tgindex
Shayx Abdulaziz Torifiy

Shayx Abdulaziz Torifiy

Статистика
Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
2
Всего постов
29
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 059
−1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 117
29 постов
Вовлечённость
54,2%
к подписчикам
Постов в день
0,3
всего 29
Упоминаний
4
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
353
1/48двое суток
404
1/72трое суток
436

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Аллоҳнинг Китоби - Қуръонга энг кўп эргашувчи инсонлар Аллоҳнинг раҳмат-марҳаматига энг яқин бўлувчилардир. ﴾Бу (Қуръон) Биз нозил қилган (манфаати ва фойдали илмлари чексиз) муборак Китобдир! Бу Китобга эргашинглар ва (Аллоҳдан) тақво қилинглар! Шояд (Аллоҳ томонидан) раҳм қилинсангиз﴿¹. 1) Анъом: 155 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • #саловот #жума Аллоҳ Таоло бир кунни фазилатли қилган бўлса, у кунда қилинадиган солиҳ амалларни ҳам фазилатли қилган бўлади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: ”Қуёш чиқган куннинг (яъни, хафта кунларининг) энг афзали жума кунидир"¹. 1) Муслим ривояти: 854 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 25 июл.1 4804413

    Исломнинг Ер юзида зоҳир бўлиб туриши қўёшга ўхшайди. Қуёш ҳеч қачон ер юзидан ғоиб бўлиб қолмайди. Балки қуёш бир ўлкада ғоиб бўлса, иккинчи ўлкада зоҳир бўлади. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 24 июл.1 464196

    #Жума #саловот Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга саловот айтиш ғам-ташвишларни кетишига ва гуноҳларни мағфират бўлишига сабаб бўлади. Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп саловот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бўлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар. (Термизий ривояти). Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга айтилган саловотнинг фазилати мана шундай буюк. Жума куни айтилган саловотнинг фазилати яна ҳам буюкроқ. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 22 июл.1 6182524

    Ким ҳақга юзланса, гарчи ҳақ олисда бўлса ҳам кўради. Ким ҳақдан юз ўгирса (ҳақни қабул қилишни хоҳламаса) ҳақ кўз ўнгида бўлса ҳам кўрмайди. Ким ҳақга етишни сидқи дилдан хоҳласа, албатта ҳақни топади. ﴾Аллоҳ уларда яхшилик (қабул қилишга иштиёқ) борлигини билганида уларга (Қуръон ваъз-насиҳатларини, улар фаҳмлайдиган қилиб) эшиттириб қўйган бўлур эди﴿¹. 1) Анфол: 23 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 21 июл.1 079215

    Аллоҳ нозил қилган ваҳий ёрқин нурдир. Ким ваҳийга эргашса йўлини нурафшон қилиб, тўғри йўлга бошлайди. Ким ваҳийга қарши чиқса ёндириб, кўзини кўр қилади. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 21 июл.1 0872415

    Инсон ҳаёти дунёда ҳам фақат тоат-ибодат билан бахтли бўлур. ﴾Эркакми ё аёлми — кимда-ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз﴿¹ 1) Наҳл:97 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 19 июл.1 098267

    Ислом буюк тоғ каби мустаҳкамдир. Биз Ислом ҳақида (уни ҳақ дин эканини, икки дунё бахт-саодатига фақат Ислом дини олиб боришини) гапиришимиз уни заволидан қўрқганимиз учун эмас. Балки одамларни Исломдан тўсилиб қолишларидан қўрқганимиз учун гапирамиз. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 19 июл.1 0512813

    Ҳақда тўлиқ ишонч ва мустаҳкам бўлмаганликнинг белгиси синовлардан кейин ҳақдан тойилиб кетишдир. Инсон ботинида қандай бўлган бўлса, Аллоҳ таоло унинг асл ҳолатини синов-имтиҳонлар билан зоҳирда ҳам кўрсатиб қўяди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 18 июл.1 0381915

    Инсон (одамларни даъват қилиб) жамиятни ислоҳ қилишга киришар экан, албатта бунинг ортидан мусибатлар келади. ﴾Яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтар ва ўзингга етган мусибатга сабр қил﴿¹. 1) Луқмон: 17 Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/torifiyuz

