tgindex
Revgariy UZ

Ўзбекистон Мусулмонлари Идораси тасарруфидаги "Хожа Ориф Ревгарий Моҳитобон" жомеъ масжидининг расмий телеграмм канали. ✅Савол йўллаш учун ⬇️ @SavollarMuslimUzBot

Последний пост
17:31
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
43
Всего постов
700
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Новости и СМИ (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
12 917
−25 за 5 дн.
Сутки
−1
−0,01%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
4 042
40 постов
Вовлечённость
31,3%
к подписчикам
Постов в день
6,1
всего 700
Упоминаний
7
каналов
Охват размещения
по 6 постам
1/24сутки в ленте
2 602
1/48двое суток
3 280
1/72трое суток
3 537

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 17:311 4281

    #Muslim_podcast  📱🗣MUALLIFLIK HUQUQI INSON HAQQIGA KIRADIMI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • 12:592 118127

    #duo #oyat #oxirat #dunyo РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ЭНГ КЎП ЎҚИГАН ДУОЛАРИ رَبَّنَا آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً وَفِي الْآخِرَةِ حَسَنَةً وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ Ўқилиши: Роббанаа аатина фид-дуня ҳасанатан ва фил аахироти ҳасанатан ва қинаа азаабан-наар. Маъноси: Роббимиз бизга дунёда ҳам яхшилик, охиратда ҳам яхшилик ато этгин. Бизни дўзах азобидан сақлагин. ✍️ Устоз Одилхон қори ЮНУСХОН ўғли ♻️ Улашинг https://t.me/RevgariyUZ

  • 11:012 11661

    #Mavlidi_Barzanjiy 📕 Mavlidi Barzanjiy ✍️ Imom Sayyid Ja’far Barzanjiy Muqaddima va 1-ATR 🎙 Muhammad Amin Ahmad - Ko’kaldosh o’rta maxsus islom ta’lim muassasasi talabasi ♻️ Тарқатинг https://t.me/RevgariyUZ

  • 09:292 28556

    #Хатми_Қуръон Зумар сураси 71-75-оятлар таржимаси Қори: Муҳаммад Сиддиқ Миншавий Таржимонлар: Азизхўжа Иноятов Ғани Зикриллаев Bayyina.uz | Taqviymuz Ижтимоий тармоқларда бизни кузатинг! @RevgariyUZ

  • 08:482 277122

    Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳидларининг хушбўйлиги  عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: مَا شَمَمْتُ عَنْبَرًا قَطُّ وَلَا مِسْكًا وَلَا شَيْئًا أَطْيَبَ مِنْ رِيحِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، وَلَا مَسِسْتُ شَيْئًا قَطُّ دِيبَاجًا وَلَا حَرِيرًا أَلْيَنَ مَسًّا مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ.   Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан хушбўйроқ анбарни ҳам, мушкни ҳам ва бошқа нарсани ҳам ҳеч қачон ҳидлаган эмасман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра юмшоқроқ дебожни ҳам, ипакни ҳам ва бошқа нарсани ҳам ҳеч қачон ушлаган эмасман». Тўртовлари ривоят қилганлар. Шарҳ: Демак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидлари дунёдаги барча нарсадан хушбўй бўлган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юмшоқликлари дунёдаги барча нарсадан юмшоқ бўлган. Тўлиқ ўқиш Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 июндаги 03-07/3903-рақамли хулосаси 🔗 @RevgariyUZ

  • 05:502 41094

    #Кун_ояти «Сўнгра ўша кунда, албатта, берилган неъматлардан сўраласизлар», («Такаасур» сураси, 8-оят). Яъни, қиёматда ҳар бир неъматни нимага, қандоқ сарф қилганингиз ҳақида сўралади. Ҳа, каттаю кичик ҳар бир неъмат ҳақида сўраласиз. Ҳар бир неъматга шукр қилдингизми, йўқми - сўраласиз. Аллоҳ таоло сизга берган молу дунё неъматини нимага сарфладингиз, ҳалолгами ҳаромга, Аллоҳни рози қиладиган йўлгами, ғазабини қўзғатадиган йўлгами ҳамма-ҳаммаси ҳақида сўраласиз. «Тафсири Ҳилол» китобидан @RelvgariyUZ

