“MunadiyTv”
СтатистикаАссаламу алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ Бу канал Youtube'даги “MunadiyTv” номли каналимизнинг расмий Telegram каналидир. Фикр-мулоҳаза ва саволларингизни @MunadiyTv_Admin'ига юборишингиз мумкин.
- Последний пост
- 8 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 072
- 1/48двое суток
- 1 228
- 1/72трое суток
- 1 324
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Xulosa chiqarishga shoshmang‼️ Ustoz Kamoliddin Inoyatulloh https://youtu.be/kY1Yu1pGZMk
Xulosa chiqarishga shoshmang‼️ Ustoz Kamoliddin Inoyatulloh https://youtu.be/kY1Yu1pGZMk
Xulosa chiqarishga shoshmang‼️ Ustoz Kamoliddin Inoyatulloh https://youtu.be/kY1Yu1pGZMk
"Аллоҳ таоло золимни яхши кўрганидан мартабасини юқори қилмайди, балки кўтариб-кўтариб, кейин ерга уриш учун шундай қилади". Шайх Торифий ҳафизаҳуллоҳ https://t.me/MunadiyTv
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Ижтимоий тармоқнинг ижобий томонларидан бири олди-сотди ва тижорат ишлардаги қулайликлардир. Аксар одамлар халта кўтариб дўконга ё бозорга бориш машаққатидан қутулдилар, бунга эҳтиёж қолмади. Айниқса, уй бекалари кўчага чиқмаёқ ижтимоий тармоқ орқали рўзғорларига керак махсулотларга буюртма бериш имкони пайдо бўлди. Тижоратчилар интернет орқали савдо-сотиқларини амалга оширадиган бўлдилар. Чет эл маҳсулотларига буюртма бериш, сотиб олиб, сўнг ўз юртларида айни шу интернет орқали сотиш имконига эга бўлдилар. Қўлларидаги товарни сотиш учун дўкон ё бозордан жой ижара олиш зарурати қолмади. Бу ҳам катта қулайлик ва ижтимоий тармоқнинг ижобий жиҳатларидан биридир. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Ижтимоий тармоқнинг ижобий томонларидан даъват қилишдаги қулайлиги. Қуръон ё ҳадис ўргатмоқчи бўлсангиз ҳам, силсилавий дарс қиласизми, бирон китобни ўқиб, интернетга аудио шаклини жойлайсизми, саволларга жавоб йўллайсизми, фатво бериш буларнинг барини ўтирган жойингизда бир тугмани босиш билан бутун дунёга тарқатиш имкони айнан шу ижтимоий тармоқ чиққач юзага келди. Бошқа юртдаги одам Макка ё Мадинадаги ёки бошқа давлатдаги олимга тўғридан-тўғри савол бериш, фатво сўраш имконига эга бўлди. Даъватчи ва олимларга ўз юртларида туриб ижтимоий тармоқ орқали бир-бирлари билан мулоқот қилиш, фикр алмашиш, уммат ишларини муҳокама қилиш фурсати пайдо бўлди. Кичкина бир хонада ўтириб қилинган даъватни бутун дунёга эшиттириш мумкин бўлди. Хуллас ижтимоий тармоқ даъват учун катта имконият бўлди. Бу ҳам ижтимоий тармоқнинг ижобий жиҳатларидандир. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Мусулмон одам намозни тарк қилиши асло мумкин эмас. Ҳатто касал бўлса ҳам қолдирмай ўқиши шарт. Шу даражадаки, тик туриб ўқишга қодир бўлмаса, ўтириб ўқийди. Ўтириб ўқишга ҳам қодир бўлмаса, ёнбошлаган ҳолда ўқийди. Агар ёнбошлаб ўқишга ҳам қодир бўлмаса, чалқанча ётиб ўқийди. Модомики ақл-хуши жойида экан намоз соқит бўлмайди. Бошқа фарз амаллар қодир бўлсагина фарз бўлади. Масалан: закот бойларга фарз, пули нисобга етмаган камбағал кишига фарз бўлмайди. Ҳаж ҳам шундай, йўлга қодир бўлса фарз бўлади. Рўза ҳам шу касал ё мусофир тутмаса ҳам бўлади. Тузалгач ё юртига қайтгач, бир кунга бир кун тутиб беради. Кексалик ва тузалишига умид бўлмаган касаллик туфайли қийналиб рўза тутадиган ёки рўза тутолмайдиган кишилар рўза тутмаган ҳар куни учун фидя (тўлов) сифатида бир мискинга таом берадилар ва рўза улардан соқит бўлади. Аммо намоз касалликда ҳам, кексаликда ҳам, мусофирликда ҳам соқит бўлмайди. Бу ҳукм эркагу аёлга баробар тегишли. Шу қадар аҳамиятли ва муҳим амал. Намоз нурдир. Бу нур уйингизга ҳам кирсин. Уйдан нур кетса, қўрқинчли зимистон қабрга ўхшаб қолади. Уйларингизни суннат ва нафл намозлари билан мунаввар этинг, таҳажжуд намозлари билан мунаввар этинг. Намоз ўқиётганингизни оила аъзоларингиз, хотинингиз, фарзандларингиз кўриб, сиздан ибрат олсалар, тўғри намоз ўқишни ўргансалар, намозга эътиборли бўлиб қолсалар, нақадар гўзал! Бу билан уйингиз нурга тўлади, хонадонингизга барака киради, оилангизни раҳмат қамрайди. Уйингизга фаришталар киради, шайтонлар чиқиб кетади. ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Ижтимоий тармоқнинг ижобий жиҳатидан яна бири: илмий ишлардаги қулайчилиги. Илгари бирон масала ҳақида мақола ё фатво тайёрлаш учун китоблар сотиб олиш, кутубхоналарга бориш ва ҳоказо ўзига яраша машаққат чекиларди. Шахсий кутубхона қилмоқчи бўлса, яхшигина маблағ керак бўларди. Ҳозир эса минглаб китоблар шу қўлимиздаги телефон ё компютерда жойлаштирилган, кичкина шу жиҳозимиз тайёр кутубхона вазифасини ўтайди. Бир деганда ўзингизга керак бўлган маълумотни, Қуръон оятлари ва унинг шарҳлари, ҳадислар ва уларнинг шарҳлари, саҳиҳ ва заифлиги, бошқа турли маълумотлар, тарихий воқеаларнинг саналари, уламоларнинг туғилган ва вафот этган йили, илмий ишингизга керак бўлган бошқа кўпгина маълумотларни қўлга киритиш имкони пайдо бўлди. Шу ишлар ижтимоий тармоқ чиқишидан олдин қийинчилик, катта маблағ ва ўзига яраша жуҳд-ҳаракат талаб этарди. Энди эса терламай, бирон маблағ сарфламай мақсадингизни ҳосил қилиш имконига эгасиз. Бу ҳам ижтимоий тармоқнинг ижобий жиҳатларидандир. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Юқорида айтганимиздек, ижтимоий тармоқнинг ижобий ва салбий жиҳатлари бор, шуларни бирма-бир санаб ўтамиз. Ижтимоий тармоқнинг ижобий томонини айтадиган бўлсак: энг аввало оила аъзолари, қавм-қариндошлар ва умуман одамлар орасидаги алоқа воситаси экани, ижтимоий тармоқнинг ижобий томонидир. Илгари одамлар бир ерда яшашар эди. Чет элларга сафар қилиш оммавий тус олмаган, ака-укалар ҳам бир ҳовлида, нари борса бир маҳаллада, бир шаҳарда, бир-бирларига яқин яшашган, доим кўришиб турилган. Ҳозирга келиб одамлар ини бузилган арилардек ҳар томон тўзиб кетди. Орадаги масофа анча узоқ, бевосита кўришиб дийдорлашиш мушкул, ана шу