tgindex
Vatan ichra Vatanim

Vatan ichra Vatanim

Статистика
@VatanichraVatanузбекский

Vatanni sevmoq iymondandir! O'zbekiston-bizning Buyuk Vatanimiz. Vatan ichra Vatan - Bu viloyatlar, tumanlar, shaharlar, mahallalar va qishloqlarimizdir. Bu kanalda Vatanimiz xududlariga qilingan safar va sayohatlar haqida ta'surotlarimiz hikoya qilinadi.

Последний пост
17 авг.
Последнее чтение
17 авг.
Постов за неделю
35
Всего постов
116
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
144
+3 за 4 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
41
40 постов
Вовлечённость
28,5%
к подписчикам
Постов в день
5,0
всего 116
Упоминаний
6
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
7
1/48двое суток
8
1/72трое суток
8

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 17 авг.14из nuroniylarovozi

    Қачондир атрофга жимлик чўкади. Юракни зирқиратадиган жимлик. Ҳамма нарса бирдан аҳамиятсиздек туйила бошлайди. Сен ўзиндан юз ўгириб эришган барчаси... Ўша жимликда қалбинг йиғисини эшитасан... Ишон бунданда даҳшатлироқ нидо йўқ!... Неки бўлмасин қалбингдан юз ўгирма!... • • • Баъзан бошни кўтаришга ва атрофга назар солишга ҳам имкон йўқ. Мен кимман? Қаердан келдим? Нима учун келдим? Ўзи нима қилишим керак? Қаерга кетяпман?... Тангри дунёни шунчалик серташвиш қилиб яратганки, инсон улардан ортиб ўзини ва дунёни англашга на вақт топа олади ва на имкон!...  • • • Ишониш керак бўлса фақат ўзингга ишон! Чунки сен ишонадиган ўша одамлар, ҳатто улар билан йигирма йил бирга яшаган бўлсанг ҳам, шундай вазиятлар бўладики, ўша сен ишонган одамлар биргина хатонгда, биргина сўз билан сенга бегона бўлиб қолади. Бегона бўлиш уёқда турсин, ҳатто душманингга айланиши ҳам ҳеч гап эмас!... Интернетдан

  • 17 авг.10из sharofubaydullayev

    Акс-садо! ——————— Ибн Синонинг ватани шаманларга қолганми?.. ———————————————— ..Чунки бугун ҳар бир ношуд дўхтур, чаласавод медпункт мудири, савдогар дорифуруш аптекчи-ю, муттаҳам табиб ўзини ибн Сино деб билади!.. Бугун буюк Абу Али ибн Синонинг ватани—Ўзбекистонда тиббиёт ва табобат илми-амали Қўқонлик фирибгар ИҚБОЛ СОЛИЕВ га ўхшаган шаманларга қолган! Бугун дунё тиб илмининг отаси саналмиш буюк бобокалонимиз ибн Синонинг туғилган куни нега уни ҳеч бир киши эсламади, деб ажабланманг, ҳамма контрабандадан ўтган дориларни тезроқ сотишдан —одам сотишга қадар, бир-бирини соғиш, авраш, ва шилиш билан банд туғилган кун билан кимнинг нима иши бор! Буюк олим туғилган Бухорода, киндик қони тўкилган АФШОНА гузарида ҳам жим-житлик?! Ҳамма бозор савдоси, тирикчилик ташвиши, сота-сот билан банд! ... Бу "сота-сот" ларни сезиб-билиб турган буюк бобокалонларнинг руҳи чирқираб ётган бўлса, не ажаб?!.. Ажабо, буюк ибн Синонинг юрти шаманларга қолганми? Шароф Убайдуллаев. Фаҳрий журналист. 15.08.2026.й.

  • 17 авг.7из А

    Самарқанд шаҳри. Шоира ХОСИЯТ БОБОМУРОДОВАГА МУРОЖААТ!... ———————————————— Ҳурматли Хосиятхон! Ибн Сино ҳазратларига бағишланган шеърингиз йўқми, мобода? Шеъриятда Сиз, насрда Шаҳодатхон ёзмасангизлар, ким ёзади!. Бугун тиб қонунларини бузаётган ғаламисларнинг кўзини очадиган қилиб ёзиш керак! Йиғлаб, қумсаб ҳайрат билан ёзиш керак! Бу сизнинг қўлингиздан келади! Бир пайтлари, Ибн Синонинг минг йиллиги арафасида, шахсан Шароф Рашидовнинг илтимоси бинобарин, шоир Абдулла Ориповнинг буюк олимга бағишланган "ҲАКИМ ВА АЖАЛ" достони дунёга келган эди!...

