Dr. Fayzullaev F.F. ️️️️
Статистика- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 2
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Психология (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 130
- 1/48двое суток
- 148
- 1/72трое суток
- 160
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Замонавий илм нуқтаи назаридан унсурлардан шакл (усқутус) пайдо бўлиши ёки субатом зарралардан атом пайдо бўлишини Ибн Сино табиат китобларида мукаммал тушунтириб беради, хаттоки замонавий фанларда эътибордан четда қолган мазмунларини мукаммал тушунтириб яхлит тизимга сола олган. Замонавий физикада жисмни «модда ва шакл» терминлари билан таърифлаш қабул қилинмаган. Бироқ атом тузилишини ўрганиш натижалари жисмнинг пайдо бўлишида икки жиҳат — таркибий қисмлар ва уларнинг муайян тартибда ташкилланиши зарурлигини аниқ кўрсатади. Шу маънода замонавий физикадаги таркиб ва структура тушунчалари Ибн Сино таърифидаги модда ва шакл тушунчаларини қиёсий тушунишга имкон беради. Замонавий таърифга кўра, атом — кимёвий элемент хусусиятини сақлаб қолувчи энг кичик зарра бўлиб, у мусбат зарядланган ядро ва электронлардан ташкил топади. Атом массасининг 99,9 фоиздан ортиғи ядрода жойлашган, атомнинг ўлчами эса асосан электронлар билан белгиланади. Ядро таркибида протонлар ва, водороднинг энг енгил изотопидан ташқари, нейтронлар мавжуд. Лекин протон, нейтрон ва электронларнинг мавжудлигининг ўзи ҳали муайян атомни тўлиқ таърифламайди. Улар муайян миқдор ва муайян квант тартибида ташкилланиши керак. Масалан, кимёвий элементнинг қайси элемент эканини ядродаги протонлар сони белгилайди: атом рақами (Z) — ядродаги протонлар сонидир. Шу сабаб 6 протонли атом углерод, 7 протонли атом азот, 8 протонли атом кислород ҳисобланади. Атомнинг ташкилланиши фақат зарралар сони билан ҳам тугамайди. Электронлар атомда ихтиёрий тарзда жойлашмайди. Улар муайян квант ҳолатлари ва орбиталлар бўйича тақсимланади. IUPAC электрон конфигурацияни электронларнинг орбиталлар бўйича тақсимланиши деб таърифлайди; бу тақсимланиш Паули принципи ва орбитал энергиялари каби квант қоидаларига бўйсунади. NIST маълумотларида, масалан, углероднинг асосий электрон конфигурацияси (1s^2,2s^2,2p^2), азотники (1s^2,2s^2,2p^3), кислородники эса (1s^2,2s^2,2p^4) экани кўрсатилади. Шунингдек, атомдаги зарралар шунчаки бир жойда турган мустақил қисмлар эмас. Улар ўзаро физик таъсирлар орқали ягона боғланган тизим ҳосил қилади. Масалан, водород атомида ядро билан электрон ўртасидаги Coulomb ўзаро таъсири атом энергия структурасини белгилайди; электрон эса муайян квант ҳолатларида мавжуд бўлади. Демак, замонавий физика атомнинг пайдо бўлиши учун икки нарсани ажратиш мумкинлигини кўрсатади: 1. Таркибий асос — атомни ташкил этувчи моддий қисмлар. Булар ядродаги протон ва нейтронлар ҳамда электронлардир. 