ерда ижтимоий тармоқ жонга ора кирди, ўзининг ижобий томонини намоён қилди. Ватсап, телеграм, скайп ва бошқа алоқа воситалари орқали ота-оналар ғурбатдаги фарзандлари билан, хотин ва болалар чет элларда нон топиш мақсадида, тириклик қилиб юрган оталари билан бевосита бўлмаса ҳам, билвосита гаплашиш имкони пайдо бўлди. Ўқишга кетган ё даволаниш учун сафарда юрган жигарлар, соғинч аччиғини кесиб, ғариблик юкини бир оз бўлсада енгиллатиб, шу ижтимоий тармоқ орқали оз маблағ билан, ҳатто бепул видеоли қилиб гаплашадилар. Тинч-омон эканларини хабар бериб, яқинларининг кўнглини хотиржам қиладилар. Шубҳасиз, бу ижтимоий тармоқнинг ижобий томонидир. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Тўғри, ўрнида ижтимоий тармоқ муҳим ва фойдали эканида шубҳа йўқ. Оқил одам буни ўз ўрнига қўя билади, керагидан ортиқ баҳо бермайди, ёмонлик, фасод, фаҳш ва бузуқликка ишлатмайди. Энг муҳими шунга мубтало бўлмайди, яқинларидан устун қўймайди, ҳаётининг мазмуни қилиб олмайди, эҳтиёжига қараб фойдаланади, холос. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
“Qalb fohisha bo‘lsa, badanning bokiraligi foydasiz” https://youtu.be/Y-saN93XCwc?si=f4uxTO2QmUW2kglO
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Ижтимоий тармоқда тарқаган видеода кўрган бўлсангиз, бир она ёш боласининг қўлидан телефон ё планшетни олиб қўйганига, уйдаги ҳамма нарсани синдириб ташлабди, етти ё саккиз ёш бола. Шу даражага келишига ўзимиз ҳам сабабчимиз, бола жим ўтирсин деб қўлига телефон бериб қўямиз, балоғатга етган ўғлимиз, бўйи етган қизимизга ўртоқларидан кам бўлмасин деб, яхши телефон олиб берамиз, назорат қилмаймиз. Ташқари тўла фасод, шуни кўриб уйига келади, қўлида интернети бор телефон, назорат йўқ, шайтон бор, хонасига кириб олиб билганини қилади, хоҳлаганини кўради. Нима қиляпсан, деса, дарс қиляпман деб, эрталабгача ижтимоий тармоқ ахлатхонасида жисмини ҳам, қалбини ҳам булғаб чиқади. Бора-бора бедаво дардга чалинган касал каби, гиёҳванд моддага ўтириб қолган наркоман каби бўлиб қолади. Вақти келиб оила қургач, кўп яшамай дарди қўзғайди, хумори тутади, кўзига эри ҳам, хотини ҳам кўринмай, дилгирлаб қолади. Носи тугаб қолган ёки носқовоғини йўқотган чолни кўрганмисиз? Ўша пайт бундай чолнинг олдида бўлиб қолишдан Аллоҳ сақласин, айниқса хумори тутиб турганда. Минг афсус ижтимоий тармоқ ҳам худди шундай, балки ундан-да ёмон бўлиб қолди. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Йигирма биринчи асрга келиб ичкиликка наркоманлик ҳам қўшилди. Бир маҳалладан наркоманлик балосига мубтало бўлган ўттиздан зиёд, асосан 18-35 ёш атрофидаги йигитлар ўлиб кетганига, айримларининг оиласидагилар безор бўлганидан ўз қўллари билан жиннихоналарга ва диспансерларга топшириб юборганига гувоҳ бўлдик. Бир оилада битта наркоман чиқса, шу оилага ташвиш ўлароқ етар экан. Ота-она бечора ҳамма нарсасини сотиб, боласини даволашга сарфларкан, бироқ қани энди