Islom Nuri
Статистика🌐 Веб сайтимиз: www.islomnuri.com Эски саҳифамиз: www.islamnuri.com 📹 YouTube каналимиз: https://youtube.com/channel/UCs7UPQVU2iYBPLn1KqMtC7w 📧 Бизга боғланиш учун: islomnuri@gmail.com
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 4
- Всего постов
- 23
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 200
- 1/48двое суток
- 229
- 1/72трое суток
- 247
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг». . . . . . . . . . . (Aҳзоб сураси, 56-оят.) . . . . . . . . . . Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад... . . . . . . . . . . https://t.me/islomnuricom
🕌 #Жума_суннатлари • Ғусл қилиш; • Хушбўйланиш; • Мисвок билан тишларни тозалаш; • Покиза кийимларни кийиш; • Каҳф сурасини ўқиш; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш; • Масжидга эртароқ бориш; • Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш. 📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг. https://t.me/islomnuricom
#СаволЖавоб Намоздаги аврат чегараси Савол: Катта ва кичик аврат нима? Намоз пайтида мусулмоннинг аврати қандай бўлади? Жавоб: Аллоҳга ҳамду сано, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига салавот ва салом бўлсин. Эҳтимол, сиз «кичик ва катта аврат» деганда «оғир (муғаллаза) ва енгил (мухаффафа) аврат»ни назарда тутгандирсиз. Чунки кўпчилик уламолар авратни оғир ва енгил турларга тақсимлаганлар. Бу ҳақда «Ал-мавсуа ал-фиқҳийя» (Фиқҳ энциклопедияси)да бундай баён қилинади: «Авратга қарашнинг ҳаромлиги ва уни намозда ҳам, намоздан ташқарида ҳам тўсиш вожиблиги борасида уламолар ўртасида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Лекин Ҳанафий ва Моликий мазҳаби уламолари намоздаги авратни ва унга қараш масаласини иккига: оғир ва енгил авратга бўлганлар. Ҳанафийларнинг наздида оғир аврат эркак ва аёл учун бирдек олд ва орқа аврат аъзоларидир. Моликийлар эса бундай дейишган: «Оғир аврат эркак ва аёлда турлича бўлади. Эркак кишининг намоздаги оғир аврати олд ва орқа аврат аъзоларидир. Аёл кишининг оғир аврати эса кўкраги ва атрофларидан (яъни қўллари, оёқлари ва бўйнидан) ташқари барча жойидир». Моликийлар ҳукмига кўра, ким оғир аврати очиқ ҳолда намоз ўқиса, у намоз вақти ичида ҳам, вақти чиқиб кетгандан кейин ҳам намозини қайта ўқиши шарт бўлади. Шофеий ва Ҳанбалий мазҳаби китобларида эса авратни бундай тақсимлаш учрамайди. Уларда фақатгина: «Агар инсон бутун авратини ёпишга кийим топа олмаса, биринчи навбатда олд ва орқа аврат аъзоларини тўсиши керак», деган гап келган» (Иқтибос тугади). Энди намоздаги аврат чегараларига келсак, олд ва орқа аврат аъзолари барча уламоларнинг иттифоқига (ижмосига) кўра авратдир. Эркак кишининг киндиги ва тиззаси ораси борасида эса ихтилоф бор. Жумҳур (кўпчилик) уламолар бу ҳақда келган ҳадисларнинг умумий мазмунига таяниб, киндик ва тизза ораси аврат ҳисобланади, деганлар. Ҳанбалийлар эса бунга қўшимча равишда, фарз намозларида икки