tgindex
⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

⚡ХАЛҚ НАЗОРАТИ

Статистика
@XalqNazoratiузбекский

Саволлар ва мурожаатлар учун: 👉 @pr_murojaat

Последний пост
20:37
Последнее чтение
01:27
Постов за неделю
56
Всего постов
95
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
91 783
−808 за 5 дн.
Сутки
−209
−0,23%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
5 008
40 постов
Вовлечённость
5,5%
к подписчикам
Постов в день
8,0
всего 95
Упоминаний
23
каналов
Охват размещения
по 15 постам
1/24сутки в ленте
4 126
1/48двое суток
4 825
1/72трое суток
5 203

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • 20:371 546137

    Президент маслаҳатчиси Азиз Абдуҳакимов Тошкент шаҳридан ўтган Чирчиқ дарёси атрофидаги қум ва бетон заводлар чанги масаласини назоратга олса бўлар эди. Чанг ҳаттоки, қуёшни тўсиб қўймоқда, шовқинни гапирмаса ҳам бўлади. Видеодаги ҳолат биттаси эмас. Бунақа чанг ва шовқин ичида яшаётганлар кўп экан. Чанг ва шовқиндан азоб чекаётган аҳолининг мурожаатлари эса ёпиб юборилмоқда. Халқ қабулхонаси бошлиғи Ф.Омоновдан бу ҳолатни назоратга олишни сўраймиз. Жаноблар, агар шу чанг ва шовқин ичида бир кун яшаб берсангизлар, аҳоли бошқа шикоят қилмасликка ваъда бермоқда.

  • 20:001 95856

    #Мурожаат Муртазо Ахмедович, сиздан кластерлар уюшмаси раҳбари сифатида кластерларни сал тартибга олишни сўрашмоқда! Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2026 йил 16 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан "POMIR AGROKLASTER" МЧЖдан SURXON-OZODLIK MAShINA TRAKTOR PARKI фойдасига жами 274 млн сўм ундириш белгиланган. Қарз эса кеча ё олдинги кун пайдо бўлган қарз эмас. Нақ икки йилдан бери тўланмай келаётган қарздорлик экан. Лекин кластерларингиз пулни истаса тўлар, истамаса тўламас экан. Ҳеч ким уларнинг пишагини пишт дея олмайди дейишмоқда. Кластер аввал хизмат кўрсатган ташкилотнинг қарзини тўлаб қўйсин, ана ундан кейин Дубайдан вилла сотиб олсаям майли!

  • 17:303 1382014

    Дахлсиз бўлган мансабдор, давлат хизматчисини, у яхши ишлаган, ишлаётган бўлса, янги раҳбар келса, ундан, унинг босимидан қонун ҳимоя қилади. Қонун ишламаса, халқ, унинг вакиллари ҳимоя қилади. Касаба уюшмалари судларда курашади. ОАВ ва блогерлар бу ҳақда бонг уради. Суд адолатли кўради. Ҳаммаси бир-бирига занжирли боғлиқ нарсалар. Армия, кучишлатар ташкилотлар, ижро, қонун чиқариш бир шахс қўлида мутлақ тўпланган бўлса, ҳамма унинг истагига қараб турса, вазият ўзгармайди. Қўлбола бошқарувда вақт ўтиши билан рул эгаси ўзгариб туради холос. Умумий вазият ўзгармайди. Эски қонунни зумда бекор қилиш ёки истаганидек талқин қилиш, ёки бўлмаса умуман амал қилмаслик муаммоми? Жамоатчилик институтлари, касаба уюшмаларини кучайтирмаса, халқ вакилларига ҳокимиятни бермаса, ижрони улар олдида ҳисобдор қилмаса, судни мустақил қилмаса, ОАВ ва блогерларга сўз эркинлигини бермаса, уларнинг мустақиллигини таъминловчи қонунларни қабул қилмаса, халққа қўрқув солишда тизимли ишлар давом этса, ҳалиги яхши ишлаётган мансабдорни дахлсизлик ҳуқуқини ким ҳимоя қилади? Мутлақ ҳуқуққа эга бўлган янги келган раҳбар ва унинг жамоасими? Қўйсангизчи, ўйланиб сиқилманглар шунгаям. Хитойликларда мақол бор: дарё бўйида сабр билан кутинг, ўзларининг ўликлари битта-битта оқиб келишади, агар вазиятни ўзгартиришмаса. Айтганча, ватанга хиёнатда айбланиб ичкарида ётган кучишлатарнинг битта каттакони бир пайтлар ижтимоий тармоқларни блоклаганди, аёли адолат сўраб интернетда гапириб юрибди. Думайте братлар! Дўстимиз юз фоиз ҳақ. Уч соат ичида исталган қонунни бекор қилиш, ўрнига бошқасини қабул қилиш мумкин бўлган бугунги аҳволимизда қонун бизни ҳимоя қилади, деб ўйлаш болаларча беғуборликдан бошқа нарса эмас.