  • 05:012 34638

    #Қуръон #қироат Мулк (тўлиқ) Абдулбосит қори Қобилов 🔗 @RevgariyUZ

  • 17 авг.3 445860

    Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Аллоҳ хонадонларингизга фақат қувонч ва шодлик, меҳр-оқибат, рўзғорингизга барака, халол ризқ, барчангизга мустаҳкам соғлик ва иймон зиёдалигини насиб қилиб, ҳамиша яхшиликлари устида қилсин! Бахт қидирганларга бахт, фарзандсизларга фарзанд, ёлғизларга ҳамрох, дардманлар дардига даво, беморларга шифо берсин! ♻️ Тарқатинг https://t.me/RevgariyUZ

  • 16 авг.3 22934

    #muftiy_minbari 📹 Мавлиднинг асл моҳияти 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @RevgariyUZ

  • 16 авг.4 0892254

    “Ерда сайр қилингиз!“ Аллоҳнинг қудрати аломатларини кўрай десангиз, шоҳид бўлиш учун турли ўлкаларга сафар қилинг, саҳроларни кезинг, ер юзида айланиб юринг, очиқ коинот китобига ибрат назари ила боқинг, шунда қалбингиз яйрайди, ғам-андуҳ булутлари тарқалиб кетади. Сизни чиройли боғлар, гўзал кўкаламзорлар, бир-бирига чирмашиб кетган бўстонларни кўрсин деб У борлиқ саҳифаларига гўзал аломатларини ёзган. “Айтинг: “ерда сайр қилингиз!“ (“Анъом” сураси 11-оят). Уйингиздан чиқинг-да, ён-атрофингиздаги нарсаларни томоша қилинг, улар ҳақида фикр юритинг. Тоққа чиқинг, водийларга тушинг, дарахтларга боқинг, маъданли сувлардан ичинг, бурнингизга ясмин шохчаларини тутинг. Руҳингиз сайроқи қуш каби эркин ва озод бўлиб қолганини ҳис қилганингизда бахт осмонида сузасиз. Уйингиздан ташқари чиқинг, кўзингиздан қора пардани олиб ташланг-да, сўнгра Аллоҳнинг кенг ерида зикр ва тасбеҳ айтган ҳолда сайр қилинг. Бекордан-бекор ҳолда тор хонада биқиниб ётиш ўзини ўлдиришга олиб борадиган осон йўлдир. Чунки хонангиз олам, ўзингиз инсониятнинг барчаси эмассиз. Нимага энди сиз қайғуга бўйин эгишингиз керак?! Сизга ахир кўзингиз, қулоғингиз ва қалбингиз билан “Енгил ва оғир ҳолатда қўзғалинг...“, деб нидо қилинган! Келинг, чўлу саҳроларда ҳам, дарахтзорларда ҳам, муҳаббат қўшиқларини куйлаётган қушлар чуғур-чуғури остида, чўққилардан водийларгача етиб келиш ҳикоясини чулдир-чулдир сўйлаётган сувлар бўйида ҳам Қуръон ўқинг. Нафас олиши оғирлашган ҳамда тор хонаси ўзига қоронғу бўлиб қолган кишиларга табиблар тавсия қиладиган роҳат ер юзида саёҳат қилишдир. Келинг, энди бахтли бўлиш, фикр юритиш ва мулоҳаза қилиш учун биргаликда сафар қилайлик. Аллоҳ бу ҳақда: “Улар осмонлару Ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар (ва дуо қиладилар;) “Эй Раббимиз! Бу (коинот)ни беҳуда яратмагансан. Сен (айблардан) пок Зотдирсан“, деган. "Ўкинма" китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг! t.me/RevgariyUZ

