tgindex
Lillahi | Аллоҳ учун

Lillahi | Аллоҳ учун

Статистика
@Lillahi_1Видеоузбекский

Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, бас, илм тарқатсин. ✍️ Имом Ибн Жавзий Савол ва мулоҳазалар учун: @Abu_Yusro_1

Последний пост
7 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Видео (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
606
+1 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
867
21 постов
Вовлечённость
143,1%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 21
Упоминаний
5
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
375
1/48двое суток
429
1/72трое суток
463

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 7 авг.471108

    • Ҳурлар жуфтларини уларданда кўпроқ хоҳлашлари. • Ҳуру ийнлар жуфтларининг ҳаққига дуо қилишлари. • Дунёда Аллоҳ учун жидду-жаҳд қилган кишининг мукофотлари. Таълиқ: Ҳаққимизга хайрли дуо қилаётганларга тезроқ бизларни мушарраф қилсин ) ❤️‍🔥Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • Жаннатга олиб борувчи йўл – ягонадир, ундан бошқа йўл йўқдир. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: "Мен тушимда Жаброил бош томонимда, Микоил эса оёқ томонимда турганларини кўрдим. Улардан бири иккинчисига: «У зотга бир мисол келтиринг», деди. Шунда бирлари деди: «Қулоғингиз эшитсин, қалбингиз англасин! Сиз ва умматларингизнинг мисоли бир подшоҳнинг мисолига ўхшайди: У бир ҳовли барпо қилди, сўнг унинг ичига бир уй қурди. Кейин у ерга бир дастурхон ёзди ва одамларни таомига чақириш учун бир элчи юборди. Одамларнинг айримлари элчининг даъватини қабул қилди, айримлари эса унга ижобат қилмади». Подшоҳ — Аллоҳ таолодир. Ҳовли — Исломдир. Уйдан мурод — жаннатдир. Эй Муҳаммад, сиз эса – Аллоҳнинг элчисисиз. Ким сизнинг даъватингизни қабул қилса, Исломга киради. Ким Исломга кирса, жаннатга киради. Ким жаннатга кирса, у ердаги неъматлардан баҳраманд бўлади". (Саҳиҳул жомеъ: 2465) Аллоҳга итоаткор, исломда мустақим, жаннатга дохил, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ва жаннатдаги неъматлардан баҳраманд бўлганлардан қилсин – омин. ❤️‍🔥Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 22 июн.1 351117

    Бугун муҳаррам ойининг 7–куни, ҳижрий 1448–йил. Муҳаррам ойи ҳақида: ▪️Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Рамазондан кейинги энг афзал рўза—Аллоҳнинг муҳаррам ойидаги рўзадир, фарз намоздан кейинги энг афзал намоз—тунги намоздир». Имом Муслим ривояти ▪️Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ айтади: «(Салафи солиҳинлар) учта ўн кунликни улуғлашар эди: 1. Рамазоннинг охирги ўн кунлиги 2. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги 3. Муҳаррам ойининг аввалги ўн кунлиги». (Латоифул маъориф) ▪️Муҳаррам ойи Аллоҳ таоло урушни ҳаром қилган ойларнинг бири. Бу ойда қилинган гуноҳ ёки тоат-ибодат бошқа ойда қилинган гуноҳ-маъсиятдан кўра улканроқ, Аллоҳ таоло айтади: «Бас, у ойларда ўзларингизга зулм қилмангиз!». Тавба сураси, 36-оят. Қолаверса, бу ойда ошуро куни бор. Ошуро рўзасига оид ▪️Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ошуро кунининг рўзаси — Аллоҳдан умид қиламанки, ўзидан олдинги йилнинг гуноҳларига каффорат бўлади», дедилар. Муслим ривояти ▪️Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Маккадалик даврида ошуро куни рўза тутганлар. Сўнг, Мадинага келиб ҳам тутдилар ва рўза тутишликка тарғиб ҳам қилдилар. Яна, бу кунни бошқа кунлардан афзалроқ кўрар эдилар. ▪️Аҳли илмлар айтадики: «Ошуро рўзаси уч хил суратда бўлади: 1. Ошуро кунидагина рўза тутиш. 2. Ошуро кунига қўшиб бир кун аввал ёки бир кун кейин рўза тутиш. 3. Ошуро кунидан бир кун олдин ва бир кун кейин ҳам тутишлик». ▪️Ошуро (яъни, муҳаррам ойининг 10–чи ) кунидагина рўза тутишлик макруҳ эмас. Лекин, 9–муҳаррам ёки 11–муҳаррам кунини қўшиб тутишлик афзал ва муҳаррам ойининг тўққизинчи кунини қўшиб тутишлик ўн бири куни рўза тутгандан афзалроқ. Ошуро куни 25–июн, яъни пайшанба куни. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 15 июн.9931313

