tgindex
Xadislar Hadislar

Xadislar Hadislar

Статистика
@Xadislar_Hadislarузбекский

👳‍♀Assalomu Alaykum 🌐 Bizning kanalda 📚 Sahih Hadislar 🎙Dolzarb Maruzalar 🎥 Ibratli Videolar ❓SAVOLLAR UCHUN: savollar.islom.uz

Последний пост
12 мар.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
20
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
1 135
+3 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
3 618
20 постов
Вовлечённость
318,8%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 20
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • 12 мар.1 44829

    2026 йил учун закот, фитр ва фидя миқдори белгиланди 🥇 Закот нисоби Бу йилги Рамазон ойи учун закот нисобини ≈ 85 грамм 585 пробали тилланинг қийматидан келиб чиқиб 100 000 000  (юз  миллион) сўм деб белгилади. 💬 Шунга кўра, камида 85 грамм тилла ёки 100 000 000  (юз  миллион) сўм пул маблағи ёки ушбу қийматдаги тижорат моли бўлган киши, жами маблағининг қирқдан бири (2,5%)ни закот ниятида камбағалларга бериши фарздир. 🌙 Фитр садақаси миқдори Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди: ≈ 2 кг буғдой ёки унинг қиймати – 10 000 (ўн минг) сўм; ≈ 2 кг буғдой уни ёки унинг қиймати – 12 000 (ўн икки минг) сўм; ≈ 4 кг арпа ёки унинг қиймати – 20 000 (йигирма минг) сўм; ≈ 2 кг майиз ёки унинг қиймати – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм; ≈ 4 кг хурмо ёки унинг қиймати – 200 000 (икки юз минг) сўм деб белгиланди. 🌾 Фидя миқдори Бир кунлик фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.

  • 28 окт.2 51337

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Раҳмонга ибодат қилинг. (камбағалларга) Таомни едиринг. Саломни ёйинг. Саломатлик-ла жаннатга кирурсиз» Имом Термизий ривояти (Абдуллоҳ ибн Амр(р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Таомнинг энг ёмони бойлар таклиф қилиниб, камбағаллар таклиф қилинмаган (зиёфат) таомдир» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ «Ҳажжи мабрур (қабул бўлган ҳаж) нинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқ», дедилар». «Эй Аллоҳнинг Набийиси, ҳажжи мабрур нима?» дейишди. Расулуллоҳ ﷺ «(камбағалларга) Таом бериш ва саломни ёйиш», дедилар» Имом Аҳмад ва Ҳоким ривоятлари (Жабир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ “Аллоҳа амалларнинг энг маҳбуби: Ким мискинни очликдан таомлантирса ёки унинг қарзини тўлаб берса ёки ундан қайғусини аритса (мана шудир)”, дедилар". Имом Табароний (Ҳакам ибн Умайр (р.а)дан)

  • 28 окт.2 30819

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким икки мусулмондан бўлган етимни тутиб таом ва шароб берса, албатта, Аллоҳ уни жаннатга киритади» Имом Термизий ривояти (Ибн Аббос (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қайси бир мусулмон кийими йўқ мусулмоннга кийим кийдирса, Аллоҳ унга жаннатнинг яхши кийимларидан кийгизади. Қайси мусулмон қорни оч мусулмонга таом берса, Аллоҳ уни жаннат мевалари билан таомлантиради. Қайси мусулмон чанқаган мусулмонга сув берса, Аллоҳ уни раҳийқи махтум (жаннат шароби)дан суғоради» Имом Термизий ривояти (Абу Саъид ал-Худрий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Жаннатга кўтарилдим ва у ердагиларнинг (кўпчилиги) камбағаллар эканини кўрдим...» Бухорий ва Муслим ривояти (Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мени заифларингиз ичидан ахтаринглар. Чунки заифларингиз туфайли ғалаба қозониб ризқланурсизлар» Абу Довуд ривояти (Абу Дардо Уваймир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки кишига ҳасад қилиш жоиз. Биринчиси: Аллоҳ бир кишига мол-дунё берсаю, у киши ўша мол-дунёни ҳақ йўлда инфоқ қилса. Иккинчиси: Аллоҳ бир кишига ҳикмат (илм) ато этсаю, у киши ўша илми билан ҳукм қилиб ва ўша илмидан одамларга таълим берса» Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Сенга насиҳатим шуки, ҳеч ҳам икки киши устидан бошлиқ бўлма. Ва ҳаргиз етимнинг моли топширилса, уни ола кўрма» Имом Муслим ривояти. (Абу Зарр (р.а).дан)

