FERGANAMEDIA.UZ | Расмий канал
СтатистикаБиз билан боғланиш: +998 91 677 05 50 Веб-сайт: fergana-media.uz/ru Fergana Media (YouTube): https://fergana-media.uz/ru Шухрат Эсанов (YouTube): https://youtube.com/channel/UCwVKDMLwIyY0OpikmJt_rlQ?si=5oKyppuTfiKx4eza https://www.facebook.com/share/1N7j
- Последний пост
- 17 авг.
- Последнее чтение
- 17 авг.
- Постов за неделю
- 12
- Всего постов
- 76
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 705
- 1/48двое суток
- 807
- 1/72трое суток
- 871
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Аҳоли норози. Ўрганиш ўтказилган. Далолатнома тузилган. Нега ҳалигача жавоб йўқ? Фарғона тумани Саткак МФЙ аҳолиси туман ҳокимлигига маҳалладаги ҳоким ёрдамчисининг фаолиятидан норози эканини билдириб, расмий мурожаат қилганига ҳам бир ойдан ошди. Мурожаат шунчаки қоғозда қолиб кетмади. Туман ҳокимлигидан ишчи гуруҳ келиб, аҳоли хонадонларига кирди, аризага имзо қўйган фуқаролар билан суҳбатлашди ва кўрсатилган ҳолатларни ўрганди. Маълум бўлишича, мурожаатда келтирилган эътирозлар ўз тасдиғини топган. Шундан сўнг МФЙда тегишли далолатнома ҳам тузилган. Аммо мана шу ерда савол туғилади: Бир ойдан ошган бўлса-да, аҳолига мурожаати натижаси бўйича нега расмий жавоб берилмаяпти? Агар мурожаат асосли деб топилган бўлса — қандай чора кўрилди? Агар ҳоким ёрдамчисининг фаолиятида камчиликлар аниқланган бўлса — уларни бартараф этиш бўйича қандай қарор қабул қилинди? Агар лавозимида қолдирилган бўлса — бу қарорнинг асоси нима? Аҳоли ротация ёки бошқа чора кўрилишини кутаётган бўлса, уларга бу ҳақда очиқ-ойдин тушунтириш бериш қийинми? Энг муҳими, аҳолининг мурожаатига жавоб беришнинг ўзи ҳам давлат органининг мажбурияти эмасми? Қолаверса, бу ҳоким ёрдамчиси фаолияти бўйича аввал ҳам электрон порталлар орқали кўплаб шикоятлар тушгани ҳақида маҳаллада гап-сўзлар бор. Ўша пайтларда ҳам уни ишдан олиш имкони бўлмаётгани “вилоятда прокурорда таниши бор, шу ушлаб турибди”, деган гаплар билан изоҳлангани айтилмоқда. Албатта, бу гаплар ҳақиқат эканини тегишли идоралар аниқлаши керак. Лекин агар ҳақиқатдан ҳам кимнингдир лавозимидан қатъи назар, “таниш-билиш”и уни жавобгарликдан ёки хизматдаги баҳолашдан асраб келаётган бўлса, бу жуда жиддий масала. Қонун ҳамма учун бир хил бўлиши керак. Агар оддий фуқаро ҳақида ўнлаб аҳоли шикоят қилса, унинг хатти-ҳаракатлари текширилмай қолмайди. Унда нега давлат тизимида ишлаётган мансабдор шахсга нисбатан аҳолининг асосланган эътирозлари бошқача мезон билан баҳоланиши керак? Бу ерда масала бир нафар ҳоким ёрдамчисини ишдан бўшатиш ёки қолдиришда эмас. Масала — аҳолининг фикри эшитиляптими? Масала — мурожаатлар натижасиз қолмаяптими? Масала — текширув натижаси бўйича қабул қилинган қарор аҳолига очиқ тушунтириляптими? Агар ишчи гуруҳ ўрганиш ўтказиб, фуқаролар билан суҳбатлашган ва далолатнома тузган бўлса, энди аҳоли битта нарсани билишга ҳақли: “Натижа нима бўлди?” Саткак