  • 16:113 7834133

    Бугун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист, суд фахрийси Алишер Мардиевич Мардиев 75 ёшга тўлди!  Каналимиз номидан устозни таваллуд айёми билан табриклаймиз. Унга узоқ умр, мустаҳкам соғлиқ, оиласига тинчлик-хотиржамлик тилаймиз.

  • 13:323 7971912

    Фирибгарни ким ҳимоя қилаяпти?! ЖИБ Миробод тумани судининг 29.08.2022 йилдаги ҳукмига (1-1002-2205/126-сонли иш) кўра, фуқаро Ж.А. 200 нафарга яқин фуқароларнинг пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритгани учун ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жазодан тегишли хулоса чиқармаган Ж.А. пробация хизмати назоратида бўлган даврида яна ўнлаб фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиш йўли билан уларга тегишли пулларни ўзлаштириб келган. Жабрланувчиларнинг Ж.А.нинг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан қилган шикоятлари тергов органлари томонидан кўриб чиқилиб, турли процессуал қарорлар қабул қилинган. Хусусан, фуқаро Г.А.нинг шикоятига асосан Шайхонтоҳур тумани прокуратураси томонидан Ж.А.га нисбатан 29.04.2024 йилда ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинчалик тугатилган. Фуқаро Ш.З.нинг шикоятига асосан Олмазор туман ИИО ФМБ томонидан 08.05.2025 йилда, фуқаро Қ.Қ.нинг шикоятига асосан Юнусобод тумани ИИО ФМБ томонидан 27.01.2026 йилда Ж.А.га нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этиш ҳақида қарорлар қабул қилинган. Шундан сўнг, фуқаро Т.А.нинг аризасига асосан 14.02.2026 йилда Миробод тумани прокурори томонидан Ж.А.га нисбатан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Орадан ярим йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, Миробод тумани ИИО ФМБ ТБ томонидан жиноят иши юзасидан тўлиқ ва холисона тергов ҳаракатлари ўтказилмаган, иш ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Тақдим этилган далиллар ва асосларга қарамасдан, Ж.А.га нисбатан айб эълон қилинмаган, етказилган зарарни ундириш чораси кўрилмаган. Тергов ҳаракатлари олиб борилаётган бир вақтда, Ж.А. ўзининг фирибгарлик ҳаракатларини давом эттириб, фуқаролар З.Ҳ., К.А., М.А., А.Т., А.Н. ва З.А.ларга ҳам (булар ҳозирча аниқланган жабрланувчилар) кўп миқдорда зарар етказишга улгурган. Юқоридаги фуқароларнинг Миробод тумани прокуратурасига қилган шикоятлари ҳам жиноят ишига қўшилгани ҳақида 2026 йил май ойида жавоблар берилган бўлса-да, ойлар давомида ушбу фуқаролар терговга жалб қилинмаган, сўроқ қилинмаган ва юзлаштириш ўтказилмаган. Ўз-ўзидан саволлар туғилади: Фирибгарлик ҳаракатларини давом эттираётган Ж.А. яна қанча фуқароларни алдаб, уларга ҳам мулкий зарар етказишини кутиш керак?! Нима сабабдан тергов ҳаракатлари ўз ҳолига ташлаб қўйилган? Ёки, терговни назорат қиладиган органнинг «тишлари ўтмас бўлиб қолганми?» Наҳотки, ўнлаб фуқароларнинг биргина фирибгарга нисбатан шикоятларининг бирортаси ҳам асосли бўлмаса?! Ёҳуд, фирибгарлиги учун жазо ўтаётган ва ушбу ҳаракатларини кенг кўламда давом эттираётган шахсни «кимлардир» ҳимоя қилаяптими?! Ички ишлар вазирлигидан Ж.А.га нисбатан юритилган барча шикоятлар, материаллар ва жиноят ишларини чақиртириб, уларни бирлаштиришни ҳамда фирибгарлик ҳолати юзасидан қонуний қарор қабул қилишни таъминлашни сўраймиз.