  • 17 июл.1 3881214

    #Саловот #Жума Росулуллоҳ соллоллоҳу аълайҳи ва салламга саловот айтиш баракот олиб келади, амал ва дуоларни қабул бўлишига таъсир қилади. Росулуллоҳга ҳар вақтда салавот айтишнинг фазилати ҳақида кўп далиллар келган ва алоҳида вақтларда айтилган салавот янада фазилати эканини саҳиҳ ҳадислар баён қилган. Шундай фазилатли вақтлардан жума куни ва кечаси айтилган салавотлар. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • Аллоҳ инсоннинг амалидан беҳожат бўла туриб ёлғиз (Аллоҳнинг) Ўзига ибодат қилишига буюрди. Аллоҳ таоло инсонни ибодатга буюришининг сабаби инсоннинг амалига яраша ажр мукофот ато қилиш. Бундай бўлмаганида Аллоҳ таоло инсоннинг ниятига амалидан кўра кўпроқ савоб бермаган бўлур эди. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 15 июл.1 1382512

    Ким мазлумга озгина бўлса ҳам ёрдам беришга қодир бўлиб, шу ишни қилмаса шунга яраша сўралади. Чунки у ўзи даф қилишга қодир бўлган зулмни бартараф қилмай, зулм қилувчига шерик бўлди. Зулм, аслида бировга озор бериш. Аммо мазлумни ёрдамсиз ташлаб қўйиш ҳам зулмдир. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 15 июл.1 056215

    Аллоҳнинг ҳузурига боришдан олдин амалларинга мукофот олишни ўйламагин¹. Мукофот ярим йўлда (ҳали Аллоҳнинг ҳузурига етмасдан олдин) олинмайди. Мукофот Аллоҳнинг ҳузурига боргандан кейин, фақат Унинг Ўзидан олинади. ﴾Ўзингиз учун нима яхшилик қилган бўлсангиз, (қилган яхшиликларингиз савобини) Аллоҳ ҳузурида топасиз﴿². Шайх Абдулазиз Торифий 1) Яъни, дунёвий бирор манфаат бўлсин ёки мақтов бўлсин... 2) Бақара 17 T.me/torifiyuz

  • 14 июл.1 0172315

    Инсон нафси хоҳлаган ҳаром ишларга рўбарў бўлганида Аллоҳни қанчалик улуғлаши ошкор бўлади. Ҳар ким нафси хоҳламаган ҳармоларни осон тарк қилади. Худди шундай, нафси хоҳлаган тоат-ибодатларни ҳам осон бажаради Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 14 июл.1 041148

    Ибну Ҳажар ал-Ҳайтамий айтганлар: "Бирор бир саҳобадан, бирор бир тобеиндан ва мужтаҳид имомларнинг бирортасидан мусиқани мубоҳ деб айтганлари ривоят қилинмаган, (яъни, бирорталари мусиқани мубоҳ деб айтмаганлар). Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 13 июл.1 3172113

    Гоҳида синов-мусибатлар узоқ вақт давом этади. Сўнгра ҳақда энг собит турганлар Аллоҳ танлаган бандалар қаторида бўлишга энг лойиқ бўлурлар. ﴾Аллоҳдан ёрдам сўранглар ва сабр қилинглар! Шубҳасиз бу Ер Аллоҳники. Уни Ўзи хоҳлаган бандаларига мерос қилиб берур. (Дунё ва охиратдаги яхши) оқибат эса тақводорларга бўлур﴿¹. 1) Аъроф : 128 Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 12 июл.1 2682414

    Азиз-мукаррамлик фақат тақво билан бўлади. Фиръавннинг мулки азиз қилмади. Қоруннинг мол-дунёси азиз қилмади. Абу Лаҳабнинг насаби ҳам азиз қилмади. Шайх Абдулазиз Торифий T.me/torifiyuz

  • 12 июл.1 107218

    Хутба минбарлари фақат ваъзи-насиҳат қилинадиган жой эмас. Балки умматнинг кўзини очиб, содир бўлаётган ҳодисалар ҳам баён қилинади. Бухорийда келган ҳадисда: Росулуллоҳ алайҳиссолату вассалам минбарда туриб, ўзларига мувофиқ бўлган ва мухолиф бўлган қабилаларнинг ҳолатлари ҳақида гапирганлар. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz

  • 9 июл.1 3082011

    #Жума #Саловот Жума кечаси кирганда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтишнинг фазилати ошади ва шанба кечаси киргунича давом этади. Жума кундузи айтилган салавот энг афзали. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/torifiyuz