Foydali treninglar
СтатистикаYuksalishingiz uchun kuchli usul va texnikalarni jamlagan foydali treninglar. Foydalanish BEPUL.
- Последний пост
- 20 апр.
- Последнее чтение
- 14 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Мижозларимиз билан индивидуал ишлаш жараёнида фойдали англаш содир бўлди. Уни сиз азизлар билан ўртоқлашгимиз келди. Аёллар ўз турмуш ўртоғи томонидан қадрланмаётганлиги, яхши муносабат кўрмаётганлиги, севилмаётганлиги ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан шикоят қилишади. Бунга турмуш ўртоғини айбдор қилиб кўрсатишади. Тўғри бундай пайтда эр томонда ҳам айб бўлади. Аммо, агар мард бўлиб, холислик билан турмушга чиқишдан олдинги ҳаётларини яхшилаб таҳлил қилиб чиқишса бу каби муносабатлар, яъни қадрланмаслик, ҳурмат қилинмаслик ҳолатлар ўша пайтларда ҳам бор бўлганлиги маълум бўлади. Фақат энди турмушга чиққач эрнинг бундай муносабати ёқмайди, аламли бўлиб туюлади. Чунки эр яқин қариндош эмасда. Ўйлаб кўринг, сизга ҳали сиз турмушга чиқмасингиздан олдин ҳам мана шундай сизга ёқмайдиган муносабат бўлиб келинган. Фақат сиз туғилгандан бери бундай бўлиб келгани учун кўникиб қолгансиз, устига устак ота-онадан, ака-ука ёки опа-сингилдан кечиб бўлмагани учун чидаб келгансиз, холос. Демак, гап кўпинча эрнинг ёмонлигида бўлмайди, балки ёшлигингизданоқ ўзингиз ҳақингизда шаклланган қарашларда бўлади. Улар тўғирлсанса эр ҳам тўғри бўлиб қолади. Шунинг учун эрни "яхшилаш" ишини ўзингиздан бошласангиз тезроқ ва сифатлироқ натижаларга, юксалишларга эришасиз. Бизнинг канал: @trening_kitob
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум. Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир. Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг. Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/53/de118de9-b208-450f-a053-86e55483ff5f P.S.: Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини БЕПУЛ берамиз: - "Менга мумкин" - 45 000 сўм. - "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм. - "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм. Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг: @muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Аллоҳ ота-онангизни, сизни ва аҳлингизни, яқинларингизни Рамазони шарифнинг барча хойру барокатлари билан тўкис неъматлантирсин! Рамазон муборак бўлсин!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Болангиздаги сизга ёқмаётган жиҳатлар - бу бир пайтлари ўзингиз билмаган ҳолда киритган қарашларингиз натижасидир. Кўпчилик ўз онги остидаги чекловчи қарашларни, блокларни аниқлашда, англашда қийналишади. Фарзандингиз бу борада сизга зўр кўзгу бўлиши мумкин. Уларга қараб, уларнинг ўзини тутишига, ахлоқига, сизга ёқмаётган жиҳатларига қараб ўзингиздаги кўпгина чекловчи қарашларни англашингиз мумкин. Марҳамат, ишга киришишингиз мумкин. Ўзингизни ислоҳ қилсангиз атрофингиз ҳам ислоҳ бўлиб бораверади. P.S.: Бу фикрлар устозларнинг қуйидаги суҳбатларини кўриш давомида англанилди: https://www.youtube.com/watch?v=VWzAwURxUs4 Аллоҳ бу суҳбатни ташкил қилганлардан, устозлардан рози бўлсин!