  • 16 авг.4 6234838

    Ўғирликни суд қандай оқлади?.. Аввалги постимизда пойтахтда содир этилган ўғирликни Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикоясига муқояса қилгандик. Қаҳҳорнинг ёзишича, деҳқоннинг оғилхонадан ҳўкизи йўқолди. Оғилхона эшигида буқанинг бошидай келадиган қулф бузилмаган, аммо ҳўкиз йўқ. Оғилхона деворида одамнинг боши зўрға сиғадиган тешик очилган. Миршаблар деҳқонни ҳўкиз шу тешикдан олиб чиқиб кетилганига ишонтиришди. Жабрланувчининг бошқа версияси йўқ: шу чўпчакка ишонишга мажбур - тошкентлик тадбиркорга ўхшаб. “T.T.C.” МЧЖнинг ҳисоб рақамида мавжуд бўлган жами 4.597.891.234 сўм миқдоридаги пул маблағини ўзлаштириш, ўзининг пластик картасига тушириш учун “.apk” кенгайтмали вирусли дастурни масофадан туриб, жамият бош ҳисобчисининг иш компьютерига айнан Э.Б. ёки Ж.Ш. жойлаштирган” Бу терговдан сип-силлиқ ўтиб келган, Тошкент шаҳар прокурори тасдиқлаган айблов хулосасидаги версия. Лекин суд: “Судланувчилар тадбиркорнинг маблағларини ўзининг фойдаланувидаги пластик картага тушириб, кейинчалик нақдлаштирганлиги аниқланган бўлсада, улар масофадан туриб ёки бошқа усулда “.apk” вирусли дастур жойлаштиришгани инкор этиб бўлмас далиллар билан тасдиқланмаган, электрон дастурларни жўнатиш манбалари (компьютер, уяли телефон ёки бошқа қурилмалар) аниқланмаган. Тергов органи Э.Б. ва Ж.Ш.ни вирусли дастурлардан фойдаланган ҳолда ўзганинг мулкини талон-торож қилишда айблашда шубҳа ва тахминларга асосланганлиги сабабли ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан айблаш эпизоди бўйича жиноятга дахлдорлиги аниқланмади”-деган асос билан судланувчиларни ЖПКнинг 83-моддаси 3-бандига асосан оқлашни лозим деб топади. Шу билан тадбиркор “Ўғри” ҳикоясидаги деҳқон каби 4,5 миллиард сўмга “ухлаган”. Шундай ишлар бўладики, биз шахсни оқлаш учун ойлаб давом этадиган маҳкамаларда йигирмадан ортиқ асос кўрсатамиз. Лекин ўшанда ҳам суд бу асосларимизни оқлаш учун етарли бўла олмайди, деб топади. Мана истак бўлса, биттагина асос билан ҳам шахсни оқласа бўларкан!..

  • 16 авг.4 5975545

    Терговчининг ғаройиб қарори Абдулла Қаҳҳорнинг “Ўғри” ҳикояси қаҳрамони сингари уч нафар собиқ сабоқдош оламшумул жиноятга қўл урди: тадбиркорлик субъектининг бош ҳисобчиси фойдаланувидаги телефон аппаратига вирусли “apk” файл юбориб, субъектнинг ҳисоб рақамидаги 4,5 миллиард сўмни ўзлаштиришди. Замонавий ўғрилар аввалига ўзларининг пластик карталарига пулларни ўтказиб, кейинчалик уни банк бошқарувчиси кўмагида нақдлаштирди: 200 000 АҚШ доллари! Қилни қирқ ёрадиган терговчиларимиз ўғриларнинг ортидан тушиб, жиноятни шартта очишди ва уларга нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатди. Ўта оғир жиноят туркумига кирувчи мазкур қонунбузарлик юзасидан шаҳар прокурори вазифасини бажариб турган Анвар Ўрмонов судга уларнинг 2 нафарини қамоққа олишга илтимоснома киритди, бирига эса терговчи гаров қўллаб, очиқда қолдирди. Асос: ЖКнинг 169-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган жиноят унча оғир бўлмаган жиноятлар туркумига кирар эмиш)) Шу замонда биров прокурорнинг бетига тик қарай оладими — суд прокурорнинг талабини бажарди, ҳатто бири нега очиқда қоляпти, деб сўраб ҳам ўтирмади. Кейинчалик ишнинг гаров билан очиқда қолган ўғрига (тергов фикрига кўра) нисбатан қисми осонгина тугатилди, жиноят иши доирасида хатланган “Li-9” русумли автомашинаси ҳам юқоридаги эркатойга қайтариб берилди. Тошкент кейинги пайтларда мўъжизалар майдонига айланган: кимнинг кўнгли тусаса, Жанубий Кореяга мармар гўшт буюртма қилади, кимдир ўғрини нима сабабдан қўйворганига изоҳ бериб ўтирмайди. “Адабиёт атомдан кучли” деган Қаҳҳор домла ҳам бу сюжетни ҳикоя қилишга шошиб қолган бўлардилар!..

