𝐕𝐚𝐫𝐝𝐚𝐭𝐮𝐥 𝐉𝐚𝐧𝐧𝐚𝐡🥀
Статистикаبسم الله الر حمن الر حيم Жаннат учун ҳаракат қил!... Бу йўлдаги оний машаққатларга сабр эт!... 🕊 Дунёнинг манҳажи тўрттадир: - Орзу; - Алам; - Сабр; - Ажр Жаннат; https://www.instagram.com/osiyo_abdulazim?igsh=MXI5dHR6azh4NGp6NA%3D%3D&utm_source=qr
- Последний пост
- 12 авг.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 699
- 1/48двое суток
- 1 947
- 1/72трое суток
- 2 099
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
عَنْ أَبِي أُمَامَةَ الْبَاهِلِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ ﷺ قَالَ: «مَنْ سَرَّتْهُ حَسَنَتُهُ وَسَاءَتْهُ سَيِّئَتُهُ فَهُوَ مُؤْمِنٌ». رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالْحَاكِمُ. Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни яхшилиги хурсанд қилиб, ёмонлиги хафа қилса, у мўминдир», дедилар. Аҳмад ва Ҳоким ривоят қилганлар. @Vardatul_jannah🥀
Ё Раббим… 🤲🏻 Қалбларимизни дунёга ортиқча боғланиб қолишдан асра, Бизга Сенга яқинлаштирадиган ҳар бир нарсани севдир, Сендан узоқлаштирадиган ҳар бир нарсадан узоқ қил. Кўзларимизга ҳақиқатни кўришни, тилларимизга гўзал сўзни, қалбларимизга эса сабр ва шукрни насиб эт. Биз учун хайрли бўлган ишларни осонлаштир, хайрли бўлмаган нарсаларни эса қалбларимиздан суғуриб ол. Ёлғиз қолганимизда ҳам, одамлар орасида бўлганимизда ҳам Сени унутишга йўл қўйма. Йиқилганимизда лутфинг ила қўлимиздан тут, адашганимизда тўғри йўлни кўрсат. Бизни мағфиратинг билан қуршагин, раҳматинг билан камолга етказгин ва охир-оқибат Ўз розилигингга эришишни насиб этгин! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Шукр қилганинг сари, шукр қиладиган неъматларинг ҳаётингда янада кўпаяди. Қўлингдагиларга шукр қилсанг, Аллоҳ уларнинг баракасини зиёда қилади. Қалбингни нолиш билан эмас, шукр билан тўлдир. Чунки шукр — бор нарсанинг қадрини ва баракасини оширади, неъматларни эса зиёда қилади. @Vardatul_jannah🥀
Юсуф қиссаси бизга нималарни ўргатади? Сен яхшиликни танла — ҳатто сенга ёмонлик қилганларга нисбатан ҳам. Қалбингни қасос ўти билан эмас, кечирим ва сабр билан тарбияла. Юсуф алайҳиссаломга энг яқин инсонлари зулм қилдилар, ҳиёнат қилдилар, уни қудуққа ташладилар. Аммо у киши зулмга зулм билан жавоб қайтармади. Вақти келиб, Аллоҳ унинг мақомини юксалтирди ва кеча унга зулм қилганларни бугун унинг ҳузурига муҳтож ва чорасиз ҳолда олиб келиб қўйди. Шунинг учун сен яхшилик қилишдан тўхтама. Қасосни эмас, яхшиликни танла. Чунки сенинг вазифанг — яхшилик қилиш, натижани эса Аллоҳга топшириш. Бугун сени хўрлаган инсон эртага сенга муҳтож бўлиши мумкин. Бугун сенга паст назар билан қараганлар, эртага сенга қарам бўлиши мумкин. Аммо сенинг энг катта ютуғинг — уларнинг сенга муҳтож бўлиши эмас, Аллоҳ сени уларнинг зулми сабабли ёмон, золим инсонга айлантириб қўймаганидир. Уларга ўхшаб қолмаганинг ютуғингдир… Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Таваккул — ҳеч нарса қилмай, қўл қовуштириб кутиб ўтириш эмас, балки қўлингдан келганича энг яхшисини қилганингдан сўнг натижасини Аллоҳга топшира билишдир. Баъзан эшиклар ёпилади, режалар ўзгаради, нажот кечикади, дуоларнинг ижобати