  • 17 авг.8из Ильмира Зайнутдинова

    https://www.facebook.com/share/p/14kiaYMfw5q/

  • 17 авг.10из nuroniylarovozi

    Замондошлари Ибн Синони «Шайх ар-раис» («донишмандлар сардори, алломалар бошлиғи»); «Шараф ал-мулк» («ўлка, мамлакатнинг обрўси, шарафи»), «ҳужжат ал-ҳаққ» («ростликка далил»); «Ҳаким ал-вазир» («донишманд, тадбиркор вазир») деб атаганлар. Жаҳон фани тарихида Ибн Сино қомусий олим сифатида тан олинган, чунки у ўз давридаги мавжуд фанларнинг қарийб барчаси билан шуғулланган ва уларга оид асарлар ёзган. Олим асарларини ўша даврда Яқин ва Ўрта Шарқнинг илмий тили бўлган араб тилида, баъзилари (шеърий ва айрим фалсафий асарлари)ни форс тилида ёзган. Турли манбаларда унинг 450 дан ортиқ асар ёзганлиги қайд этилган, лекин бизгача уларнинг 242 (160) таси етиб келган. Шулардан 80 таси фалсафага, 43 таси табобатга оид бўлиб, қолганлари мантиқ, психология, табииёт, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшуносликка бағишланган. Лекин бу асарларнинг ҳаммаси ҳам олимлар томонидан бир хилда ўрганилган эмас. Ибн Синонинг кўпроқ фалсафа ва тибга оид китоблари жаҳоннинг кўпгина тилларига таржима этилиб, асрлар давомида қайта-қайта нашр қилиб келинмоқда, лекин шу билан бир вақтда, бошқа кўп асарлари ҳали қўлёзма ҳолида ўз тадқиқотчиларини кутяпти. Интернетдан

  • 17 авг.5из nuroniylarovozi

    без подписи

  • 17 авг.5из nuroniylarovozi

    без подписи

  • 17 авг.5из nuroniylarovozi

    Масиҳий билан Ибн Сино Журжонга — Масиҳийнинг ватанига йўл олдилар. Лекин йўлдаги қийинчиликлар ва сувсизлик туфайли Масиҳий бетоб бўлиб, вафот этади. Натижада, Ибн Сино азоб-уқубатлар чекиб, аввал, Нисо, сўнг Обивард, Тус, Шиққон ва Хуросоннинг бошқа шаҳарларида қисқа муддат турганидан кейин, ниҳоят, Каспий денгизининг жануби-шарқида жойлашган Журжон амирлигига етиб келади. Ибн Сино Журжонда 1012—1014 йилларда яшайди, лекин шу қисқа вақт ичида унинг ҳаётидаги муҳим воқеалардан бири — Абу Убайд Жузжоний билан учрашув ва бир умрга дўстлашув содир бўлади. У Ибн Синога нафақат шогирд, балки содиқ дўст ҳам эди. У Ибн Сино билан олимнинг сўнгги дамигача, 25 йил давомида бирга бўлади. Ибн Сино таржимаи ҳолининг ёзилиб қолиши, кўпгина асарларининг таълифи ва тартибга тушиши ҳамда уларнинг кейинги авлодларга келишида Жузжонийнинг хизмати катта. Журжондалик вақтида Ибн Сино ҳам илмий ижод билан шуғулланди, ҳам табиб сифатида фаолият кўрсатди. Бу ерда у шогирдининг илтимосига кўра, мантиқ, фалсафа ва бошқа фанларга оид бир нечта рисола ёзди ва энг муҳими «Тиб қонунлари»нинг дастлабки қисмларини яратди. 1014 йил олим Журжонни тарк этиб, Райга кўчди. Ибн Сино Райга келган вақтида бу ерда бувайҳийлардан бўлмиш Маждуддавла Абу Толиб Рустам (997—1029) ва унинг онаси Саййида Хотун ҳукмронлик қилар эдилар. Бу ерда Ибн Сино савдойи дардига чалиниб қолган Маждуддавлани даволади ва шу сабабли салтанат тепасида турган Саййиданинг ҳурмат-эҳтиромига сазовор бўлди. Лекин олим Райда ҳам узоқ туролмади, чунки Султон Маҳмуд Ғазнавийнинг Райга ҳам ҳужум қилиш хавфи бор эди. Шу боис Ибн Сино Райни тарк этиб, нисбатан кучлироқ бўлган Ҳамадонга, Маждуддавланинг акаси Шамсуддавла (997—1021) ҳузурига кетади. Ҳукмдорни санчиқ касалидан даволаганидан кейин олимни саройга таклиф қиладилар. У аввал сарой табиби булиб ишлайди, сунг вазирлик мансабига кўтарилади. Давлат ишлари билан банд бўлишига қарамай илмий ишларини ҳам давом эттиради ва қатор асарлар яратади. «Тиб қонунлари»нинг 1-китобини тугатиб, ўзининг машҳур фалсафий қомуси — «Китоб аш-шифо» ни ҳам шу ерда ёзишга киришади. «Тиб қонунлари» нинг қолган қисмини ҳам Ҳамадонда ёзиб битиради.