елкадан бирини ёпиш ҳам вожиб бўлади, дейишган. Аёл кишига келсак, намозда унинг юзидан ташқари бутун бадани авратдир. Чунки намозда юзни очиб ўқиш жоизлигида ҳеч қандай ихтилоф йўқ. Икки кафтни очиш борасида эса турлича фикрлар бор. Жумҳур уламолар мазҳабига кўра, кафтларни очиш жоиз. Лекин Ҳанбалий мазҳабидаги машҳур фикрга кўра бу мумкин эмас. Икки оёқ (қадам) масаласида ҳам ихтилоф қилинган бўлиб, жумҳур уламолар оёқларни очиш жоиз эмас дейишган. Абу Ҳанифа ва у кишини қўллаб-қувватлаган уламолар эса очиш мумкин, деганлар. Валлоҳу аълам. Манба: «Islam web» саҳифаcи, 136812-рақамли фатво. https://t.me/islomnuricom
🌴🌴 Эртага 13.08.2026, ҳижрий тарихда 29 – сафар, 1448 йил пайшанба! 🌴🌴 Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти). Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади. 📤 Азизларингизга улашишни унутманг! https://t.me/islomnuricom
#Тафсири_муяссар سورة الأحزاب Аҳзоб сураси, 6–11 оятлар النَّبِيُّ أَوْلَىٰ بِالْمُؤْمِنِينَ مِنْ أَنفُسِهِمْ ۖ وَأَزْوَاجُهُ أُمَّهَاتُهُمْ ۗ وَأُولُو الْأَرْحَامِ بَعْضُهُمْ أَوْلَىٰ بِبَعْضٍ فِي كِتَابِ اللَّهِ مِنَ الْمُؤْمِنِينَ وَالْمُهَاجِرِينَ إِلَّا أَن تَفْعَلُوا إِلَىٰ أَوْلِيَائِكُم مَّعْرُوفًا ۚ كَانَ ذَٰلِكَ فِي الْكِتَابِ مَسْطُورًا (٦) 6. Пайғамбар Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи ва саллам дину дунё ишларида мўминларга жонларидан ҳам азизроқ ва яқинроқдир. У зотнинг аёллари умматга ўз оналари каби ҳаромдир. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотидан сўнг унинг аёлларига уйланиш жоиз эмас. Аллоҳнинг ҳукми ва шариатига кўра, мусулмонлар бир-бирига иймон ва ҳижрат сабабли меросхўр бўлишидан кўра қариндош-уруғ бўлганлар бир-бирларидан мерос олишга лойиқроқдир. Исломнинг илк даврида мусулмонлар қариндошлик ришталарига кўра эмас, ҳижрат ва иймон ришталарига кўра бир-биридан мерос олишар эди. Сўнг мерос ҳақидаги оят билан бу ҳукм бекор бўлди. Аммо эй мусулмонлар, ворис бўлмаган кишиларга ҳам борди-келди қилиш, ёрдам бериш, эҳсон қилиш, васият қилиш каби ишлар билан яхшилик қилишларингиз мумкин. Мазкур ҳукм тақдир қилинган ва Лавҳул маҳфузда битиб қўйилган, унга амал қилишингиз фарз. Бу оятда мўмин бандага Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам жонидан ҳам азиз бўлиши ва у зотга тўла бўйсуниши фарзлиги ифода этилмоқда. Шунингдек, мўминларнинг оналари бўлмиш Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хотинларини эҳтиром қилиш фарзлиги, ким уларни ҳақорат қилса зиён кўрувчилардан бўлиши баён қилинмоқда. وَإِذْ أَخَذْنَا مِنَ النَّبِيِّينَ مِيثَاقَهُمْ وَمِنكَ وَمِن نُّوحٍ وَإِبْرَاهِيمَ وَمُوسَىٰ وَعِيسَى ابْنِ مَرْيَمَ ۖ وَأَخَذْنَا مِنْهُم مِّيثَاقًا غَلِيظًا (٧) 7. Эй Пайғамбар, Биз пайғамбарлардан рисолатни етказишлари ҳақида қатъий аҳд олганимизни, шу жумладан сиздан, Нуҳдан, Иброҳим, Мусо ва Исо ибн Марямдан аҳд олганимизни эсланг. (Машҳур сўзга кўра, юқорида номи ўтган пайғамбарлар улул-азм