тузалса, наркоман ё алкаш улфатлари билан кўришиб қолса, яна эски ҳолатига қайтиб қоларкан. “Экканингни ўрасан”, “Арпа эккан ар¬па олар, Буғдой эккан буғдой олар”, “Йигирма тийинга атлас чиқмайди, бўз чиқади”, деган гаплар бор. Ëшларни диндан тўсиш, диний таълимни ман этиш, масжидларга киритмаслик, ҳижобдан тўсиш, демократия баҳонасида билганини қилишга имкон яратиб беришнинг оқибати бу. Ҳали олдимизда яна нималар кутяпти Аллоҳ билади. Ўз вақтида этакни йиғиштирмасак, кейин кеч бўлиши мумкин. Ëшларга ўзлигини танитиш, диний билимлар бериш, ҳалол-ҳаромни ўргатишни мактабдан, керак бўлса боғчадан бошлаш зарур. Токи фарзандларимиз балоғатга етгунича Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган, жиноятга қўл урмайдиган, балки динига, миллатига, ватанига ҳалол хизмат қиладиган бўлиб етишсин. Аллоҳ таоло фарзандларимизни ислоҳ қилсин, маст қилувчи ичимлик, гиёҳванд ва психотроп моддалар балосидан ёшларимизни сақласин. Ўғил-қизларимиз ҳаром-ҳаришдан ўзини тиядиган, яхшига ёндашиб, ёмондан қочадиган, юзимизни ерга қаратмайдиган шарм-ҳаёли, ор-номусли, тоат-ибодатли, тақволи, солиҳ ва солиҳа бўлишсин. ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Айримлар ижтимоий тармоққа банги бўлиб қолган. Шу даражадаки, бир хотин устидан эри шикоят қилиб келибди: “Тақсир, хотиним менга яхши қарамайди, мен билан иши ҳам йўқ. Қўлидан телефон тушмайди, унга ижтимоий тармоқ бўлса бўлди. Инстаграммга кириб кетса, кетди шу билан, мен келдимми, кетдимми парво ҳам қилмайди, маслаҳат берсангиз”, дебди. Домла: “Хотинингни олиб кел ва менинг олдимда унга шарт қўй: ё мени танласин ё ижтимоий тармоқни танласин”, деб йўл кўрсатибди. Қарангки, хотин эрини эмас, ижтимоий тармоқни танлабди ва эр-хотин ажралиб кетибди. Оиладан кўра инстаграммни устун қўйибди. Ана, ҳолат шу даражага келган. Гиёҳванд моддага мубтало бўлгандек, телефон, интернет, ижтимоий тармоққа банги бўлиб қолган. Аллоҳ сақласин. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Юқорида айтганимиздек ижтимоий тармоқнинг ўзига яраша ижобий ва салбий жиҳатлари бор. Биз бу суҳбатимизда унинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонлари ҳақида сўз юритамиз. Кейин у ёғини ўзинигиз ҳал қилаверасиз, чунки ҳар бир инсон ўзини ўзи яхши билади. Бу ижтимоий тармоқлардан кўпроқ фойда оляптими ё зарар кўряптими ҳар бир одам ўзи яхши билади. Кимлар учун бунинг фойдасидан зарари кўп бўлади, бошқаларда фойдаси кўп, зарари оз бўлади ва яна кимларда фойда зарар баробар бўлиб қолади. Уламолар айтганлар: “Фойда зарар баробар бўлса, зарарни даф қилиш, фойдани ҳосил қилишдан олдинга қўйилади”. Аввало, шуни айтиш керак ижтимоий тармоқ зарурат эмас, ҳаво, сув, таом каби инсон муҳтож бўлган, усиз ҳаёт бўлмайдиган зарур нарса эмас. Инсонни бир хонага қамаб қўйиб, унга сув ва таом берилмаса ёки ҳаво йўлини беркитиб қўйилса, бир оз муддатдан кейин ўлади. Лекин, ижтимоий тармоқдан узиб қўйилса, ўлмайди, ўлмаслик у ёқда турсин, шусиз ҳаётга кўникиб ҳам кетади. Шундан билса ҳам бўладики бу зарурат эмас. Тўғри, ҳозирда муҳим, керакли эканида шубҳа йўқ, аммо зарурат эмас. Лекин, касаллик, ажралиш қийин бўлган одат, ҳатто бало, офат десак ҳам муболаға қилмаган бўламиз. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Dunyoning o’zida jannat xabari https://youtu.be/sWg4Q-w9mkQ
