Юрист блогер /расмий канал
СтатистикаҲуқуқий ва бошқа долзарб мавзуларда гаплашамиз. Реклама учун 👉 @reklama_yu_b_uz БЕПУЛ МАСЛАҲАТ 👉 @yuristdan_javob_bot
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 6
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Право
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 12 175
- 1/48двое суток
- 13 952
- 1/72трое суток
- 15 048
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
❗️БОҚУВЧИСИ БЎЛМАГАН КЎП БОЛАЛИ ОИЛАЛАР ЕР СОЛИҒИ ТЎЛАМАЙДИ. ✅ Ота ва онадан бири ёки ота-онанинг хар иккиси вафот этган кўп болали оилалар солиқ солишда боқувчисини йўқотган кўп болали оилалар хисобланади. 📄 Манашундай оилалар Солиқ кодексининг 436-моддасига асосан ер солиғи тўлаши шарт бўлмаган оилалар тоифасига киради. ✅ Бу имтиёздан фойдаланиш учун манфаатдор шахс бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туман ёки шаҳар бўлимига мурожаат қилиб, улар томонидан боқувчисини йўқотганлик бўйича бериладиган тегишли маълумотномасини талаб қилиб олиши керак бўлади ва олинган маълумотнома асосида юқоридаги имтиёздан фойдаланиши мумкин. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
🎓 GRANT IMTIHONI — TOSHKENT METROPOLITAN UNIVERSITY Eng yuqori natija ko‘rsatgan 100 nafar abituriyent grant bilan taqdirlanadi! 🏆 🎁 100% lik grantlar mavjud — natijangiz qanchalik yuqori bo‘lsa, grant miqdori shunchalik katta bo‘ladi. 📝 Imtihon fanlari: ingliz tili + matematika 📅 Sana: 21-avgust ⏰ Vaqt: 11:00 (kelish — 10:30) ⏳ Ro‘yxatdan o‘tish: 20-avgustgacha 📍 Manzil: Usta shirin ko'chasi, Toshkent 📚 Yo‘nalishlar: • Yurisprudensiya • Kompyuter injiniringi • Xalqaro biznes • Buxgalteriya va moliya • Iqtisodiyot • Menejment • Marketing • Ingliz filologiyasi • Maktabgacha va boshlang‘ich ta’lim ✅ Grant barcha yo‘nalishlar uchun amal qiladi. 🆓 Imtihon bepul. ℹ️ Ishtirok etish hech qanday majburiyat yuklamaydi. 📲 Ro‘yxatdan o‘tish: @tmuqabulbot 💬 Savollar: @tmunibot ☎️ +998712000123
❗️МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИДА ҲОДИМЛАРГА НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШ КУНИ БЕРИЛАДИ? 📃Президентнинг 24.12.2025-йилдаги ПФ-257-сон фармонига асосан мустақиллик байрами муносабати билан, ✅ Хафтада 5 кун ишловчи ҳодимлар: 29-август – (шанба) дам олиш куни; 30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентябрь – (сешанба) байрам куни. ✅ Хафтада 6 кун ишловчилар эса: 30-август – (якшанба) дам олиш куни; 31-август – (душанба) қўшимча дам олиш куни; 1-сентябрь – (сешанба) байрам кунлари дам олишади. ✏️ Лекин ҳали мустақиллик байрамига анча кун бор а? Шунинг учун эркинликка берилмасдан унгача сабр билан ишлаб туриш керак. Биринчи ЗУМ йиғилишидан иккинчига, иккинчисидан тўртинчисига, қолаверса ярим кечаси 22:00 да бошланадиган зумларда хам қатнашиб туриш керак. Йиғилишбозликка бархам берилди дейилгандан бери бизда манашунақа ЗУМ орқали бўладиган йиғилишлар авж олганку ҳозир. Гўёки ЗУМдаги йиғилиш йиғилишмасдек... Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️КЎПЧИЛИК ХАЗЛ ДЕБ ЎЙЛАГАН ҚОНУН 7 АВГУСТДАН КУЧГА КИРДИ 📃 2026 йил 7 август санасидан “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг 06.08.2025 йилдаги ЎРҚ-1079-сон қонуни расман кучга кирди. ❗️Қонунга кўра, эндиликда Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва кўпайтириладиган ҳайвонлар қуйидаги муддатларда идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак: ➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. ⚡️Қолаверса, сақлаш ва кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. ➖Шунингдек, Ўзбекистонда сақланадиган ёки кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади. ✏️ Хааа, бу кунларни кўролмай қанча-қанча хужжатсиз моллар ўлиб кетдия...сен қайси молни хўнажинисан деган саволга хужжати йўқ молнинг боласи нима деб жавоб берар экан а Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ (ЗАГРАНПАСПОРТ) ОЛИШ УЧУН ҚАНЧА ТЎЛОВ ҚИЛИНАДИ ? 📄 Ўзбекистон Республикасининг 06.01.2020 йилдаги ЎРҚ-600-сон қонунига асосан, ➖ Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш учун биометрик паспортини берганлик учун, — БҲМ (Ҳозирги кунда 412 000 сўм)нинг 1 баравари; ➖ Ўзбекистон Республикасининг ўн олти ёшга тўлмаган фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт берганлик учун, — БҲМнинг 80 фоизи (Бўлади 329 600 сўм); ➖ Республикамиз ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахсга, шу жумладан ўн олти ёшга тўлмаган шахсга хорижга чиқиш учун ҳаракатланиш ҳужжатини берганлик учун, — БҲМнинг 1 баравари (412 000 сўм) миқдорида давлат божи ундирилади. ❗️САВОЛЛАР УЧУН👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
⚖️ Yurist, prokuror yoki advokat bo‘lish orzuyingizmi? Unday bo‘lsa, yangilikni kutib oling!👇 🎓 Xalqaro Nordik universitetida YURISPRUDENSIYA yo‘nalishiga qabul rasman ochildi! Bu universitetda o‘qishingiz uchun asosiy 2 ta sabab: ✅ DTM natijangizgiz bilan qabul qilinasiz. 🗺 Nafaqat mahalliy, xalqaro darajadagi mutaxassis bo‘lasiz. ❗️Imkoniyatni qo‘ldan boy bermang — pastdagi havola orqali o‘ting. 📌 Hoziroq ariza topshiring. 📩 Qabul davom etmoqda. Joyingizni hoziroq band qiling! 🌐 Ro‘yxatdan o‘tish 📞 +998555084400
❗️НИКОҲИДАН АЖРАЛГАН АЁЛ ҚИЗЛИК ФАМИЛИЯСИГА ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ҚАЙТИШИ МУМКИН ? ⚡️САВОЛ: Биз яқинда турмуш ўртоғим билан суд тартибида ажралишамиз. Мен турмушга чиқаётганимда турмуш ўртоғимнинг фамилиясига ўтган эдим. Саволим шуки, мен энди ўзимни қизлик фамилиямга қандай тартибда қайтишим мумкин ? ⚡️ЖАВОБ: Оила кодексининг 46-моддасига асосан, ➖ Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкинлиги белгиланган. ✏️ Демак, Сиз турмуш қураётган вақтингизда фамилиянгизни турмуш ўртоғингизни фамилиясига ўзгартирган бўлсангиз, энди никоҳдан ажратилаётган вақтингизда ўз қизлик фамилиянгизга қайтишингиз ёки ҳозирги фамилиянгизда қолишингиз мумкин бўлади. Қонуний никоҳ бекор қилинганидан кейин қайси фамилияда бўлиш ўзингизни хоҳишингизга кўра никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётган пайда суд томонидан ҳал этилади Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
