EFFECT.UZ | Расмий канал
Статистика🌐 EFFECT.UZ ахборот агентлигининг расмий Telegram канали Батафсил: @effectuz_live Сайт: www.effect.uz Мурожаат ва ҳамкорлик таклифлари учун: @effectgamurojaat Почта: www.effect.uz@gmail.com Алоқа учун: +998909053332 +998971663232 +998979663232
- Последний пост
- 11:18
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 184
- Всего постов
- 199
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 2 588
- 1/48двое суток
- 2 965
- 1/72трое суток
- 3 197
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
Ўзбекистонда электрдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида давлатга қарийб 4 млрд сўм зарар етказилди Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди. Текширувларда тадбиркорлик субъектлари ва фуқаролар электр тармоғига ўзбошимчалик билан улангани маълум бўлди. Энг йирик ҳолатлар Сирдарёда 1,1 млрд сўм, Жиззахда 1,561 млрд сўм, Наманганда 558,6 млн сўм ва Тошкентда 272,6 млн сўм зарар етказилиши билан боғлиқ. Шунингдек, Фарғона, Наманган ва Қорақалпоғистонда ҳам электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Аниқланган ҳолатлар бўйича Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Урганч халқаро аэропортидаги янги терминални кўздан кечирди Президент Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропортининг расмий делегациялар учун мўлжалланган янги терминали билан танишди. Давлат раҳбарига терминалда яратилган шароитлар ва хизмат кўрсатиш имкониятлари ҳақида маълумот берилди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
без подписи
без подписи
Тез ёрдам машинасига йўл бермаган Mercedes-Benz ҳайдовчисига чора кўрилди Самарқанд шаҳрида Mercedes-Benz ҳайдовчисининг махсус жиҳозланган тез ёрдам машинасига йўл бермагани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан тегишли чора кўрилган. Шунингдек, у билан тушунтириш ишлари олиб борилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Урганч аэропорти халқаро авиация хабига айлантирилади Хоразмга келаётган меҳмонлар оқими йилдан йилга ортиб бормоқда. Шу муносабат билан Урганч халқаро аэропортини халқаро стандартларга мос равишда кенгайтириш ва модернизация қилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи ҳам аэропортда амалга оширилаётган лойиҳалар билан танишишдан бошланди. 👉 https://effect.uz/n/215 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Сирожиддин Одилов ишида адолат тикланиши керак: Суд тергови қайта тикланди Жиззахда блогер Сирожиддин Одиловга нисбатан кўрилаётган жиноят иши бўйича суд ҳали якуний қарорга келмади. Суд тергови қайта тикланиб, ишдаги айрим ҳолатларга қўшимча ойдинлик киритишга қарор қилинди. ЖИБ Жиззах шаҳар судидаги навбатдаги мажлисда раислик қилувчи судья Санжар Расулов иш материалларида ҳали етарлича баҳоланмаган далиллар ва қўшимча текширилиши лозим бўлган ҳолатлар борлигини билдирди. Шу сабабли суд суд терговини қайта тиклаш ҳақида ажрим чиқарди. Судьянинг айтишича, иш доирасида алоҳида ажратилган ҳолатлар бўйича тергов органларидан қўшимча маълумотлар сўралади. Ушбу маълумотлар ўрганилганидан кейин судда музокара жараёни яна ўтказилади. Шу тариқа, блогерга нисбатан иш бўйича суд ҳукмини эълон қилиш яна кейинга қолдирилди. Кейинги суд мажлиси 24 август кунига белгиланган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
без подписи
без подписи
без подписи