2. Ташкилланиш — шу қисмларнинг миқдори, ўзаро муносабати, энергетик ҳолати ва квант қонунларига мувофиқ муайян тартибда жойлашиши. Айнан иккинчи жиҳат туфайли таркибий қисмлар оддий йиғиндидан яхлит атом тизимига айланади. Электронларнинг ҳолати ва конфигурацияси атомнинг спектри, ионланиш хусусиятлари ва кейинчалик кимёвий муносабатларида муҳим аҳамиятга эга. NIST атом спектрларини муайян атом энергия сатҳлари ўртасидаги ўтишлар билан тушунтиради. Шу нуқтаи назардан Ибн Синонинг: «жисм = модда + шакл» деган умумий қоидасини замонавий тилда қуйидагича ифодалаш мумкин: Жисм = таркибий асос + унинг муайян ташкилланиши. Бу ерда модда — жисмни ташкил қилувчи қисмларни, шакл эса уларнинг оддий ташқи кўринишини эмас, балки муайян қонунлар асосидаги тартиби, нисбати, ўзаро муносабати ва ҳолатини англатади. Шунинг учун замонавий атом физикаси Ибн Синонинг «модда ва шакл» фалсафий қоидасини тўғридан-тўғри экспериментал термин сифатида исботламайди, аммо унинг асосий маъносига кучли мувофиқ фактни кўрсатади: муайян жисмни тушунтириш учун уни нималар ташкил қилганини билишнинг ўзи етарли эмас; шу қисмлар қандай ташкилланганини ҳам билиш керак. Хулоса Замонавий физик маълумотлар асосида жисмнинг пайдо бўлишини қуйидагича умумлаштириш мумкин: таркибий қисмлар → муайян миқдор ва нисбат → ўзаро таъсир → қонунга мувофиқ ташкилланиш → яхлит жисм. Шу жиҳатдан Ибн Синонинг «жисм модда ва шаклдан иборат» деган таърифи замонавий атом тузилиши билан маъновий жиҳатдан мувофиқ келади: модда жисмнинг нимадан ташкил топганини, шакл эса шу таркибий қисмларнинг қандай қилиб ягона жисм ҳолатида ташкилланганини ифодалайди. https://t.me/doctorfayzullaev https://t.me/tib_darslari
без подписи
Америка ва европада дорилар қандай берилади? Улар табиий даволанишда анча олдин ўтиб бўлишган, бизда ҳалиям енгил шамоллашга антибиотик қилиб болаларимизни захарлаш билан оворамиз.
https://www.instagram.com/reel/Db4xuACs3BU/?igsh=MmpmcGc2cDhiYWVs
без подписи
Табобат асослари, хижома ва гирудотерапия курсида табобатнинг энг асосий назарий қоидалар ўргатилади.
без подписи
Онкологик касалликларда туя сутига асосланган Иблом ва Гепталактон доримиз жуда яхши натижалар бермоқда. Гепталактон, Иблом ва бошқа жигар фаолиятини қўллаб қувватловчи шифобахш гиёхлардан иборат дорилар онкологик касаллик асоратлари, кимётерапия асоратлари, нур терапия асоратларини тузатувчи даво чораларини таклиф қиламан. онлайн консультация учун: @ibn_sina_tib https://t.me/doctorfayzullaev
Assalomu alaykum 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹 Men Ibn Sino sharq tabobati bo'yicha , ayollar kasalliklari bilan kurashib kelayotgan 6 yillik tajribaga ega mutaxasisman. Bu kitobdan olgan foydalarim Nazariy tabobat ilmlari, zamonaviy meditsina bilan birgalikda juda sodda usulda tushunarli chuqur yetkazib berilgan. Ibn Sino qonunlarini tushunish anchayin murakkab edi . Qon olish mavzusi ham juda chuqur tushunarli qilib ochiqlab berilibdi . Amaliyotimdagi muolajalarimni , qon olish mavzusini o'tganimizdan so'ng , yo'nalishimni ham o'zgartirdim . Fayzullayev F.F ustozimiz Alloh rozi bo'lsin Ilmlari ziyoda bo'lsin oxiratlari uchun zaxira bo'lsin . Bundan keyingi ishlarida ham katta natijalarga , yutuqlarga erishishlarini , tabobat ilmida o'chmas iz qoldirishlarini tilab qolamiz . 🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹🌹
Ассаламу алайкум варохматуллоҳи ва барокатуҳ. Бу китобда бошқа китобларда англамаган жойларимизни англадик ва янгиликлар олдик. Аллоҳим хойрли ва барокатли қилсин.