аҳолиси ҳам бошқа фуқаролар сингари ўз мурожаатига қонуний, асосли ва ўз вақтида берилган расмий жавобни кутишга ҳақли. Туман ҳокимлигидан эса савол оддий: Саткак аҳолисининг мурожаати бўйича якуний қарор қачон маълум қилинади? Агар ҳоким ёрдамчиси ҳақидаги эътирозлар тасдиқланган бўлса — қандай чора кўрилган? Агар чора кўрилмаган бўлса — нима учун? Ва энг муҳими, аҳолининг бир ойдан бери кутаётган жавоби қаерда? https://t.me/ferganamedia
Олтиариқ туманидаги 7-мактаб директори фаолиятидан норози ўқитувчилар "бошини қаерга урсин!?" Директор ўзининг адвокатини мактабига бошлаб боргани, адвокат ўқитувчиларни огоҳлантириб бепул ҳизматини текинга реклама қилгани айтилмоқда. 7-мактабда ҳар не бор.…
#зўр Ихтисослаштирилган мактабга фарзандингиз кира олмадими? Унда сиз учун ажойиб таклиф бор! https://t.me/ferganamedia
Огоҳ бўлинг танишингиз номидан келган хабарлар хавфли бўлиши мумкин Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда таниш инсонлар номидан «шунга овоз беринг» каби хабарлар юборилиб, ҳаволага кириш сўралаётган ҳолатлар учрамоқда. Бундай хабарларга ишониб, ҳаволага киришга шошилманг. Танишингизнинг аккаунти кибер жиноятчилар томонидан эгаллаб олинган бўлиши мумкин. Улар ишончдан фойдаланиб, аккаунт эгасининг номидан хабарлар юбориши ва фойдаланувчиларни алдаши эҳтимол. Шунинг учун бундай хабар олсангиз, аввало танишингиз билан телефон орқали боғланиб, хабарни ҳақиқатан ҳам у юборган ёки юбормаганини аниқланг. Нотаниш ҳаволаларга кирманг ва банк картангиз маълумотлари, CVV-код ҳамда SMS орқали келган тасдиқлаш кодларини ҳеч кимга берманг. Агар шубҳали ҳаволага кириб, маълумотларингизни киритган бўлсангиз, дарҳол банкингиз билан боғланиб, зарур чораларни кўринг. Огоҳлик замон талаби. Биргина ҳаволага босиш орқали меҳнат қилиб топган маблағларингизни хавф остига қўйманг. https://t.me/ferganamedia
ДИЛФУЗА ХАДЖАЕВА БУЙРУҚ БОРМИ ЁКИ ФАҚАТ ТОПШИРИҚМИ? Фарғона шаҳри Ободонлаштириш бошқармасида 15 август куни ходимларни ишга жалб қилиш билан боғлиқ ҳолатлар жамоатчиликда савол уйғотмоқда. Ходимлар айтган маълумотлар рост бўлса, уларни соат 14:00 дан кейин ишга ким ва қайси ҳужжат асосида жалб қилган? Бу қарор раҳбар Дилфуза Хаджаеванинг топшириғи билан берилганми? Ходимларни муайян ҳудудларга бириктириш бўйича буйруқ борми? Мақолани ўқиш Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
#Таъзия Ўзбекистон боксининг афсонаси, 1974 йилги жаҳон чемпиони ва 1976 йилги Олимпиада кумуш медали соҳиби Руфат Асадович Рискиев 15 август куни 76 ёшида вафот этди. https://t.me/ferganamedia
“Ижара ва коммунал тўловлар ёш оилаларнинг даромадини олиб қўйяпти” - иқтисодчи Ўзбекистонликларнинг бугунги турмуши ва даромади тақсимоти ҳақида Kun.uz билан гаплашган иқтисодчи Валижон Тўрақулов фикрича, айниқса ёш оилаларнинг даромади ижара ва коммунал тўловларига кетиб қоляпти. Бундан ташқари, болаларининг таълими ҳам қўшилса, келажак учун жамғарма деярли йўқ. Давлат дастурлари эълон қилиниши керак, дейди эксперт. https://t.me/ferganamedia
