Axborotuz
СтатистикаИнтернетнинг ўзбек ахборотидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси. Алоқа: @Axborotuz_adminbot
- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 11
- Всего постов
- 35
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 758
- 1/48двое суток
- 868
- 1/72трое суток
- 936
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий қонун имзоланди. Администрация Президент фаолияти ва Конституциявий ваколатларини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминловчи ягона конституциявий институт ҳисобланса-да, давлат органлари билан муносабатларда унинг фаолиятини қонун билан тартибга солиш бўйича ҳуқуқий бўшлиқ мавжуд эди. Эндиликда янги қонун билан ушбу масалалар тартибга солинди. Президентнинг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини ташкил этишда Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасидаги фаолияти қонун билан тартибга солиниши Президентлик институтининг ҳуқуқий асосларини кучайтиради. Халқаро амалиётда Президент фаолиятини таъминловчи институтнинг ҳуқуқий мақоми қонун даражасида белгиланиши Президентлик бошқарувининг институционал стандарти ҳисобланади. Қонун 4 та боб ва 34 та моддадан иборат бўлиб, Администрациянинг амалдаги ваколатлари доирасида Президент фаолиятини таъминлашнинг конституциявий механизмлари қонунда ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштирилди. Хусусан: – Администрация Ўзбекистон Республикаси Президентининг ваколатлари амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий, таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органи сифатида белгиланди; – Администрацияни Президент шакллантиради, Президент белгилаган асосий йўналишларда фаолият юритади, Президентга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади. Администрациянинг асосий вазифалари белгиланди: – Ўзбекистон Республикаси Президентининг конституциявий ваколатларини амалга оширилишини ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий таъминлаш; – Президентнинг фармон, қарор ва фармойишлари лойиҳаларини ҳамда топшириқларини тайёрлаш, уларнинг ижросини ташкил этиш, назоратини олиб бориш ҳамда уларни амалга оширишга кўмаклашиш; – Президентнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий ривожлантиришга оид янги ташаббусларини ишлаб чиқиш; – аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ ва тўғридан тўғри мулоқотларни ташкил этиш ва уларни қийнаётган масалаларга ечимларни ишлаб чиқиш; – қонунларни имзога ёки қайтаришга тайёрлаш; – Президентнинг Олий Мажлисга мурожаатномасини ташкил этиш; – Президентга бевосита бўйсунувчи (ҳисобдор) давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқалар. Шунингдек, қонунда Администрация раҳбарининг ҳуқуқий мақоми ва вазифалари, Администрациянинг мансабдор ва бошқарув шахсларини лавозимга тайинлаш ҳамда озод этишга оид нормалар белгиланган, Президент ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши фаолиятини ташкил этишнинг қонуний асослари яратилган. Администрация Президент фаолиятини ташкил этиш доирасида парламент, Ҳукумат, вазирлик ва идоралар, маҳаллий ҳокимликлар, суд ҳокимияти ва судялар ҳамжамияти органлари билан ҳамкорлик қилади. Администрация Президентга бевосита бўйсунувчи давлат органлари фаолиятини мувофиқлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва Президентга киритади. Администрация ходимлари учун уларга юклатилган вазифаларни бажаришда ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий ҳимоя чоралари назарда тутилмоқда. Президент Администрацияси тўғрисида Конституциявий қонуннинг қабул қилиниши Янги Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлаш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш, давлат органларини халққа хизмат қиладиган, очиқ ва ҳисобдор тизимга айлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни янги босқичга кўтаришга хизмат қилади. ✍️🌟@axborotuz
Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. ✍️🌟@axborotuz