Tabriklayman!!!🥳 Siz hozirgina bu yil yakunidagi eng to'g'ri qarorni qabul qildingiz!!! Ushbu kanalda “Bir Group” tomonidan 50 kishiga ajratilgan Grandlardan birini yutib olishingiz mumkin. ✅ Bu kanalda siz Grand yutib zamonaviy kasblarni Bepulga o’rganishingiz mumkin. ✅ Mobilografiya, Target, Grafik dizayn, Video montaj, Dasturlash va Marketing darslaridan o’zingizga yo’nalish tanlashingiz mumkin. Grandni yanvar oyida Onlayn taqdimot qilib aniqlaymiz. Yangi 2026-yilni muvaffaqiyatli o’tkazish – o’zingizga bog’liq. Safimizga xush kelibsiz🔥 https://t.me/bir_talim
Кейинги қадамлар: 2. Бирор каттароқ нарсани хоҳлаганингизда ичингизда бўладиган ёқимсиз ҳислар - бу ёшликда пайдо бўлган шартли рефлекс эканлигини англанг, тушунинг. Агар буни тушуниб етмасангиз мақолани яна бошидан ўқиб чиқинг. Чунки яхшилаб тушуниб олинмаса натижа олиш қийин. 3. Бу шартли рефлекснинг маъноси хоҳиш билан ўлим хавфининг боғланиб қолганидир. Болалик пайтингиздаги онгингиз ҳолатни шундай боғлаган. 4. Бугунги кунда сиз энди улғайган одамсиз. Энди бола эмассиз. Ўзингизни ўзингиз бемалол эплайсиз. Бировга боғланмагансиз. Очдан ўлиб кетмайсиз. Буни ўзингизга бир эслатиб қўйинг. 5. Энди мен улғайдим бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлашим энди менга ўлим хавфини солмайди деб такрорлаб юринг. Ўз натижаларингиз билан изоҳларда ўртоқлашсангиз мамнун бўламиз. Ҳурмат билан Эшмуродов Ш.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлашдан бўладиган ички ноқулайлик ҳиссидан қутулиш усули. Бундан олдинги ёзган мақоламизни ўқиб кўпчилик бизга ҳам бу муаммодан қутулиш йўлини ўргатинг деб ёзишди. Марҳамат, қуйида буни тушунтириб ўтамиз. Дастлаб ёшлигингизда бунга мос бўлган ҳолатни эсланг. Яъни сиз бир нарсани олишни хоҳладингиз ва ота-онангиздан уни олиб беришларини сўрадингиз. Аммо улар олиб беришмади. Сиз уларнинг юзида сиздан норозилик, жаҳл чиқиши, ғазабланиш, асабийлашиш, чорасизлик каби ифодаларни кўрдингиз. Уларнинг овозида ҳам норозилик, ғазаб, асабийлашиш, жаҳли чиққанлиги аниқ ва тиниқ билиниб, ҳис қилиниб туриларди. Одатда бунақа ҳолатлар болалар ва ота-оналар ўртасида жуда кўп содир бўлади. Шунинг учун ҳам бизда қуйидагича шартли рефлекс пайдо бўлади: Бирор нарсани хоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг норозилигини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг жаҳли чиққанлигини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг ғазаби келганлигини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг асабийлашганини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамиздаги иложсизлик ҳиссини ҳис қилдик. Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик. Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик. Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик. Олдинги постимизда айтиб ўтганимиздик бу икки ҳолат ўзаро боғланиб қолди. Энди бундан ҳам даҳшатлироғини тушунтирамиз. Гап шундаки боланинг онги ота-онасининг жаҳли чиққанлигини, ғазаби келганлигини, ундан норози бўлганлигини оддий қабул қилмайди. Бола онги буни ўлим хавфи деб қабул қилади. Ота-онам мендан жаҳли чиқдими демак энди мени яхши кўрмайди, яхши кўрмайдими демак энди мендан воз кечади. Мендан воз кечдими энди мен ўлиб кетаман деб тушунади. Юқорида айтилганларни жамласак онгда қуйидаги равишдаги ҳиссий боғлиқлик - шартли рефлекс пайдо бўлади: Бирор нарсани хоҳлаш = ўлим. Яъни, бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлаганингизда сизда ўлиб кетиш ҳисси ҳам дарҳол пайдо бўлади. Мана шу боғлиқлик ҳозиргача сиз билан бирга яшаб келяпти. Шунинг учун ҳам бугунги кунга келиб бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлаганингизда ичингизда қандайдир ноқулайликни, оғриқни, тушкунликни ҳис қиласиз. Энди бундан қутулиш керак. Бунинг учун эса қуйидагича йўл тутинг: 1. Бирор нарсани хоҳладингиз ва олиб беришларини сўраганингизда ота-онангизда жаҳл чиқиш ҳолатини кўрдингиз. Шунда сиз уларнинг жаҳлини чиқарган нарса - бу менинг бирор нарсани хоҳлаганим бўлди деб ўйладингиз. Аммо ҳақиқатдан ҳам шундайми. Келинг бир қараб кўрайлик. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки боладаги бу каби хоҳиш истаклар табиий эканлигини билмаганлигини туфайли чиққан. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки бола бирор нарсани хоҳлашга ҳаққи йўқ деган нотўғри қарашлари бўлганлиги учун чиққан. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки ўзларидаги травмалар туфайли чиққан. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки бундай вазиятларда қандай йўл тутишни билмаганликлари учун чиққан. Энди ўйлаб кўринг уларнинг жаҳли мен бирор нарсани хоҳлаганим учун чиқди деган фикрингиз ҳақиқатми ёки шунчаки кўплаб тахминлардан бирими? Ҳа, бу ўша пайтдаги сизнинг тахминингиз бўлган, холос. Сиз эса ҳозиргача ўша тахминни ҳақиқат дея ишониб юрибсиз. Бу фикрингиз тахмин эканлигини билгач, ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Нега бирор каттароқ нарсани хоҳлаш ичимизда ёқимсиз ҳолатни, ноқулайлик ҳиссини уйғотади? Яқинда бир мақсадимиз устида ишай туриб муҳим бир чекловчи қарашни аниқладик. Бу қуйидагича содир бўлди: Ҳар сафар мақсадимдагини ўйлаганимда, унга эришганлик ҳиссини ҳис қилмоқчи бўлганимда ичимда бир оғриқ, ноқулайлик ва қаршилик ҳиссини ҳис қилавердим. Бу ҳолат кўп такрорлангач англаб қолдим - нега хоҳлаш, эга бўлганликни тасаввур қилишнинг ўзиёқ ичимда қаршилик ҳиссини уйғотяпти? Ахир гуноҳ ишни, ёмон нарсаларни хоҳламаётган бўлсам, ўзимга ёқадиган нарсаларга интилаётган бўлсам. Ўзимга ёқадиган янги машина олмоқчи бўлсам, уй олмоқчи бўлсам ёки саёҳатга чиқмоқчи бўлсам ёки яхшироқ яшамоқчи бўлсам ёки даромадимни оширмоқчи бўлсам бунинг нимаси ёмон!? Нега буларни хоҳламоқчи бўлганимда ичимда ғашлик, ноқулайлик ҳис қилавераман? Менга энг қизиқ бўлган жойи, ҳали буларга эришиш бир ёқда турсин, шунчаки хоҳлашнинг ўзиёқ ичимда ноқулайлик ҳиссини уйғотаётгани бўлди. Нима, ҳаттоки шунчаки хоҳлашга ҳам ҳаққим йўқми, нега буларни ўйлаганимда ичимда ноқулайлик сезишим керак деган табиий савол пайдо бўлди. Савол чин дилдан қўйилса жавоби ҳам тезда келади - бу кўп бора синовдан ўтган. Биз болалик чоғимизда кўп нарсани хоҳлаймиз ва ота-онамиздан уларни олиб беришларини сўрайверамиз. Аммо кўпинча бу сўровларимиздан сўнг уларнинг юзида норозилик, аччиқланиш, безовталик, ортиқча ташвиш туғдирганлик ҳиссини кўрамиз. Натижада бизнинг онгимизда менинг