ANSOR
СтатистикаҚуръон тиловати видеоларда 🎞️ Исломий расмлар 🕋 Исломий дарслар 🕋 Маърузалар 🎶 Таржима видеолар 🎞️ Ва бошқа сиз фойда оладиган нарсалар https://youtube.com/c/ansor95 Arxiv Kanal @ansorarxiv
- Последний пост
- 7 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 50
- 1/48двое суток
- 57
- 1/72трое суток
- 61
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
• Ҳурлар жуфтларини уларданда кўпроқ хоҳлашлари. • Ҳуру ийнлар жуфтларининг ҳаққига дуо қилишлари. • Дунёда Аллоҳ учун жидду-жаҳд қилган кишининг мукофотлари. Таълиқ: Ҳаққимизга хайрли дуо қилаётганларга тезроқ бизларни мушарраф қилсин ) ❤️🔥Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 19 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.
Кечиримли бўлишнинг сифати ва мақоми ўз соҳибига дунё ва охиратда фақат ва фақат азизлик, шараф, юксак қадр-қийматни зиёда қилиб беради, холос. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Садақа – мол-мулкни камайтирмади. Банда афв этиши сабабли – Аллоҳ бандасига фақат азизликни зиёда қилади. Кимда-ким Аллоҳ учун ўзини камтар тутса, Аллоҳ албатта унинг даражасини кўтаради". (Муслим ривояти) ▪️Ҳадисга изоҳ: Садақа мол-мулкни камайтирмайди, аксинча унга барака бергани каби – афв (кечиримли бўлиш) ҳам фақат азизликни зиёда қилади, иззат-шарафни туширмайди. ▪️Танбеҳ: Лекин инсонлар "кечирсам, мен ноҳақ бўламан, паст кетган бўламан", деган фикрларда ҳаёл сура бошлайди. Айни шу онда юқоридаги ҳадисни эсланг ва фазилатига қараб шошилинг.
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 27 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.
The owner of this channel has been inactive for the last 11 months. If they remain inactive for the next 30 days, they may lose their account and admin rights in this channel. The contents of the channel will remain accessible for all users.
Алоуддин Исновийнинг «Жаннат башоратини олган 10 та саҳобий» ҳақида ёзган шеъри – эътиборимни тортди. Хоссатан, улардан – Абу Бакр розияллоҳу анҳуга берган "шеърий" таърифи. • У Исломни қабул қилган илк зотлардан бири бўлди. • Улуғ ҳижрат сафарида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамроҳ ва ёр бўлди. • Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббати шу қадар кучли эдики, у кишининг амрларига асло қарши чиқмади. • Бор-йўғини Аллоҳ йўлида инфоқ қилди, қулларни озод этди, ҳеч қачон иккиланмади. • Ажрини фақат Аллоҳдангина умид қилди ва буюк мукофот — жаннатга сазовор бўлди. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1
"Дуоларнинг энг яхшиси арафа куни қилинган дуодир". Ато ибн Абу Рабоҳ раҳимаҳуллоҳ айтади: "Агар арафа куни ашийя(яъни, аср билан шом намозини ўртаси)да ёлғиз қолишга имкон топсанг, бас шундай қилгин". (الزهد للإمام أحمد 2211) Ёлғиз қолишдан мурод – бу кунги дуолар албатта ижобат бўлади ва шу вақтни ғанимат билиб, инсонлардан ҳоли бўлиб, Роб Таолодан сўрашликка ишорадир. 🚀Улашинг: http://t.me/Lillahi_1
Эртага зулҳижжанинг 9–куни, яъни арафа куни. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Арафа кунининг рўзаси ўтган йилги ва келгуси йилдаги (гуноҳларга) каффорат бўлади”, деганлар. Имом Муслим ривояти Арафа рўзаси қандай қилиб кейинги йилни гуноҳларини каффорат қилади? Мановий раҳимаҳуллоҳ айтади: Бунинг маъноси: 1. Аллоҳ таоло уни келгуси йилда гуноҳ қилишдан асрайди. 2. Ёки уни гуноҳларига каффорат бўладиган даражада ажри савоб беради. 3. Ёки ҳақиқатдан ҳам гуноҳ қилса кечирилади. Манба: (فيض القدير 230/4) 🚀Улашинг учун: http://t.me/Lillahi_1
Ҳаж қилмоқни 5 дақиқада ўрганиб олинг | юқоридаги видеони ўзбекча таржимаси 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1
🌙Расмий хабар: Саудия Арабистонида, ой кузатиладиган минтақаларида шаввол ҳилоли(ойи) кўринмади. Шу сабаб рамазонни 30 кун қилиб, тўлиқлаб эртага ҳам рўза тутамиз. Аллоҳ таоло яна 1кун рўза тутмоғимизни амр қилди. Шунга биноан: 20-март, жума куни – ийдул фитр (рамазон ҳайити). Аллоҳ таоло ибодатларимизни қабул қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин, ҳамма ўйлаган, сўраган нийятларимизни Аллоҳ ижобат қилсин. تقبل الله منا ومنكم، صالح الاعمال. Улашиш учун: ⤵️ https://t.me/Lillahi_1