Бизнес-омбудсман аралашуви билан тадбиркорнинг 1 миллиард 300 миллион сўмлик нореал қарздорлиги бекор қилинди Наманган вилоятида фаолият юритувчи “Н.В.” МЧЖ раҳбари Наманган шаҳар электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан тармоқдан узиб қўйиш билан таҳдид қилиниб, 1,3 миллиард сўм миқдорида асоссиз қарздорлик талаб қилинаётганидан норози бўлиб, Бизнес-омбудсманга мурожаат қилди. Ўрганишлар давомида электр таъминоти корхонаси биллинг тизимидаги техник хатолик сабабли МЧЖнинг ҳисоблагич кўрсаткичлари дастурга нотўғри киритилгани аниқланди. Бу эса ички тизимда тадбиркорнинг зиммасига сунъий равишда йирик миқдордаги қарздорлик юкланишига олиб келган. Бизнес-омбудсман томонидан Наманган шаҳар “Марказ” электр таъминоти корхонасига тегишли хулоса киритилди. Натижада, “Н.В.” МЧЖга нисбатан ҳисобланган 1 миллиард 300 миллион сўмлик нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, тўлиқ ҳисобдан чиқарилди. Тадбиркорликка қонунга хилоф равишда аралашиш ва тўсқинлик қилишга йўл қўйилмайди! ✍️🌟@axborotuz
Танишимнинг уйини(ерини) бир қисмини сотиб олдим. Лекин ҳужжат қила олмаяпман. Нима қилсам бўлади? ✍️🌟@axborotuz
Ипотека кредитини муддатидан олдин ёпиш ва юз миллионлаб сўм тежаш сири! Тасаввур қилинг: 400 млн сўм миқдорида, йиллик 17% ставка билан 10 йил муддатга ипотека кредити олдингиз. Ойлик тўлов тахминан 7 млн. сўмни ташкил қилади. Асосий қарзни муддатидан олдин қоплаш сизга қанчалик фойда келтиришини биласизми? Видеони кредитга дом олган танишларга юбориб қўямиз. ✍️🌟@axborotuz
Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар неча кун дам олади? Президент фармонига кўра, 31 август – душанба куни иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни деб белгиланган. Шунга мувофиқ, ҳафтасига 5 кун ишловчилар Мустақиллик байрамида кетма-кет тўрт кун (29 август – 1 сентябрь), 6 кун ишловчилар эса кетма-кет уч кун (30 август – 1 сентябрь) дам олади. 🟡 29 август, шанба – одатий иш ёки дам олиш куни 🟢 30 август, якшанба – одатий дам олиш куни 🟢 31 август, душанба – барча учун қўшимча дам олиш куни 🟢 1 сентябрь, сешанба – Мустақиллик байрами куни 2 сентябрь, чоршанба – барча учун одатий иш куни. ✍️🌟@axborotuz
❗️1 сентябрдан йўловчи автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлаши шарт бўлади 2026 йил 1 сентябрдан брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида йўлкира ҳақини тўлаш бўйича янги тартиб кучга киради. Янги тартибга кўра, йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт. Йўлкира ҳақи транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек, банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали тўланади. Агар йўловчи автобусга чиқиш вақтида йўлкира ҳақини тўламаса ёки имтиёзга эга эканини тасдиқламаса, у чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин. ✍️🌟@axborotuz
Айрим соҳа вакилларининг иш ташлаши тақиқланади Меҳнат кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, эндиликда фавқулодда ҳолат ёки фавқулодда вазиятлар пайтида, уруш ҳолатида, умумий сафарбарлик эълон қилинган даврда иш ташлаш тақиқланади. Жумладан, қуйидаги соҳалар ходимларининг иш ташлашда иштирок этиши тақиқланади: • Соғлиқни сақлаш ходимлари; • Давлат органлари ходимлари; • Ҳарбий хизматчилар; • Судялар ва суд ходимлари; • Энергетика ва сув таъминоти тизими ходимлари; • Алоқа тизими ходимлари. Бу чекловлар аҳоли саломатлиги, мамлакат хавфсизлиги ва муҳим давлат хизматларининг узлуксиз фаолиятини таъминлаш мақсадида белгиланган. Ҳуқуқларингизни билинг ва қонунчиликка риоя қилинг! ✍️🌟@axborotuz
👶🏻 Ўзбекистонда ўғил болалар кўпроқ туғилмоқда 🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонда 373 389 та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган. 📊 Шундан: ўғил болалар – 192,9 минг (51,7 %) қиз болалар – 180,5 минг (48,3 %) Шаҳар жойларда – 49,0 % қишлоқ жойларда – 51,0 % 📊 Мазкур даврда ҳар 1 000 нафар аҳолига 19,6 та туғилиш тўғри келган. ✍️🌟@axborotuz
