tgindex
Ihyoisunna
@ihyoisunnaInstagramузбекский

Суннатни иҳё қилинг (тирилтиринг) Ютуб саҳифамиз: https://youtube.com/@ihyoisunna?si=rz63QPU7Q29XFbDI Инстаграм: https://www.instagram.com/ihyoisunna?igsh=MWQ3eHl5dnVqeWl2MA%3D%3D&utm_source=qr Тикток: https://www.tiktok.com/@ihyoisunna?_t=

Последний пост
17 июл.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Instagram
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
103
0 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
216
20 постов
Вовлечённость
209,7%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 17 июл.90из Husni_xulqlar

    Кечиримли бўлишнинг сифати ва мақоми ўз соҳибига дунё ва охиратда фақат ва фақат азизлик, шараф, юксак қадр-қийматни зиёда қилиб беради, холос. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Садақа – мол-мулкни камайтирмади. Банда афв этиши сабабли – Аллоҳ бандасига фақат азизликни зиёда қилади. Кимда-ким Аллоҳ учун ўзини камтар тутса, Аллоҳ албатта унинг даражасини кўтаради". (Муслим ривояти) ▪️Ҳадисга изоҳ: Садақа мол-мулкни камайтирмайди, аксинча унга барака бергани каби – афв (кечиримли бўлиш) ҳам фақат азизликни зиёда қилади, иззат-шарафни туширмайди. ▪️Танбеҳ: Лекин инсонлар "кечирсам, мен ноҳақ бўламан, паст кетган бўламан", деган фикрларда ҳаёл сура бошлайди. Айни шу онда юқоридаги ҳадисни эсланг ва фазилатига қараб шошилинг.

  • 1 июн.1932из Lillahi_1

    Алоуддин Исновийнинг «Жаннат башоратини олган 10 та саҳобий» ҳақида ёзган шеъри – эътиборимни тортди. Хоссатан, улардан – Абу Бакр розияллоҳу анҳуга берган "шеърий" таърифи. • У Исломни қабул қилган илк зотлардан бири бўлди. • Улуғ ҳижрат сафарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ ва ёр бўлди. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати шу қадар кучли эдики, у кишининг амрларига асло қарши чиқмади. • Бор-йўғини Аллоҳ йўлида инфоқ қилди, қулларни озод этди, ҳеч қачон иккиланмади. • Ажрини фақат Аллоҳдангина умид қилди ва буюк мукофот — жаннатга сазовор бўлди. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 25 мая1982из Lillahi_1

    "Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир". Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин". (الزهد للإمام أحمد 2211) Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир. 🚀Улашинг: http://t.me/Lillahi_1

  • Арафа куни рўзасининг фазилати Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан Арафа куни рўзаси ҳақида сўралганда, у Зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўтган йилги ва келгуси йилги (кичик) гуноҳларга каффорат бўлади", — дедилар. (Имом Муслим ривояти, 1162-ҳадис) Муҳим эслатма: Бу рўзани тутиш фақат ҳаж қилмаётган (ҳожи бўлмаган) кишилар учун мустаҳабдир. Ҳаж ибодатини бажараётган ҳожилар учун эса Арафа куни рўза тутиш суннат эмас (тоат-ибодатга қувватли бўлишлари учун).

  • Зулҳижжанинг илк 10 кунидаги солиҳ амалларнинг фазилати Ибн Аббос розиялоҳу анҳумодан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Аллоҳ таоло учун мана шу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра суюклироқ бўлган бирор кун йуқдир". Саҳобалар сўрашди: "Эй Аллоҳнинг Расули, ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам (бу кунлардаги амалдан афзал бўлўлмайди)ми?!" Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жавоб бердилар: "Ҳатто Аллоҳ йўлидаги жиҳод ҳам! Магар бир киши жони ва моли билан чиқиб, уларнинг бирортаси билан қайтмаган бўлса (яни, шаҳид бўлса, бундан мустасно)". Имом Бухорий ривояти (969)

  • 🌙 Зулҳижжа ойи кириб келди: Қурбон ҳайити куни маълум бўлди! Саудия Арабистонининг Тумайр минтақасида янги ҳилол кузатилди. Шу муносабат билан: • 18 май (душанба): Зулҳижжа ойининг 1-куни; • 26 май (сешанба): Арафа куни (Зулҳижжанинг 9-куни); • 27 май (чоршанба): Муборак Қурбон ҳайитининг биринчи куни. Эслатма: Зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни йилнинг энг фазилатли ва улуғ кунларидир. Бу кунларда қилинган солиҳ амаллар ва ибодатларнинг ажри Аллоҳ наздида беқиёсдир. Аллоҳ таоло барчамизни ушбу ғанимат кунларни гўзал ибодатлар ва хайрли ишлар билан ўтказишимизни насиб айласин!