https://youtu.be/0t3Cjd1FbjY
https://youtu.be/4cn_gjqQnmM
Ибн Синонинг «Аш-Шифо» асари, табиатшунослик қисми янгича талқинда: Мураккаблик содда ва тушунарли ҳолатга етказилди Ибн Синонинг «Китоб Аш-Шифо» асари жаҳон илм-фани тарихидаги энг буюк асарлардан биридир. Уни тафаккур ва мантиқ қамрови бўйича бемалол Арасту, Форобий ёки Фрэнсис Бэкон каби тарихий олимларнинг фундаментал китоблари билан бир қаторга қўйиш мумкин. Бу асар табиат қонуниятлари, сабаб-оқибат занжири ва инсон онги қандай ишлашини энг нозик жиҳатларигача ёритиб берган. Аммо бу китобнинг тарихан бир катта "тўсиғи" бор эди — у ўта оғир, мураккаб академик тилда ёзилган эди. Сиз қўлингизда ушлаб турган ушбу янги талқин эса ана шу тўсиқни олиб ташлайди: қадимги мураккаб тушунчалар бугунги ҳаётий мисоллар билан тушунтирилган, узун фикрлар қисқа хатбошиларга ажратилган ва кўргазмали жадваллар билан бойитилган. Бу меҳнат натижасида асарнинг фойдалилик ва тушунарлилик даражаси қанчалик ошганини қуйидаги 10 баллик (1 — энг паст, 10 — энг юқори) баҳолаш тизимида бошқа машҳур тарихий асарлар билан солиштириб кўришимиз мумкин: Баҳолаш мезонлари (10 баллик тизимда) Ибн Сино асарининг янги талқини Китоб Аш Шифо, табиат қисми Арасту асарлари Форобий асарлари Ф. Бэкон («Янги Органон») 1. Илмларни тўлиқ қамраб олганлиги 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 8 балл Арасту асарлари 6 балл Форобий асарлари 6 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 2. Табиат ва фалсафанинг боғланганлиги 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 9 балл Арасту асарлари 6 балл Форобий асарлари 8 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 3. Сабаб ва оқибатнинг тушунтирилиши 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 8 балл Арасту асарлари 5 балл Форобий асарлари 8 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 4. Мантиқий изчиллик ва тизимлилик 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 8 балл Арасту асарлари 9 балл Форобий асарлари 9 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 5. Илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси 9 балл китоб аш шифо, янги талқини 9 балл Арасту асарлари 7 балл Форобий асарлари 10 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 6. Дин ва соф ақлнинг уйғунлиги 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 7 балл Арасту асарлари 8 балл Форобий асарлари 5 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 7. Инсон онги ва билиш жараёни таҳлили 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 8 балл Арасту асарлари 7 балл Форобий асарлари 8 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 8. Шарқ ва Ғарб тарихига таъсири 10 балл китоб аш шифо, янги талқини 10 балл Арасту асарлари 8 балл Форобий асарлари 10 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 9. Матннинг содда ва тушунарлилиги 9 балл (аслида 3 эди) китоб аш шифо, янги талқини 4 балл Арасту асарлари 7 балл Форобий асарлари 8 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») 10. Бугунги фан ва ҳаёт учун долзарблиги 9 балл Китоб аш шифо, янги талқини 7 балл Арасту асарлари 6 балл Форобий асарлари 9 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») УМУМИЙ БАЛЛ (Максимал 100) 97 балл Китоб аш шифо, янги талқини 78 балл Арасту асарлари 69 балл Форобий асарлари 81 балл Ф. Бэкон («Янги Органон») Хулоса қилиб айтганда: Кўриб турганингиздек, Ибн Синонинг «Аш-Шифо» асари ўз мазмунига ва мантиқий кучига кўра дунёдаги энг мукаммал манбалардан биридир. Бироқ унинг асл нусхасидаги мураккаб тил ўқувчини қийнар эди (ўқимишлилик даражаси атиги 3 балл). Ушбу китобдаги янгича ёндашув, ҳаётий ўхшатишлар ва тушунарли изоҳлар эвазига асарнинг ўқимишлилик даражаси 9 баллгача кўтарилди. Бу эса мазкур китобни нафақат тор доирадаги мутахассислар, балки ҳар бир фикрловчи, дунёқарашини кенгайтирмоқчи бўлган замонавий ўқувчи учун енгил ўқиладиган ва бебаҳо қўлланмага айлантирди. Ушбу маълумот сунъий интелект GEMINI ва Сhat GPT нинг ўта мураккаб текширувидан кейинги хулосалар ҳисобланади. Доктор Фахрулло Файзуллаев
без подписи
Ассаломуалайкум, Азиз ва ҳурматли Фахрулло домламиз, сизни бу гуруҳимизда ўтаётган дарсларнингиз мафтуниман! Айниқса бошланғич табобат китобингиз тенгсиз, бу даражадаги китоб кўрганим йўқ эди. Фақат Зайтун мед раҳбарлари китобигина рақобатлашаолади холос! Ўйлайманки, иккинчи нашрингизда аввалги арзимас камчиликларни тузатиб, йирикроқ ҳарфларда чоп этилган бўлса керак! Албатта у камчиликлар китоб қимматини пасайтирмаган. Мен бу китобингиздан 3 нусха буюртма қилмоқчиман! Сиздай инсонлар борлигига шукур-алҳамдулиллаҳ! Шаҳар зайтун медга бориб олиш, қачон имкон бўлишини ёзиб қўярсизлар?