хоҳишларим бошқаларда ташвиш уйғотади, бошқаларнинг аччиғини чиқаради, уларга ташвиш келтиради деган фикр, қараш шаклланади. Фикр билан бир қаторда танамизда шартли рефлекс ҳам пайдо бўлади. Шартли рефлексни билмаганларга Павлов деган олимнинг тажрибасини эслатиб ўтамиз. У итлар билан қуйидагича тажриба ўтказади. Тажриба ўтказилаётган итларга ҳар сафар таом берганида қўнғироқча чалади. Натижада бу итларнинг онгида қўнғироқча овози ва таом орасида боғлиқлик - шартли рефлекс пайдо бўлади. Бу боғлиқлик пайдо бўлгач энди таом бермасдан шунчаки қўнғироқчани чалса ҳам итларда сўлак ажраладиган бўлиб қолади. Бизнинг хоҳишларимиз билан ҳам худди шундай иш содир бўлган экан. Ҳар сафар бирор нарсани хоҳлаганимизда ота-онамизда норозилик, аччиқланиш, ортиқча юк бўлганлик ҳиссини ҳис қилганмиз. Бу ҳол кўп бор такрорлангач эса онгимизда мустаҳкам ёзилиб қолган. Натижада бугунги кунга келиб бирор нарсани (кўпинча каттароқ нарсани) хоҳлаганимизда ичимизда автоматик равишда ўша ёқимсиз ҳислар ўйғонар экан. Бу сабабларни англагач эса бу боғлиқликни уздик. Энди эса ҳолат анча яхши. Бирор нарсани хоҳлаганимизда олдингидек ноқулайлик, ғашлик ва бошқа ёқимсиз ҳислар келмай қўйди. Ахир хоҳлаш аслида ёқимли бўлиши керакку, тўғрими!? Сизда ҳолат қандай? Бирор нарсани хоҳлаганингизда ичингизда ўзингиз тушунмаган ёқимсиз, ноқулайлик ҳислари пайдо бўладими?
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Продюссер борасидаги эълонимизга нисбатан бефарқ бўлмай таниш продюссерларга бу ҳақда хабар беришибди. Бундан жуда хурсанд бўлдик. Аллоҳ бу яхши инсонларни мукофотласин! Сиз азизларнинг бу ҳаракатларингиз сабаб бўлиб кўпчиликка ёки кимгадир бўлса ҳам манфаат етса сиз азизлар ҳам бунинг савобига шериксизлар, иншааллоҳ! Борингизга шукр!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Каналимиз аъзолари орасида продюссерлар бўлса ва биз билан ҳамкорликда ишлаш истаги бўлса қуйидаги ботимиз орқали алоқага чиқишларини сўраб қоламиз: @muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум. Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир. Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг. Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин: https://share.google/8YsKhTEWdsWA9SzZ5 P.S.: Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини БЕПУЛ берамиз: - "Менга мумкин" - 45 000 сўм. - "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм. - "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм. Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг: @muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Кеча эълон қилган жонли учрашувимизни шанба, яъни 09.08.2025 й соат 10:00 да ўтказишни ният қилдик. Жонли учрашувимизга қатнашишни истаганлар қуйидаги бот орқали ўз жойларини банд қилишлари мумкин: @muloqot_uchun_bot Дарсимизга қатнашиш нархи 300 000 сўм. Ботга "дарсга қатнашмоқчиман" деб ёзиб юборсангиз пластик карта рақами берамиз ва тўлов қилиб ўз жойингизни банд қилишингиз мумкин бўлади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли каналимиз кузатувчилари!!! Сиз азизлар билан охирги пайтларда ўзимиз қўллаб юрган ва бизда зўр натижалар берган шахсий ривожланишнинг турли техника ва усуллари