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «...Агар (тиланчига) берадиган бирор нарса топа олмасанг, ҳеч бўлмаса, бир куйдирилган қўй туёғини топиб бўлса ҳам унга бер..» Имом Термизий ривояти (Умми Бужайд (р.а).дан) 📚Бир киши Расулуллоҳ ﷺ дан «Исломдаги қайси амал яхшироқ?», деганида, Расулуллоҳ ﷺ «Овқат улашиб, (камбағалларни) таомлантирмоғинг ҳамда таниган ва танимаган кишиларга салом бермоғинг», дедилар Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Хоҳ ўзига қарашли, хоҳ бегона етимни ўз қарамоғига олган киши билан икковимиз жаннатда бирга бўламиз...» Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бева ва мискин аҳволидан хабар олиб ёрдамлашувчи киши Аллоҳ йўлидаги мужоҳидга ўхшайди. Намозда қоим ва рўзада доим бўлган кишига ўхшаш, деб ҳисоблайман» Бухорий ва Муслим ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Икки заифни, (яъни етим ва аёлнинг) ҳаққини зое қилишингиздан огоҳлантираман» Имом Насаий ривояти (Абу Шурайҳ Хувайлид (р.а).дан)

  • #Жума_муборак 🕋 Ассалому алайкум! Жума айёмингиз муборак бўлсин қадрдоним! 🕌 Улуғ кунда сўранг не бўлса керак! 🕌 Нолаларингиз йиғади фалак. 🕌 Аллоҳ рози бўлсин сиздан диндошим, 🕌 Жума айёмингиз бўлсин муборак! Хар бир қилган ибодатингиз қабул бўлсин, Илоҳим! 🤲 📨 Яқинларни биринчи бўлиб табрикланг!

  • ҚУРБОНЛИК ХАҚИДА ХАДИСЛАР •┈┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈┈┈┈• 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонлик қилишга имкон топиб, қурбонлик қилмаса намозгоҳимизга келмасин» Имом Аҳмад ривояти (Абу Ҳурайра (р.а)дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки қурбонликни дили хурсанд ва савоб умидида қилса, у (қурбонлик) у учун дўзахдан парда бўлади» (Табароний ривояти). (Ҳусайн ибн Али (р.а)дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «.... (Қурбонликнинг) юнгдаги ҳар бир тук учун биттадан ҳасана бор» (Табароний ривояти). (Зайд ибн Арқам (р.а)дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... қурбонлик қонининг биринчи қатраси томиши билан (қурбонлик қилувчини) ўтган гуноҳларинг мағфират қилинади» (Табароний ривояти). (Абу Саъийд Худрий (р.а)дан)

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки бомдод намозини ўқиса, у киши Аллоҳнинг аҳди ва омонидадир. Аллоҳ сизларни ҳаргиз аҳдини зое қилган ҳолда топмасин. Чунки Аллоҳ кимни аҳдини зое қилган ҳолда топса, уни юзи ила жаҳаннам оловига ташлайди» Имом Муслим ривояти (Жундуб ибн Абдуллоҳ (р.а)дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Болаларингиз етти ёшга кирганида намоз ўқишга буюринглар....» Абу Довуд ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аср намозини қазо қилиб қўйган киши худди аҳли оиласи ва мол-дунёсидан айрилган кабидир» Имом Термизий ривояти (Ибн Умар (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, мен ўтин териб келишни буюришга қасд қилсам. Бас, ўтин териб келинса. Кейин намоз ўқишга буюрсам, у намозга азон айтилса, кейин бир кишига буюрсам, у одамларга намоз ўқиб берсаю мен бунга хилоф қилиб, жамоатга келмаганларнинг уйига ўт қўйиб юборсам» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дан «Қайси амал афзал?» деб сўрасам, у зот: «Вақтида ўқилган намоз», дедилар.....» Бухорий ва Муслим ривояти (Ибн Масъуд (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ширк ва куфр орасидаги фарқ намозни тарк қилишдир» Имом Муслим ривояти (Жобир (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Биз билан уларнинг (мушрикларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди» Имом Термизий ривояти (Бурайда (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир....» Имом Термизий ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сенга бирор мусибат етса, ундай қилганимда, бундай бўларди, демагин. Лекин Аллоҳнинг тақдири, нимани хоҳласа, ўшани қилади, дегин. Чунки «агар» сўзи шайтон амали учун йўл очади» Имом Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «... Агар сизлар бир тоғни ўз ўрнидан зоил (йўқ) бўлипти, деб эшитсаларингиз, бас уни тасдиқланглар. Ва агар бир кишини ўз хулқидан ўзгарибди деб эшитсаларингиз, бас, унга ишонманглар. Зеро (инсон) яратилганлигига кўра бўлади» Имом Аҳмад ривояти (Абу Дардо (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади... » Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Ҳурайр (р.а).дан)