❗️ШАХСГА ДОИР МАЪЛУМОТЛАРГА СУНЪИЙ ИНТЕЛЕКТ ОРҚАЛИ НОҚОНУНИЙ ИШЛОВ БЕРГАН ШАХСЛАР ЖАЗОЛАНАДИ 📄 Ўзбекистон Республикасининг 21.01.2026 йил кунги ЎРҚ-1115-сон Қонуни билан қонун ҳужжатларига киритилган қўшимчага кўра, ⚡️Сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш, уларни ОАВлар, телекоммуникация тармоқлари ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш: ➖ маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этиш қуролларини мусодара қилиб, БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача (41 200 000 сўмгача) жарима солишга сабаб бўлади. Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Humans ишида учинчи шахслар жалб қилинди: кейинги судда нималар кўриб чиқилади? Миробод туманлараро судида кўрилаётган Humans ишида суд Humans Lab ва Humans Trading компанияларини ишга учинчи шахс сифатида жалб қилиш ҳақида ажрим чиқарди. Даъвогар томонининг маълум қилишича, улар Humans App дастурий маҳсулотидан Ўзбекистонда қайси компаниялар фойдаланаётганини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Патент идорасига мурожаат қилган. Олинган жавобда Humans Lab ҳамда Humans Trading компанияларининг мазкур дастурий маҳсулот билан алоқадорлиги қайд этилган. Шундан сўнг даъвогар мазкур компанияларни ишга жалб қилиш ҳақида илтимоснома киритган ва суд уни қаноатлантирган. Фуқаролик ишининг кейинги босқичида Humans Lab ва Humans Trading компанияларининг Humans App’дан қайси ҳуқуқий асосда фойдаланаётгани, дастурий маҳсулотга нисбатан эгалик ҳуқуқига эгами ёки ундан бошқа ҳуқуқий асосларда фойдаланяптими, шу каби масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
👀 Во ажжаааб... Таърифлашга ожиздир тилим Кўп ўйласам оғрийди дилим Қайда қолди қонун китоблар Қайга кетти ҳуқуқий билим Фақат ожиз қаламим маним Шармандадан аламим маним Шармандали маҳалла эмиш Чанг ёпишса уятли дермиш Еттиликни эпласа бўлар Ижросига ҳокимят келмуш Яхшиямки чинозда эмас Экилмаган чаманим маним Яхшиямки маҳаллам бошқа Бошқа жойда ватаним маним ✏️ Тошкент вилояти Чиноз тумани масъуллари риволанишнинг ғайритабиий усулини топган кўринади. Ишқилиб бу тажриба биз томонларгача етиб кепқомасин. Одамлар қандай шоир бўларкан дердим. Манабундай қарорлар одамни шоир қвораркан. Юқоридаги ўхшаб-ўхшамаган шеър хам каминани қаламига мансуб ва видеодаги ҳолатга шахсий қарашларимни ифодалайди. Шеърга заказ чиқса айтораслар, бир қатори ўттиз мингдан)) 👉 @Yurist_Blogerr
⚡️ ДИҚҚАТ ❗️ПАСПОРТИНГИЗНИ АМАЛ ҚИЛИШ МУДДАТИГА ҚАРАБ ҚЎЙИНГ! ✔️ Муддати ўтган паспортни 1 ой ичида алмаштирмаганлар жарима тўлайди 📄 ПФ-4262-сон Президент Фармонига илова қилиб келтирилган "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг биометрик паспорти тўғрисида"ги низомнинг 11-бандига кўра, ➖ фуқаро паспортининг амал қилиш муддати тугагандан сўнг ёки фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили ва миллати ўзгарганда паспортини 1 ой муддатда ID-картага алмаштириши лозим. ✔️Фуқаро амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли алмаштирилиши лозим бўлган паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта билан яшаши МЖтКнинг 223-моддасига биноан маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. ‼️ Бундай ҳуқуқбузарлик учун ушбу 223-модда бўйича БҲМнинг иккидан бир қисми миқдорида жарима қўлланилади. ✏️ Эслатма: Юқоридаги нормалардан хулоса қилинадиган бўлса