билан ўртоқлашишни ният қилдик. Аллоҳнинг марҳамати бўлиб, бу усулларни қўллаш натижасида охирги пайтларда катта ўзгаришлар насиб этди (молиявий ҳолатимизда, илмимизда ва муносабатларимизда). Бу дарсимизни жонли учрашув форматида, юзма-юз суҳбатлашиш тарзида ўтказмоқчимиз. Авваломбор бу каби учрашув сиз азизларга қизиқми, бунга эҳтиёжингиз борми ёки йўқми, шуни билмоқчимиз. Агар бунга эҳтиёжингиз бўлса ва жонли учрашувга кела оладиган бўлсангиз ушбу постимизга 👍 ни босиб реакция билдиришларингизни сўраймиз.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! ЯХШИ ОДАММАН ДЕБ ЎЗИНГИЗДАН ЯШИРИБ ЮРГАН ЁМОНЛИГИНГИЗ Вазни тўлароқ бўлган қизларга агар учрашувга чиқмоқчи бўлсанг ўзингдан ҳам тўлароқ, семизроқ бўлган дугонанг билан бирга бор. Ана шунда унинг олдида сен озғин кўринасан деб маслаҳат берилади. Кўпчиликнинг оилавий муносабатлари устида ишлаш давомида ёмон муносабатларнинг илдизи бўлган, юқоридаги мисолимиз билан тушунтирса бўладиган бир жиҳатни англадик. Эри ичадиган, оилада доимо жанжал бўлиб турадиган бир аёлга "Агар эрингиз жуда яхши инсонга айланса, фарзандларингиз ҳам кўпроқ у кишини ҳурмат қилса, яхши кўрса, у кишига дардларини айтса, маслаҳатини олишга ҳаракат қилса, ўз эришган ютуқларида у кишининг ҳиссаси кўпроқ эканлигини эътироф этишса, ўз оталари билан фахрланишса" бу сизга ёққан бўлармиди деб сўрадик. У аёл ҳам мард бўлиб тан олди ва дангалини айтди - "Йўқ, бу менга ёқмаган бўларди. Ахир у ҳолда мен керак бўлмай қоламан-ку. Мен ҳеч ким бўлмай қоламан". Бу ҳолат шуни кўрсатадик аёл ақли билан эри яхши инсон бўлишини хоҳлагани билан онг остида бундай бўлишини хоҳламайди, бундай бўлиб қолишидан қўрқади. Тушуняпсизми!? Буни тушунарли тилга таржима қиладиган бўлсак, аёл гўёки "Эй Худоим, эрим ёмон одам бўлиб турсин, мен эса унинг олдида яхши одам бўлиб кўриниб турай" деяётган бўлади. Бунинг бош сабаби эса ўша аёлнинг онг остида мен етарлича яхши одам эмасман деган қараши борлигида. Бу қараш унда ёшлигида унга бўлган муносабат ёки бирор бир оғриқли ҳолат натижасида шаклланган бўлади. Бунинг оқибатида у доимо яхши одам бўлишга интилиб яшайди. Яхши одам бўлишнинг энг осон йўли эса олдингизда ёмон одамнинг бўлишидир. Чунки бунда сиз ҳеч нарса қилишингиз керак эмас. Ахир ёмон одамга таққосланганда сиз доимо яхши бўлиб кўринаверасиз. Шунинг учун ҳам олдимиздаги ёмон одамнинг яхши бўлиб қолишини асло хоҳламаймиз. Тушуняпсизми!? Аммо бундай яшаш оғриқли, машаққатли. Буни ўзингиз ҳам ҳис қилаётган бўлсангиз керак. Агар сизда шу каби ҳолат бор бўлса, атрофингиздагиларни тўғрилаш, тарбиялаш иш бермаётган бўлса, у ҳолда энди уларни ёмонлашдан, уларни айблашдан бир оз дам олиб диққатни ўзингиздаги сабабларни англашга, тушунишга ва тўғрилашга қаратинг. Ахир атрофингиздаги "ёмонлар" адашаётган бўлса ҳам сизга бу ҳолатларни юбораётган Аллоҳ адашмайди. Демак, агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай эрингиз шунчалик ёмон бўлса, агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай аёлингиз шунчалик ёмон бўлса, агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай фарзандларингиз дангаса, ишёқмас, хулқи ёмон бўлса, агар сиз қанчалик яхши инсон бўлишингизга қарамай яқинларингиз