  • 16 авг.4 52822910

    Ўз уйингдаги бир бурда нон, ўзга юртнинг хонлигидан афзал... Бугун айрим юртдошларимиз оила бағридан йироқда, оғир шароит ва арзимас маош учун мусофирлик машаққатини чекишмоқда. Ваҳоланки, худди шу меҳнат ва ғайратни ўз юртимизда сарфласак, оила бағрида туриб ҳам шу даромадни бемалол топиш имкони бор. Ҳаловат ва хотиржамликнинг қадри ҳар қандай пулдан улуғ. Ҳар куни ота-онанинг дуосини олиб, фарзандларнинг улғайишини ўз кўзи билан кўриб яшашга нима етсин? Юртимиз тинч, имкониятлар эса ўз қўлимизда. Ризқингизни ўз Ватанингизда, яқинларингиз ёнида теринг. Оилангиз ва юртингиз сизни кутмоқда!

  • 16 авг.4 6192115

    Кеча Жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг фожиали ўлими ҳақидаги хабарни куннинг ярмида эшитиб, шунчалик таъсирландимки, то ухлагунимча бу воқеа хаёлимдан кетмади. Мен бу судьяни шахсан танимасдим, ҳатто иш фаолиятим давомида у билан дуч келмаганман. Аммо унинг адолатли судья эканлиги ҳақида кўп эшитганман. Мени энг кўп ўйлантирган ҳолат эса бошқа нарса бўлди. Аҳолиси нисбатан кам, иш ҳажми ҳам катта шаҳарлардагидек бўлмаган Томди туманидаги судья ҳам дам олиш куни — шанба куни уйида ўтириб, дам ололмай, ишга боришга мажбур бўлган экан. Агар Томди туманидаги судья дам олиш куни ишхонага бориб ишлашга мажбур бўлса, вилоят марказларида ёки Тошкент шаҳрида, ишнинг «ўчоғи»да фаолият юритаётган судьяларнинг юкламасини тасаввур қилиш қийин эмас.Судьялар ҳафта давомида кўриб чиққан ишлари бўйича ҳали ёзиб, тайёрлашга улгурмаган ҳукм, қарор ва ажримларни тайёрлаш учун дам олиш кунлари ҳам ишхонага бориб ишлашларига тўғри келади. Бу оддий иш юкламаси эмас. Судьянинг иши нафақат катта масъулиятни, балки доимий руҳий босим, диққат-эътибор ва интеллектуал меҳнатни талаб қилади. Шунинг учун давлатимизда бу масалага масъул идоралар судьялар сонини кўпайтириш, улардаги иш юкламасини камайтириш ва меҳнат шароитларини яхшилаш масаласини тезлаштириши керак, деб ҳисоблайман.Акс ҳолда, судьяларнинг саломатлигига зарар етиши билан бирга, нисбатан юқори маошга қарамасдан, бу касбдан воз кечишни истайдиганлар ҳам кўпайиши мумкин. Бу муаммо, аслида, ҳозирнинг ўзидаёқ ўзини кўрсатиб турибди. Чунки Навоийда мен билан бир неча йил бирга ишлаган судьялардан бири инсультни бошидан ўтказди. Самарқандда обрў-эътибор қозонган, танилган судьялардан бири эса судьялик фаолиятини давом эттиришни истамади. Албатта, бир инсоннинг фожиали ўлими сабабини аниқ далилларсиз иш юкламаси билан боғлаш тўғри эмас. Аммо бундай воқеалар тизимдаги мавжуд муаммолар ҳақида жиддий ўйлаб кўриш учун сабаб бўлиши керак. Адвокат Шерали Тошев