Вақт шу қадар тез ўтяптики, кўзни юмиб ўчгунча рамазон охирлаб қолди. Кечай-ла рамазонни ҳилолини кузатиб турган эдик, энди шавволни ҳилолини кузатамиз... Яқин соатлар орасида ой ҳақида расмий эълон берилади, одатимизга кўра, иншааллоҳ. Шавволни ҳилоли кўринса, бу йилги рамазон "29 кун", деб этибор қилинади, кўринмаса тўлиқ 30 кун рўза тутилади. Шунга кўра ҳайит намози пайшанба ёки жумага мувофиқ келади. Улашиш учун: ⤵️ https://t.me/Lillahi_1
🌙 Расмий хабар: Саудия Арабистонининг маълум минтақаларида Рамазон ҳилоли кўринди. Шу сабаб эртадан рўза тутамиз, бугундан таровиҳ ўқимиз, иншааллоҳ. اللهم أهلَّه علينا بالأمن والإيمان، والسلامة والإسلام، الله ربنا وربك. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1
Бугун Саудия Арабистонининг маълум минтақаларида рамазон ҳилолини кўргани чиқилади. Таҳминан, чамаси – Ўзбекистон вақти билан соат 20:00 да, Қирғизистон вақти билан 21:00 да рамазон ҳилоли ҳақида аниқ хабар бўлиб қолади. Ой кўрилса, бугундан таровиҳ ва эртадан рўза тутамиз, ой кўринмаса, индинга рўза – деб эълон қилинади. Одатга кўра барвақт ва расмий хабар чиқарамиз, иншааллоҳ. Кириб келаётган рамазон ойини барчамизга муборак ва ғалабали ойлардан қилиб берсин. 🚀Улашиш учун: https://t.me/Lillahi_1
«Суннат йўлаги – درب السنة» (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қубо аҳлини зиёрати учун босиб ўтган йўлак). 🚀Улашиш учун: https://t.me/ansor_95
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тақволари ва фарзанд тарбиясига эҳтимом беришлари Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Ҳасан ибн Алий розияллоҳу анҳумо садақадан берилган хурмолардан бир донасини олди ва оғзига солди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Чиқар-чиқар", дедилар ва уни оғзидан чиқариб ташладилар. Сўнгра дедилар: «Билмайсанми, биз (яъни, аҳли байт) садақадан емаймиз». ▪︎ Ҳадисдан олинадиган фойда ва таълиқ: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам набиралари Ҳасан розияллоҳу анҳумони хурмани емоқдан тўсдилар, чунки у садақа моли эди. Бу ҳолатда Ҳасан ҳали ёш бола, масъулиятли эмас (ғайри мукаллиф) бўлса ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни поклик ва тақво йўлида тарбия қилдилар. Расулуллоҳ – аҳлини, ақраболарини луқмасига эҳтимомлик эдилар. 🚀Улашиш учун: https://t.me/ansor_95
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Аллоҳнинг динига хизмат қиладиган даъватчиларни зикр қилиб шундай деганлар: «Уларнинг одамларга фойдаси жуда ҳам гўзал-у, аммо одамларнинг уларга муносабати эса нақадар ёмон»! Таълиқ: Инсонлар ўзларига кимни ихтиёр қилишни билмай Аллоҳни йўлидаги даъватчини эмас, балки, шайтоннинг даъватчиларига ижобат қилиб ўтар экан. Аллоҳ тўғри йўлдан адаштирмасин. 🚀Улашиш учун: https://t.me/ansor_95
🎆 Табрик: Ийдул азҳо (қурбон ҳайитингиз) муборак бўлсин!🌷 Аллоҳ таоло сизу-биздан солиҳ амалларимизни, дуоларимизни ҳусни қабул қилсин!🌷 🚀Улашиш учун: https://t.me/ansor_95
Субҳанааллоҳ! Аллоҳдан ростгўйроқ ким бор!? "Шундай тошлар борки, улардан дарёлар отилиб чиқади, яна шундайлари борки, ёрилиб, ичидан сув чиқади, яна шундайлари ҳам борки, Аллоҳдан қўрққанидан пастга қулайди. Аллоҳ қилаётган амалларингдан ғофил эмасдир". [Бақара сураси, 74-оят] 🚀Улашиш учун: https://t.me/ansor_95
Шаввол ойида уйланганларга: Аллоҳ барака берсин! Оиша розияллоҳу анҳо: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шаввол ойида уйландилар", деб айтади. Қолаверса, Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўрар эдилар. Муслим ривояти Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ…
Шаввол ойида уйланганларга: Аллоҳ барака берсин! Оиша розияллоҳу анҳо: "Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам менга шаввол ойида уйландилар", деб айтади. Қолаверса, Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўрар эдилар. Муслим ривояти Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Шаввол ойида уйланишлик мустаҳаб ҳисобланади». Изоҳ: Оиша онамиз никоҳни шаввол ойида бўлишини яхши кўришлигининг сабаби араблар жоҳилият даврида айнан шу ойда уйланишни ёмон кўришар эди. Чунки, улар бу ойни хосиятсиз деб шумланишар эди. Шунга ҳам Оиша розияллоҳу анҳо бу эътиқодни одамлардан тўлалигича ўчириб ташлашни хоҳлаб Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам у онамизга шу ойда уйланганини далил қилар эдилар. Улашинг:⤵️ http://t.me/Lillahi_1