шунчалик ёмон бўлса, демак билингки гап уларнинг ёмонлигида эмас, балки бошқа ёқда. Барча яқинларингиз худди келишиб олгандек ёмон бўлиши ва битта сизгина яхши бўлишингиз, сиз доимо ҳақ бўлишингиз ва уларнинг бари ноҳақ бўлиши, сиз доимо тўғри йўл тутишингиз ва улар доимо нотўғри йўл тутиши - бу ҳеч бир мантиқ кўтармайдиган ҳолат. Ҳеч ким сизнинг қадрингизга етмаслиги, қилаётган меҳнатларингизни, яхшиликларингизни кўрмаслиги, сиздан миннатдор бўлмаслиги - бу сигнал. Аллоҳ сизга бу ҳолатлар орқали бир хабар юборяпти. Аммо сиз қайсарлик ила бу муҳим хабарни кўришдан, англашдан қочиб юрибсиз. Бир нарсани яхшилаб тушуниб ва англаб олинг агар сиз асл сабабларни топиб улардан халос бўлмасангиз сизнинг яхши инсон бўлиб кўринишга бўлган эҳтиёжингиз ҳеч ҳам қонмайди. Яқинларингиз сизни яхши эканлигингизни доимо, эрталабдан кечгача эътироф этиб, мақтаб туришса ҳам сизга барибир камлик қилаверади. "Бу дунёда ё ҳақ бўласан ёки бахтли бўлсан". Аллоҳ ўзингизни ислоҳ қилишга бўлган ҳаракатларингизни осон қилсин. @foydali_treninglar
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Бугун Нўъмон Али Хоннинг ажойиб видеосини кўриб қолдик. Унинг қисқача мазмуни билан ўртоқлашишни истадик. ЎЗИНГИЗГА БЎЛГАН МУҲАББАТНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ ЧЎҚҚИСИ - АЛЛОҲ БИЛАН БИРГА БЎЛИШДИР. Қуръони Каримнинг Исро сурасида мана бу мазмундаги оят бор: "Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун қиласиз" [17:7]. Ислом, иймон ва эҳсон ҳақидаги машҳур ҳадисдан биламизки, эҳсон - бу Аллоҳга худди уни кўриб турганингиздек ибодат қилишдир ёки У сизни доимо кўриб турганини ҳис қилиб юришдир. Қуръонда айтилганки, агар сиз ҳаттоки эҳсон мақомига чиққан тақдирингизда ҳам буни фақат ўзингизнинг фойдангиз учун қилган бўласиз - "Агар яхшилик қилсангиз, ўзингиз учун қиласиз". Нега буни таъкидлаш муҳим? Юсуф а.с. доимо ва ҳар бир нарсада Аллоҳни биринчи ўринга қўйган. Ва мана шунга асосланиб қарор қабул қилган. Бу, моҳиятан олиб қаралганда, ўз-ўзига ғамхўрлик қилишнинг (ўзини яхши кўришнинг) энг олий даражасидир. У биладики, унинг ўзи учун энг катта фойда - бу Аллоҳ томонида бўлишдадир. Шундай қилиб, бир томондан бу Аллоҳга ихлос билан ибодат қилиш бўлса, иккинчи томондан - бу ўз-ўзига хизмат қилишнинг олий кўринишидир.
Яна бир мисол. Бу ерда Нобель мукофоти олган кишининг эътирофи келтирилган. ""Олтин Силсила" ҳақида 08:22 / 22.04.2015 | bEk leader | 3161 Ассалому алайкум! Мен яқинда "Олтин Силсила" китобини сотиб олдим. Лекин унда шарҳлар йўқлиги сабабли уни унчалик тушунмадим. Талабалигим учун уни сотиб бошқа ўзим тушунадиган китоб сотиб олмоқчи эдим. Лекин энди фикрим ўзгарди. У китобни шаҳримдаги масжидга ҳадя қилсам, намозхонлар у китобни ўқиса ва одамларга тушунтирса, бизга савоби бўладими ёки бирор толиби илмга ҳадя қилсамми? Кейин у ҳадяни ота-онам номларидан берсам бўладими? «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: Ва алайкум ассалом! Нобел мукофотини олган бир кишидан қандай қобилият эгаси эканлиги ҳақида сўрашганида “менда ҳеч қандай қобилият йўқ. Фақат меҳнаткашман холос. Мисол учун айтсам, бир кун қўлимга бир китоб тушиб қолди. Уни бир неча бор ўқисамда тушуна олмадим. Шу тарзда 63 бор бошдан охиригача ўқидим. Кейин тўлиқ тушундим. Китоб менга деярли ёд бўлиб қолди” деган экан. Арабларда “китобга қаттиқ туриб, уни нима демоқчилигини сўрасанг, у сўзлаб юборади” деган мақол бор. “Олтин силсила” китоби ўқиб, ёдлаб, тушуниб ва унга ихлос билан амал қилишга энг лойиқ китобдир. Валлоҳу аълам." Манба.