, бас: فالله خير حافظا وهو أرحم الراحمين Аллоҳ энг яхши муҳофазачи ва Унинг Ўзи раҳмлиларнинг энг раҳмлигидир 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • Биродарчиликнинг аҳаммияти ва фазли Агар дўстингиз билан суҳбатингиз ижобий, мақтовли, шарафли ва тўғри бўлса – Аллоҳ таоло сиз иккингизга шерик бўлиб учинчингиз бўлади. Бунга Раббимизнинг ҳадиси қудсийси далил бўлади: «Икки шерик бир-бирларига хиёнат қилмагунча, Мен уларнинг учинчисиман». 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • 🎆 Табрик: Ийдул азҳо (қурбон ҳайитингиз) муборак бўлсин!🌷 Аллоҳ таоло сизу-биздан солиҳ амалларимизни, дуоларимизни ҳусни қабул қилсин!🌷 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • Эътиқод, ақида, ёки даъват каби буюк вазифаларда мана шундай (ҳаққоний) бўлишимиз зарур. «Аҳли сунна вал-жамоа — ҳақиқатни энг яхши идрок этган ва одамлар учун энг раҳмли тоифадир. Уларнинг даъвати ҳар қандай инсонга тааллуқли бўлиб — мусулмонни ҳам, кофирни ҳам, солиҳни ҳам, гуноҳкорни ҳам ичига олади. Аҳли сунна кишилар имконлари етганича одамларни ҳаққа чақиради, тушунтиради ва эслатади. Айниқса ақида масалаларида кўп тафовут, шубҳа ва чалкашликлар бўлганлиги сабаб, энди кимга Аллоҳ бу масалада илм, басират ва Аҳли суннанинг йўлида очиқлик ато этса, бу Аллоҳнинг унга катта неъматидир. Бундай киши, айниқса, бу эътиқодни ўргатиб, тарғиб қилаётган бўлса, Аллоҳнинг изни билан бошқаларни ҳам ҳаққа етаклаш йўлидадир». Ақида фанлари бўйича устоз, доктор, шайх Солиҳ Синди ҳафизаҳуллоҳ Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • #Тарбия Улар сўрашди: — Фарзандингизни қандай қилиб ўйинчоқ ва хар қандай жиҳозлар ўйнаш ўрнига китоб ўқишга кўндирдингиз? У жавоб берди: — Болалар гапларимизни эшитмайди, улар бизга тақлид қилишади. Араб тилидан таржима ▪︎ Талхис шуки: Аввал ота-оналар ўзларини ислоҳ қилса, сўнгра болалар тақлид ёшидан тарбияланади – демоқда. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • Вақтларни сарфлашда дўстлар, суҳбатдошлар, шериклар ва мажлис аҳлларида диққатли бўлинг! — Ким олимлар билан ўтирса — одоби ортади. — Ким бойлар билан ўтирса — қалби қаттиқлашади. — Ким болалар билан бўлса — қувончи ортади. — Ким осийлар (гуноҳкорлар) билан бўлса — табиати бузилади. — Ким солиҳлар билан бўлса — тақвоси ортади. — Ким фақиҳлар (фиқҳ уламолари) билан ўтирса — қадри юксалади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Киши дўстининг динида бўлади. Шунинг учун сизлардан бирингиз ким билан дўстлашаётганига қарасин»! 🚀Улашиш учун: https://t.me/Quron6

  • Шаввол ойида уйланганларга: Аллоҳ барака берсин! Оиша розияллоҳу анҳо: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шаввол ойида уйландилар", деб айтади. Қолаверса, Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўрар эдилар. Муслим ривояти Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ…

  • 3 апр. 2025 г.2 98287из Lillahi_1

    Шаввол ойида уйланганларга: Аллоҳ барака берсин! Оиша розияллоҳу анҳо: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шаввол ойида уйландилар", деб айтади. Қолаверса, Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўрар эдилар. Муслим ривояти Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаввол ойида уйланишлик мустаҳаб ҳисобланади». Изоҳ: Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришлигининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша розияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилар эдилар. Улашинг:⤵️ http://t.me/Lillahi_1