Мактаб формаси Амалдаги тартибга кўра, давлат мактабларида ягона мактаб формасида келиш талаби бор, лекин бу талаб қайси тадбиркордан сотиб олиш кераклигига эмас, форманинг белгиланган намуна ва талабларга мослигига тааллуқли. https://t.me/ferganamedia
Олий судда нималар бўлмоқда? Сўнгги кунларда суд тизимидаги қариндошлик алоқалари ва кадрлар сиёсати ҳақидаги муҳокамалар жамоатчилик эътиборини тортмоқда. Журналистик материаллар ва ижтимоий тармоқлардаги чиқишлар ортидан Олий суд раҳбариятига яқин айрим суд ходимларининг суд органларидаги фаолияти бўйича саволлар кўпайди. Шу билан бирга, Олий суд ахборот хизматидаги ўзгаришлар ҳам очиқлик ва шаффофлик масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Мақолани ўқиш Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
Дўстим, бугун майдонда бизнинг “Нефтчи”! Футбол инсонни бирлаштирадиган, қалбларни бир ритмда уринтирадиган сеҳрли олам. Айниқса, гап фарғоналикларнинг жондан севиб қўллаб-қувватлайдиган жамоаси “Нефтчи” ҳақида борар экан, ҳар биримизнинг томирларимизда қон тезроқ қайнай бошлайди. Бугун яна ўша ҳаяжонли кун! Олднда водий дербиси, олднда шиддатли ва муросасиз баҳс турибди. Майдонда ким бўлишидан қатъи назар, бизнинг йигитлар ўз мардлиги, жасорати ва ғалабага бўлган иштиёқи билан яна бир бор майдонни лиммо-лим қилишига ишонамиз. Эй дўстим, ҳақиқий мухлис оғир кунда ҳам, шоҳсупага чиққанда ҳам бирдек содиқ турадиган инсондир! Андижонда ёки бошқа майдонда ўйнашидан қатъи назар, “Нефтчи”нинг ортида миллионларнинг ишончи ва дуоси турибди. Йигитлар, бор кучингизни кўрсатинг, Фарғона ғурурини ҳимоя қилинг! Қани, биргаликда қўллаб-қувватлаймиз. Олға, “Нефтчи” Биз сен биланмиз! https://t.me/ferganamedia
ФАРҒОНАЛИК МУХЛИСЛАР АНДИЖОН ТОМОН ЙЎЛ ОЛДИ! Бугунги «Андижон» — «Нефтчи» учрашувини стадиондан туриб қўллаб-қувватлаш учун Фарғонадан 100 дан ортиқ автобусда мухлислар «Бобур Арена» томон йўл олишди! https://t.me/ferganamedia
СУДЬЯ БУ ВАЗИФАНИ ЭПЛАЙ ОЛАДИМИ? Суд тизимида очиқлик ва шаффофлик доим кун тартибидаги энг нозик мавзу. Бироқ Олий суд матбуот хизмати раҳбарлигига амалдаги судьянинг тайинланиши журналист ва блогерлар ўртасида ҳақли саволларни туғдирмоқда: анъанавий муҳитда шаклланган кадр жамоатчилик билан тил топиша оладими ёки яна расмиятчиликка йўл очиладими? Мақолани ўқиш Каналга уланиш: 👉 https://t.me/ferganamedia
#тезкор ФАРҒОНА ШАҲАР БОЗОРИГА ҚОЗОҒИСТОНДАН 104 МИНГ СЎМДАН МОЛ ГЎШТИ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан Қозоғистон Республикасидан Фарғона шаҳар бозорига мол гўшти олиб келиниб, аҳолига 1 килоси 104 минг сўмдан таклиф этилмоқда. https://t.me/ferganamedia
Одам одамгарчиликдан чиқиб, оғзини очиши билан кимлигини кўрсатиб қўядиган «кўча тўдалари» ми булар? Қачондан бери футбол мухлиси бўлиб қолди?! Майдонда кучи, юраги ва маҳорати етмаганлар энди уяли телефон экрани орқали ўзлигини йўқотиб, тирноқ остидан кир қидиришга, оғзидан лой сачратишга ўтдими?! https://t.me/ferganamedia
Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов эгаллаб турган вазифасидан озод қилинди. Ҳозирча ушбу лавозим ўзгаришининг аниқ сабаблари ёки бунинг ортидаги омиллар юзасидан расмий идоралар томонидан батафсил изоҳ берилмаган. Шунингдек, Бобур Примқуловнинг кейинги фаолияти қайси йўналишда давом этиши ҳамда бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча ким бажариши ҳозирча очиқ қолмоқда. https://t.me/ferganamedia
Бугун одамлар бир нарсадан куркяпти оддий фукаро учун бир конун, мансабдор учун бошка конун ишлаб колмаяптими? Чунки халк кўриб турибди катта маблағлар хақидаги ишлар бўйича айримлар озодликда юрган бир пайтда, уч фарзанднинг отаси бўлган блогер камоқда қолмокда. Шунинг учун жамоатчиликнинг талаби жуда оддий Сирожиддин Одилов иши имтиёзсиз, факат конун асосида кўрилсин! https://t.me/ferganamedia
ҲАР БИР АМАЛИМИЗ НИЯТИМИЗГА БОҒЛИҚ. Ният пок бўлса, йўлимиз ҳам хайрли бўлади.
https://t.me/ferganamedia
ХУСУСИЙ МАКТАБМИ ЁКИ ОДДИЙ МАКТАБ? АСЛ МАСАЛА БУ ЭМАС… Ўқиш мавсуми яқинлашмоқда. Ота-оналар эса ижтимоий тармоқларда реклама қилинаётган хусусий мактабларга фарзандини бериш истагида. Аммо тўловлар, албатта, кўпчиликни ўйлантиради. Шошманг! Сизга ўз тажрибамни ўртоқлашаман. Мен Риштондаги оддий мактаб — 1-мактабни тамомлаганман. Кейин университетни ҳам аъло баҳоларга тугатганман. Фарзандим ҳам оддий давлат мактабида таҳсил олди. Бугун эса университетда юқори балл билан грант асосида ўқимоқда. Бу қандай бўлди, биласизми? Чунки фарзанднинг биринчи ва энг асосий ўқитувчиси — ота-она. Хусусий мактабда мингта олим дарс берсин, энг замонавий шароитлар яратилсин. Агар фарзандингизда ҳаётга бўлган интилиш, мақсад ва ҳаракат қилиш истаги бўлмаса, барибир буларнинг ҳаммаси кутилган натижани бермаслиги мумкин. Фарзандга мотивация беринг. Унда ҳаётга қизиқиш уйғотинг. Талпинишни, ҳаракат қилишни, қийинчиликдан қўрқмасликни ва ўз олдига қўйган маррасига етиб боришни ўргатинг. Чунки фарзанднинг келажагини фақат мактаб эмас, оиладаги муҳит, ота-онанинг эътибори ва фарзандига берган ишончи ҳам белгилайди. Шунда сиз орзу қилган, мақсадли ва билимли фарзандни тарбиялаш имконияти анча юқори бўлади. Буни билиб олганингиз яхши, албатта.
Ҳурматли Фарғона шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари! Сизни хусусий нотариус Шеримова Нафиса Юсуфовна ўз хизматларига таклиф этади. Сизнинг ҳуқуқий хавфсизлигингиз бизнинг устувор вазифамиз! Барча турдаги нотариал ҳаракатларни қонуний, тезкор ва профессионал даражада амалга оширамиз. ҳужжатларни онлайн расмийлаштириш имконияти. Малакали ва тажрибали ёндашув. Манзилимиз: Фарғона ш., А. Навоий кўчаси, 30-уй. Мўлжал: Aziya меҳмонхонаси ёнида. Боғланиш учун рақамлар +998 90 408 70 07 Ҳуқуқингизни ишончли қўлларга топширинг! https://t.me/ferganamedia