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ “Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё”, деганларидек, ким ижтимоий тармоқдан яхшиликни ирода этса, ҳақиқатда кўп яхшиликларни топади. Ëмонлик истаса, ҳадсиз ва тубсиз ёмонликларни ҳам топади. Бу ижтимоий тармоқда ўтирувчига боғлик: уни яхшиликка ишлатса, шу йўл билан Аллоҳнинг динига хизмат қилса, Аллоҳга яқинлаштиради. Ëмонликка ишлатса, фаҳш, фисқу фасод тарқатса, Аллоҳдан узоқлаштиради. Шунинг учун эркак бўладими аёлми ақлли одам ижтимоий тармоқдан қай йўсинда фойдаланаётгани, нималарга ишлатаётганига диққат қилиши, жиддий эътибор бериши лозим. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳар бир инсон ўзи қилган ёмонлик ва гуноҳ ишлари учун гаровга олиниб, ҳибс этилгандир”. (Муддассир, 38) “Инсон қилган ишларида ўзига қарши гувоҳдир. Қилган жиноятларига ҳар қанча баҳона ва узр айтмасин, энди унга фойда бермайди”. (Қиёмат, 14) Шу икки оятни ўқиб билгач буёғига ҳар бир одам, ҳар бир эркак ва аёл, ўғил-қиз ижтимоий тармоқни қандай қўллаш, нималарда ишлатишни ўзлари белгилаб оладилар. Яхшиликка ишлатадиларми, ёмонликками қиёматда ўзларининг фойда ё зарарларига гувоҳ бўладилар. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам яхши кийинган, кўриниши ҳам чиройли бир кишини кўриб саҳобалардан: “Бу одам ҳақида нима дейсизлар?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Бу киши совчи қўйса, рад этилмайди, орага тушса, шафоати қабул қилинади, гапирса, гапига қулоқ тутилади”, деб жавоб беришди. Кейин камбағал бир мусулмон киши ўтиб қолди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу ҳақда нима дейсизлар?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Бу совчи қўйса, биров унга қизини бермайди. Орага тушса, шафоати қабул қилинмайди. Гапирса, гапига қулоқ солинмайди”, дейишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Мана шу камбағал киши ер юзи тўла анави кишига ўхшаган одамлардан яхшидир”, дедилар. (Бухорий ривояти) Бу ҳадис инсоннинг ҳақиқий қадри мол-дунёси, мансаби ёки нуфузида эмас, балки иймони, тақвоси ва солиҳ амалларида эканини кўрсатади. Аллоҳ таоло бандаларнинг ташқи кўриниши ёки бойлигига эмас, қалби ва амалларига қарайди. Ҳадисдан олинадиган сабоқлар Аллоҳ таоло ҳузурида инсоннинг қадри бойлик ёки мансаб билан эмас, тақво билан ўлчанади. Камбағал мусулмонни менсимаслик ёки уни паст кўриш тўғри эмас. Одамларни ташқи кўриниши ёки бойлигига қараб баҳоламаслик керак. Солиҳ ва тақводор инсон, ҳатто жамиятда машҳур бўлмаса ҳам, Аллоҳ наздида жуда улуғ бўлиши мумкин. Аллоҳ таоло ҳузуридаги мезон инсонлар қўядиган мезонлардан фарқ қилади. Кўпинча одамлар бир-бирини дунёвий мезонлар: мансаб, бойлик ва обрў-эътибор билан баҳолайдилар. Аммо Аллоҳ таоло ҳузуридаги ҳақиқий мезон банданинг Аллоҳга яқинлиги ва тақвосидир. Бу маънони Аллоҳ таоло ҳам тасдиқлайди: «Албатта, Аллоҳ наздида сизларнинг ҳурматга сазоворингиз — энг тақводорингиздир». (Ҳужурот, 13) Инсоннинг ҳақиқий фазилати унинг тақвоси ва солиҳ амалларидадир, бойлиги ёки обрўсида эмас. Ушбу ҳадис ҳам айнан шу маънони очиқ-ойдин кўрсатади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга амалий мисол орқали бу ҳақиқатни тушунтирдилар. Бироқ бу ҳадисдан ҳар бир камбағал ҳар бир бойдан афзал деган хулоса чиқмайди. Чунки Исломда афзалликнинг ягона мезони иймон ва тақводир. Бойлик ҳам, камбағаллик ҳам ўз-ўзича фазилат ёки камчилик эмас. Агар бой инсон тақводор бўлса, у Аллоҳ таоло наздида юксак мақомга эга бўлиши мумкин. Худди шунингдек, камбағал инсон ҳам тақвосиз бўлса, фақат камбағаллиги уни афзал қилмайди. Telegram 🩵
Ижтимоий тармоқ: фойда ва зарарлар #⃣ Бугунги суҳбатимиз кўпчиликнинг талаб ва таклифига кўра ҳозирда ўта долзарб бўлган, деярли ҳар бир хонадонга кириб борган, етти ёшдан етмиш ёшгача барчани ўзига ром этган, ўзи билан овора қилиб қўйган, ўй-хаёлини банд этган катта бир синов ҳақида бўлади. Синов десак тўғри бўлар, бало, офат дегим келди, лекин тўлиғича бало бўлмагани учун бундай дейишдан тийилдим. Зийрак тингловчиларимиз сўз нима ҳақда кетишини пайқаган бўлсалар ажабмас. Ҳа, бугунги суҳбатимиз телефон, интернет, ютуб, фейсбук, инстаграмм, тик-ток... бир сўз билан айтганда ижтимоий тармоқ, унинг фойда ва зарарлари ҳақида бўлади. Ижтимоий тармоқ – бунинг ўзига яраша ижобий томонлари ҳам бор, салбий томонлари ҳам бор. Кимдир буни яхшиликка васила қилади, ундан тўғри йўлда фойдаланади, яхшиликни тарқатишга ишлатади, хуллас ижтимоий тармоқ бундай кишига неъмат бўлади. Кимдир уни ёмонликка васила қилади, ундан ёмон йўлда фойдаланади, ёмонлик, фисқу фасод, фаҳш-мункар тарқатишга ишлатади, ижтимоий тармоқ бундай кимсага бало, офат бўлади. Кўриб турганингиздек ижтимоий тармоқ ўзининг турфалиги билан гуноҳ ва маъсият, яхши ва ёмон, ижобий ва салбий сифат ва иллатларга эга кунимиздаги долзарб мавзулардан бири бўлиб қолди. Давоми бор 💬 ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻
Ўлимга тайёрмисиз❕ Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар: “Қиёмат куни банданинг икки қадами жойидан узилмай туриб, (яъни қадам ташламай туриб) тўрт нарсадан сўралади. Умрини нима ишлар билан ўтказгани, жасадини нималарга ишлатгани, молини қаердан топиб қаерга сарфлагани, илмига қандай амал қилгани ҳақида сўралади”. (Термизий, Доримий, Абу Яъло ривояти) ✉️ “MunadiyTv” sahifasi ⭕️⭕️⭕️⭕️ ⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️⚡️ Youtube 🎞 | Telegram 📝 Facebook 📝 | Instagram💻