tgindex
duror_media
@duror_mediaузбекский

Каналда асосан аҳли сунна ва ал-жамоа уламоларининг илмий ва ақидавий, тарбиявий дарсликлари ёзиб борилади ва баъзи ўринда ёзгувчи айрим мавзуларда ўз-мулоҳаларини ёзиб боради. إن أريد الاّ الإصلاح ما استطعت وما توفيقي الاّ بالله عليه توكلت واليه أنيب

Последний пост
1 апр.
Последнее чтение
13 авг.
Постов за неделю
0
Всего постов
22
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
379
−2 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
122
22 постов
Вовлечённость
32,2%
к подписчикам
Постов в день
0,0
всего 22
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
1/48двое суток
1/72трое суток

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Ижтимоий тармоқларни тартибга солмасак бўлмайди! Айниқса ҳозирги вақтда, одамларнинг қайғуси, руҳий безовталиги, тушкунлиги ва қалбларининг сиқилиб юришига энг катта сабаблардан бири — ижтимоий тармоқлар, деб ўйлайман. У ерда бекорчи-лағв ва баъзида гуноҳ бўлган манзаралар, расмлар ва видеоларга гувоҳ бўламиз. Афсуски, кўп ҳолларда қалбларимизда бунга нисбатан инкор ва ёқтирмаслик жуда кам. Шунинг натижасида қалблар ботилга ва ҳаромга ўрганиб боради, ҳатто охирида қалб қорайиб кетади. Сўнгра, ҳатто инкор қилган ҳолда ҳам, ёмонликлар ва ҳаром нарсаларни кўриш ва кузатиш — қалбни заифлаштиради ва руҳни пароканда қилади. Шунинг учун иблиснинг найрангли қадамларидан эҳтиёт бўлиш лозим. Бошқаларга ҳам улашинг t.me/duror_net

  • Бугунги кунда инсоннинг энг катта муаммоларидан бири шуки: У аслида бир неча сониягина ўйлашга арзийдиган, балки умуман ўйлашга ҳам арзимайдиган нарсалар ҳақида ҳаддан ташқари кўп ўйлайди — ҳолбуки, уни дарҳол ўтказиб юбориш керак. Аслида у мутлақ ўйлашга арзимайдиган нарса бўлади. Сўнг у ўзини ҳар бир нарсани таҳлил қилишга тортиб, мажбурлайди — хоҳ шахсий ҳаётида бўлсин, хоҳ бошқаларнинг ҳаётида, ҳатто унга мутлақ алоқаси бўлмаган, унинг борлигини ҳам билмайдиган инсонлар ҳақида ҳам ўйлаб-фикрлайверади, таҳлил қилаверади. Шу сабабли эрталабдан кечгача унинг мияси босим остида яшайди. Аслида эса инсон фақат дини ва дунёсига фойда берадиган ва ўзи таъсир қила оладиган нарсалар билангина шуғулланиши керак. t.me/duror_media

  • Банда Аллоҳ таолодан собитқадамлик сўраб дуо қилиши, У Зотдан мағфират сўраб дуо қилишдан ҳам буюкроқдир. Чунки баъзан банданинг мозийда қилган хатолари мағфират қилиниб юборилади, бироқ у келажакдан саломат эмас. Иккаласини сўраш ҳам буюкдир. Бироқ ибрат — хотимага қараб бўлади. Абдулазиз Торифий t.me/duror_net

  • 🎉 Ҳайит куни хурсандчилик изҳор қилиш суннат. Дўстлар бундан қувонади, душман эса аччиқланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайит куни ҳабашийларга масжидда қилич ўйини қилиб, хурсандчилик қилишга изн берганлар ва: «Яҳудийлар бизнинг динимизда ҳам хурсандчилик қиладиган кун бор эканини билишсин», — деганлар. Шайх Абдулазиз Торифий. t.me/duror_net

  • Табрикнома! Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ! Барчангизга Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Аллоҳ таоло бизлардан ҳам, сизлардан ҳам қилинган солиҳ амалларни қабул қилсин! Барча Ислом аҳлини сурурга тўлдирсин, мусулмонларга нусрат ато этсин! ‎تقبل الله منا ومنكم صالح الأعمال، وغفر لنا ولكم أجمعين. كل عام وأنتم بألف خير وصحة وسلامة ورحمة. 🎊🎊🎊🎉🎉🎉🎊🎊🎊 Барча ҳурмат ва эҳтиром билан: Админ! t.me/duror_net