  • 16 авг.4 7863914

    РАСМИЙ МУНОСАБАТ   Ўзбекистон Республикаси Олий суди жиноят ишлари бўйича Томди туман суди раиси Азиза Мирзаеванинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари, фарзандлари, яқинлари ва ҳамкасбларига яна бир бор чуқур ҳамдардлик билдиради. Инсон ҳаёти билан боғлиқ бундай йўқотиш, аввало, марҳуманинг оиласи ва яқинлари учун оғир мусибатдир. Шу боис бугунги кунда унинг хотирасига ҳурмат ва яқинларининг қайғусига эҳтиром билан муносабатда бўлиш барчамиздан алоҳида масъулият талаб этади.   Шу билан бирга, айрим ижтимоий тармоқлар ва ахборот манбаларида марҳума судья гўё дам олиш куни Олий суд раҳбарияти томонидан ўтказилиши белгиланган мажлисда иштирок этиш учун Зарафшон шаҳридан Томди туманига йўлга чиққани, туман ва шаҳар судлари раисларига эса ушбу мажлисда хизмат жойларидан видеоконференцалоқа орқали иштирок этиш топшириғи берилгани ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.   Мазкур маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди.   2026 йил 15 август куни Олий суд томонидан ҳеч қандай мажлис белгиланмаган ва ўтказилмаган. Шунингдек, уларнинг дам олиш куни хизмат жойига келишини талаб қилувчи ҳеч қандай топшириқ берилмаган. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари ва бошқа ҳолатларига ҳуқуқий баҳо ваколатли органлар томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда берилади. Текширув якунланмасдан туриб марҳуманинг қаерга ва қандай мақсадда йўл олгани ёки ҳодиса сабаблари ҳақидаги тахминларни тасдиқланган факт сифатида тарқатиш ўринсиздир.   Олий суд оммавий ахборот воситалари, блогерлар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини марҳуманинг хотирасига ва унинг яқинлари қайғусига ҳурмат билан муносабатда бўлишга, фожиани ахборот манипуляцияси ёки шов-шув воситасига айлантирмасликка, текширилмаган маълумот ва асоссиз тахминларни тарқатмасликка чақиради. Олий суд

  • 15 авг.5 2306058

    Судья Азиза Мирзаева мажлисга кетаётганида ҳалокатга учраган Бугун ЖИБ Навоий вилояти Томди тумани суди раиси Азиза Мирзаеванинг Зарафшондан Томдига кетаётганида руль бошқарувини йўқотиб, фожиали ҳалок бўлгани хабар қилинди. Билишимизча, дам олиш куни бўлишига қарамай Олий суд раҳбарияти бутун судлов тизими учун мажлис ўтказган. Раҳбарият топшириғига кўра, шаҳар ва туман судлари раҳбарлари ўз кабинетларидан ВКС орқали иштирок этиши лозим эди. Фожиадан фожиа ясаш ниятим йўқ, аммо дам олиш кунлари ўзи нега машварат ўтказилиши керак? Ҳойнаҳой, марҳума судья мажлисга шошгандир, ҳушёрликни йўқотгандир, буёғи тақдирнинг иши. Аммо Адвокат Абдумалик Абдуллаев ёзганидек, Зарафшонда яшовчи судья аёлга ораси қарийб 50 км бўлган Томди тумани судига раҳбарлик маъсулияти нега юкланган? Нега унга хизмат уйи берилмаган? Боз устига, ёлғиз боши билан икки гўдакни тарбиялаётган экан. Эссиз… Ҳеч ким бирор ишни ёмон ният билан бошламайди, аммо қонун-қоидаларга амал қилмаганлар кўп ҳолларда қоқилишади. Олий суд раҳбарияти, Судьялар Олий кенгаши меҳнат муҳофазаси, судьяларнинг ҳаёти ва хавфсизлиги масаласи ҳақида жиддий ўйлаши керак. Абдурахмон Ташанов

  • 15 авг.5 008338

    Ниҳоят Юнусобод тумани, “Адолат” маҳалласи ҳудудидаги 2,6 гектар ер майдонида “Жамоатчилик экобоғи”ни ташкил этиш ишлари бошланди. Бундан жудаям мамнунман. Ушбу ер туманнинг собиқ ҳокими томонидан сотиб юборилган эди. Маслакдошлар билан бу курашни бошлаган пайтимиз ғалаба қозинишимизга ишонмаган эдим. Бу ишга бош бўлаётган, оғир ишни қилаётган барчага ташаккур айтаман.

