Мулкамонов Сардор
СтатистикаИНФОБИЗНЕС | МАРКЕТИНГ Ноодатий воронка ва прогревлар Тизим ва кучли инфопрдукт ятратиш 6 йиллик фаолият 50 + ҳодим бошқариш mulkamonovvsardor@gmail.com
- Последний пост
- 19 июл.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 20
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 213
- 1/48двое суток
- 244
- 1/72трое суток
- 263
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Инстаграмда яхши пост чиқибди. Кўриб, албатта ўз лоиҳангиз учун фойдалансангиз бўлади! 🔗 Линк @mulkamonovsardor
Кўпчилик маркетологлар нотўғри рақамга қарайди. Энг муҳим маркетинг метрикаси CPM, CTR еки ROAS эмас. Энг муҳим метрика мижоз Сиз ҳақингизда нима деб ўйлаяпти? Чунки одамнинг фикри ўзгармагунча улар Сиздан ҳеч нарса ҳарид қилмайди. @mulkamonovsardor
Кучли офер ёзишдан олдин битта саволга жавоб беринг... Сиз нима сотяпсиз? Курс, консультация, хизмат? Йўқ. Одамлар буларнинг ҳеч бирини сотиб олмайди. Улар: — хотиржамликни; — вақтни тежашни; — кўпроқ даромадни; — мақом/статусни; — ишончни. Маҳсулот бу восита, одамлар эса натижа учун тўлайди. Маркетингда маҳсулотни эмас... мижознинг янги ҳаётини сотиш керак @mulkamonovsardor
Маҳсулотингизни эмас ишончни сотинг. Чунки ишонч сотувнинг асосий валютаси Инсонлар рекламага эмас, далилларга ишонади. Шунинг учун контентларингизда қуйидагилар кўпроқ бўлиши керак: — Натижани исботлайдиган ва қандай натижа олинганини кўрсатувчи кейсларкейслар; — Аниқ рақам ва фактлар; — Мижозларнинг видео ёки матнли фикрлари; — Экспертлигингизни кўрсатувчи таҳлиллар. Қанча кўп ишонч бўлса, сотув шунча арзонга тушади. Бу постни маркетинг жамоангиз билан баҳам кўринг 🚀 @mulkamonovsardor
Энг кучли оффер бу хавфни камайтирган оффер Ҳар бир харидорнинг хаёлида битта савол бор: Агар иш бермаса-чи? Шу хавфни қанча камайтирсангиз, конверсия шунча ошади. Масалан: — кафолат; — пулни қайтариш; — бепул синов; — бўлиб тўлаш; — натижага боғланган тўлов. @mulkamonovsardor
Аввал оғриқни кучайтиринг, кейин ечимни таклиф қилинг Инсон оғриқни ҳис қилмаса, ечимга эҳтиёж сезмайди. Кучли сотув матнлари аввал муаммони аниқ кўрсатади, унинг оқибатларини очиб беради ва шундан кейингина маҳсулотни ечим сифатида тақдим қилади. Муаммосиз маҳсулот — талабсиз маҳсулот #маркетинг_қонунияти @mulkamonovsardor
Полезное видео не равно продающее видео Фойдали видео ва сотувга таъсир қилувчи видео бу мутлақо бошқа-бошқа вазифаларни бажаради. Чиқарадиган видеоларингиз фақат фойдали бўлиши эмас қуйидагилардан бирига ҳам жавоб бериши керак: — обуначиларни жалб қилиш; — хабардорлик даражасини ошириш; — маҳсулотга қизиқиш уйғотиш; — садоқатни ошириш; — маҳсулотни сотиш. @mulkamonovsardor
Алекс Хормози рекламага кўп вақт сарфламанг, интернетда учган энг яхши контентингиз оҳирига СТА қўшинг ва уни рекламага айлантиринг — деб айтарди. Биз аввал ҳам шундай қилар эдик ва буни эффекти шунақа зўрки одамлар Сизни рекламаларингизни сторисларида белгилаб кетишади! Маркетинг группага переслать қилинг 🚀 @mulkamonovsardor
3-4 йил олдин Steam дан GTA V ни сотиб олган эдим, ва ҳозирга қадар 660 соат умумий ўйналибди. Шуни 70-80 соати менга тегишли бўлса керак. Ўйин графикаси жуда кучли бўлган ва у биринчи рақамли ўйинлардан бири ҳисобланади. GTA VI чиққанида уни ҳам сотиб олмоқчиман, анчадан бери кутаяпман. Лекин жуда зўр маълумот ўйин чиқмасидан олдин у бир қанча рекордлар қилиб ташлади. Шу ҳақда озроқ езмоқчиман. GTA VI ҳали расман чиқмаган бўлса ҳам, даромад бўйича Бурж Халифани ортда қолдирди GTA VI ўйинининг олдиндан буюртмалари (pre-order) биринчи 24 соат ичида яратувчиларига тахминан 3 миллиард доллар даромад келтирди. Ўйиннинг расмий релизи 19 ноябрь куни бўлади. Қуйидаги фактга эътибор беринг: дунёдаги энг баланд бинони қуришга 6 йил кетган ва уни барпо этиш учун 1,5 миллиард доллар сарфланган. GTA VI эса 12 йил давомида ишлаб чиқилди ва унинг умумий бюджети 2 миллиард доллардан ошган. Рақамли маҳсулотлар инсониятнинг энг йирик муҳандислик иншоотларидан ҳам қимматроқ қиймат ярата оладиган даврда яшаяпмиз. @mulkamonovsardor