  • 17 авг.5из nuroniylarovozi

    без подписи

  • 17 авг.6из nuroniylarovozi

    Қорахонийлар 999 йил Бухорони забт этиб, сомонийлар давлатини ағдарганидан кейин Ибн Сино ҳаётида ташвишли, нотинч ва оғир дамлар бошланди. 1002 йил унинг отаси вафот қилди. Икки сулола вакилларининг тахт учун кураши 1005 йилгача давом этиб, охири қорахонийларнинг буткул ғалабаси билан тугади. Бундай вазиятда Бухорода ортиқ қолиб бўлмас эди. Шу боис Ибн Сино ўз юртини тарк этиб, Хоразмга бош олиб кетди. 11-аср бошларида Хоразм қорахонийлар ҳужумидан бирмунча тинч бўлиб, иқтисодий ва маданий жиҳатдан анча ривожланган ўлка эди. Хоразмшоҳлар Али ибн Маъмун (997—1009) ва Маъмун ибн Маъмун (1009—1017) илм-фанга эътиборли ҳукмдорлар бўлиб, олимларга илмий ижод учун қулай шароит яратиб берган эдилар. Шу боис бу даврда Хоразмнинг пойтахти Гурганж (Урганч) да замонасининг кўпгина таниқли олимлари тўпланди. Йирик математик ва астроном Абу Наср ибн Ироқ (1034 йили вафот этган), атоқли табиб ва файласуфлар Абу Саҳл Масиҳий (1010 йили вафот этган), Абу-л-Хайр Хаммор (942—1030) ва буюк олим Абу Райҳон Беруний шулар жумласидан. Ана шу илмий даврага 1005 йили Ибн Сино ҳам келиб қўшилди. Хоразмда Ибн Сино асосан, математика ва астрономия билан шуғулланди. Бу соҳалардаги билимларининг чуқурлашиб, илмий дунёқарашининг шаклланишида Ибн Ироқ ва Беруний билан бўлган илмий мулоқотлар катта аҳамият касб этди. Ибн Синонинг Аристотель таълимоти хусусида Беруний билан ва ўзининг шогирди Бахманёр билан ёзишмалари тарихда машҳурдир. Ибн Сино Абу Сахл Масиҳийнинг тиббий тажрибаси ва билимларидан ҳам катта сабоқ олди. Хоразмшоҳ вазири Абу-лҳусайн ас-Саҳлий илмларни севувчи киши бўлганидан, Ибн Сино у билан дўстлашади ва унга атаб алкимёга оид «Рисола ал-иксир» («Иксир ҳақида рисола») номли асар ёзди. Бироқ Хоразмдаги осойишта ҳаёт узоққа чўзилмайди. Шарқда қудрати ортиб бораётган Ғазна ҳукмдори султон Маҳмуд Ғазнавий бу ўлкага кўз тикади. У, аввал, Маъмунга саройдаги бир гуруҳ олимларини Ғазнага жўнатиб юборишни сўраб хат ёзади. Бу хатга жавобан Беруний ва Абу-л-Хаммор Ғазнага кетадилар. Ибн Сино эса бу таклифни рад этиб, Масиҳий билан биргаликда 1010—1011 йилларда яширинча Хоразмни тарк этади. Шу вақтдан олимнинг саргардонлик йиллари бошланиб, умрининг охиригача ватандан узокда ҳаёт кечиришга мажбур бўлади

