Hodiy_uz | Расмий канал
СтатистикаNavoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz ! Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar : Telegram: https://t.me/hodiy_uz Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 61
- Всего постов
- 520
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 303
- 1/48двое суток
- 347
- 1/72трое суток
- 374
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#КУН_ҲАДИСИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Сизни қачон (амал) қилсангиз ўзаро муҳаббат қиладиган бўладиганингиз амалга далолат қилайми? Орангизда саломни кенг таратинг», дедилар». Абу Довуд, Термизий ва Муслим ривоят қилишган. @hodiy_uz
#Савол_жавоб СУННАТ НАМОЗИНИ ЎҚИБ ТУРГАНДА ИҚОМАТ ТАКБИРИ АЙТИЛСА CАВОЛ: Пешин намозининг 3-ракат суннатини ўқиётган эдим, шунда имом фарзини бошлаб юборди шу вазиятда нима қилишим керак эди? Мен намозимни бузиб иқтидо қилдим шу тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ишингиз тўғри бўлмаган. Аслида сиз пешиннинг суннатини тўлиқ ўқиб, кейин жамоатга қўшилишингиз керак эди. Бу ҳақда Имом Бурҳониддин Марғилоний шундай дейдилар: وَلَوْ كَانَ فِي السُّنَّةِ قَبْلَ الظُّهْرِ وَالْجُمُعَةِ فَأُقِيمَ أَوْ خَطَبَ يَقْطَعُ عَلَى رَأْسِ الرَّكْعَتَيْنِ ، يُرْوَى ذَلِكَ عَنْ أَبِي يُوسُفَ رَحِمَهُ اللَّهُ ، وَقَدْ قِيلَ يُتِمُّهَا “Пешин ёки жумадан аввал суннат намозини ўқиб турганда иқомат такбири айтилса ё имом хутбага чиқса, суннатни икки ракат қилиб тугатади. Бу Имом Абу Юсуфдан ривоят қилинган. Тўлиқ қилиб кейин жамоатга қўшилади, деган гап ҳам бор” (“Ҳидоя” китоби). Юқоридаги жумладан маълум бўладики, пешинни суннатини ўқиб турган киши имом такбири таҳримани айтганида ҳали учинчи ракатга ўтмаган бўлса, уни икки ракат қилиб тугатиб, фарзга қўшилади. Бу икки ракат нафл бўлиб қолиб, тўрт ракатли суннатни фарздан кейин ўқиб олади. Агар суннатнинг учинчи ракатига туриб кетган бўлса, намозни охирига етказиб, кейин фарзга қўшилади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг: @hodiy_uz
#Оят Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «... У (пайғамбар) уларни яхшиликка буюради, ёмонликдан қайтаради ва пок нарсаларни ҳалол қилиб, нопок нарсаларни уларга ҳаром қилади...» ` (Аъроф сураси, 157-оят). Дўстларингизга ҳам улашинг: @hodiy_uz
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ айтади: «Дунё уч кундан иборатдир: 1. Кечаги кун — у ўтиб кетди, ундаги амалларингиз муҳрланди. 2. Эртанги кун — балки сиз унга ета олмассиз. 3. Бугунги кун — мана шу сизникидир, унда ғанимат билиб амал қилиб қолинг!» @hodiy_uz