фуқаро ўз паспортини муддати тугаган кунни эртасидан бошлаб, - энди жарима тўлар эканманда деган ҳаёлга бормаслиги керак! Чунки ПФ-4262-сон фармоннинг 11-банди фуқаронинг паспорт муддати тугагандан кейин унга паспортини ихтиёрий алмаштириш учун яна бир ой вақт бермоқда. Бу дегани, паспортни муддати тугаб бўлди, лекин ўша тугаган санадан бошлаб яна бир ой давомида унга жарима қўлланилиши мумкин эмас. Агар паспортни амал қилиш муддати тугади ва орадан яна бир ой вақт ўтиб хам бўлди. Ана ундан кейин ўз вақтида паспортини алмаштирмаганлик сабаби билан фуқароларга жарима қўлланилиши мумкин. Бепул савол-жавоб 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr
❗️ЁШЛАРГА ИМТИЁЗЛИ КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ 📄 Президентнинг 01.06.2026 йил кунги ПҚ–210-сонли қарорига кўра, ➖ Қарорга кўра, АТ “Алоқабанк” томонидан “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 31 ёшга тўлмаганларга асосий қарздан 1 йилгача, фоиз тўловларидан 3 ойгача имтиёзли давр билан 7 йилгача муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади: ✅ Суғурта ёки 3-шахс кафиллиги асосида 100 млн сўмгача имтиёзли микроқарзлар қуйидаги лойиҳалар бўйича ажратилади: ➖ ёшларнинг хорижий тил ва рақамли технологияларни ўрганиши ҳамда замонавий касб-ҳунарни эгаллаши бўйича ўқиш харажатларини молиялаштириш учун – 20 млн сўмгача; ➖ замонавий касблар, шу жумладан, ижтимоий тармоқлар маркетинги, мобилография, фрилансерлик, интернет (онлайн) дўконлар ташкил этиш ва ўзини ўзи банд қилиш фаолият турига мос лойиҳалар учун – 50 млн сўмгача; ➖ касаначилик, тўқимачилик маҳсулотларини тайёрлаш, тикувчилик ва бошқа маҳсулотларни иккиламчи қайта ишлаш ва (ёки) сотиш, улардан янги маҳсулотлар тайёрлаш лойиҳалари учун – 50 млн сўмгача; ➖ новвойчилик ва ширинликлар тайёрлаш ҳамда сотиш лойиҳаларга – 100 млн сўмгача. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
Humans Super App’ини бошқа шахсларга ўтказишга вақтинчалик чеклов қўйиш сўралди Humans компаниясига оид суд ишида даъвогар томони Super App дастурий таъминотини суд қарори чиққунга қадар сотиш, бошқа шахсларга ўтказиш ёки йўқ қилишга чеклов қўйишни сўради. Уларнинг таъкидлашича, гап иловани ишдан тўхтатиш ҳақида кетмаяпти. Даъвогарлар фикрича, ушбу чора фақат баҳс объектини сақлаб қолишга қаратилган. Агар кейинчалик суд инвестор талабларини қаноатлантирса, дастурий таъминот учинчи шахсларга ўтказиб юборилмаган бўлиши керак. Шу муносабат билан Apple, Google, Amazon, GitHub, GitLab ва бошқа қатор халқаро булутли сервисларга Ўзбекистон суди чиқарган ажримни ижро этиш юзасидан мурожаат қилингани ҳам маълум қилинди. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ТУНГИ ВАҚТДА ШОВҚИН КЎТАРГАН ШАХСЛАРГА ҚАНДАЙ ЖАВОБГАРЛИК БОР ? 