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Мен энг яхши кўрган ва энг кўп самара олган ўрганиш усули Кеча каналимизнинг ҳурматли аъзолари изоҳларда фаолиятмизга нисбатан жуда хурсанд қиладиган фикрларни билдиришди. Бунинг учун уларга ўз ташаккурларимизни изҳор этамиз. Изоҳларда ўқувчимиз "Алҳамдулиллаҳ!" номли тренингимизни 2-бор такрор ўтаётганини ва аъло натижаларга эришаётгани ёзибдилар. Бу бизда ўзимиз доимо қўллаб юрадиган энг кучли ва энг кўп самара олган ўрганиш усулимизни эсга солди. Бу шундай усулки уни қўллаш натижасида оладиган билимингиз, натижангиз ҳаттоки ўша китоб, аудио ёки видео дарсни тайёрлаган муаллифникидан ҳам бир неча баробарга ортиб кетиши мумкин. Бу қанчалик зўрлигини тасаввур қиляпсизми!? Бу шунчалик самарали усулки уни қўллаш натижасида эришадиган билим, тушуниш, англаш даражангизга ҳаттоки муаллиф ҳам ҳавас қилиб қолади. Бу шунчалик самарали, сизни шунчалик зўр ривожлантирувчи усулки уни қўллаш натижасида кўпчилик тушуна олмайдиган, кўра олмайдиган жиҳатларини тушуна оладиган, кўра оладиган, англай оладиган бўласиз. Бу усулнинг номи оддий ва зерикарли эшитилади. Аммо ундан оладаган натижаларингиз жуда қизиқ, жуда хурсанд қиладиган бўлади. Буни ўзимиз кўп бор гувоҳи бўлганмиз. Бу усулнинг номи ТАКРОРЛАШ. Ҳа, жуда оддий ва зерикарли эшитилиши мумкин. Аммо ... Қисқаси чин дилдан тавсия қиламиз. Брюс Ли "Мен 10 000 хил зарбани ўрганаётган одамдан қўрқмайман. Мен битта зарбани 10 000 марта ўрганадиган одамдан қўрқаман" деган экан. Ўзимизнинг ҳаётда бўлиб ўтган мисолдан бирини келтирамиз. "Алҳамдулиллаҳ!" номли тренингимизни тайёрлаб бўлгач харид қилишдан олдин иштирокчиларимиз аввал ўзларида синаб кўрсин кейин давом эттириш ёки эттирмасликни ўзлари ҳал қилади деган ниятда бошланғич 7 та машғулотини каналимизга БЕПУЛ жойлаб бордик. Шу бошланғич машғулотларнинг ўзида жуда кўпчилик ўз ҳаётларида хурсанд қиладиган ўзгаришлар бўлганлигини айтиб ташаккурлар изҳор қилишди. Аммо гап бу ҳақда эмас. Бу машғулотларимизни иши юришмай, қарзларга ботиб қолган бир йигит ҳам олиб қўллашни бошлабди. Орадан бир оз ўтиб қарзларидан буткул қутилибди. Айримлар келиб қарзларидан шунчаки кечиб юборишибди. Бир йил ичида 2 та машинали ҳам бўлибди. Бу машғулотларни яна такрор ва такрор қўллайверибди. Бунинг натижасида ичида нимани ўйласа, ният қилса ўз-ўзидан содир бўладиган бўлиб қолганлигини менга ўзи келиб айтиб берганди. Масалан тоққа чиққиси келса ўз-ўзидан ўртоқлари таклиф қилиб, ундан пул ҳам олмасдан ўзлари олиб бориб олиб келадиган, ота-онасини кўришга қишлоққа бормоқчи бўлса унга ҳам осон йўллар очиладиган бўлиб қолган. Ўша пайтларда карантин ҳолати эълон қилинди. Натижада бозорлар ишламайдиган бўлди. Бу йигит эса бозорда савдо қиларди. Карантин бошланиб бозорлар ёпилганда энди нима қилсам экан деб турса бир таниши унга маска, антисептиклар сотуви билан