  • Ийднинг суннатлари: 1-Кўпроқ такбир айтиш. 2-Ийдул-фитрда намозга чиқишдан олдин тоқ сонда (3, 5, 7…) хурмо ейиш. 3-Энг яхши кийимларни кийиш. 4-Ийд намози учун ғусл қилиш. 5-Бир-бирини Ийд билан табриклаш. 6-Намозга бир йўлдан бориб, бошқа йўлдан қайтиш суннат ҳисобланади. Яқинларга ҳам улашинг: t.me/duror_net

  • Жубайр ибн Нуфайр раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ҳайит куни бир-бирлари билан учрашсалар: ‎«تَقَبَّلَ اللَّهُ مِنَّا وَمِنْكُمْ» (Аллоҳ таоло қилган амалларимизни биздан ҳам, сизлардан ҳам қабул қилсин), деб айтишар эди.” t.me/duror_net

  • Тоат амаллар билан маъсиятлар бир-бирини қувиб чиқаради. Кимки маъсият ва ҳаром ишлардан қутулмоқчи бўлса, уларни тоат амаллар билан кетқазсин. Абдулазиз Торифий. https://t.me/duror_media

  • Бугун сешанба — Рамазоннинг 28-куни. Эртага кўплаб шаҳарларда Шаввол ойининг ҳилоли кузатилади. Агар янги ой кўринса, 19-март, пайшанба куни Ийдул Фитр бўлади. Агар эртага ой кўрилмаса, Рамазон 30 кунга тўлдирилиб, 20-март, жума куни Ийдул Фитр бўлади. Кузатишда давом этинг! Янгилик бўлиши билан хабар берамиз. Бошқаларга ҳам улашинг 🔗🔗🔗 https://t.me/duror_net

  • без подписи

  • اللهم تقبل توبتنا واغفر ذنوبنا وارحمنا وعافنا يا أرحم الرحمين Hayot qaynamoqda…! 26-27 kecha.

  • Аллоҳим, мана шундай муборак тоқ кечаларда Сендан Раҳмон ва Раҳийм сифатларинг билан сўраймиз: бизларни мағфират қилгин. Ота-оналаримизни ва уларнинг ота-оналарини ҳам мағфират қилгин. Бизларни жаҳаннамдан озод қилинган бандаларинг қаторига киритгин. Оқибатларимизни хайрли қилгин. Бизларга дунё ва охират саодатини ато этгин. Аллоҳим, Ислом ва мусулмонларни азиз қилгин. Дин душманларига Ўзинг кифоя қилгин. Ислом умматини тавҳид калимаси остида жамлагин. Қалбларимизни ислоҳ қилгин, гуноҳларимизни кечиргин, бизларни Сени зикр қилувчи, Сенга шукр қилувчи ва гўзал ибодат қилувчи бандаларингдан қилгин. Аллоҳим, Қуръонни қалбларимиз баҳори, кўнгилларимиз нури ва ғамларимиз кетишига сабаб қилгин. Бизларга ҳидоят, тақво, иффат, эҳтиёжсизлик ато этгин, зиндонларда ётган махбус-мазлумларга фараж бергин.(Аллоҳумма амийн) https://t.me/duror_media

  • Маҳрум… маҳрум… маҳрумдир — бир неча соатларни эвазига саксон уч йилни сотиб ололмаган киши. (Чунки Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир).” Қадр сураси 3-оят https://t.me/duror_media