📄 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 192-моддасига асосан, ➖ тунги вақтда — соат 23.00 дан 06.00 гача — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми, мансабдор шахсларга эса — учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ РАСМАН: ⚡️УЙ-ЖОЙ СУБСИДИЯСИ ОЧИЛМОҚДА ✅ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фойдаланилмай қолган ипотека субсидиялари ҳисобидан қўшимча аризалар қабул қилинишини эълон қилди. ➖ Қабул 27 июль куни соат 15:00 да бошланади. ✅ Aризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали борган ҳолда ёки Ягона портал (my.gov.uz) орқали масофадан туриб топшириш мумкин. ❗️Асосий талаб! ➖ Субсидия орқали уй-жой оламан деган талабгорларнинг ўртача ойлик даромади: ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — меҳнатга ҳақ тўлаш енг кам миқдорининг 2,7 бараваридан 8 бараваригача; ✅ Тошкент шаҳрида — 2,7 бараваридан 9,2 бараваригача бўлиши керак. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ҲИМОЯ ОРДЕРИ ҚАНЧА МУДДАТГА БЕРИЛАДИ ⚡️САВОЛ: Тазйиққа учраган хотин-қизлар учун ҳимоя ордери қанча муддатга берилади ? ⚡️ЖАВОБ: Вазирлар Маҳкамасининг 04.01.2020 йилдаги 3-сон қарори билан тасдиқланган “Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар ва болаларга ҳимоя ордерини бериш, ижросини таъминлаш ва мониторинг олиб бориш тўғрисида”ги низомда, ҳимоя ордери ўттиз кун муддатгача берилади ва ушбу ордер расмийлаштирилган пайтдан эътиборан кучга киради деб белгиланган Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ЯНГИ ҚАРОР ⚡️ Энди фуқаролар мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон тартибда мурожаат юборишлари мумкин 📄 Ҳукуматнинг 16.07.2026 йил кунги 389-сон қарори билан Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарорига қўшимча киритилди. ➖ Киритилган қўшимчаларга кўра, “Жисмоний шахслар томонидан мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун электрон мурожаат юбориш бўйича давлат хизматини кўрсатиш”нинг маъмурий рeгламeнти тасдиқланди. ✅ Регламентга кўра, жисмоний шахслар томонидан мол‑мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзларидан фойдаланиш учун: 1) электрон солиқ хизматлари портали; 2) ЯИДХП (my.gov.uz) орқали электрон ариза юборилиши мумкин. ✅ Юборилган маълумотлар солиқ органининг масъул ходими томонидан 2 иш кунида кўриб чиқилиб, солиқ имтиёзини қўллаш ёки асослар етарли бўлмаган тақдирда уни рад этиш тўғрисида хулоса расмийлаштиради. ✏️ Нима ўзгарди? Бунга қадар мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган мулк эгаси ўзини имтиёзли тоифадаги шахс эканлигини хамда имтиёз қўлланилиши керак бўлган жойнинг мулкдори эканлигини тасдиқловчи хужжатларини шахсан ўзи солиқ органига олиб бориб ариза ёзиши керак эди. У фуқаро соғми, касалми, ўзи юра оладими йўқми, фарқи йўқ, барибир шахсан бориши талаб этилар эди. Энди эса улар учун бироз енгиллик яратилибди ва энди улар масофадан туриб ариза юборишлари мумкин. ✏️ Бу ўзгариш хам яхши бўлибди-ю шуни бира-тўла проактив шаклга ўтказиб, имтиёз автоматик равишда қўлланиладиган қилинса янаям яхши бўларди назаримда.. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ФУҚАРОЛАРНИНГ ТЕЛЕФОН СЎЗЛАШУВЛАРИ ВА БОШҚА ЁЗИШМАЛАРИ СИР САҚЛАНИШИ КАФОЛАТЛАНГАН 📄 Конституциянинг 31-моддасига кўра, ➖ ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. ✅ Ҳар ким ёзишмалари, телефон орқали сўзлашувлари, почта, электрон ва бошқа хабарлари сир сақланиши ҳуқуқига эга. Ушбу ҳуқуқнинг чекланишига фақат қонунга мувофиқ ва суднинг қарорига асосан йўл қўйилади. ✅ Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга. ✏️ Нима учун "Кафолатланган" деган сўзни ишлатяпмиз. Чунки бундай норма Конституцияда белгиланган. Конституция эса нормативлик ҳусусиятига кўра хар қандай қонун хужжатидан ва ҳар қандай шахс томонидан қабул қилинган норматив ҳуқуқий хужжатдан устун туради. Шундай экан, биз Конституцияда белгиланган нормаларни кафолат деб атасак бўлади Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️АЛИМЕНТНИ КАМАЙТИРСА БЎЛАДИМИ ? ⚡️САВОЛ: Қонунчиликда алимент камайтирилиши мумкинлиги бўйича норма борми, яъни суд томонидан белгиланган алиментни камайтирса хам бўладими ? ⚡️ЖАВОБ: Оила кодексининг 99-моддасида оиладаги алимент олувчи болалар сонидан келиб чиқиб алимент тўловларининг миқдорлари белгиланган бўлиб, ушбу моддада белгиланган миқдорлар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкинлиги кўрсатилган. Шунингдек, ушбу модданинг 2-қисмида ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчилик билан белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (336 000 сўм)дан кам бўлмаслиги кераклиги белгиланган. ✏️ Демак, суднинг ижро хужжати асосида белгиланган алимент миқдорини қарши томоннинг судга қилган даъвоси орқали камайтириш мумкин, фақат камайтирилган миқдор белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизи (336 000 сўм)дан кам бўлиши мумкин эмас. Юристларга савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш👇 @Yurist_Blogerr
❗️ИПОТЕКА БАНК АЙРИМ ФУҚАРОЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛЯПТИМИ ➖Биздаги мавжуд маълумотларга қараганда айрим банклар, хусусан Ипотека банк томонидан ўз иловалари орқали фуқароларнинг аризаларини очиқ қолдириш йўли билан уларни назорат қилаётган бўлиши мумкин. ✏️ Гап шундаки, агар сиз қайсидир банкка кредит олиш учун мурожаат қилсангиз ва ўша банк томонидан аризангиз қабул қилиниб сизга кредит ажратилса ёки ажратиш рад қилинса, ҳар икки ҳолатда хам аризангиз жараёндаги ариза бўлиб қолмаслиги керак. Агар аризангиз жараёнда қолиб кетса, Сизга бошқа банклар томонидан кредит ажратиш автоматик равишда рад этилади. Чунки бошқа банкда жараёнда қолиб кетган фаол аризангиз бўлса ҳозирги кундаги банклардаги тартиб бўйича сизга иккинчи банкдан кредит ажратилмайди. ➖ Энди назорат қилиш нима учун керак. Биздаги маълумотга қараганда фуқаро Ипотека банкидан кредит олган ва эхтиёжидан келиб чиқиб яна кредит олиш учун ушбу банкнинг иловаси орқали ариза қолдирган. Кейинги қолдирган аризаларидан бири эса банк томонидан жараёнда қолдирилган. Фуқаро бу ҳолатни бартараф қилиш учун, яъни очиқ қолган аризани ўчириб ташлашни илтимос қилиб мазкур банкка ишонч рақами орқали 10 мартадан ортиқ мурожаат қилган ва бир-неча марта ариза хам қолдирган, бироқ банк томонидан унинг очиқ қолган аризаси бугунги кунга қадар ўчириб ташланмаётган экан. Фуқаронинг шахсий ва мантиқан хам тўғри бўлиши мумкин бўлган сўзларига қараганда, мазкур банк унинг бошқа банклардан хам кредит олмаслиги учун унинг очиқ қолган аризасини ўчириб ташламаётган бўлиши мумкин. ✏️ Менимча яхши тактика, олсанг мендан оласан бўлмаса қуруқ қоласан! Савол юбориш 👇 @yuristdan_javob_bot Каналга уланиш 👇 @Yurist_Blogerr