АЛЛОҲ УЧУН ЭНГ СEВИМЛИ БЎЛГАН АМАЛ ҚАЙСИ? Абу Саид Ҳудрий розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Аллоҳнинг ризолиги учун бир даража камтарлик қилса, Ҳақ таоло ўша кишини бунга жавобан бир даража юксалтиради. Ким Аллоҳнинг ризолигига зид ҳолда бир даража кибрланса, Раббим унинг бу ишига жавобан уни бир даража пастга тушириб қўяди. Оқибатда, уни энг пастдагиларнинг пастида қилиб қўяди”, дея марҳамат қиладилар (Ибн Можа ривояти). "Аллоҳ таоло гўзалдир, гўзалликни севади. Кибр – ҳақни инкор қилиш, ва одамларни менсимаслик”. (Кутуб-и ситта.) “Аллоҳ учун мутавозе бўлган кишини Аллоҳ ҳам улуғ қилиб қўяди. Манмансираган кишини эса Аллоҳ хор қилиб қўяди. Аллоҳни кўп ёдга оладиган инсонни Раббим яхши кўради” (Ибн Можа ривояти). @hodiy_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ Яна бир азиз ва гўзал тонг муборак бўлсин... Ушбу ажойиб тонг нафасидан баҳра олаётган барча- барчангизга бошлаётган кун ва бугунги эзгу-ишларингизга хайру барака тилаймиз. Яхши инсонларни беғубор тонг нашидаси билан сийлаган Аллоҳга минг бора шукрона айтамиз. Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин! Яқинларингиз ичра азиз бўлиб юришингизни тилайман. Шанба тонги хайрли бўлсин @hodiy_uz
ШУНДАЙ ТУШУНЧАДА БЎЛИШИМИЗ КЕРАК 393-ҳижрий санада вафот этган фақиҳ Абу Исҳоқ Шерозий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: "Бир марта тунни отам билан бедор ўтказдим. Ён-атрофдагилар чуқур уйқуда эди. Отамга айтдим: "Анавиларнинг ичида туриб, икки ракат намоз ўқийдиган одам йўқмикан?!". Шунда отам менга шундай танбеҳ бердилар: "Эй ўғлим! Халқни айблаганингдан кўра ухлаганинг яхши эди. Сенинг тўғри йўлда эканинг бошқанинг адашувини масхара қилиш ҳуқуқини бермайди. Осий-гуноҳкорга тепадан туриб қарама! Қалблар Раҳмон бармоқлари орасида, уларни хоҳлаганича тўнтариб-айлантиради. Аллоҳ таоло сени ҳидоят йўлига танлаган пайтида, сендаги ўзига хослик ёки тоатинг сабаб танламаган. Балки Ундан бўлган раҳмат сени қамраб олган. У буни хоҳлаган лаҳзада сендан олиб қўйиши мумкин. Шу сабаб амалинг ва ибодатинг билан ғурурланма! Унинг йўлидан адашган кишига менсимасдан қарама! Агар сенга Аллоҳнинг раҳмати бўлмаганида, сен унинг ўрнида бўлардинг. Истиқомат (тоатда яшаш)да собитлигингни ўзингнинг шахсий ютуғинг деб асло ўйлама! Аллоҳ башарнинг яхшиси Пайғамбарига: "Агар биз сени собит қилмаганимизда, батаҳқиқ уларга бироз бўлса-да, мойил бўлишингга оз қолар эди" ("Исро", сураси, 74-оят), деган бўлса, сен ким бўлибсан?!". @hodiy_uz
Hodiy_uz | Расмий канал pinned a photo
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят). 2026 ЙИЛ 15 АВГУСТ (1448 ҳ - 02 РАБИУЛ АВВАЛ) ШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ (Навоий вақти билан) ⏰ Бомдодни кириши - 4:23 ⏰ Бомдод Жамоат в. 05:10 ⏰ Бомдодни охирги вақти 05:49 Рўза тутувчилар учун саҳарликнинг охирги вақти 04:23 ⏰ ҚИЁМ - 12:43 Жамоат в. 13:00 ⏰ АСР - 17:35 Жамоат в. 17:55 ⏰ ШОМ - 19:41 Жамоат в. 19:50 Рўза тутганлар 19:41 дан ифторлик қилсалар бўлади. ⏰ ХУФТОН-20:59 Жамоат в. 21:25 Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди. @hodiy_uz
#xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Аллоҳнинг бандага муҳаббати аломати: Қусур учун қалб безовталанишидир. Бундай одам агар Қуръондан вирди бажарилмай қолса маҳзун бўлади. Дунёнинг бир муҳим иши машғул қилиб қўйганда, зикр ва ибодатдан амалга ошмай қолганларига ҳасрат ва надомат чекади. Бу тўғрида Ҳаммод ибн Муслим айтади: "Агар Аллоҳ бир бандани севса, йўл қўйган қусури учун уни ғамгин қилиб қўяди". "Қалб амаллари" китобидан @hodiy_uz