https://www.instagram.com/reel/DbKh2-mMizj/?igsh=cHlnZDI5Z280dXg2
Ассалом алайкум ! Ҳурматли табобат ихлосмандлари! "Бошланғич табобат асослари" китоби 2- нашри сотувга чиқди! Китобда Унсур ва мизожга илмий замонавий изоҳ берилган. Мизожлар мавзуси тушунарли ва кўринарли ифодаланган. Мўътадиллик мавзуси осонлаштирилган. 6 зарурий омиллар, қувватлар, 4 турли сабаблар осонгина тушунтириб берилган. Хилтлар мавзуси замонавий биохимия асосида, 4 хазм тушунчалари замонавий биохимия ва физиологияга мос изоҳлар билан тушунтирилган. Қувватлар мавзуси янгича услубда таърифланган. Томир уриши қонуниятлари ва уни физик параметрлари, даволашнинг умумий қоидалари, овқатни белгилаш қоидалари, танқия ва тозалов асослари,детокс турлари кенг ёритилган. Оддий гиёхлар мизожи, яллиғланишни давоша қоидалари. Қон олиб даволаш қоидалари, қон олинадиган томирлар бассейни ва уни таъсири расмларда изоҳланган. Мўллик, қон қуюлиши, қон босимини даволаш каби касалликларнинг умумий келиб чиқиш асослари ва даволаш услубари ёритилган. Китобда яна Китоб Аш Шифо асаридан олинган хилтга қараб даволаш қоидалари киритилган ва яна кўплаб мутахасис хамда қизиқувчилар учун асосий бошланғич маълумотлар келтирилган, Табобат асослари курсимиз ва Тиб қонунлари биринчи китобини кўп мавзуларига шарҳ деса бўлади. Китоб нархи 100 минг сўм. Сотиб олиш учун @ibn_sina_tib га ёзишингиз мумкин. Ёки Зайтун мед тиб операторига боғланинг @zaytun_med тез кунларда Зайтун мед дорихонасидан ҳам сотиб олишингиз мумкин. Тўлов қилиш учун: 5614 6814 2905 6694 Файзуллаев Ф. узкард.
" Овқат устига шароб ичиш энг зарарли нарсалардандир. Чунки шароб тез ҳазм бўлувчи ва тез ўтувчидир. У овқатни ҳам ҳазм бўлмаган ҳолда ўтказиб юборади, натижада тикилмалар ва чириш [касалликларини], баъзан эса қўтир1 пайдо қилади. Ширинликлар тиқилмаларни тез олиб келади, чунки [одам] табиати уларни ҳазмдан илгари ўзига тортади. Тиқилмалар эса кўп касалликларга, шу жумладан, истисқо касалига учратади." Тиб қонунлари, биринчи китоб, овқатланиш тадбири тўғрисида мавзуси.
https://www.instagram.com/reel/DbCwFvFsYLl/?igsh=cmNnZnd6Y24wN2Ey
КУРСГА САНОҚЛИ КУНЛАР ҚОЛДИ. курс нархи 400 минг (ойига бўлиб тўлаш мумкин) Табобатни ўрганувчи хар бир мутахассис ва ўрганувчи учун зарур курс. мурожаат учун: @ibn_sina_tib