  • 16 авг.3 256613

    #муфтий_минбари 📹 Қиз — дўзахдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @RevgariyUZ

  • 16 авг.3 316178

    #Сийрат Набавий сийрат илмлари Набавий сийрат илмлари еттитадир: 1. Шамоил 2. Далоил 3. Фазоил 4. Хасоис 5. Аҳвол 6. Сийрат 7. Мағозий Уларнинг қисқача мазмуни: Шамоил: У зотнинг сифатлари (ташқи кўринишлари ва гўзал хулқлари). Далоил: У зотнинг мўъжизалари (пайғамбарликларига далиллар). Фазоил: У зотнинг фазилатлари ва маноқиблари. Хасоис: У зотга хос бўлган хусусиятлар. Аҳвол:У зотнинг турли ҳолатлари ва вазиятлари. Сийрат: У зотнинг ҳаёт йўллари, тарихлари. Мағозий: У зотнинг ғазотлари (қатнашган маърака, жанглари). 🔗 @RevgariyUZ

  • 15 авг.3 661121

    🇺🇿 МЕҲР-ОҚИБАТ ВА САХОВАТ — ИНСОНПАРВАРЛИК ИФОДАСИ Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Бухоро вилоятида аҳолининг ижтимоий кўмакка муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатишга қаратилган эзгу ишлар изчил давом эттирилмоқда. Шу муносабат билан Вобкент тумани бош имом хатиби Ғолиб домла Очилов томонидан Кулодина мфйда яшовчи ёши улуғ Нажмиддин ота Хожиев оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатилди. Ташриф давомида хонадон соҳибларига хайру эҳсон қутилари топширилиб, самимий эзгу тилаклар билдирилди. Бундай хайрли ташаббуслар юртимизда меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва саховат каби юксак қадриятларни янада қарор топтиришга хизмат қилмоқда.

  • 15 авг.3 794199

    #Видео #тирноқ 🎬 Кечаси тирноқ олса нима бўлади? 🎤 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 🔗 @RevgariyUZ

  • 15 авг.3 85224

    #muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣

  • 15 авг.3 942143

    #кун_ояти جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ ۖ لَهُمْ فِيهَا مَا يَشَاءُونَ ۚ كَذَٰلِكَ يَجْزِي اللَّهُ الْمُتَّقِينَ۝ الَّذِينَ تَتَوَفَّاهُمُ الْمَلَائِكَةُ طَيِّبِينَ ۙ يَقُولُونَ سَلَامٌ عَلَيْكُمُ ادْخُلُوا الْجَنَّةَ بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ۝ "У адн жаннатидир. Унга кирганларида остидан анҳорлар оқиб турар, улар учун у ерда истаган нарсалари бор. Аллоҳ тақводорларни ана шундай мукофотлар. Фаришталар уларнинг жонларини пок ҳолларида ола туриб: «Сизларга салом бўлсин. Қилиб юрган ишларингиз туфайли жаннатга киринг», дерлар". (Наҳл сураси, 31-32-оятлар). Тафсир: Ҳа, ўлим фаришталари ҳам тақводорлар билан гўзал муомалада бўладилар. Уларнинг жонларини олишда мулойимлик билан, пок ҳолларида салом бериб туриб, жаннатга киришларини айтиб башорат берадилар. 🔗 @RevgariyUZ

  • 14 авг.4 5052733

    #ҲИКМАТ Инсон учун омаддан кўра дуо афзалдир. Омад қидирган инсоннинг бахти у омадга эришиши билан тугайди. Дуо топганлар бахти улар билан бирга юраверади.. 🔗 @RevgariyUZ