  • 15 авг.5 4344131

    Миграция агентлиги собиқ ходими Азиз Тоштемиров томонидан эълон қилинаётган маълумотлар амалдаги бошқарув тизимининг асл юзи ва давлат идораларида илдиз отган оммавий исрофгарчиликни юзага чиқараётгандек. Даъво қилинаётган рақамларга кўра, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ходимлари ва раҳбарларининг маош ҳамда қўшимча харажатлари тасаввур қилиб бўлмас даражага етган. Бунга агентлик раҳбари Беҳзод Мусаевга тегишли экани айтилаётган дабдабали ҳаёт тарзи, шахсий бизнеслар ва ходимларга юкланаётган асоссиз талаблар қўшилса, айрим амалдорлар халқ пулини қанчалик беминнат деб билиши янада ойдинлашади. Бугун Ўзбекистон ташқи қарзи 90 миллиард долларга яқинлашмоқда. Биз аллақачон дунёда ташқи қарзи энг тез ўсиб бораётган давлатлардан биримиз. Ачинарлиси, бу қарзларнинг маълум бир қисми узоқ муддатли иқтисодий қиймат яратмайдиган жорий эҳтиёжлар ва бюджет камомадини ёпишга ишлатилмоқда. Яъни, бир томонда бюджет етишмовчилиги баҳона қилиниб, ҳатто туғилган чақалоқлар учун бериладиган суюнчи пуллари кесиляпти, ижтимоий имтиёзлар қисқартирилиб, энергетика тарифлари узлуксиз оширилмоқда, аммо иккинчи томонда бундай асоссиз харажатлар... Ҳукумат ва унинг тизимидаги бу қадар катта исрофгарчиликларни тўхтатиш учун зудлик билан шаффоф ва муросасиз тафтиш ўтказилиши керак. Бизни Ҳукуматни ишларига тушунмайсан. Бир қарасанг, халқни фикри билан ҳисоблашаётган, норозилик уйғотган масалаларни ўрганаётган бўлади…

  • 15 авг.5 89930243

    Президент Шавкат Мирзиёев: “Суд тизими ислоҳотлари биринчи даражада туради! Албатта, кўп нарсалар қилдик ва қиляпмиз ҳам, лекин одамлар суддан розими деган савол кўндаланг турибди”.

  • 15 авг.4 9041020

    Bar Gisouyat Ey Jan Эй жоним, сочларингни камроқ тара, Чунки сенинг жингалак зулфларинг орасида менинг қалбимнинг уйи бор.

  • 14 авг.5 0468

    без подписи

  • 14 авг.5 1542311

    Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 14 августдаги қарори билан судьялик лавозимларига тайинловлардан кейин мамлакатимизда аёл судьялар сони яна 5 нафарга кўпайди. Шунингдек 1 нафар аёл судья ўн йиллик муддатга тайинланди. Холмўмин тоғам газини босаяпти лекин бу масалада. 2030 йилга бориб, Президентимиз белгилаб берган маррага етиб олсак бўлгани!

  • 14 авг.5 19819

    без подписи

  • 14 авг.5 24919

    без подписи

  • 14 авг.4 6633520

    Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқовнинг қабулини такрор-такрор сўраганимизнинг сабаби нима эди? Биринчиси, яъни, пойтахтда ўзи ўсиб чиқадиган миллионлаб кўчатларни асраб қолиш масаласида ҳафта бошидан масъуллар билан ҳаракатни қўлдан келгунча бошлаб олдик. Иккинчи масала эса Юнусобод тумани, “Адолат” маҳалласи ҳудудида яшил ҳудуд ташкил этиш масаласи эди. Бу аукционда сотиб юборилган ер майдонини қурувчидан катта қийинчиликлар билан қайтариб олган эдик. Кеча бу муаммонинг ечимига ҳам тамал тоши қўйилди. Ҳудуддаги 2,6 гектар ер майдонида “Жамоатчилик экобоғи”ни ташкил этиш бўйича лойиҳа туман ҳокими А.Саидалиев томонидан ҳамюртларимизга намойиш этилди, амалий ишлар бошлаб юборилди. Ишлар шу зайлда давом этадиган бўлса, биз ҳокимларни дарахт ва яшил ҳудудларга қарши бўлган раҳбарлар сифатида эмас, балки муаммони ижобий ҳал этишга ҳаракат қилаётган юртсевар раҳбарлар сифатида кўра бошлаймиз.