без подписи
Маркетологнинг энг яхши дўсти бу сифатли дам олиш! Сифатли дам олиш мен учун мияни ювишдек гап. Маркетологнинг асосий валютаси вақт эмас, диққат ва энергия ҳисобланади. Чарчаган мия доимий равишда чалғийди, қарор қабул қилиш тезлиги пасаяди ва кичик ишларни бажариш ҳам мияга нагрузка бериб қолади. Тоза ҳавода мияни ювадиган сифатли дам эса, фокусингизни кучайтиради ва эмоционал выгораниедан чиқиб кетишингизга ёрдам беради. Ўз вақтида сифатли дам олмасангиз, кўпчилик каби қўлингизга шприст тиқилган сторисларни қўйиб юраверасиз ))) Мен учун яхши вариянтлар: — Интернетсиз тоғда икки кун бўлиш; — Бир кун уйда тўллиқ уйқу ва эртаси куни яқинлар билан вақт ўтказиш; — Ҳар ҳафталик тикланувчи массажлар ва енгил спорт; — Телефонсиз икки кун уйда вақт ўтказиш. @mulkamonovsardor
Маркетингда одамлар иккига бўлинади: — техник — смысловик Техниклар — платформалар, алгоритмлар, воронкаларни тўғирлаш, трафик, аналитика ва турли хил воситаларни бошқариш билан шуғулланади. Уларнинг асосий саволи: қандай қилиб буни тизимли ва хатосиз ишлайдиган қиламиз? Смысловиклар — позициялаш, мижоз психологияси, direct-response сотув матнлари ва кучли оферлар яратиш билан ишлайди. Улар маҳсулотнинг асл моҳиятини очиб беради ва мижознинг ички хоҳишларига таъсир қиладиган йўналишни белгилайди. Уларнинг асосий саволи: Биз аслида нима сотяпмиз ва нега одамлар бунинг учун пул тўлаши керак? Сотув воронкаларингиз қанчалик мукаммал созланмасин, агар унинг ичидаги мазмун (смысл) ва сотув психологияси бўш бўлса, у шунчаки бюджетни ёқадиган механизмга айланиб қолади. Стратегия ва фундаментал маъно доим биринчи ўринда туради, техник инструментлар эса шу маънони етказиб берувчи транспорт воситасидир. Табиатда эса смысловиклар жуда кам. Айни дамда мастермайнд по смыслам номли дарсда иштирок этаяпман, Сизга қизиқ бўлса энг муҳии инсайтларни йиғиб бирор кун пост қиламан @mulkamonovsardor
Claude Fable 5 модели ишлашдан тўҳтади! 12 июнь куни АҚШ ҳукумати Fable 5 ва Mythos 5 моделларига хорижий киришни тақиқловчи экспорт назорати буйруғини чиқарди. Anthropic талабларга риоя қилиш учун барча фойдаланувчиларнинг киришини тўхтатди. 9 июнь: ишга туширилган 12 июнь: ўчирилган АҚШ ҳукумати уни ёпиб қўйишидан олдин Anthropic’нинг энг кучли модели атиги 3 кун ишлади. @mulkamonovsardor
ҚАНЧАЛИК ҚАТТИҚ ҲАРАКАТ ҚИЛСАНГИЗ ҲАМ ЭНДИ ТЕХНОЛОГИЯГА ЕТА ОЛМАЙСИЗ!!! Ҳар куни сунъий интеллект, технология ва мўжизавий бир нарсалар бўйича янгиликлар чиқади. Сиз ҳам бу тўлқиндан қолиб кетмаслик учун ҳар куни товуқ дон чўқигандек нимадурларни синаб кўраётган бўлсангиз, ҳаммасини шу ерда тўхтатинг! Мен яқинда муҳим бир қоидани тушиниб етдим... Ҳар куни янги дастурлар, технологиялар чиқади. Ҳозир шу ҳолатга келди-ки, янгиликни ишлатиб кўриш эмас, нима эканлигини ўқишга вақт етмай қолди. Шу пайтгача ўнлаб топ ии дастурларни ишлатиб кўрган одам сифатида айта оламан: Сизнинг йўлингиз: — ўнлаб ии инстурментлари синаб кўриш эмас — ии бўйича билимдон бўлишга интилиш ҳам эмас 1. Бир вақтнинг ўзида фокус билан битта лоиҳага эътибор бериш; 2. Бошланган ҳар бир ии процессни оҳиригача етказа олиш. Экспертларни фикрича: ии бўйича миянгизга энсклопедия йиғишингиз эмас, озгина билган нарсасидан натижа чиқаришингиз муҳим экан! @mulkamonovsardor