  • Хулоса: Қурбонлик қилинадиган ҳайвон соғлом, семиз ва ҳар қандай айблардан холи бўлиши мустаҳабдир. Агар юқоридаги тўртта айбдан бири аниқ бўлса, бундай ҳайвонни қурбонлик қилиш шариатда жоиз эмас. Ушбу тўртта айбдан кўра оғирроқ бўлган ҳар қандай нуқсон (масалан, кўзи умуман кўрмайдиган ёки оёғи кесилган ҳайвонлар) ҳам қурбонликка ўтмайди. Чунки пастроқ айбнинг ҳукми айтилган бўлса, ундан юқорироқ айблар ўз-ўзидан тақиқланган бўлади. Бундан кўзланган мақсад — Аллоҳ таолога яқинлик ҳосил қилиш учун энг яхши ва энг сифатли молларни тақдим қилишдир

  • Қуйидагилар қурбонликка (сўйишга) жоиз эмас: 1. Кўрлиги аниқ бўлган кўр ҳайвон: Яъни бир кўзи ожиз бўлиб, бу ҳолати яққол кўриниб турган ҳайвон. 2. Касаллиги аниқ бўлган касал ҳайвон: Соғлиғига ва гўштининг сифатига таъсир қиладиган даражада касал бўлган ҳайвон. 3. Оқсоқлиги аниқ бўлган оқсоқ ҳайвон: Юришида қийналадиган ва бошқа подага етиша олмайдиган даражада оқсоқ бўлган ҳайвон. 4. Сўйилганда илиги (гўшти) йўқ бўлган жуда озғин ҳайвон: Ҳаддан ташқари ориқ ва заифлашган ҳайвон.

  • Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Ал-Мунажжид: Офият учун Аллоҳга ҳамд айтинг! Агар кунингиз, динингиз, соғлиғингиз, молингиз ва аҳли-аёлингиз омонликда ўтган бўлса, Аллоҳга шукр қилишни кўпайтиринг. Зеро, қанчадан-қанча инсонлар борки, динидан жудо бўлган, сири фош бўлиб шарманда бўлган ёки бошига оғир мусибат тушган. Сиз эса ўша куни офиятда (тинчлик ва хотиржамликда) бўлдингиз!

  • "Жума намози — намозларнинг энг афзалидир. Уни тарк этганлик учун бериладиган огоҳлантириш ва жазо бошқа намозларга қараганда анча оғирроқдир". Зеро, Пайғамбаримиз ﷺ шундай деб марҳамат қилганлар: "Ёки одамлар жума намозларини тарк қилишдан тўхтайдилар, ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босиб қўяди ва улар бутунлай ғафлатда қолган кимсалардан бўлиб қоладилар". (Имом Муслим ривояти) Демак, жума намозини бесабаб тарк этиш — шунчаки гуноҳ эмас, балки қалбнинг муҳрланишига ва ҳақиқатни кўра олмайдиган ғафлатга тушиб қолишга сабаб бўлади.

  • "Умматнинг хорлиги — унинг ўз динидан узоқлашгани учун жазодир. Аллоҳ итоаткорни заиф бўлса ҳам азиз қилади, осийни (гуноҳкорни) эса кучли бўлса ҳам хор қилади. "Уларга хорлик тамғаси босилди... Бу уларнинг осий бўлганлари ва ҳаддан ошганлари сабабидандир" (Оли Имрон сураси, 112-оят) Шайх бу ерда миллат ёки умматнинг қудрати ва азизлиги моддий кучда эмас, балки маънавий покланиш ва динга амал қилишда эканини таъкидламоқда.

  • Абдулазиз ибн Марзук ат-Тарифий "Одамлар орасида намози энг комили - уз нафс хохишларини жиловлашда энг кувватли булганидир. Шахватлар факат намозлар зое килингандагина (инсон устидан) ғолиб келади". "Сунгра уларнинг ортидан бир авлод келдики, улар намозни зое килдилар ва шахватларга эргашдилар...". (Марям 59-оят) Нафснинг голиб келиши намозга беэтиборликнинг бевосита натижасидир.

  • Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Ким Исломда ёмон одатни йўлга қўйса, унинг гуноҳи ва унга эргашганларнинг гуноҳи ҳам унинг зиммасига бўлади". (Саҳиҳи Муслим 1017) Бугун ижтимоий тармоқларда айрим аёл блогерларнинг очиқ-ошкора рақс видеоларини тарқатиши шунчаки контент эмас — бу бошқаларга таъсир қиладиган йўл очишдир. Бир қарашда оддий кўнгилочар ҳолдек туюлган нарса, аслида жамиятда ҳаё ва ахлоқ чегараларининг секин-аста йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Ҳар ким ўз амалининг нафақат бугунги, балки бошқаларга таъсир қиладиган эртанги оқибатини ҳам ўйлаши керак.

  • "Агар инсонда кибр зиёда бўлса, унинг мушоҳадаси ва тафаккури камаяди. Кибр ва заковат (бир жойда) жам бўлмайди". "(Байтуллоҳ бизларники, деб), у билан мутакаббирлик қилган ҳолларингизда тунги суҳбатларингизда (Қуръон хусусида) беҳуда сўзлар айтар эдингизлар". "Ахир улар бу Сўзни — Қуръонни тадаббур-тафаккур қилиб кўрмадиларми". (Мўминун сураси, 67-68 оят). Шайх ушбу оятлар орқали кибр ва заковатнинг зиддиятини очиб берганлар: қай ерда кибр бош кўтарса, ўша ерда тафаккур сўнишини истинбот орқали гўзал баён қилганлар. Ҳақиқатан ҳам, мутакаббир қалбда идрокка жой қолмайди.

  • 18 мар.2843из Lillahi_1

    🌙Расмий хабар: Саудия Арабистонида, ой кузатиладиган минтақаларида шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади. Шу сабаб рамазонни 30 кун қилиб, тўлиқлаб эртага ҳам рўза тутамиз. Аллоҳ таоло яна 1кун рўза тутмоғимизни амр қилди. Шунга биноан: 20-март, жума куни – ийдул фитр (рамазон ҳайити). Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, ҳамма ўйлаган, сўраган нийятларимизни Аллоҳ ижобат қилсин. تقبل الله منا ومنكم، صالح الاعمال. Улашиш учун: ⤵️ https://t.me/Lillahi_1

  • 18 мар.28621из Lillahi_1

    Вақт шу қадар тез ўтяптики, кўзни юмиб ўчгунча рамазон охирлаб қолди. Кечай-ла рамазонни ҳилолини кузатиб турган эдик, энди шавволни ҳилолини кузатамиз... Яқин соатлар орасида ой ҳақида расмий эълон берилади, одатимизга кўра, иншааллоҳ. Шавволни ҳилоли кўринса, бу йилги рамазон "29 кун", деб этибор қилинади, кўринмаса тўлиқ 30 кун рўза тутилади. Шунга кўра ҳайит намози пайшанба ёки жумага мувофиқ келади. Улашиш учун: ⤵️ https://t.me/Lillahi_1

  • 17 февр.32713из Lillahi_1

    🌙 Расмий хабар: Саудия Арабистонининг маълум минтақаларида Рамазон ҳилоли  кўринди. Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таровиҳ ўқимиз, иншааллоҳ. اللهم أهلَّه علينا بالأمن والإيمان، والسلامة والإسلام، الله ربنا وربك. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 17 февр.28252из Lillahi_1

    Бугун Саудия Арабистонининг маълум минтақаларида рамазон ҳилолини кўргани чиқилади. Таҳминан, чамаси – Ўзбекистон вақти билан соат 20:00 да, Қирғизистон вақти билан 21:00 да рамазон ҳилоли ҳақида аниқ хабар бўлиб қолади. Ой кўрилса, бугундан таровиҳ ва эртадан рўза тутамиз, ой кўринмаса, индинга рўза – деб эълон қилинади. Одатга кўра барвақт ва расмий хабар чиқарамиз, иншааллоҳ. Кириб келаётган рамазон ойини барчамизга муборак ва ғалабали ойлардан қилиб берсин. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • #Суннатни_иҳё_қилинг Агар сизда сафарингиз олдидан кунлар орасида ихтиёр бўлса, пайшанба кунида сафар қилинг. Каъб ибн Моликдан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга чиқсалар, камдан-кам ҳолдагина пайшанба кунидан бошқа куни сафарга чиқардилар". (Имом Бухорий ривояти) Ҳадис ҳақида қисқача таълиқ: • Суннатни иҳё қилиш • Амаллар – Аллоҳ таолога душанба ва пайшанба куни кўтарилиши • Расулуллоҳ кунларни, вақтларни танлашда энг бараокатли ва муносибини ихтиёр қилганликлари 🚀https://t.me/ihyoisunna