шуғулланишга ёрдам бериш учун таклиф қилиб қолади. Кўпчилик биладики бу карантин ҳолатидаги энг фойдали бизнес эди. Натижада бозорда савдо қиладиган кўпчилик ишсиз қолган бир пайтда, қаҳрамонимиз энг фойдали бизнесга эга бўлади. Бу каби зўр ўзгаришларни бошдан кечиргач у йигит биз билан кўришиб суҳбатлашиш истаги борлигини айтиб ёзиб қолди. Биз учрашдик. У олган натижаларини, англашларини, тушунган жиҳатларини гапириб берди. Унинг айтаётганларини эшитиб туриб машғулотларни тайёрлаган муаллиф бўлсакда унчалик натижамиз йўқлигидан, у тушунганчалик тушунмаслигимиздан хижолат бўлдик. У бу борада биздан анча илгарилаб кетганди. У бизга устоз деб мурожаат қилганида "Аслида биз эмас сиз устоз бўлибсиз. Сиздан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан" дедик. Буни камтарлик учун эмас, чин дилдан, ҳақиқий ҳолатни кўриб туриб, тан олиб айтдик. Ҳа, такрорлашнинг кучи мана шундай зўр.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Яқинда бир шахсий ривожланиш борасидаги мутахассиснинг ўз тажрибаларидан кузатганларини ўқиб қолдим. Унда жуда муҳим, аммо кўпчлик эътибор бермайдиган жиҳат ёзилган эди. Гап шундаки, кўпчилик шахсий ривожланиш, муваффақиятга эришиш, ўз орзу-мақсадларига етишиш учун янги билимларни ўрганишим, янги кўникмаларни ўзимда шакллантиришим керак деб ўйлайди. Аммо яхшилаб эътибор қилинса янги нарсаларни ўрганганингиз билан одатда ҳаётингизда ўзгариш бўлмайди. Ўзгариш бўлган тақдирда ҳам жуда кичик бўлиши мумкин. Масалан даромадингизни ошириш учун янги касб ўргандингиз ёки сотиш усулларини ўргандингиз дейлик. Аммо бир оз ўтиб маълум бўладики, янги ўрганган касб ёки сотиш усулингиз сиз кутган натижани бермаётган бўлади. Кейин сиз яна янги нарсаларни ўрганишга киришиб кетасиз. Ёки кўпчилик аёлларнинг муаммоси бўлган озиш масаласини олайлик. Бунда ҳам озмоқчи бўлган аёллар янгича озиш усулларини, янгича диеталарни, янгича машқларни ўрганишга - янги билимларни ўрганишга ҳаракат қилишади. Аммо янги диета ҳам, янги озиш усули ҳам ўзлари кутган натижани бермайди. Кейин эса улар ҳам яна янгича усулларни ўрганишга киришиб кетишади. Ёки бизнеси ўзи кутгандек юрмаётган тадбиркорни олайлик. У ҳам ишларини юриштириб юбориш учун янги маҳсулот ишлаб чиқаришга, янги ғоя топишга, янги бошқарув усулларини ўрганишга, янги ходимлар ёллашга ва бошқа ўз хаёлига келган янги нарсаларни ўрганишга киришиб кетади. Аммо бу янги ўрганганлари ўзи кутган натижани беравермайди. Кейин у ҳам яна янги нарсаларни ўрганишга киришиб кетади. Аммо кўпинча биздаги зўр ўзгаришларга, натижаларга сабаб бўладиган нарса - бу янги билимни ўрганиш эмас, балки ўзимиздаги бор айрим нарсалардан қутулиш бўлар экан. Ўрганиш эмас, балки қутулиш, халос бўлиш сизни зўр ривожлантирар экан, сиздаги зўр натижаларга сабаб бўлар экан. Тушуняпмизми!? Шунинг учун ҳам нима янги нарсани ўрганишим керак деб эмас, балки нима қарашимдан қутулишим керак деб изланиш сизга кўп ва хўп фойда келтиради. Аллоҳ, ўзингизни ислоҳ қилиш, муаммоларингизни тез ва осон ечиш, ҳаётингизни янги сифат даражаларига чиқаришдаги ҳаракатларингизда Ўзи мададкор бўлсин! Бу мақолани фойдали деб билсангиз бошқаларга ҳам улашинг. @trening_kitob
без подписи
без подписи