пайғамбарлардир.) Уларнинг барчасидан рисолатни етказиш, омонатни ўташ, бир-бирларини тасдиқлаш ҳақида қатъий аҳд олган эдик. لِّيَسْأَلَ الصَّادِقِينَ عَن صِدْقِهِمْ ۚ وَأَعَدَّ لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا أَلِيمًا (٨) 8. Аллоҳ таоло ўша пайғамбарлардан бу аҳдни умматлари уларнинг даъватларини қандай қабул қилгани ҳақида сўраш ва мўминларни жаннат билан мукофотлаш учун олди. У зот кофирлар учун қиёмат куни шиддатли жаҳаннам азобини ҳозирлаб қўйган. يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اذْكُرُوا نِعْمَةَ اللَّهِ عَلَيْكُمْ إِذْ جَاءَتْكُمْ جُنُودٌ فَأَرْسَلْنَا عَلَيْهِمْ رِيحًا وَجُنُودًا لَّمْ تَرَوْهَا ۚ وَكَانَ اللَّهُ بِمَا تَعْمَلُونَ بَصِيرًا (٩) 9. Эй мўминлар, Аллоҳ сизларга Мадинада Аҳзоб (Хандақ) ғазоти кунларида инъом этган неъматни ёдга олинглар. Ўшанда сизларга қарши мушриклар Мадина ташқарисидан, мунофиқ ва яҳудийлар эса Мадина ва унинг атрофидан йиғилиб, сизларни ўраб олган эдилар. Биз ўшанда бу гуруҳлар устига уларнинг чодирларини қўпориб, қозонларини ағдариб юборган қаттиқ шамолни ва осмондан сизлар кўрмаган фаришталарни юбордик. Уларнинг қалбларига қўрқув тушди. Аллоҳ сизлар қилаётган барча ишларни кўрувчи, бирор иш Унга махфий қолмайдиган зотдир. إِذْ جَاءُوكُم مِّن فَوْقِكُمْ وَمِنْ أَسْفَلَ مِنكُمْ وَإِذْ زَاغَتِ الْأَبْصَارُ وَبَلَغَتِ الْقُلُوبُ الْحَنَاجِرَ وَتَظُنُّونَ بِاللَّهِ الظُّنُونَا (١٠) 10. Улар юқори тарафингиздан, яъни шарқ тарафдан водийнинг юқорисидан ва қуйи тарафингиздан, яъни ғарб тарафдан водийнинг ичидан бостириб келишганини эсланглар. Ўшанда саросима ва қўрқувнинг қаттиқлигидан кўзлар бақрайиб қолган, даҳшатнинг зўридан юраклар бўғизларга етган, мунофиқларни умидсизлик эгаллаб олган ва ҳар хил гап-сўзлар кўпайган, «Аллоҳ ўз динига ёрдам бермайди, ўзининг калимасини олий қилмайди» деб Аллоҳга нисбатан ҳар хил ёмон гумонларни қилаётган эдинглар. هُنَالِكَ ابْتُلِيَ الْمُؤْمِنُونَ وَزُلْزِلُوا زِلْزَالًا شَدِيدًا (١١) 11. Ана шундай оғир ҳолатда мўминларнинг иймони синалди, одамлар сараланди, мўмин мунофиқдан ажралди. Мўминлар иймонлари маълум бўлиши ва ишонч-эътиқодлари янада ортиши учун қўрқув ва безовталик билан жуда қаттиқ ларзага солиндилар. https://t.me/islomnuricom
◀️ Қалбини юмшатиш аҳамияти 🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ 🔵 https://t.me/islomnuricom
Имом Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ айтади: «Банданинг қабрдаги ҳолати қалбининг кўксидаги ҳолати каби бўлади. Яйраш ёки азоб чекиш жиҳатидан ҳам, ўзини маҳбус ё эркин ҳис этиши жиҳатидан ҳам. Қабрдаги ҳолатингни билмоқчи бўлсанг, кўксингдаги қалбингга назар сол. Агар кўнглинг тўқ, хурсанд, сокин ва пок бўлса, Аллоҳнинг изни ила қабрингдаги ҳолатинг ҳам ана шундай бўлади. Тоат-ибодатга берилган, хулқи гўзал, бағрикенг, олийжаноб киши энг хотиржам одамдир. Зеро, иймон ундаги ғам-қайғуларни қувиб солиб, унга муваҳҳидлар шодлиги ва обидлар фаровонлигини бахш этади. Доим тасбеҳ айтиб юрадиган одамга хафалик яқинлаша олмайди. Ҳамду санога ошно қалб соҳибига мудом эзгуликлар йўлдош бўлади. Истиғфорни канда қилмаган кишининг эса йўли равон бўлиб, қаршисидаги ҳар бир эшик очилиб бораверади». 📚 «Ад-доу вад-даво», 187–188-б. https://t.me/islomnuricom