Марказий Осиё: Қўшниларимизнинг ташқи қарзи қанча? (2025 йил якуни ҳолатига кўра) 🇰🇿 Қозоғистон — 181,8 млрд доллар (62,5%) 🇺🇿 Ўзбекистон — 89,6 млрд доллар (30,8%) 🇰🇬 Қирғизистон — 12,4 млрд доллар (4,3%) 🇹🇯 Тожикистон — 6,9 млрд доллар (2,4%) 🇹🇲Туркманистон — Статистикаси ёпиқ давлат. Ташқи қарз ҳақида одатда маълумот берилмайди. ✍️🌟@axborotuz
❗️ Энди банкдан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини ҳужжатсиз олиш мумкин! 📌 Адлия вазирлиги ташаббуси билан қабул қилинган идоравий ҳужжатга кўра, эндиликда банклардан 500 АҚШ долларигача нақд чет эл валютасини сотиб олишда паспорт, ID-карта ёки улар ўрнини босувчи бошқа ҳужжат талаб этилмайди. ✅ Мазкур идоравий ҳужжат (рўйхат рақами 2886-12, 2026 йил 8 май) жорий йил 9 августдан эътиборан кучга кирди. 🤑 Бунга қадар банклардан чет эл валютасини ҳужжатсиз сотиб олиш мумкин бўлган миқдор 100 АҚШ долларини ташкил қилар эди. ✍️🌟@axborotuz
Бугундан "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги Қонун кучга кирди. ✅ Қонунда қуйидагилар назарда тутилган: 1. Ўзбекистон ҳудудида жисмоний ёки юридик шахслар томонидан сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар идентификация қилиниши ҳамда рўйхатга олиниши керак. 2. Ҳайвонларни идентификация қилиш ва рўйхатга олишнинг қуйидаги муддатлари белгиланган: ➖ қорамол, кўй, эчки ва туялар – туғилганидан 14 кундан кейин; ➖ отлар – туғилганидан 4 ойдан кейин; ➖ чўчқалар туғилганидан – 1 ойдан кейин; ➖ итлар ва мушуклар – туғилганидан 3 ойдан кейин. Бунда ҳайвонлар кўрсатилган муддатлар тугаганидан кейин 1 ойдан кечиктирмай идентификация қилиниши ва рўйхатга олиниши керак. 3. Сақлаш ва (ёки) кўпайтириш мақсадида Ўзбекистонга олиб кириладиган ҳайвонлар олиб кирилган санадан эътиборан 21 кундан кечиктирмай идентификация қилиниши лозим. 4. Ўзбекистонда сақланадиган ва (ёки) кўпайтириладиган ҳайвонлар сўйилган (нобуд бўлган, ўлган, йўқ қилинган) ёки Ўзбекистон ҳудудидан ташқарига олиб чиқилган тақдирда 7 кунлик муддатда ҳисобдан чиқарилади. 5. Ваколатли давлат органининг вакили ҳайвон эгасининг мурожаатига асосан 5 иш куни ичида ҳайвонни идентификация қилиши ва рўйхатдан ўтказиши лозим. 🔗 Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин: https://lex.uz/ru/docs/7670550 ✍️🌟@axborotuz
Бугун “перевод” учун ариза қабул қилиш якунланади Талабалар ўқишни кўчириш бўйича онлайн аризаларини 5 август куни соат 23:59 гача юборишлари мумкин. Аризалар қуйидаги сайтлар орқали қабул қилинади: ▪️ transfer.edu.uz — бир давлат олийгоҳидан бошқа давлат олийгоҳига ёки бир олийгоҳ ичида ўқишни кўчириш учун; ▪️ my.uzbmb.uz/service/41 — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун. ✍️🌟@axborotuz
Тарихий кун: Ўзбекистоннинг Samarkand-2028 сунъий йўлдоши орбитага муваффақиятли чиқарилди Бугун, 5 август куни STAR. VISION компанияси томонидан Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан Samarkand-2028 ва Lampung-1 гиперспектрал сунъий йўлдоши учирилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистон тарихидаги энг йирик халқаро космик лойиҳалардан бири бўлиб, миллий космик дастур ривожида янги босқични бошлаб берди. ✍️🌟@axborotuz
Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизими такомиллаштирилади Президент Шавкат Мирзиёев давлат фуқаролик хизматчиларининг ойлик иш ҳақи тизими ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Маълум қилинишича, меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини тартибга солувчи ягона ҳуқуқий ҳужжат мавжуд эмас. Аксарият давлат органларида қўлланилаётган меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича 50 дан ортиқ алоҳида норматив ҳужжат амал қилмоқда. Шу боис, давлат фуқаролик хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлашнинг ягона, очиқ ва натижага асосланган тизимини жорий этиш таклиф қилинди. Янги тизим билан 54 минг нафар давлат хизматчисини қамраб олиш кўзда тутилган. Давлат органлари миллий, республика, ҳудудий ҳамда туман ва шаҳар даражаларига, ходимлар эса бажарадиган вазифаларига қараб маъмурий бошқарув, асосий ва қўллаб-қувватлаш гуруҳларига ажратилади. Халқаро тажриба асосида 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этиш таклиф қилинди. Ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўлови жорий этилади. Жумладан, малака даражаси, ходимнинг функционал вазифаларни бажариши, ижро ва меҳнат интизоми, ташаббускорлиги асосида баҳоланадиган самарадорлик кўрсаткичлари – KPI учун устама тўланади. Шунингдек, муҳим ва мураккаб вазифаларни бажарган, инновацион ёндашувларни жорий этган ҳамда юқори натижа кўрсатган ходимларга ҳисобот даври якунлари бўйича бонус тўловлари бериш назарда тутилмоқда. ✍️🌟@axborotuz
Бошпанасиз шахслар қўллаб-қувватланади “Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–288-сон, 03.08.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, ички ишлар органларининг Муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация қилиш марказлари Вақтинчалик бошпана ва ижтимоий тикланиш марказлари деб қайта номланади. ⛔️ Бошпанасиз шахсларни Ижтимоий марказларга суд қарори асосида жойлаштириш амалиёти бекор қилинади. 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб: 🤓 Ижтимоий марказларга бошпанасиз шахслар уларнинг розилиги билан жойлаштирилади; 🤓 Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар вақтинчалик бошпана ҳамда ушбу марказларга ажратилган маблағлар ҳисобидан озиқ-овқат ва шахсий гигиена воситалари билан таъминланади; 🤓 Ижтимоий марказларга жойлаштирилган шахслар индивидуал режаларга мувофиқ ижтимоий хизмат ва ёрдамлар билан қамраб олинади ва бошқалар. 💸 2026 йил 1 октябрдан Ижтимоий марказларга жойлаштирилган бошпанасиз шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилади ҳамда уларни касбга ўқитиш бўйича туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари орқали ваучерлар ажратилади. Бошпанасиз шахслар Ижтимоий марказларда бўлган даврида ушбу муассасага вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинади. Бошпанасиз шахсларни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ давлат божи, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади. ✍️🌟@axborotuz
❗️Пойтахтнинг 10 та туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви ўтказилади Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига биноан Бектемир, Миробод, Мирзо Улуғбек, Олмазор, Сергели, Учтепа, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Юнусобод ва Яшнобод туманлари ҳокимларига нисбатан хизмат текшируви олиб борилиши белгиланди. ✍️🌟@axborotuz
📊 Brifing: “O‘zkomnazorat” inspeksiyasining 2026-yil I yarim yillik faoliyati natijalari ✔️Hisobot davrida 124 ta nazorat tadbiri o‘tkazildi. Ularning 20 foizi davlat organlari va xo‘jalik yurituvchi subyektlarda, 80 foizi tadbirkorlik subyektlari faoliyatida tashkil etildi. Aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan 99 ta tashkilotga ko‘rsatma berildi, 59 nafar mansabdor shaxsga ma’muriy, 11 nafar mas’ul xodimga intizomiy choralar qo‘llanildi. 🔵213 ta axborot tizimi monitoringdan o‘tkazildi va 20 ta kamchilik bartaraf etildi. Shuningdek, 44 ta vazirlik va idoraning 411 ta axborot tizimi qonunchilik talablariga muvofiq ekspertizadan o‘tkazilishi nazorat qilindi. 🔵 Davlat organlarining rasmiy veb-saytlari orqali ko‘rsatilayotgan 422 ta elektron davlat xizmati va 337 ta qo‘shimcha elektron xizmat bo‘yicha aniqlangan 30 ta kamchilik bartaraf etildi. 🔵 Internet tarmog‘ida mualliflik va turdosh huquqlar buzilgani aniqlangan 225 ta veb-resurs yuzasidan choralar ko‘rildi. Shundan 31 tasidagi qonunbuzilishlar bartaraf etildi, 194 ta veb-resurs faoliyati cheklandi. 🔵 Hududlarda 93 ta sayyor qabul o‘tkazildi. Ularda 2 568 nafar fuqaro ishtirok etdi va 372 ta murojaat ko‘rib chiqildi. Murojaatlarning 91 foizi qanoatlantirildi. 🔵 Ommaviy axborot vositalarini davlat ro‘yxatidan o‘tkazish bo‘yicha 403 ta ariza ko‘rib chiqildi. Natijada 104 ta OAV davlat ro‘yxatidan o‘tkazildi. Shuningdek, 78 ta noshirlik va 244 ta matbaa korxonasi faoliyatini boshlaganligi to‘g‘risidagi xabarnomalar ko‘rib chiqildi. 