  • 17 авг.5из nuroniylarovozi

    без подписи

  • 17 авг.6из nuroniylarovozi

    Ибн Синонинг тиб илмида юксак маҳоратга эришишида бухоролик бошқа бир табиб Абу Мансур ал-Ҳасан ибн Нуҳ ал-Қумрийнинг хизмати катта бўлди. Ибн Сино ундан табобат дарсини олиб, бу илмнинг кўп сирларини ўрганган. Қумрий бу даврда анча кексайиб қолган бўлиб, 999 йилда вафот этди. Ибн Сино 17 ёшдаёқ Бухоро халқи орасида моҳир табиб сифатида танилди. Ўша кезларда ҳукмдор Нуҳ ибн Мансур бетоб бўлиб, сарой табиблари уни даволашдан ожиз эдилар. Довруғи бутун шаҳарга ёйилган ёш табибни амирни даволаш учун саройга таклиф қиладилар. Унинг муолажасидан бемор тезда соғайиб, оёққа туради. Эвазига Ибн Сино сарой кутубхонасидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Сомонийларнинг кутубхонаси ўша даврда бутун Ўрта ва Яқин Шарқдаги энг катта ва бой кутубхоналардан саналарди. Ибн Сино бир неча йил давомида шу кутубхонада кечаю кундуз мутолаа билан машғул бўлиб, ўз даврининг энг ўқимишли, билим доираси кенг кишиларидан бирига айланди ва шу пайтдан бошлаб ўрта аср фалсафасини мустақил ўрганишга киришди. У юнон муаллифларининг, хусусан, Аристотелнинг «Метафизика» асарини берилиб мутолаа қилди. Лекин бу китобда баён қилинганларнинг аксарияти Ибн Синога тушунарсиз эди. Тасодифан ёш олимнинг қўлига Абу Наср Форобийнинг «Метафизика»нинг мақсадлари ҳақида»ги китоби тушиб қолади ва уни ўқиб чиқибгина Ибн Сино метафизикани ўзлаштиришга муваффақ бўлади. Шундай қилиб, Ибн Сино зарурий билимларнинг барчасини Бухорода олди. Олимнинг илмий ижоди 18 ёшидан бошланди. У Нуҳ ибн Мансурга атаб нафсоний қувватлар ҳақида рисола, «Уржуза» тиббий шеърий асари, ўз қўшниси ва дўсти Абул-Ҳусайн ал-Арузийнинг илтимосига биноан, кўп фанларни ўз ичига олган «Ал-ҳикмат ал-Арузий» («Арузий ҳикмати») асарини таълиф этди. Ундан ташқари, бошқа бир дўсти фақиҳ Абу Бакр ал-Барқий (ёки Барақий)нинг илтимосига кўра, 20 жилдли «Ал-ҳосил ва-л-маҳсул» («Якун ва натижа») қомусий асари ҳамда 2 жилдли «Китоб ал-бир ва-л-исм» («Саҳоват ва жиноят китоби»)ни ёзди

  • 17 авг.7из nuroniylarovozi

    без подписи

  • 17 авг.7из nuroniylarovozi

    Ибн Сино, Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ибн ал-Ҳасан ибн Али (980.8, Афшона қишлоғи — 1037.18.6, Ҳамадон шаҳри, Эрон) — жаҳон фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган ўрта осиёлик буюк қомусий олим. Ғарбда Авиценна номи билан машҳур. Ибн Синонинг отаси Абдуллоҳ Балх шаҳридан бўлиб, Сомонийлар амири Нуҳ ибн Мансур (967—997) даврида Бухоро томонига кўчиб, Ҳурмайсан қишлоғига молия амалдори этиб тайинланади. У Афшона қишлоғида Ситора исмли қизга уйланиб икки ўғил фарзанд кўради. Ўғилларининг каттаси Ҳусайн (Ибн Сино), кенжаси Маҳмуд эди. Ҳусайн 5 ёшга киргач, Ибн Синолар оиласи пойтахт — Бухорога кўчиб келади ва уни ўқишга берадилар. 10 ёшга етар-етмас Ибн Сино Қуръон ва адаб дарсларини тўла ўзлаштиради. Айни вақтда у ҳисоб ва алжабр билан ҳам шуғулланади, араб тили ва адабиётини мукаммал эгаллайди. Ибн Синонинг илм соҳасидаги дастлабки устози Абу Абдуллоҳ Нотилий эди. У эл орасида ҳаким ва файласуф сифатида машҳур бўлгани учун отаси Ибн Синони унга шогирдликка берди. Нотилийнинг қўлида олим мантиқ, ҳандаса ва фалакиётни ўрганди ва баъзи фалсафий масалаларда устозидан ҳам ўзиб кетди. Ибн Синонинг ақл-заковатини кўрган устози отасига уни илмдан бошқа нарса билан шуғуллантирмасликни тайинлайди. Шундан сўнг ота ўғилга илм ўрганиш ва билимларини чуқурлаштириш учун барча шароитларни яратиб берди. Абу Али тинмай мутолаа қилиб, турли илм соҳаларини ўзлаштиришга киришди. У мусиқа, оптика, кимё, фиқҳ каби фанларни ўқиди, хусусан, табобатни севиб ўрганди ва бу илмда тез камол топа бошлади.