    Аллоҳ таолога доимо яхши гумонда бўлиш «Қачонки дунё тор кўриниб, ҳамма эшиклар ёпилгандек туюлса ҳам – Аллоҳга бўлган умидни йўқотманг. Аллоҳнинг раҳмати кутилмаган пайтда келиб, ғамларни кетказади. Бахтнинг сири — Аллоҳга яхши гумонда бўлиш ва Унга таваккал қилишдадир». 📚(Имом Шофеънинг қасидалари) 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • Кўпчилик баҳс-мунозарада ғулув (ҳаддан) ошган ▪️Тортишув ва даҳанаки бахс-мунозарадан йироқ бўлиш: «Биродарим билан ҳеч қачон тортишмадим. Чунки у билан тортишсам, ё уни ёлғончига чиқараман ёки уни ғазаблантираман». ✍ Ибн абу Лайло раҳимаҳуллоҳ ▪️Баҳс ва мунозаранинг ёмон оқибатлари: «Фойдасиз баҳс-мунозара – илмнинг нурини кетказади, қалбларни қорайтиради ва ўзаро адоватни келтириб чиқаради». ✍ Молик ибн Анас раҳимаҳуллоҳ 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 14 июн.7201610

    Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг фазилатлари | шайх Фаҳд Кандарий Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам – инсонларнинг энг гўзали, нурлиси (кўринишда энг чиройлиси) эдилар. У зотни кўрган ҳар бир киши бунга гувоҳлик беради. Бу у зотнинг ташқи кўриниши бўлса, ички дунёлари ҳам худди шундай эди. У зот алайҳисссалом ҳам ҳуснда (яратилишда), ҳам хулқда инсонларнинг энг гўзали эдилар. Ва яна – набиййимиз алайҳиссаллам шундай дуо қилар эдилар: «Аллоҳим! Менинг ҳуснимни (суратимни) гўзал қилганингдек, хулқимни ҳам гўзал қилгин». Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг юриш-туришлари ва ташқи кўринишларига қандай аҳамият берган бўлсалар, ахлоқлари ва қалбларига ҳам шундай қайғурар эдилар. Бизлар учун тўғри йўлдаги раҳнамомиз ва ўрнагимиз – у зот бўлсинлар! صلى الله عليه وسلم 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • Илм талаб қилиш ва унинг лаззати Шайх Умар Ашқар (раҳимаҳуллоҳ) айтади: «Кунларнинг бирида у  ҳузуримизга кечки таомга келди. Сўнг мендан кечки овқатни емай туришимни ва Ибн Касирнинг "Ал-бидоя ванниҳоя" китобидаги бир ўринни ўқиб беришимни сўради. Кейин унга бир назар ташлаган эдим уни йиғи тутган ҳолда топдим. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 1 июн.2 01897

    Алоуддин Исновийнинг «Жаннат башоратини олган 10 та саҳобий» ҳақида ёзган шеъри – эътиборимни тортди. Хоссатан, улардан – Абу Бакр розияллоҳу анҳуга берган "шеърий" таърифи. • У Исломни қабул қилган илк зотлардан бири бўлди. • Улуғ ҳижрат сафарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ ва ёр бўлди. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати шу қадар кучли эдики, у кишининг амрларига асло қарши чиқмади. • Бор-йўғини Аллоҳ йўлида инфоқ қилди, қулларни озод этди, ҳеч қачон иккиланмади. • Ажрини фақат Аллоҳдангина умид қилди ва буюк мукофот — жаннатга сазовор бўлди. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 28 мая1 53176

    Ҳожилар тавофул ифозада Зеро, Ҳаж – қалбнинг ислоҳи учун энг қулай фурсатдир. Аллоҳ таоло қалбларимизни ислоҳ қилсин ва ўзаро қалбларимизни улфатласин. 11-зулҳижжа, ташриқ кунлар.. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 27 мая1 51072

    #Ҳожилар_учун_танбеҳ فلا رفث¹، ولا فسوق²، ولا جدال³ في الحج. Бу учта иборанинг маъноси: ҳажни бузадиган ёки савобини камайтирадиган ҳар бир нарсадан уни пок сақлаш ва эҳтиёт қилиш вожиблигини англатади, улар: 1 Рафас (الرفث): жимоъ ва унинг муқаддималари. Шунингдек, фаҳш ва беҳаё сўзларни ҳам ўз ичига олади. 2 Фусуқ (الفسوق): барча гуноҳлар ва Аллоҳнинг буйруқларига хилоф қилиш (масалан: ғийбат, ёлғон ва ота-онага оқ бўлиш). 3 Жидол (الجدال): тортишув, жанжал ва ноҳақ мунозара бўлиб, ёмонликни қўзғатиб, адоват келтириб чиқаради. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 27 мая748613

    🎆 Табрик: Ийдул азҳо (қурбон ҳайитингиз) муборак бўлсин!🌷 Аллоҳ таоло сизу-биздан солиҳ амалларимизни, дуоларимизни ҳусни қабул қилсин!🌷 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • 26 мая1 6014

    без подписи

  • 26 мая1 44164

    Куёш ботиши билан Муздалифа сари... 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • без подписи

  • Арафот (Раҳмат тоғи), 9-кун. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • Намира масжидидан – раҳмат тоғига йўл олинди...😢

  • без подписи

  • Намира масжиди – Маккаи Мукаррамадаги муқаддас машоир ҳудудида жойлашган энг муҳим масжидлардан бири бўлиб, катталиги жиҳатидан Маккада Масжидул Ҳаромдан кейин иккинчи энг катта масжид ҳисобланади. Бу масжид улкан тарихий ва диний аҳамиятга эга. Чунки у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳажжатул-Вадода хутба қилган ва мусулмонлар билан пешин ҳамда аср намозларини жам ва қаср қилиб ўқиган жойда қурилган. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1

  • Арафот, 9-кун (Намиро масжиди).

  • без подписи