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Аллоҳ маҳлуқотларидан тақдирларини осмону ерларни яратишининг 50 минг йил олдин ёзиб қўйгандир... » Имом Муслим ривояти (Абдуллоҳ ибн Амр (р.а)дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Умматларим ичида хорланиб халокатга учраганлари ва бошқа хунук суратларга айлантириб қўйилганлари бўлади. Бу қадарни ёлғонга чиқарувчилар ичида бўлади» Имом Абу Довуд ривояти (Ибн Умар (р.а) .дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ҳар бир нарса, ҳатто ожизлик ва ақллилик ҳам қазои қадар билан» Бухорий ва Муслим ривояти (Ибн Умар (р.а) .дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қадария (такдирни инкор қилувчи) ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар» Имом Абу Довуд ривояти (Ибн Умар (р.а).дан)

  • КУН ҲАДИСИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Албатта, ҳалол очиқ-равшандир. Албатта, ҳаром ҳам очиқ-равшандир. Икковининг ўртасида шубҳали нарсалар бўлиб, уни кўп инсонлар билишмайди. Кимки шубҳадан тақво қилса, дини ва обрўсини покиза сақлабди. Кимки шубҳали нарсани қилса, ҳаром нарсага йўлиқибди. У худди ҳайвонларни боқувчи чўпонга ўхшайдики, ҳайвонлари ўтлатиш ман этилган жойларга кириб ўтлаб қолиши мумкин. Огоҳ бўлинг, ҳар бир подшоҳнинг кириш ман этилган қўриқхонаси бор. Огоҳ бўлинг, Аллоҳнинг қўриқхонаси ҳаром қилган нарсаларидир. Огоҳ бўлинг, жасадда бир парча гўшт бор. Агар у ислоҳ бўлса, жасаднинг барчаси ислоҳ бўлади. Агар у фасод бўлса, жасаднинг барчаси фасод бўлади. Огоҳ бўлинг, ўша бир парча гўшт қалбдир» Бухорий ва Муслим ривоятлари (Нўъмон ибн Башир (р.а) дан)

  • #ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ РАМАЗОН ҲАЙИТИ НАМОЗИНИ ХАТОЛАРСИЗ ТЎҒРИ ЎҚИШ ТАРТИБИ!! (Манба Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари канали) 30 март куни юртимиздаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Видеода намоз қандай ўқилиши тўғри тушунтирилган. Барча яқинларга юбориб қўйинглар.

  • #Жума_муборак 🌸Рамазоннинг ИЛК ЖУМА ТОНГИ барчамизга муборак бўлсин. Рўзадорларга чиройли сабр ва матонат берсин Бошланган кунимиз барокатли, саодатли бўлсин, Жума айёмингиз қутлуғ бўлсин, ЯҚИНЛАРИМ🤲 Яқинларга улашиб қўйинг.

  • КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Боланинг ота устидаги ҳаққи: 1.исмини чиройли қилиши 2.одобини чиройли қилиши 3.ёзишни ўргатиши, 4.сузишни ўргатиши, 5.отишни ўргатиши 6.ҳалол ризқ билан боқиши 7.ақли кирганда уйлантириб қўйиши» Имом Ҳоким ривояти. 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг» Абу Довуд ривояти. 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Кимки икки қизни турмушга чиққунларича вояга етказиб тарбияласа, Қиёмат куни мен ва у мана бу иккисига ўхшаб келади», деб бармоқларини бир-бирига қўшиб кўрсатдилар» Имом Муслим ривояти (Анас (р.а)дан)

  • 3 окт. 2024 г.6 1441819из xadislar

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўминни қарғаган уни ўлдирган билан бир хил» Бухорий ривояти 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Рибо етмиш жуздир, уни (гуноҳи)нг энг енгили киши онаси билан зино қилиш билан баробардир. Рибонинг энг каттаси киши ўз биродарининг обрўсини тўкишдир» Имом Ахмад ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мўмин ўз биродарини айбини кўриб, уни яширса, шу сабабли Аллоҳ таоло уни жаннатга киритади» Табароний ривояти (Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким айблаш мақсадида бирор мусулмонга туҳмат қилса Аллоҳ уни жаҳаннамнинг кўприги устида айтган гапидан қутқарадиган нарсани келтиргунича тутиб туради» Абу Довуд ривояти.