👳♂🧕Ота - она вафот этишган бўлишса, уларни қандай рози қилиш мумкин? Абу Лайс дедилар: «Уларни уч нарса билан рози қилинади: ▪️ Биринчиси: Солиҳ фарзанд бўлишга интилиши керак. Чунки, ота - она учун боласининг салоҳиятидан кўра маҳбуброқ нарса йўқ! ▪️ Иккинчиси: Уларнинг яқинлари, қариндош - уруғларидан силаи раҳмни, дўстларидан хабардор бўлиб юриши керак! ▪️ Учинчиси: Уларга мағфират сўраши, уларнинг номларидан садақалар, эҳсонлар жорий қилиши керак!» 📚 «Ғизо ул - албоб» 394/1 @hodiy_uz
Мавлид ойи муборак бўлсин! Бутун коинот интиқлик билан кутган, қалбларимиз шифоси, оламларнинг сарвари – Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва саллам таваллуд топган муборак Рабиул аввал ойи кириб келмоқда. 🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дунёга келишлари зулматни ёритган нур ва Аллоҳ таолонинг бандаларига кўрсатган энг улуғ марҳаматидир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Албатта, сиз улуғ хулқ устидадирсиз». (Қалам сураси, 4-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзлари ҳақида шундай деганлар: «Албатта, мен гўзал хулқларни мукаммал қилиш учун юборилдим». (Имом Аҳмад ривояти) ☪️ Рабиул аввал – суюкли Набийимизга бўлган муҳаббатимизни янада зиёда қиладиган, у зотнинг гўзал суннатларини ҳаётимизга татбиқ этадиган ва тилларимизни салавот билан безайдиган фазилатли фурсатдир. Шундай экан, бу ойни ғанимат билиб, севикли Пайғамбаримизга саловат ва саломларни кўпайтирайлик! Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ъала саййидина Муҳаммадив ва ъала оли саййидина Муҳаммад. @hodiy_uz
#ТАФАККУР Довуд алайҳиссалом кун исиганда айтар эдилар: Илоҳим, бизларда ҳатто қуёшингнинг иссиғига сабр йўқ. Шундай экан, дўзахинг иссиғига қандай сабр қиламиз!? @hodiy_uz
ЯХШИ БЎЛАЙЛИК "Мусулмонларда доим яхшилик бор, доим хайр бор, доим барака бор. Мен ҳозир сизларнинг иймон нури ёғилиб турган юзларингиз, кўзларингиздан фақат яхшилик умидвориман. Ҳаммаларингиздан фақат яхшилик, эзгулик, Аллоҳнинг ибодатида собитқадамлик, доим ўзига, оиласига, элига, юртига, ватанига, барча жонзотга яхшилик қилувчи комил мусулмонлар, ҳақиқий мухлис бандалар бўлишни умидворлиги бор". (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ). @hodiy_uz
#саждаи_саҳв_масалалари УЧ ОЯТ ЎҚИГАНДАН СЎНГ ИМОМ УНУТСА ВА ДАРҲОЛ РУКУЪГА КЕТСА Агар имом бир узун оят ёки қисқа уч оят ўқигандан сўнг унутса ва рукуъга кетса, намоз бекароҳат дурустдир. Унга саждаи саҳв вожиб эмас. Агар бир рукн миқдорида ўйланиб туриб қолгандан сўнг рукуъга кетса, саждаи саҳв вожиб бўлади. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 367-б.) СУРАНИ БОШЛАБОҚ УНУТСА ВА БИР МУДДАТ ЎЙЛАНИБ ҚОЛСА Агар имом Фотиҳа ўқигандан сўнг зам сурани бошлабоқ унутса ва уч тасбеҳ миқдорида ўйланиб туриб қолса, ундан сўнг бошқа сурани ўқиб рукуъ ва сажда қилса, саждаи саҳв вожиб бўлади. Уч тасбеҳдан оз миқдорда сукут сақласа, саждаи саҳв вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б; «Таҳтовий», 258-б.) ТАРТИБГА ХИЛОФ ТАРЗДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ Дейлик, бир киши иккинчи ракъатда аввалги ракъатга хилоф тартибда зам сура ўқиди. Масалан, аввалги ракъатда Кафирун сурасини, иккинчи ракъатда Фил сурасини қироат қилди. Агар бу ишни унутиб қилган бўлса, намози кароҳатсиз дуруст бўлади. Агар қасддан қилган бўлса, намози макруҳ бўлади. Бироқ иккала кўринишда ҳам саждаи саҳв вожиб эмас. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.) СЎНГ ЯНА ТАРТИБ БИЛАН ЎҚИШ Бир киши иккинчи ракъатда унутиб тартибга хилоф равишда сура ўқишни бошласа, бошлаши биланоқ ёдига тушса, сўнг у сурани қўйиб, бошқа сурани тартибга риоя қилган ҳолда ўқиса, унинг ўқиган намози макруҳлик билан дуруст бўлади. Лекин унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Чунки у учун бошлаган сурани тарк қилиб, бошқа сурани бошлаш яхши эмас. («Ад-дуррул мухтор» маъа «Раддул муҳтор», 1-ж, 367-б.) СУРАНИНГ ЯРМИГА ЕТГАНДАН СЎНГ УНУТИБ ҚЎЙГАНИ САБАБЛИ БОШИДАН ИККИНЧИ МАРОТАБА ЎҚИШ Имом аввалги ракъатда бирор зам сурани бошлаб, ярмини ўқигач унутса, сўнг икки ёки уч маротаба сурани бошидан қайтадан ўқиб, сурани мукаммал қилиб охирига етказса, намози дуруст бўлади ва унга саждаи саҳв вожиб эмас. («Раддул муҳтор», 1-ж, 506-б.) ФАРЗ НАМОЗНИНГ ОХИРГИ ИККИ РАКЪАТИДА ҲЕЧ НАРСА ЎҚИМАСЛИК Агар бир киши фарзнинг охирги икки ракъатида ҳеч нарса ўқимаса, яъни мутлақ сукут сақлаб турса, унинг намози дуруст ҳисобланади ва унга саждаи саҳв вожиб бўлмайди. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 126-б.) НАФЛ ЁКИ ВИТР НАМОЗИНИНГ ОХИРГИ ИККИ РАКЪАТИДА ФОТИҲА СУРАСИНИ ЎҚИМАСЛИК Бир киши нафл намозда (унинг қайси ракъатида бўлишидан қатъи назар) Фотиҳа сурасини ўқимаса, унга саждаи саҳв вожиб бўлади. («Фатово Оламгирий», 1-ж, 72-б.) @hodiy_uz
#ТАФАККУР: Ҳаёт мукаммал эмас Ҳаёт бирор кишига мукаммал қилиб берилган деб ўйламанг. Уйи бор инсонда машина, турмуш қурганда иш йўқ. Иштаҳаси бор одам овқат топа олмайди. Ейишга нарсаси бор инсон емоқдан ман қилинган. Ўзингиздаги неъматлар қадрига етинг. Мақолда “Бирни кўриб фикр қил, бирни кўриб шукр қил”, деб бежиз айтилмаган. @hodiy_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ! Аллоҳ таоло бошлаган янги кунимизни хайрли ва баракали қилсин. Аллоҳим! ✨ Кўзларимизга нур, ақлимизга теран басират, 🌹 Қалбимизга мустаҳкам иймон ва хотиржамлик, 🌿 Амалларимизга фақат Сенинг розилигингни кўзлайдиган ихлос, ✨ Нафсимизга поклик ва гўзал хулқ, 🌱 Ризқимизга кенглик, ҳалоллик ва барака, 🌸 Тан-жонимизга соғлик-саломатлик бергин! 🤲 Бизга инъом этган барча неъматларинг учун Сенга чексиз шукроналар бўлсин! Кириб келган Мавлуди Шариф ойи ва Жума муборак бўлсин!!! @hodiy_uz
Assalomu alaykum va rohmatullohi va barokatuh! @hodiy_uz
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Жума муборак бўлсин!!! Мавлуд ойи муборак бўлсин!!! @hodiy_uz