эса кутилади. Ана шундай пайтда инсон қалбига хотиржамлик берадиган нарса — таваккулдир. Чунки у биладики, Аллоҳ кечиктираётган бўлса, демак, уни янада гўзаллаштиряпти. Агар бермаётган бўлса, ундан ҳам яхшироғини, хайрлироғини тайёрлаяпти. Биз фақат бугунни кўрамиз, Роббимиз эса охирини ҳам билади. Шунинг учун қалбингни хавотирга эмас, Роббингга омонат қил. Ҳар бир қадамингни ғайрат билан ташла, ҳар бир дуонгни умид билан қил ва натижасини хотиржамлик билан Аллоҳга топшир. Чунки энг гўзал, энг таъсирли ҳикоялар Аллоҳга ишонган инсонларнинг ҳаётида ёзилади. 🤍 Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Эй Роббим, қачон қалбимни бирор тушкунлик қопласа, қачон «ҳаммаси тугади» деган ҳисга енгилсам, Сенинг «Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар» деган оятингни қалбимга бирор ҳикматингла хотирлат. Мени умидсизлик гирдобидан халос қил. Қалбимга янги умидлар, янги ғайрат ва туганмас азм-ирода ато эт. Эй Роббим, қачон яхшилик қилишдан чарчасам, Сенинг розилигинг учун қилинган ҳар бир яхшилик зое кетмаслигини қалбимга ҳис қилдир. Инсонлар қадрламаса ҳам, Сен кўриб турганингни унуттирма. Яхшиликнинг қиёмат кунидаги улуши катта эканлигини юрагимга ўрнаштир. Қалбимга сабр, ниятимга ихлос, амалларимга барака бер. Яхшилик қилишдан толиққан пайтимда, Сенинг ажрингни умид қилиб яна давом этишга куч бер. Аллоҳумма Амин 🌸 Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Аллоҳ таоло бу муборак Жума кунида барчамизни Ўзининг раҳмати, мағфирати ва баракасига мушарраф этсин. Қалбларимизни иймон, тақво билан мустаҳкамласин, гуноҳларимизни мағфират қилсин, дуоларимизни ижобат этсин. Ризқларимизга барака, танимизга офият, оилаларимизга хотиржамлик ва саодат ато этсин. Эй Роббимиз! Бизга икки дунё саодатини насиб этгин, қалбларимизни Ўзингга боғла, бизни солиҳ бандаларинг қаторига қўшгин. Амийн ! @Vardatul_jannah🥀
Инсонлар, нима деганингизни ва ҳатто нима қилганингизни ҳам унутишлари мумкин. Аммо ҳис қилдирганларингизни асло унутмайдилар. @Vardatul_jannah🥀
Улар ҳали боламан демади, ҳали менга фарз бўлмади демади, ёшлигимда ўйнаб олай , қариганимда вақт топилади демади, эшитти ва итоат этти. Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу— Тахминан 10 ёшида Исломни қабул қилган илк болалардан бири. Ҳижрат кечаси Расулуллоҳﷺнинг ўринларига ётиб, жонларини хавф остига қўйган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу— Расулуллоҳ ﷺ вафот этганларида тахминан 13 ёшда эди. Ёшлигидан илмга чанқоқ бўлиб, кейинчалик «Қуръон таржимони» ва «Уммат олими» сифатида танилди. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу— 18 ёшларида Расулуллоҳﷺ томонидан катта қўшинга қўмондон этиб тайинланди. Унинг қўшинида Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо каби буюк саҳобалар ҳам бор эди. Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу— Тахминан 11–13 ёшларида Қуръонни ёд олган. Расулуллоҳ ﷺнинг ваҳий котибларидан бўлиб, бир неча тилни қисқа вақтда ўрганган. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу— Ёшлигиданоқ ибодатга, тақвога ва суннатга маҳкам амал қилиши билан машҳур бўлган. Кейинчалик энг кўп ҳадис ривоят қилган саҳобалардан бири ўлароқ тарихга муҳрланди. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу— 10 ёшида оналари уни Расулуллоҳﷺ хизматларига топширганлар. У зотга 10 йил хизмат қилиб, кўплаб ҳадисларни ривоят қилган. Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳу ва Рофиъ ибн Хадиж розияллоҳу анҳу— Ўсмирлик чоғларидаёқ жиҳодларда қатнашишга интилиб, ёшликларида катта жасорат кўрсатган саҳобалардан эдилар. Муоз ибн Амр ибн ал-Жамуҳ розияллоҳу анҳу— тахминан 14–16 ёшлар атрофида бўлган. Муаввиз ибн Афро розияллоҳу анҳу— ҳам тахминан 14–16 ёшлар атрофида бўлган. Бадр жангида бу икки ёш саҳоба қўрқмасдан Абу Жаҳлга ҳужум қилдилар ва оғир яраладилар. Бу саҳобаларнинг ҳаёти бизга шуни ўргатадики, ёш ҳеч қачон буюк ишлар қилишга тўсқинлик қилмайди. Илм, ибодат, жасорат, шижоат ва ихлос билан инсон ёшлигидаёқ солиҳ амаллар қилишга улгириши ва умматга катта манфаат келтириши мумкин. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
📍 Rize “Ba’zan qalbing his qiladi va bu his bilmoqdan ham afzal tuyg‘udir.” @Vardatul_jannah🥀
Ka’ba imomi Yasser Al-Dosari : Solih doʻst shunday doʻstki, uning oldida gunoh qilishga hayo qilasiz. Yomon doʻst esa shunday doʻstki, uning oldida ibodat qilishga hayo qilasiz. Bu esa insonlarni ajratib beradigan eng aniq mezondir. 𝓥𝓮𝓵𝓲𝓻𝓪 ☾ @Vardatul_jannah🥀
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз ﷺ икки сажда орасида шундай дер эдилар: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي، وَارْحَمْنِي، وَاهْدِنِي، وَعَافِنِي، وَارْزُقْنِي (Аллоҳуммағфирлий, варҳамний, ваҳдиний ва ъафиний, варзуқний) “Эй Аллоҳ! Мени мағфират қилгин, менга раҳм қилгин, мени тўғри йўлга ҳидоят қилгин, менга офият ато этгин ва мени ҳалол ризқ билан ризқлантиргин.” Абу Довуд, Ибн Можа, Термизий ривояти. Уламолар ушбу дуони “Дунё ва охират яхшиликларини ўзида жамлаган буюк дуо ”, деб изоҳ беришган. @Vardatul_jannah🥀
Юрагингизни ўртаб, қалбингизга наштардай ботаётган гап-сўзлардан Аллоҳ бехабар, деб ўйлайсизми? Йўқ. У Зот ҳар бир оғриқдан, ҳар бир томчи кўз ёшдан ва ҳар бир синиқ қалбдан хабардор Зотдир. Аллоҳ, Ҳижр сураси, 97-оятда шундай марҳамат қилинади: «Батаҳқиқ, Биз уларнинг айтаётган гапларидан дилингиз сиқилишини биламиз». Агар инсонларнинг сўзлари қалбингизни оғритган бўлса, билингки, бу оғриқ Аллоҳдан махфий эмас. У сиз эшитган ҳар бир сўзни ҳам, қалбингиздан кечаётган ҳар бир ҳисни ҳам, кечинмаларингизни ҳам билади. Шунинг учун Роббингизга суянинг, сабр қилинг ва Унинг раҳматига умид боғланг. Чунки Роббимиз ҳеч бир мазлумнинг кўз ёшини ва ҳеч бир синиқ қалбни эътиборсиз қолдирмайди. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Қайси оилада сакийнат ҳукм суради, биласизми? Муҳаббат ҳақ-ҳуқуқлардан устун қўйилган оилада. Ҳақларни ҳар доим ҳам ўз ўрнига қўйиш имконсиз, муҳаббат эса ихтиёрий равишда кечиришни, тушунишни ва бир-бирини асрашни ўргатади. Шунинг учун муҳаббат бор хонадонда раҳмат, барака ва хотиржамлик ҳукмрон бўлади. Агар оилангиз мустаҳкам бўлмоғини талабида бўлсангиз, ҳуқуқларнинг ёки вазифаларнинг эмас муҳаббатнинг, келишувнинг ва Аллоҳ буюрганидек маъруф билан яшамоқнинг ортидан қувинг! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Инсон уйқуга кетар экан, ўзини сўроқлаб, амалларини тафтиш қилиб, “Бугун ҳолис Аллоҳ учун нима қилдим”, деган саволга жавоб изласагина, ислоҳга қараб юрган бўлади. Ислоҳга қараб юрмоқ эса, Аллоҳ томон юзланмоқнинг дебочасидир… Аллоҳ у томон юришини , назар солишини хоҳлаётганлар, бугун сиз Аллоҳ томон неча қадам юрдингиз? Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Сизга зулм ва ёмонлик қилган, пасткаш инсонлардан қасос олишга шошилманг. Чунки чириган, яроқсиз мева узоққа бормайди, барибир тез вақтда ерга (юзтубан) тушади. Ҳар ким ўз амалининг оқибатини албатта кўради. Шунинг учун қалбингизни қасос билан эмас, марҳамат ва эзгулик билан тўлдиринг. Адолатни эса Аллоҳга топширинг. Ташвишланманг, Аллоҳ энг одил Ҳукм қилувчидир. Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Сўрашни билмаяпман деб маҳзун бўлманг! Сиз сўрашни билмаслигингиз мумкин, аммо Аллоҳ сўрамаганларингизни ҳам билгувчи Зотдир. Қалбингиздан ўтиб, лекин тилингизга келмай қолган, “Буни қандай изҳор қиламан, буни қандай дуо қиламан ?” деб, юрагингизда тугун бўлиб туриб қолган ҳар бир нарса Аллоҳга аёндир. Сиз сукут сақлаганингизда ҳам сизни эшитгувчи, сўрамасангиз ҳам истаганингизни билгувчи, кўнглингиздан ўтганлардан ҳам ҳабардор буюк Роббингиз бор. Қалбингизни хотиржам тутинг! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Эй Раббим! Сенинг менга берган саноқсиз неъматларинг қаршисида шукрим оз, синовлар қаршисида эса сабрим заифдир. Тилимни шикоят қилишга эмас, ҳар қандай ҳолим учун Сенга ҳамд айтишга ўргатгин. Қийинчиликлар қаршисида сабримни зиёда қилгин, мени исён ва ноумидликка тушишдан асрагин. Умримни Ўзинг рози бўладиган солиҳ амаллар билан безагин. Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀
Аллоҳ таоло ушбу муборак Жума кунида: •Барча гуноҳларингизни мағфират қилсин. •Дуоларингизни ижобат айласин. •Қалбингизни иймон, хотиржамлик ва тақво билан тўлдирсин. •Ризқингизни баракали, умрингизни хайрли қилсин. •Ўзингиз ва аҳли оилангизни ҳар қандай бало-офатдан асрасин. •Жума кунининг хайри билан ризқлантирсин. Аллоҳумма салли ва саллим ала набиййина Муҳаммад. @Vardatul_jannah🥀
Парвардигорим! Агар мен сезмаган, билмаган бирор сабаб, бирор хатти-ҳаракатим, фикрим, бировни қоралаганим ёки бирор гуноҳим туфайли имтиҳон қилинаётган ёки қилинишим керак бўлса, Ўзинг у ҳолатни осонлик, офият билан биздан даф этгин! Ўша ўзим ҳам унутган, сезмаган хато ва гуноҳларимни раҳматинг ила ўчириб юборгин! Менинг ва оиламнинг устида қандай касаллик, назар, сеҳр ёки ҳар қандай салбий таъсир бўлса, барчасини Ўзинг узоқлаштиргин. Ҳар бир соҳада, ҳар бир ишимизда бизга енгиллик ато этгин! Эй Аллоҳим! Ҳаётимни ва ишларимни енгиллик, офият ва соғлик билан Сен ҳам рози бўладиган, мен ҳам рози бўладиган шаклда гўзал ҳолатга ўзгартир. Фарзандларимизни икки дунёда кўзимиз қувончи қилгин. Бизга бу дунёда ҳам, охиратда ҳам афв, офият ва барча яхшиликларни насиб этгин! Амийн! Осиё Абдулазим қизи @Vardatul_jannah🥀