https://t.me/islomnuricom
Умматнинг ҳолати фақат Қуръон билан ўнгланади. Унинг ўнгланиши ва қуввати Қуръонга яқинлашиши миқдорича, тойилиши ва заифлашиши эса Қуръондан узоқлашиши миқдорича бўлади. Аллоҳ таоло айтади: إِنَّ هَٰذَا ٱلۡقُرۡءَانَ يَهۡدِي لِلَّتِي هِيَ أَقۡوَمُ «Дарҳақиқат, бу Қуръон энг тўғри бўлган йўлга бошлайди» (Исро, 9). ✍️🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий https://t.me/islomnuricom
«Aлбатта, Aллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловат айтурлар. Эй иймон келтирганлар! Сиз ҳам унга салавот айтинг ва салом юборинг». . . . . . . . . . . (Aҳзоб сураси, 56-оят.) . . . . . . . . . . Aллоҳумма солли ва саллим ала Набиййина Муҳаммад... . . . . . . . . . . https://t.me/islomnuricom
🕌 #Жума_суннатлари • Ғусл қилиш; • Хушбўйланиш; • Мисвок билан тишларни тозалаш; • Покиза кийимларни кийиш; • Каҳф сурасини ўқиш; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш; • Масжидга эртароқ бориш; • Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш. 📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг. https://t.me/islomnuricom
#СаволЖавоб Истихора намозини ўқиш тартиби Савол: Истихора намозини қандай ўқиш кераклиги ҳақида маълумот берсангиз. Жавоб: Аллоҳга ҳамд, Пайғамбаримизга, у зотнинг аҳли оилалари ва саҳобаларига саловоту саломлар бўлсин. Истихора «яхшиликни сўраш» деганидир. Мусулмон киши Аллоҳ субҳонаҳу ва таолодан ўзининг дини ва дунёси учун хайрли бўлган ишни танлаб беришини сўрайди. Бирор муҳим ишга қўл уришни ният қилган киши учун истихора қилиш суннатдир. Бунинг учун у фарз намозларидан ташқари икки ракат намоз ўқийди. Намозда Фотиҳа сураси ва Қуръондан ўзига қулай бўлган бирор сура ёки оятларни зам қилади (қўшиб ўқийди). Намозни тугатгандан сўнг Имом Бухорий Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилган қуйидаги дуони ўқийди: «Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика, ва астақдирука биқудротика, ва асъалука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва лаа ақдиру, ва таъламу ва лаа аъламу ва анта ъалламул ғуйууб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро (шу ерда ният қилган ишини тилида ёки кўнглида айтади) хойрун лий фий дийний ва маъааший ва ъоқибати амрий, фақдурҳу лий ва йассирҳу лий сумма баарик лий фийҳ. Ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъааший ва ъоқибати амрий, фасрифҳу ъанний васрифний ъанҳу, вақдур лиял хойро ҳайсу каана сумма роззиний биҳ». Маъноси: «Эй Аллоҳ, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик сўрайман ва Сенинг буюк фазлингдан сўрайман. Чунки Сен қодирсан, мен эса ожизман. Сен билувчисан, мен эса билмайман. Сен ғайбларни энг яхши билгувчи Зотсан. Эй Аллоҳ, агар мана шу ишим (бу ерда ўз ҳожатини, масалан, «мана шу сафарим» ёки «мана шу никоҳим» деб номини айтади) динимда, тирикчилигимда ва ишимнинг оқибатида мен учун яхши эканини билсанг, уни менга тақдир қилгин, осон қилгин ва сўнг уни мен учун барокатли қилгин. Агар мана шу ишим динимда, тирикчилигимда ва ишимнинг оқибатида мен учун ёмон эканини билсанг, уни мендан, мени ундан буриб юборгин. Қаерда бўлса ҳам менга яхшиликни тақдир қилгин ва сўнг мени унга рози қилгин». Шундан сўнг мусулмон киши ўз ҳаётида давом этаверади (тушида ёки ўнгида аён бўлишини кутмайди). Ўша иш у учун хайрли бўлса, Аллоҳ таоло уни унга осон қилиб қўяди. Ундай бўлмаса, Аллоҳ таоло у ишни бандадан, бандани эса у ишдан буриб (узоқлаштириб) қўяди. Валлоҳу аълам. Манба: «Islam web» саҳифаcи, 103976-рақамли фатво. https://t.me/islomnuricom
◀️ Мўминнинг қуввати қалбидадир 🎙 Шайх Абдулҳафиз Домла раҳимаҳуллоҳ 🔵 https://t.me/islomnuricom
без подписи
#Тафсири_муяссар سورة الأحزاب Аҳзоб сураси, 1–5 оятлар يَا أَيُّهَا النَّبِيُّ اتَّقِ اللَّهَ وَلَا تُطِعِ الْكَافِرِينَ وَالْمُنَافِقِينَ ۗ إِنَّ اللَّهَ كَانَ عَلِيمًا حَكِيمًا (١) 1. Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг буйруқларига амал қилиб ва ҳаром қилган ишларидан тийилиб, Аллоҳдан тақво қилинг. Мўминлар тақвода сизга эргашсинлар. Чунки улар бунга сиздан кўра муҳтожроқдирлар. Кофирларга ва мунофиқларга итоат қилманг. Шубҳасиз, Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчидир, яратиши, буюриши ва бошқаришида ҳикмат соҳибидир. وَاتَّبِعْ مَا يُوحَىٰ إِلَيْكَ مِن رَّبِّكَ ۚ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِمَا تَعْمَلُونَ خَبِيرًا (٢) 2. Раббингиздан сизга ваҳий қилинаётган Қуръон ва Суннатга эргашинг. Аллоҳ қилаётган барча ишларингизни билиб туради ва сизларни шунга биноан мукофотлайди ё жазолайди. Ҳеч бир ишингиз Унга махфий эмасдир. وَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ ۚ وَكَفَىٰ بِاللَّهِ وَكِيلًا (٣) 3. Фақат Раббингизга суянинг ва барча ишларингизни Унга топширинг. У Ўзига суянган ва Унга қайтган кишиларни асраш ва муҳофаза қилишга кифоядир. مَّا جَعَلَ اللَّهُ لِرَجُلٍ مِّن قَلْبَيْنِ فِي جَوْفِهِ ۚ وَمَا جَعَلَ أَزْوَاجَكُمُ اللَّائِي تُظَاهِرُونَ مِنْهُنَّ أُمَّهَاتِكُمْ ۚ وَمَا جَعَلَ أَدْعِيَاءَكُمْ أَبْنَاءَكُمْ ۚ ذَٰلِكُم قَوْلُكُم بِأَفْوَاهِكُمْ ۖ وَاللَّهُ يَقُولُ الْحَقَّ وَهُوَ يَهْدِي السَّبِيلَ (٤) 4. Аллоҳ таоло ҳеч бир инсоннинг кўксида иккита юрак қилмади. У сизлар зиҳор қилаётган хотинларингизни сизларга никоҳи ҳаромлигида оналарингизнинг ҳаромлиги билан тенг қилмади. Зиҳор эркак киши хотинига: «Сен менга онамдексан (яъни у каби ҳаромсан)», деб айтиши бўлиб, бу сўз жоҳилият даврида талоқ ҳисобланар эди. Шу сабабли Аллоҳ таоло кишининг хотини унга ҳеч қачон она бўлиб қолмаслигини баён қилди. Аллоҳ таоло асранди фарзандларни шариатда ҳақиқий