🔵 OAVda taqiqlangan axborotlarni nazorat qilish yo‘nalishida 768 ta noqonuniy kontent aniqlandi. 77 ta subyektga 105 ta ko‘rsatma va taqdimnoma kiritildi. 🔵 "UZ" domenidagi veb-saytlar, ijtimoiy tarmoqlar va messenjerlarda aniqlangan 2 518 ta qonunbuzilish holati yuzasidan 37 ta ko‘rsatma yuborildi. 🔵 Bolalarni zararli axborotdan himoya qilish yo‘nalishida yosh tasnifi belgilarisiz joylashtirilgan 636 ta noqonuniy kontent yuzasidan tegishli choralar ko‘rildi. 🔵 Mobil aloqa xizmatlari sifatiga salbiy ta’sir ko‘rsatayotgan 971 ta noqonuniy radioelektron qurilma va repiter faoliyatiga chek qo‘yildi. 🔵 Turizm maskanlari, aeroportlar, temiryo‘l vokzallari, avtovokzallar va boshqa jamoat joylaridagi 2 mingdan ortiq Wi-Fi hududi monitoring qilinib, 126 ta kamchilik bartaraf etildi. 🔵 Pochta aloqasi yo‘nalishida aniqlangan 672 ta kamchilik yuzasidan ogohlantirishlar berildi. Shuningdek, 31 nafar mas’ul shaxsga nisbatan intizomiy choralar qo‘llanildi. ✍️🌟@axborotuz
Ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирлари ўринбосарлари тайинланди ➖ Нилуфар Аллабергенова Қорақалпоғистон Республикаси Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. ➖ Муқаддасхон Султонова Андижон вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Халқ демократик партияси Андижон вилояти кенгаши раиси сифатида фаолият олиб борган. ➖ Фируза Ибрагимова Бухоро вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази директори ўринбосари сифатида фаолият олиб борган. ➖ Байрамбек Узаков Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Жиззах вилояти Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият олиб борган. ➖ Қабирдин Абдиазизов Навоий вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Навоий вилояти ҳокимлиги мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борган. ➖ Баҳодир Юсупов Наманган вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Наманган вилояти Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият олиб борган. ➖ Хуршид Очилов Самарқанд вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳузуридаги Маҳалла академияси раҳбари сифатида фаолият олиб борган. ➖ Дилшунос Абдуллаева Сирдарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у «Юксалиш» ҳаракати Сирдарё вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари сифатида фаолият олиб борган. ➖ Дилбар Сувонова Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият олиб борган. ➖ Насиба Кулбекова Тошкент вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент вилояти касбий таълим бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб борган. ➖ Толибжон Орзиев Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Тошкент шаҳар Халқ қабулхонаси бош мутахассиси сифатида фаолият олиб борган. ➖ Абдуҳашим Абдуллаев Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Фарғона вилояти Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият олиб борган. ➖ Султанбай Бердикиличов Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Хоразм вилояти Халқ қабулхонаси мудири сифатида фаолият олиб борган. ➖ Давлатмурод Равшанов Қашқадарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бунгача у Қашқадарё вилояти ҳокимлиги мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи сифатида фаолият олиб борган. ❗️ Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари бир вақтнинг ўзида ҳудудий Халқ қабулхоналари мудирлари ҳисобланади. ✍️🌟@axborotuz
💸 Кредит олиш имкониятингизни оширишни хоҳлайсизми? Кўпчилик банк фақат гаровга қарайди, деб ўйлайди. Аслида эса кредит тасдиқланишига таъсир қиладиган бир нечта муҳим омиллар бор. Ушбу видеода Франция тараққиёт агентлиги линияси бўйича кредит олиш имкониятини оширадиган асосий шартлар ҳақида билиб оласиз. Видеони охиригача кўринг, балки айнан битта хато кредитингиз тасдиқланмаётганига сабаб бўлаётгандир. ✍️🌟@axborotuz