tgindex
ILM MEDIA
@ilm_medyaВидеоузбекский
Последний пост
3 июл.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
35
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
518
+1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
380
35 постов
Вовлечённость
73,4%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 35
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Росулуллоҳ соллалоҳу аълайҳи васаллам башариятнинг саййиди, жума эса кунларнинг саййиди. Инсонлар саййиди Росулуллоҳ соллалоҳу аълайҳи васалламга кунлар саййиди бўлган жума кунида саловот айтишнинг ўзига хос фазилати бор. زاد المعاد (1\364) 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Абу Қатода розияллоҳу анҳу айтдилар: "Росулуллоҳ ﷺ ҳузурларида эдик, бир жаноза кўринди. Росулуллоҳ ﷺ (жанозани кўриб): «Ўзи роҳат топувчи ёки ўзгаларни роҳатлантирувчи», дедилар. Саҳобалар: "Ё Росулуллоҳ ﷺ, ким роҳат топувчи ёки ўзгаларни роҳатлантирувчи?", деб сўрашди. Росулуллоҳ ﷺ жавоб бериб дедилар: «Мўмин банда (вафот этганда) дунё ташвишидан, зиён-заҳматидан роҳат топиб Аллоҳнинг раҳматига равона бўлади. Фосиқ-фожир (кофир ёки гуноҳ-маъсиятлардан тийилмайдиган ёки ерда бузғунчилик қиладиган) банда (вафот этса) унинг (ёмонликларидан) бандалар, шаҳарлар, ўсимлик ва ҳайвонлар роҳат топади». صحيح البخاري: 6512. صحيح المسلم: 2245. سنن النسائي:1931. t.me/ilm_medya

  • «Қачон унга: "Аллоҳдан қўрққин", дейилса, уни кибру ҳавоси гуноҳга тортади-етаклайди. Унга жаҳаннам бас келар. Нақадар ёмон жой-а!» (Бақара сураси 206-оят). Оятда насиҳат қилувчиларнинг насиҳатларини қабул қилмай, рад қилишдан қаттиқ огоҳлантириляпти. Чунки Аллоҳ таоло бу сифатни мунофиқларнинг сифатидан эканини зикр қилди. Қайси бир инсонга "Аллоҳдан қўрққин", деб айтилганда қабул қилмай рад қилса мунофиқларга ўхшаган бўлади. Шунинг учун инсонга: "Аллоҳдан қўрққин", дейилганда: "Хўп бўлади", деб жавоб бериш фарздир. Инсон бу гапи билан Аллоҳни улуғлаган бўлади ва Аллоҳдан қўрқишлигини билдирган бўлади. Шайх Муҳаммад Солиҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ 🔗   Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ айтдилар: "Қалб ислоҳ бўлса, албатта барча аъзолар ислоҳ бўлади. Қалб (Аллоҳга осий бўлиб) барбод бўлса қолган аъзолар ҳам бузилади. Инсоннинг зоҳири (маъсиятлар билан) бузилган бўла туриб ботини ислоҳ бўлган (қалби тоза) бўлишини тасаввур қилиб бўлмайди". Усмон розияллоҳу анҳу айтдилар: "Ким ичи-қалбида бир нарсани беркитадиган бўлса Аллоҳ таоло ўша беркитганини албатта юзига ва тилига чиқариб қўяди". الآداب الشرعية لابن مفلح: [1/141] 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Инсон маъсиятни кўрганда ўзини тия олмай, маъсиятга юзланиши қалбининг касаллигидандир. "تيسير اللطيف المنان" | لعبد الرحمن السعدي رحمه الله ( ص: 324 ). t.me/ilm_medya

  • 29 мая49016из ilm_medya

    🔣Juma 🌿Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кӯп #салавот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бӯлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар.🌱 (Термизий ривояти). ✿ ٱللَّـﮬـُمَّ صـَلِِّےوَسَلِّـمْ؏َـلَے نبينامُحَمـَّدْ ✿ ⛓Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ✈️ ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Ҳайит куни хурсандчилик изҳор қилиш суннат. Дўстлар кўриб қувонади, душман эса аччиқланади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит куни ҳабашийларга масжидда қилич ўйнатиб ўйин-кулги қилишга изн берар ва: "Яҳудийлар бизнинг динимизда ҳам хурсандчилик қиладиган кун бор эканини билишсин", дер эдилар. Шайх Абдулазиз Торифий https://t.me/Ilm_medya

  • #Қурбонлик Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу дедилар: " Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳайит куни иккита шохли, олачипор (оқ-қора рангли) қўчқорни ўзлари сўйиб қурбонлик қилдилар" (Бухорий ва Муслим ривояти) Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинада ўн йил туриб, хар йили қурбонлик қилдилар". رواه أحمد والترمذي وقال: حديث حسن 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Жубайр ибн Нуфайр роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирлари билан йўлиқишса: " تَقَبَّلَ اللَّهُ مِنَّا وَمِنْكم" "Аллоҳ таоло қилган амалларимизни бизлардан ҳам, сизлардан ҳам қабул қилсин", деб айтишар эдилар. قال الحافظ ابن حجر وروينا فِي "الْمَحامِلِيَّاتِ" بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ. https://t.me/Ilm_medya

  • Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу! Қурбон ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ таоло қилган амалларимизни бизлардан ҳам, сизлардан ҳам қабул қилсин! Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар! Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар! Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • 26 мая296110из ilm_medya

    ➡️t.me/ilm_medya 🚀

  • Арафа куни жуда буюк кун. Имом Молик ва Байҳақий Толҳа ибн Убайдуллоҳдан ривоят қилган ҳадисда, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Арафа куни шайтон энг хор, энг ҳақир ҳолатда кўринади ва ўта ғазабланган бўлади”. Чунки у кунда Аллоҳнинг раҳмати бандаларига ёғилиб туради. Ва Аллоҳ кўплаб бандаларининг гуноҳини мағфират этади. Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/ilm_medya

  • #Арафа Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: "Дуоларнинг энг афзали арафа куни қилинган дуо. Мен ва мендан аввалги пайғамбарлар айтган калиманинг энг афзали: لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ. (Аллоҳдан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. У ёлғиз, шериксиздир. У ҳамманинг эгаси. Барча мақтовлар Унинг Ўзига хос ва У ҳамма нарсага қодир)" (Термизий ривояти) 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Арафа куни жаннат ниҳоятда яқин бўлади, жаҳаннам эса жуда узоқ. Шу куни ҳам жаҳаннамдан қутқарувчи амал қила олмаган инсон ҳақиқий маҳрумдир. имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Аллоҳ таоло жаҳаннамдан бандаларини энг кўп озод қиладиган кун арафа кунидир", дедилар. Шайх Абдулазиз Торифий _____________________ Аллоҳ таоло барчаларимизни жаханнамдан озод қиладиган бандалардан қилсин! 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • #Aрафа Ҳажда бўлмаган кишилар ҳам арафа кунини ғанимат билиб, рўза тутиш билан бирга бу кунни зикр, Қуръон тиловати, дуолар билан ўтказишлари керак. Ибн Аббос ва Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳум арафа кунида одамларни масжидларда ибодат қилиб ўтиришга тарғиб қилишар эдилар. Шайх Абдулазиз Торифий 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • #Арафа Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: "Арафа куни рўза тутган кишининг Аллоҳ таоло ўтган йилги ва келаси йилги гуноҳларини мағфират қилишини умид қиламан", дедилар[1]. (Муслим ривояти). ____ [1] Яъни: Олдинги арафадан бу арафагача ва бу арафадан кейинги арафагача бўлган кичик гуноҳлар кечирилиши. 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • "Биродарлар! Агар бу йил ҳаж сафарига йўл ололмаган бўлсангиз (бошқа солиҳ амалларга юзланиб) ўзларингизни ислоҳ қилишга жидду-жаҳд билан киришинглар... Арофатда тура олмаган бўлсангиз бошқа ибодатларда қоим бўлиб, Аллоҳдан катта ажр-савобларни умид қилинглар. Ким Аллоҳнинг байти – Каъбадан узоқда бўлса гуноҳлар қилиб ўзини ҳам Аллоҳнинг раҳматидан узоқлаштирмасин. Аллоҳнинг раҳмати мўминларга яқин. Ким Каъбага ета олмаган бўлса Каъбанинг Роббиси Аллоҳ розилигига етишиш учун Аллоҳга қайтсин¹. Ким Аллоҳга дуо-ибодат билан юзланса, Аллоҳдан умид қилса Аллоҳ таоло у бандага яқиндир". لطائف المعارف لابن رجب: [ص: 252]. _ ① Яъни: Гуноҳлардан тавба қилиб, солиҳ амалларни бажариб... https://t.me/Ilm_medya

  • 22 мая2793из ilm_medya

    🔣Juma 🌿Убай ибн Каъб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга кӯп #салавот айтиши ҳақида хабар берганида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам :"Ундай бӯлса, ғам - ташвишдан қутиласиз ва гуноҳларингиз мағфират қилинади", дедилар.🌱 (Термизий ривояти). ✿ ٱللَّـﮬـُمَّ صـَلِِّےوَسَلِّـمْ؏َـلَے نبينامُحَمـَّدْ ✿ ⛓Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/ilm_medya ✈️ ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩

  • Йилнинг энг афзал кунлари зулҳижжанинг аввалги ўн кунидир. Йилнинг энг афзал кечалари рамазоннинг охирги кечаларидир. Ким зулҳижжанинг аввалги ўн кунида ва рамазоннинг охирги кечаларида ибодат қилишга муваффақ бўлса, бас шу киши энг бахтли инсондир. Шайх Абдулазиз Торифий t.me/ilm_medya

  • #Зулҳижжа Мен мусулмон биродарларга мана шу ўн кунни ғанимат билишларини эслатиб ўтмоқчиман. Чунки кўпчилик бу кунларнинг фазилатига эътибор бермай, бу кунларда қилинган солиҳ амалларнинг афзаллигидан ғафлатда қолиб оддий кунлардек ўтказиб юборишади. Гўёки бу кунларнинг бошқа кунлардан афзаллиги йўқдай?! Зулҳижжанинг аввалги ўн кунида мусулмон киши солиҳ амаллар – намоз, садақа, рўза, ва бундан бошқа Аллоҳга суюкли бўлган амалларни кўпайтириш лозим. Шайх Муҳаммад ибн Солиҳ Усаймин роҳимаҳуллоҳ 🔗 Улашинг 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/Ilm_medya ۩•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•۩