  • БУГУН — АРАФА КУНИ! БУГУН — МИНГ-МИНГЛАБ ОСИЙЛАР ГУНОҲИ КЕЧИРИЛАДИГАН МАҒФИРАТ КУНИ! БУГУН — САНОҚСИЗ ИНСОНЛАР ЖАҲАННАМ ЎТИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИГАН ҚУТЛУҒ КУН! БУГУН — АЛЛОҲ МАЛОИКАЛАРГА АРАФОТДА ЎТИРГАН ҲОЖИЛАРНИ ФАҲР БИЛАН МАҚТАЙДИГАН УЛУҒ КУН! БУГУН — ДУО, ИЛТИЖО, МУНОЖОТ, ТАВБА-ТАЗАРРУЪ, ИСТИҒФОР, САЛОМ ВА САЛАВОТЛАР КУНИ! БУГУН — ҲАЖГА БОРИШ НАСИБ ЭТМАГАН МЎМИНЛАР УЧУН РЎЗА КУНИ! Аллоҳ таоло Ўзининг етук ҳикмати билан баъзи кун ва ойларни баъзи биридан афзал қилиб яратган. Шунингдек, баъзи бир жойларни баъзи биридан устун қилган. Аллоҳ айрим замон ва маконларни айримидан фазилатда ортиқ қилиб қўйган. Замонлар ичра Арафа куни энг афзал кун бўлса, маконлар ичида энг афзал макон Арафотдир! Жаноби Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай улуғ кун ва қутлуғ жойларнинг қадрига етиб, бу қисқа бебаҳо фурсатдан унумли фойдаланиб, пешиндан шомгача Арафотда туянинг устида Аллоҳга дуо-илтижо қилганлар. Жуда ҳам кўп дуо қилганларидан кун бўйи туз тотмадилар. Ўша куни еб ичган таом ва шароблари аср маҳалда бир коса сут бўлган. Бор-йўғи бир коса сут ичдилар холос. Еб-ичишга вақт ажратмасдан фақат ва фақат дуо-илтижо билан банд бўлдилар. Худди шунга ўхшаш қимматбаҳо кийимларини ташлаб, енгсиз, ёқасиз оддий оқ матога бурканган ҳожилар ҳам бугунги кунда замон ва макон шарафини жамлаб Арафотда ўтиришибди. Арафотда дуо қилишяпти. Ҳажга бориш насиб этмаган биздек инсонларга макон шарафи насиб этмасада, лекин алаҳамдулиллаҳ замон шарафи насиб этди. Арафа майдонига етмаган бўлсакда, Арафа кунига етиб келдик, алҳамдулиллаҳ. Гарчи баданингиз Арафотга етмаган бўлса ҳам, қалбингиз ўша ерга талпинса, олий ниятингиз боис, қалбдаги шавқ-завқ боис тўлиқ ҳаж ва умранинг ажрини оласиз, инша Аллоҳ. Бунга далиллар етарли. Хуллас, бугун қалби синиқ камтарин инсонлар ғалаба қозонади. Мутакаббирлар, димоғдор, зўравон, золимлар синади, ютқизади. Бугун қўлини дуога кўтиб Аллоҳга ялинган зотлар ютади, ғофиллар, уйқичилар, танбаллар ютқизади... Азиз ҳожилар! Азиз мусулмонлар! Ушбу қисқа пайтда дуо ва зикрни кўпайтиринглар. Ўзингиз учун дунё ва охират саодатини сўранг. Дунё ва охират яхшиликларини тиланг. Дунё ва охират ёмонликларидан паноҳ тиланг. Билинг, сиз Улуғ, Карийм, Сахий Роббил аламийндан сўраяпсиз, шундай экан энг аввало ўзингизга яхшиликлар сўранг, қолаверса, ота-онангиз, аҳли аёлингиз, бола-чақангизга сўранг. Сўнг маҳалла-кўй, шаҳар-қишлоқ ва мамлакатингизга ҳамда Ер юзидаги жумла мўминларга иймон, илм-маърифат, иззат-ҳурмат, рушд-ҳидоят, тинч-омонлик, мўл-кўл ризқ, барака, ривож, равнақ сўранг!.. Ҳеч қачон ноумид бўлманг! Бу йил ҳажга бориш насиб этмаган мўмин биродарлар. Иложи борича пешиндан кейин масжиддан чиқмасдан ибодат билан банд бўлинг. Бунинг имкони бўлмаса, асрдан кейин масжиддан чиқмасдан худди ҳожиларга ўхшаб узоқ дуо қилинг. Илоҳо, Қодиро, Холиқо, Розиқо, Кариймо, ё Ҳайю, ё Қаййум, ё залжалоли вал икром бу кундан унумли ва оқилона фойдаланишни барчамизга насиб эт. Ўзимизни, ота-онамиз ва аҳли аёлларимизни ва жумла мўминларни жаҳаннам ўтидан озод эт. Дилдаги тилакларимизни Ўзинг рўёбга чиқар, дуоларимизни мустажоб қил. Ҳузурингда гадодек қўл чўзиб ялинамиз, ёлворамиз, бизларни ноумид қўйма... Роббано, отино фиддунё ҳасана, ва фил охирати ҳасана ва қино азабаннор... Ва соллаллоҳу  ва саллама ала Набиййина Муҳаммад... Жалол Иброҳим.