⚡️Иқтисодий суд қарори ортидан пайдо бўлган жиноят иши: Юнусобод прокуратураси «BELROSSAVDO» вакилини нега қамоққа ташлаш илинжида бўлди? «BELROSSAVDO» МЧЖ вакили А.Хўжаевга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳақида прокуратура илтимоснома киритган. 15 август куни Юнусобод туман суди ушбу илтимосномани рад этди. Ишнинг илдизи «BELROSSAVDO» ва «GLAVGIDROSPETS STROY» МЧЖ ўртасидаги иқтисодий низога бориб тақалади. Тошкент туманлараро иқтисодий суди низони кўриб чиқиб, «BELROSSAVDO» фойдасига 2 млрд сўмдан ортиқ маблағ ундириш ҳақида қарор қабул қилган. Қарор бир нечта суд инстанцияларидан ҳам ўтган. Бироқ кейин айнан шу муносабатлар билан боғлиқ ҳолда «BELROSSAVDO» мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши кейинчалик ЖПКнинг 83-моддаси 2-банди асосида тугатилган, аммо ушбу қарор прокуратура томонидан бекор қилиниб, қайта терговга юборилган. Прокуратурадан вакил Хўжаевга «BELROSSAVDO» ҳисоб рақамига ўтказилган 2 млрд 624 млн сўмдан 1 млрд 300 млн сўмни қайтариш таклиф қилинган. У бу таклифни рад этганидан кейин унга нисбатан босим ўтказилгани ва қамоққа олиш масаласи кўтарилган. 15 август куни эса суд прокуратуранинг қамоққа олиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирмади. Асосий саволлар: иқтисодий судда кўрилган низо қандай жиноят ишига айланди? Тугатилган иш нега қайта тикланди? Хўжаевни қамоққа олиш зарурати нималар билан асосланган? 📌 Effect.uz мазкур иш бўйича воқеалар ривожини кузатиб боради. 👉 https://effect.uz/n/214 Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Президент Хоразмга ташриф буюради Бугун, 17 август куни Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади. Шунингдек, қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва уларнинг қурилишига старт бериш режалаштирилган. Ташриф доирасида 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ҳам ўтказилади. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Муддатли тўловда янги қоидалар: шартнома 12 ойдан ошмайди 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизматларидан фойдаланувчилар учун янги талаблар кучга киради. Эндиликда шартнома муддати бир йилдан ошмайди, қўшимча тўловлар эса белгиланган миқдордан ортиқ бўлиши мумкин эмас. Янги тартибга кўра, муддатли тўлов хизмати объектининг қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги керак. Шартномада оператор томонидан ундириладиган комиссия, устама ва товар, иш ёки хизматнинг якуний қийматига киритиладиган бошқа тўловлар алоҳида кўрсатилиши шарт. Истеъмолчидан асосий қарздан ташқари ундириладиган барча суммалар — воситачилик ҳақи, жарима, пеня ва бошқа тўловлар — бир йилда муддатли тўлов миқдорининг 50 фоизидан ошмаслиги белгиланмоқда. Шунингдек, истеъмолчи қарзини исталган вақтда тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин тўлаш ҳуқуқига эга бўлади. Бунинг учун ундан қўшимча жарима, пеня ёки комиссия ундирилмайди. Муҳим жиҳати — муддатли тўлов бўйича мажбурият 12 ойдан ортиқ давом этиши мумкин эмас. Яъни шартнома муддати бир йилдан ошмаслиги керак. Бундан ташқари, 2027 йил 1 январдан қиймати БҲМнинг 3 бараваригача бўлган товарлар бўйича истеъмол кредити шартномалари ва уларнинг ижроси ҳақидаги маълумотларни кредит бюроларига тақдим этиш талаби қўлланилмайди. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
Ўзбекистон бензин импортини 54 фоизга оширди Ўзбекистонда йилнинг дастлабки етти ойида 710 минг тонна бензин импорт қилинди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 248,3 минг тоннага кўп. Божхона қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июль ойларида мамлакат 426 миллион долларлик бензин импорт қилган. Бир тонна ёқилғининг ўртача импорт қиймати 600 долларга тенг бўлган. 2025 йилнинг шу даврида эса 461,7 минг тонна бензин 264,9 миллион долларга импорт қилинган. Ўшанда бир тонна бензиннинг ўртача нархи 575 доллар бўлган. Шу билан бирга, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 614,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 34,5 минг тоннага кўп, аммо 2024 йил январь–июнь ойларига нисбатан 62,7 минг тоннага кам. «Ўзбекнефтгаз» АЖ маълум қилишича, 2026 йил якунига қадар мамлакатда 1,1 миллион тонна бензин ишлаб чиқариш режалаштирилган. Telegram I Facebook I YouTube I Instagram
без подписи