  • 14 авг.4 827254

    "ЖУМОНА" ИСМИ #исм ❓ 2200-САВОЛ: Ҳазрати Али розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли сингилиси ёки қизлари бўлган экан. Бу исмнинг маъносини тушунтириб берсангиз 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўплаб сийрат ва тарих олимлари Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳунинг Жумона исмли синглиси бўлганини зикр қилганлар ва баъзи олимлар уни саҳобий аёллар қаторига киритганлар. Ушбу аёл ҳақида Ибн Саъд раҳимаҳуллоҳ қуйидагиларни айтганлар: جُمَانَةُ بِنْتُ أَبِي طَالِبِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ، وَأُمُّهَا فَاطِمَةُ بِنْتُ أَسَدِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ. تَزَوَّجَهَا أَبُو سُفْيَانَ بْنُ الْحَارِثِ بْنِ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ بْنِ هَاشِمِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ قُصَيٍّ، فَوَلَدَتْ لَهُ جَعْفَرًا بْنَ أَبِي سُفْيَانَ، وَأَطْعَمَهَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ فِي خَيْبَرَ ثَلَاثِينَ وَسْقًا. “Жумона бинту Абу Толиб ибн Абдулмутталиб. Унинг онаси Фотима бинту Асад ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусайдир. Унга Абу Суфён ибн Ҳорис ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошим ибн Абдуманноф ибн Қусай уйланган ва ундан Жаъфар ибн Абу Суфён туғилган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Хайбардан ўттиз васақ улуш берганлар” (“Табақотул кубро” китоби). “Жумона” – форсчадан ўзлаштирилган сўз бўлиб, “марварид” деган маънони англатади. Бу маъноси гўзал сўз бўлиб, уни исм сифатида қўйиш жоиз ва бунга шаръий монелик йўқ. Бу исм билан Али розияллоҳу анҳунинг зурриётларидан бир неча аёллар номланган. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • 14 авг.5 1122343

    #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  • 14 авг.6 6113087

    🌙 МАВЛИД ОЙИ — МУБОРАК РАБИУЛ АВВАЛ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН! 🤍 🕌 Бутун коинот интиқлик билан кутган, инсониятга раҳмат ва ҳидоят бўлиб юборилган, қалбларимизга сурур, ҳаётимизга нур бахш этган зот — севикли Пайғамбаримиз, Муҳаммад Мустафо ﷺ таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келди. ✨ У зотнинг дунёга келишлари — зулмат қаърида порлаган нур, инсониятга берилган энг буюк илоҳий неъмат ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган улкан марҳаматидир. 📖 Аллоҳ таоло Қуръони каримда севикли Ҳабибига хитоб қилиб шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ узра эрурсиз». (Қалам сураси, 4-оят)» 🕋 Расулуллоҳ ﷺ ўзларининг муборак вазифаларини баён қилиб: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим», деганлар. (Имом Аҳмад ривояти)» ☪️ Рабиул аввал — қалбларимизда Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатни янгилайдиган, у зотнинг гўзал ахлоқлари ва муборак суннатларини ҳаётимизга янада чуқурроқ сингдиришга ундайдиган, тилларимизни салавоту саломлар билан безайдиган файзли ойдир. 💚 Шундай экан, бу муборак ойни ғанимат билиб, қалбларимизни муҳаббат билан тўлдириб, Расулуллоҳ ﷺга салавот ва саломларни кўпайтирайлик. У зотнинг суннатларига эргашишни, гўзал хулқларини ҳаётимизда намоён этишни ўзимизга одат қилайлик. 📿 Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала али саййидина Муҳаммад. 🤲 Аллоҳ таоло ушбу муборак ойни барчамиз учун файз-барака, раҳмат, мағфират ва қалбларимизга нур ойига айласин. Расулуллоҳ ﷺга бўлган муҳаббатимизни зиёда қилиб, у зотнинг шафоатларига мушарраф айласин. 🌙 Муборак Рабиул аввал ойи барчамизга муборак бўлсин! 🔗 @RevgariyUZ