EFFECT.UZ | Расмий канал
описание
🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232
17 568
подписчиков
Охват к подписчикам
16,9%
ERR
Реакции к просмотрам
0,56%
541 на 50 постов
Пересылки к просмотрам
0,35%
340
Постов в день
30,3
всего 227
Где отзываются чаще
доля реакций к просмотрам- 17:47Хивада йирик туризм мажмуаси ташкил этилади Президент Шавкат Мирзиёевга Хива шаҳрида замонавий туризм мажмуасини ташкил этиш лойиҳаси тақдим этилди. Лойиҳа доирасида сайёҳлар учун янги туристик инфратузилма яратиш, шаҳарнинг тарихий ва маданий салоҳиятидан самарали фойдаланиш ҳамда туризм хизматларини кенгайтириш кўзда тутилган. Давлат раҳбари лойиҳани сифатли амалга ошириш, Хиванинг ўзига хос тарихий қиёфасини асраш ва сайёҳлар учун қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram6,86%
- 18:29Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразмда янги лойиҳаларни ишга тушириш маросимидаги нутқидан муҳим рақамлар ➖ Сўнгги тўққиз йилда юқори даромадли иш ўринлари яратиш учун вилоятга 7,5 миллиард доллар инвестиция киритилди, 9,7 мингта янги қувват ишга туширилди. Кичик ва ўрта бизнес лойиҳалари учун 33 триллион сўмдан зиёд кредитлар ажратилди. ➖ Натижада аҳолининг реал даромадлари 2 карра ошди. Саноат ва қурилишда банд бўлганлар улуши 18 фоизга, хизматлар соҳасида 55 фоизга етди. Камбағаллик даражаси 4,4 фоизга тушди, ишсизлик 2 карра қисқариб, 4,5 фоизни ташкил этмоқда. 72 та маҳалла “ишсизлик ва камбағалликдан ҳоли” ҳудудга айланди. ➖ Охирги тўққиз йилда вилоятда 280 та меҳмонхона ва меҳмон уйи қурилиб, меҳмонхона фонди 4 баробар ошди, 11 та янги туризм маскани ишга туширилди. Сўнгги беш йилда хорижий сайёҳлар сони 10 карра кўпайди. ➖ 2016 йилда Хоразм вилоятига бор-йўғи 30 миллион доллар хорижий инвестиция кириб келган бўлса, 2026 йилда, бу 2 миллиард доллардан ошди. ➖ Саноат учун 195 гектар ер тоифасини ўзгартириш, электр ва йўл инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллиард сўм маблағ масаласи ҳам ҳал этилди. ➖ Мамлакат тарихида биринчи пуллик йўл — “Урганч-Хива” йўли ишга тушириляпти. Ушбу йўл орқали Урганчдан Хивага етиб бориш вақти 2 карра қисқаради (45 дақиқадан 20 дақиқага). ➖ Бу ишларнинг давоми сифатида бугун 176 миллион долларлик 12 та лойиҳа ишга туширилади. Шунингдек, хорижий ҳамкорлар иштирокида барпо этиладиган 7 миллиард 424 миллион долларлик 15 та янги қувват қурилишига старт берилади. ➖ Бирлашган Араб Амирликлари билан ҳамкорликда Тупроққалъа туманида умумий қиймати 6 миллиард долларлик йирик ва минтақада ягона бўлган экологик авиация ёқилғисини ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади. ➖ Словакия билан ҳамкорликда 5 минг гектар қумли ерлар ўзлаштирилиб, 170 миллион долларлик биоэтанол ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти йўлга қўйилади. 1,5 минг гектар майдонда амалий ишлар бошланган. ➖ Япония билан ҳамкорликда Урганч шаҳрида 30 миллион долларлик 250 ўринли меҳмонхона ва савдо-кўнгилочар мажмуаси қурилиши амалга оширилмоқда. Лойиҳа 2027 йилда тўлиқ ишга туширилади. ➖ Саудия билан ҳамкорликда вилоят марказида замонавий қозонхона барпо этилиб, 183 та кўп қаватли уй ва 37 та ижтимоий бинолар учун иссиқлик ва электр энергияси қувватлари яратилади. ➖ Туркия билан ҳамкорликда давлат-хусусий шериклик асосида офтальмология клиникаси ташкил қилиняпти. ➖ Кореялик инвесторлар билан Урганч туманида республикада илк бор ёпиқ циклда чиқиндини қайта ишлаб, 71 Мегаватт “яшил энергия” ишлаб чиқариш лойиҳаси бошланмоқда. Бунга 100 миллион доллар сармоя киритилади. ➖ Хива шаҳрига туташ 26 гектар майдонда 120 миллион долларлик “Саҳро юлдузи” замонавий туристик мажмуаси, Урганч туманида 26 миллион долларлик мис саноати кластери ва 60 миллион долларлик оптик толали кабеллар ишлаб чиқариш корхонаси барпо этилади. ➖ Ал-Хоразмий шаҳарчасида 5 минг талабага мўлжалланган замонавий университет, меҳмонхона, дам олиш ва савдо мажмуалари, Урганч шаҳрида эса “Инвесторлар уйи” биноси қурилади. ➖ Мазкур лойиҳалар натижасида 6,6 мингта янги иш ўрни яратилади.4,13%
- 09:54Урганч аэропорти халқаро авиация хабига айлантирилади Хоразмга келаётган меҳмонлар оқими йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу муносабат билан Урганч халқаро аэропортини халқаро стандартларга мос равишда кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи ҳам аэропортда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишдан бошланди. 👉 https://effect.uz/n/215 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram3,59%
- 13:52Президент «Тилло домор» корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди. Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram3,21%