  • 3 окт. 2024 г.5 137915из xadislar

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Чақимчи жаннатга кирмайди» Бухорий ва Муслим ривояти (Ҳузайфа (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Кимки уларнинг (мусулмонларнинг) камчилигини қидирса, Аллоҳ ўша одамнинг камчилигини қидиради. Аллоҳ кимнинг камчилигини қидирса, уни уйида шарманда қилади» Абу Довуд ривояти (Абу Барза Асламий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «..Бир киши сенинг айбингни билиб олиб, юзингга солса, сен унинг айбини билсанг ҳам, юзига солмагин. Қўйиб бер, балоси ўзига, ажри сенга. Ҳеч нарсани сўкмагин...» Бухорий ривояти 📚Росулуллоҳ ﷺ сафарда эканларида ансорлардан бир аёлнинг туяси қайсарлик қилганида у туясини лаънатлади. Расулуллоҳ ﷺ буни эшитиб қолиб: «Туянинг устидаги юкларни олинглар ва ўзини қўйиб юборинглар, чунки у малъун бўлди» дедилар Муслим ривояти (Имрон ибн Ҳусайн (р.а).дан)

  • 3 окт. 2024 г.4 280913из xadislar

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бошқа бир кишини кофир ёки Аллоҳ душмани, деб айтса-ю, ўша нарса у кишида бўлмаса, айтувчининг сўзи ўзига қайтади» Бухорий ва Муслим ривояти (Абу Зарр (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Банда бир кимсани лаънатласа..., лаънат айтилганга боради, агар у лойиқ бўлса унга тегади, лойиқ бўлмаса, айтган кимсага тегади» Абу Довуд ривояти (Абу Дардо (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарини айбласа, то ўзи ҳам ўша айблаган нарсани қилмагунича вафот этмайди» Имом Термизий ривояти (Муъоз (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах ташига назар солгандек бўлади» Абу Довуд ривояти (ибн Аббос (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Гап пойлаган одамнинг қулоғига Қиёмат куни эритилган қўрғошин қуйилади» Табароний ривояти (ибн Аббос (р.а).дан)

  • 3 окт. 2024 г.3 93048из xadislar

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Бирор банда бошқа бир банданинг айбини дунёда беркитадиган бўлса, Аллоҳ таоло Қиёмат кунида унинг айбини беркитади» Имом Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Қиёмат куни Аллоҳ ҳузурида ёмон мақомдаги киши шундай кишики, у ўз хотини билан жинсий алоқада бўлиб, бир-бирларининг аъзоларига назар ташлаб, кейин хотинидаги сирларни тарқатади» Имом Муслим ривояти (Абу Саид ал-Худрий (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонларда икки хислат борки, улар ана шу икки хислат билан куфрдадирлар: насабини ҳақорат қилиш ва маййитга баланд овоз билан йиғлаш» Имом Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Агар бир киши одамлар ҳалок бўлди (яъни, бузилиб кетди), деса, ўша кишининг ўзи ҳаммадан кўпроқ халок бўлгувчидир» Имом Муслим ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан)

  • 3 окт. 2024 г.3 915511из xadislar

    КУН ҲАДИСЛАРИ 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мендан эмас хасадчи, чақимчи, коҳин. Ва мен ҳам улардан эмасман» Имом Табароний ривояти (Абдуллох ибн Буср (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Инсонлар бир-бирларига ҳасад қилмасликда бардавом бўлсалар, яхшилик узра бардавом бўладилар» Имом Табароний ривояти (Абу Ҳурайра (р.а).дан) 📚Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Мен осмонга кўтарилганимда (Меърож кечасида) бир қавмнинг олдидан ўтдим. Уларнинг мисдан тирноқлари бўлиб, юзлари ва кўкракларини тирнашар эди. Шунда мен: «Эй Жаброил, анавилар ким?» десам, у зот: «Улар кишилар гўштини еб (яъни, ғийбат қилиб), обрўларига бўҳтон қилишарди», дедилар» Абу Довуд ривояти (Анас (р.а).дан)