  • #Фитр_закоти Фитр закоти катта ва кичик барчага вожибдир. Оила бошлиғи (валий) ўз қарамоғидагилар номидан — ҳатто хотини номидан ҳам — уни чиқаради. Ҳомила (ҳали туғулмаган чақалоқ) учун ҳам чиқариш мустаҳаб ҳисобланади. Уни чиқаришнинг энг афзал вақти: Ийд кунининг бомдод намозидан ҳайит намозигача бўлган вақтдир. Фитр закотини ҳайитдан икки кун олдин берилса ҳам жоиз. Баъзи саҳобалар шундай қилганлар. Ибн Умар эса уни уч кун олдин юбориб қўяр эди. Фитрни ҳайит намозидан кейингача кечиктириш — узрсиз бўлса, мумкин эмас. Бу худдики бомдод намозини қуёш чиққунча кечиктириш кабидир. Бироқ чиқаришни унутиб қолган бўлса ёки бирор узр бўлса, бу мустаснодир. Фитр закотини чиқарадиган инсон юрт аҳли одатда ейдиган озиқ-овқатдан чиқаради (масалан: гуруч, ун ва ҳ.к.). Бир мамлакатда одамлар одатда истеъмол қилмайдиган озуқа-таомни чиқариш тўғри эмас, ҳатто бошқа юртларда шу таом истеъмол қилинса ҳам. Фитр закоти бир соъ миқдорида чиқарилади. Бир киши учун битта соъ, бироқ ичида икки хил таом чиқариш ҳам жоиз, агар иккаласи бирга ёки алоҳида ҳолда фақирга фойда берадиган даражада бўлса. Набий соллоллоҳу алайҳи васалламдан ҳам, саҳобалардан ҳам фитр закотини пул билан чиқариш собит бўлмаган. Бу нарса баъзи тобеъинлардан келтирилган. Шунинг учун маслаҳат ва фақирларнинг риояси учун (масалан, узоқдаги камбағал юртга юбориш каби) пул қилиб бериш ҳам жоиз. Фитр закотини ўзингиз яшайдиган юртда бериш Суннат ҳисобланади, бироқ агар бошқа бир юртда муҳтожлик кучлироқ бўлса, у ерга юбориш афзал бўлади. Яна бир масала: Инсон қўл остидаги ишчилар ёки хизматкорларга фитр закоти бериши икки ҳолатдан бирида бўлади: 1 — Агар ишчилар билан шартномада уларнинг овқатини таъминлашни зиммасига олган бўлса, уларга фитр бериш жоиз эмас. 2 — Агар шартномада овқатлари ишчиларнинг ўзларига юклатилган бўлса, унда уларга бериш жоиз. Абдулазиз Торифий Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_net https://t.me/duror_media

  • Биз ҳали ҳам Рамазон ойидамиз. У ҳали кетмади, ҳали тугамади. Лекин яқин кунларда бу муборак ой биз билан хайрлашади. Энг ачинарлиси эса — одамлар бу ойдан кўплаб солиҳ амаллар, савоблар ва ғаниматлар билан чиқаётган бир пайтда, биз ундан бўш қўл билан чиқишимиздир. Ҳали фурсат бор. Олдимизда оз кунлар қолди. Шу қолган кунларни ғанимат билиб, уларни зикр, дуо, истиғфор ва солиҳ амаллар билан тўлдириб олайлик https://t.me/duror_media

  • Рамазоннинг охирги ўн кунлиги аввалги йигирма кунлигидан афзалдир. Бу ўн кунликда қилинган барча яхши амаллар буюкдир. Гарчи амаллар оз бўлса-да, тарозида жуда ҳам буюк бўлади. https://t.me/duror_media

  • Кимки Рамазон ойининг аввалида ибодатларда сусткашлик қилиб, бироқ охирида солиҳ амалларни қилиб, уларда содиқ бўлса — у Рамазоннинг аввалида яхши амаллар қилиб, охирида сусткашлик қилган кишидан яхшироқдир. Чунки ҳадисда шундай дейилади: «Амаллар охирига қараб баҳоланади». Абдулазиз Торифий. https://t.me/duror_media

  • Узр (ҳайз) сабабидан намоз ўқиши мумкин бўлмаган аёлга Рамазоннинг охирги кечаларида намоз ўқимаса ҳам ўз-ўрнида ўтириб, Аллоҳни зикр қилиши, У Зотга дуо қилиши ва У Зотдан мағфират сўраши машруъдир. Бу билан охирги кечаларнинг ажрига ҳамда Лайлатул Қадр кечасига етиши умид қилинади. Абулазиз Торифий https://t.me/duror_media

  • #Laylatulqadr Кўпчилик Лайлатул Қадр кечасини ҳар йили Рамазон ойининг йигирма еттинчи кечаси деб ўйлашади. Шунинг учун фақат ўша кечадагина жидду-жаҳд қилиб, қолган кечалардан ғофил қолишади. Бу эса айни хато. Ибн Усаймин (раҳимаҳуллоҳ) айтади: «Лайлатул Қадр кечаси борасида келган далиллар бизга шуни баён қиладики, у кеча бир кечадан бошқа кечага ўзгариб туради, яъни айнан бир кечага хос эмас». Ибн Боз (раҳимаҳуллоҳ) айтади: «Саҳиҳ ҳадислар далолат қиладики, Қадр кечаси Рамазоннинг охирги ўн кунида айланиб туради, доим бир кечада келмайди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Лайлатул Қадрни Рамазоннинг охирги ўн кунлигидан қидиринглар». (Бухорий ривояти) Улашинг🔗🔗🔗 https://t.me/duror_media

  • без подписи