- 08:33Президент Хоразмга ташриф буюради Бугун, 17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади. Шунингдек, қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига старт бериш режалаштирилган. Ташриф доирасида 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ҳам ўтказилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram2,14%
- 14:26Президент янги электропоездда Хивага борди Хоразмда аэропорт ва темирйўл вокзалини тўғридан-тўғри боғлайдиган 11 километрлик янги темирйўл линияси барпо этилди. Мазкур лойиҳа Ўзбекистонда аэропортни темирйўл тармоғи билан бевосита боғлайдиган илк инфратузилма лойиҳаси ҳисобланади. Президент Шавкат Мирзиёев янги йўналишга қўйилган электропоездда Урганчдан Хивага борди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram1,81%
- 12:56Президент «Тилло домор» корхонаси маҳсулотларини кўздан кечирди Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев «Тилло домор» корхонасида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан танишди. Президентга корхона фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ҳамда тайёр маҳсулотлар ҳақида маълумот берилди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram1,78%
- 14:56Президент Хивада Хитой университети филиали фаолияти билан танишди Президент Шавкат Мирзиёев Хива шаҳрида Хитойнинг Ляонин педагогика университети филиалига ташриф буюриб, таълим муассасасида яратилган шароитлар ва ўқув жараёни билан танишди. Ташриф давомида халқаро ҳамкорлик асосида таълим сифатини ошириш, замонавий мутахассислар тайёрлаш ва хорижий университетлар билан ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram1,63%
- 11:47Прокуратура тадбиркорни қамоққа олишни сўради: Суд терговчининг масъулиятсизлиги ва далиллар йўқлигига эътибор қаратиб, қамоққа олишни рад этди Аввалроқ Юнусобод туман судида «BELROSSAVDO» МЧЖ вакили Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги прокуратура илтимосномаси кўриб чиқилгани ва рад этилгани ҳақида катта мақола эълон қилинган эди. “Прокуратуранинг қамоққа олиш” тўғрисидаги илтимосномасини рад этилиши суд амалиётида камдан-кам учрайдиган ҳолатдир. Суд ажримида қайд этилишича, ишни суд мажлисида кўриш давомида Юнусобод туман ИИО ФМБ Тергов бўлими катта терговчиси Ж.Мамирзаевнинг масъулиятсизлиги натижасида Хўжаевни ушлаб туришнинг белгиланган муддати тугаган. Бундан ташқари, суд қамоққа олиш ҳақидаги илтимоснома ушлаб туриш муддати тугашидан камида 8 соат олдин судга тақдим этилмагани ҳолати бўйича ҳам терговчи Ж.Мамирзаевга нисбатан муносабат билдиришни лозим топган. Суд прокуратура томонидан келтирилган қамоққа олиш асосларини ҳам баҳолаган. Қайд этилишича, прокурорнинг илтимосномасида Хўжаев терговдан бўйин товлагани ёки бош тортгани, ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилгани ёхуд гувоҳларни кўндиришга уринганини тасдиқловчи маълумотлар тақдим этилмаган. Шу сабабли судья Б.Бахринов Аюбхон Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақидаги илтимосномани рад этган ва уни суд залидан озод қилишни белгилаган. EFFECT.UZ мазкур ҳолат юзасидан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигидан муносабат кутади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram0,35%
- 19:33Қобулдаги мактабда портлаш: ўқувчилар ҳалок бўлган бўлиши мумкин Афғонистон пойтахти Қобул шаҳридаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида ўқувчилар ҳалок бўлган бўлиши мумкин. Портлаш содир бўлган ҳудудда асосан шиа мазҳабига эътиқод қилувчи ҳазора жамоаси вакиллари истиқомат қилади. Ҳодиса тафсилотлари, қурбонлар ва жабрланганлар сони ҳозирча маълум эмас. Ҳозирча ҳеч бир гуруҳ ушбу ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олмади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram0,34%
- 11:50Ўзбекистонга келаётган юклар нега Қозоғистон чегарасида ушланиб турибди? Россиядан Ўзбекистонга ёғоч маҳсулотлари олиб келаётган тадбиркорларнинг юклари Қозоғистоннинг Ўзбекистон билан чегарадаги айрим ўтказиш пунктларида ушланиб қолмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram0,30%
- 14:13Элдор Шомуродов АҚШ клубига ўтиши мумкин Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродовга АҚШнинг «Сент-Луис Сити» клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида туркиялик журналист Ўғуз Ўруч хабар берди. Маълум қилинишича, MLS вакили 31 ёшли ҳужумчини таркибига қўшиб олишни истамоқда. Бироқ ҳозирча «Сент-Луис Сити» ва «Истанбул Башакшехир» ўртасида келишув йўқ ва расмий таклиф юборилгани ҳам маълум эмас. Шомуродовнинг «Башакшехир» билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram0,23%