фарзандлар деб ҳисобламади. Балки зиҳорнинг ҳам, фарзанд асраб олишнинг ҳам абадий маҳрам бўлишга ҳеч қандай таъсири йўқ. Зиҳор қилинган хотин никоҳи ҳаромлигида ҳеч қачон она мақомида бўлмайди. Бола асраб олиш билан ва киши асраб олган боласига: «Бу менинг ўғлим» деб айтиши билан насл-насаб собит бўлиб қолмайди. Бу ҳақиқатдан йироқ бўлган, оғизлардаги гап холос. У эътиборга олинмайди. Аллоҳ субҳонаҳу ҳақни сўзлайди, бандаларига унинг йўлини баён қилади ва уларни тўғри йўлга йўллайди. ادْعُوهُمْ لِآبَائِهِمْ هُوَ أَقْسَطُ عِندَ اللَّهِ ۚ فَإِن لَّمْ تَعْلَمُوا آبَاءَهُمْ فَإِخْوَانُكُمْ فِي الدِّينِ وَمَوَالِيكُمْ ۚ وَلَيْسَ عَلَيْكُمْ جُنَاحٌ فِيمَا أَخْطَأْتُم بِهِ وَلَٰكِن مَّا تَعَمَّدَتْ قُلُوبُكُمْ ۚ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا (٥) 5. Асранди фарзандларингизни ўз оталарига нисбатланглар. Шундай қилиш Аллоҳ наздида энг тўғри ва энг адолатли ишдир. Агар уларнинг ҳақиқий оталарини билмасангиз, барчангизни бирлаштириб турган дин биродарлиги билан чақиринглар. Зеро, улар сизларнинг диндаги ака-укангиз ва диндаги дўстларингиздир. Қасдсиз ҳолда тушган хатоларингизда сизлар учун гуноҳ йўқ. Аксинча, қасд билан қилган хатоларингизда Аллоҳ сизларни жавобгарликка тортади. Аллоҳ хато қилганларни кечирувчи, гуноҳидан тавба қилганларга раҳмлидир. https://t.me/islomnuricom
https://t.me/islomnuricom
Шайх Ибн Усаймин раҳимаҳуллоҳ айтади: «Инсон қачон Раббининг зикридан ғафлатда қолса, йўлдан узилади (яъни кўзлаган манзилига етолмайди). Қачон қалбини Раббининг зикри билан обод қилса, кўзлаган мақсадига етади. Зеро, зикр бамисоли бир нурдирки, инсон манзилига етиб боргунига қадар қоронғу йўлларда у орқали тўғри йўл топади». 📚 «Кофиятуш шофия» шарҳи, 3-ж., 467-б. https://t.me/islomnuricom
Аллоҳ Ўзининг ва барча лаънатловчиларнинг (фаришталар ва мўминларнинг) лаънатини фақат бир кишига: ҳақни яширадиган олимга туширди. У зот айтади: إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلۡنَا مِنَ ٱلۡبَيِّنَٰتِ وَٱلۡهُدَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا بَيَّنَّٰهُ لِلنَّاسِ فِي ٱلۡكِتَٰبِ أُوْلَٰٓئِكَ يَلۡعَنُهُمُ ٱللَّهُ وَيَلۡعَنُهُمُ ٱللَّٰعِنُونَ «Биз туширган очиқ оят-аломатлар ва ҳидоятни Китобда одамларга билдирганимиздан сўнг яширадиган кимсаларни Аллоҳ лаънатлайди ва барча махлуқотлар ҳам лаънатлайди» (Бақара, 159). ✍️🏻 Шайх Абдулазиз Тарифий https://t.me/islomnuricom
🕌 #Жума_суннатлари • Ғусл қилиш; • Хушбўйланиш; • Мисвок билан тишларни тозалаш; • Покиза кийимларни кийиш; • Каҳф сурасини ўқиш; • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўп салавот айтиш; • Масжидга эртароқ бориш; • Жума кунида яширинган дуо ижобат бўладиган вақтни топишга интилиш. 📤 Каналдаги маълумотлар ва дарсларни яқинларингизга ҳам улашинг. https://t.me/islomnuricom
#Бу_суннатга_амал_қиласизми? Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир. Азизларингизга улашишни унутманг... https://t.me/islomnuricom