  • 17 авг.8из nuroniylarovozi

    БУГУН БУЮК ОЛИМ, ШАРҚ ТИББИЁТИНИНГ АСОСЧИЛАРИДАН АБУ АЛИ ИБН СИНО ТАВАЛЛУД ТОПГАН КУН.

  • 17 авг.11из nuroniylarovozi

    Яхшилик қилган кишингдан зарба олишга тайёр тур. Чунки, манфаат тугаган жойда нон кўрлик бошланади. © Ҳазрати Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб (Али розиёллоху анху)

  • без подписи

  • #NAZM #ЎЗИМ_УЧУН_ЎЗИМ_ЯШАЙИН. Кечдим дунё  ташвишларидан, Керак эмас ғавғолари ҳам. Биров учун бердим боримни, Энди билдим ўзим қадримни. Дунё ишларидан ҳам кечдим, Дилим бузган ҳар ишдан кечдим. Биров юки дарди керакмас, Бугун ўзим учун яшадим. Ҳар кимни ҳам дарди ўзига, Ҳам ташвиши ғами ўзига. Ўзим учун ўзим ўзгардим, Бошқасига қўлим силтадим. Бир бор келдим бир бор яшайман, Тоат ибодатим қиламан. Қолиб кетган намозларим кўп, Жойнамозда сажда қиламан. Ҳар инсоннинг юки оғир юк, Буни ҳис қилганлар билади. Аламлари бошидан қолсин, Ич этимни еб дардлар солди. Энди қўйинг, мен ҳам яшайин, Ҳаёт бир бор, тамин сезайин. Дилда армон қолмасин учун, Ўзим учун ўзим яшайин... ✍️Махсумахоним. 16.08.2026.й. https://t.me/VatanichraVatan

  • #Диққат #маҳалла_гуруҳларига_тарқатинг Ҳар ой сув ҳисоблагич кўрсаткичини базага киритиб қўйиш керак экан. Агар ҳисоблагич бузилиб қолса, сув сарфи одамлар сонига қараб ҳисобланиб, катта миқдорда жаримага тортилишингиз мумкин. Яқинларга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўямиз! @Mahalla_Raisi

  • МАРВАРИД ФИКРЛАР: *** Улуғ файласуф  Суқротда бемаъни  одамлар билан муомала қилиш усули ажойиб бўлган. Жанжал пайтида ўз фикрини исботлаш учун сизга қичқирган одамлар кўп бўлгани аниқ. Бу албатта, чидаб бўлмас нарса, тўғрими? Бир куни бир шунақа бемаъни киши файласуф Суқротга ҳужум қилибди. Ўша одам қўпол ва маданиятсиз  одам эди. У тортишувларда ўзининг фикрига қарши гапирганларнинг юзига ҳатто тарсаки туширишгача борарди. Бугунги кунимизда ҳам бундай одамлар, афсуски, кўп. Улар ўз ғояларини қандай тақдим этишни билмасалар, тажовузкорга айланадилар., худди хира пашша каби ёки қайсар эшак каби бўлишади. Суқрот ҳаётий тажрибаларига таяниб бундайларга нисбатан қандай муносабатда бўлишни биларди. У бу бемаъни ва безбетларга қарши ҳеч нима қилмасди. Қичқирмасди, зўравонлик билан жавоб бермасди. Хуллас, уларни эътиборсиз қолдирарди. Унинг шогирдларидан бири устозининг хатти-ҳаракати ҳақида савол берибди ва буюк файласуф шогирдига жавоб берибди:  Агар эшшак мени тепса, мен уни судга берармидим! " Суқрот  бизга нимани ўргатади? Ақлли одам ҳеч қачон аҳмоқ даражасига тушмаслиги кераклигини ўргатади . Баъзида сукунат энг самарали ва оқланган жавобдир. Яъни биз элегант одамлар сирасига киришимиз зарур. "Elegance" сўзи лотинча "электро" дан келади, бу тасодиф эмас, балки зиё нурини билдиради . Хўш бу нимани англатади? Бу шуни англатадики, нафис одамлар  шоҳона  кийим киядиган ёки қимматбаҳо нарсаларга эга бўлган одамлар  эмас, балки ўзини қандай тутишни, қачон гапиришни ва қачон жим бўлишни  биладиган одамлардир… Суқрот каби бўлинг!