Яқин 6 ой ичида бирорта маркетолог билан кўришганимни эслай олмайман! Фақат AI ни тушунадиган экспертлар ва IT вакиллари билан суҳбатлашиб юрибман. Уларни айтишича мен вайбкодер бўлиб кетибман. Яқинда венчур фондлардан катта сармоя олган яхши бир стартапнинг лоиҳа менежери билан ҳам суҳбатлашдим ии бўйича мени қизиқтирган кўп саволларга жавоб топдим. Бундай учрашувлар сони аллақачон 10 дан ошиб кетти. Ҳатто Акмал ака Паизиевга ҳам саволларимни бериб, жавобларини олдим. Лекин, қилаётган ишларим ҳақида блогда ёритганим йўқ. Ҳаммаси нимадан бошланди? Миша Дашкиевнинг курсидамикан ёки ютуб видеосидамикан бир зўр гап эшитдим, у таҳминан шундай эди… Ҳозир ҳамма технология, эволуция, замон ўзгариши ҳақида гапиради. Бу гапларни эшитсангиз ўзингизни қолоқдек ҳисс қиласиз, лекин у билан қандай ҳамнафас бўлиш кераклигини ҳеч ким Сизга ўргатмайди. Сизга энг оддий усулни айтаман — қайсидур соҳани тушунмаяпсизми шу нарсани ўрганиш учун 100 соат вақт сарфланг ва Сиз камида шу соҳа бўйича ўртамиёна даражага чиқасиз - деди. Мен ўзимга ии ни олдим ва бу бўйича пуллик 3-4 та курслар кўрдим, деярли ҳамма ии воситаларини пуллик про версияларини синаб кўрдим ва соҳани ичига кириб кетиб қолдим. Ҳозир ўзимиз учун ERP ҳам қўришга киришиб кеттим ва у деярли тайер бўлиб қолди. Агар Сизга менинг ии ҳақидаги фикрларим қизиқ бўлса, реакция қолдиринг ва шу ҳақда Сизга билганларим билан бўлишаман. @mulkamonovsardor
Бир танишимиз продукт ҳақида зўр таъфир берган эдилар... Экспертнинг мияси бу супермаркет лекин одамларга шўрва керак. Бутун супермаркетдаги маҳсулотни мижозга берганг билан у шўрва қила олмайди. Продюсер супермаркетдан фақат шўрва учун масаллиқни олиб ҳаридорга бериши керак. Шу илмдангина унга фойда бор, бутун маркетни об кетгани билан 99% продуктни исроф қилиб мусорга ташашига туғри келади. Инфопродуктларнинг youtube га ўҳшаган бепул манбалардан фарқи: 〰️ камроқ вақт ва куч сарфлаб натижа олишига ёрдам бериш. 〰️ одамнинг миясига тонна информация юклаш эмас. @mulkamonovsardor
Инвестиция бўйича кўпчилик танийдиган бир экспертни курсини кўриб чиқаяпман ва шу хулосага келдим... Нархи таҳминан 8-10 млн сўм атрофида. Асосий минуслари: Продукт жуда саёз қурилган. Яхши экспертни билимидан "акалар/опалар" туғри методология чиқара олишмаган. — Курс А дан Я гача инвестиция бўйича библотекага ўхшайди. Уни ўқиб чиқиб 70-80% одам Б нуқтага чиқмайдию кўчада бир бирини кўриб қолса суҳбатлашишга битта мавзу бўлади. Инвастиция бўйича уер буердан гаплашиб кўра олишади. — Уйга вазифалари ҳам уйга вазифа бўлиши кераклиги учун қилинган. Натижага йўналтирилмаган. ✍️ Ўзи уйга вазифа ўқувчининг 60% + натижага чиқишини ҳал қилади. Бу ерда шунчаки уйга вазифа, лекин бажармагунингизча кейинги дарсга ўта олмайсиз. 100% айта оламан: Udemy.com даги $15 лик курслар бундай курсдан 20х кучлироқ ёзилган. Шундай иш билан шуғулланадиган аксар одамларга айтадиган гапим: Ҳа деб қанча сотув қилганингизни мақтанавермасдан кундан бир ёки ҳафтада бир ёки ойда бир ёки йилда бир марта бўлса ҳам продуктни яхшилаш учун нималар қилсам бўлади деб савол беринг chat GPT га бир нечта ечимларни айтиб ўтади. @mulkamonovsardor
Бугун қизиқ бир митингда иштирок этдим… Энди мижозларингизни телеграм бот орқали ҳам таъқиб қилиб юришингиз мумкин экан. Сотув воронкалари билан ишлайдиган инсонлар учун жуда зўр имконият. Ҳудди шу техналогия аввалари $1500 + га тушарди. Ҳозир botplace раҳбарияти бу нарсани ҳам жорий қилибди ва арзимаган обуна эвазига бу имкониятдан фойдаланишингиз мумкин. @mulkamonovsardor
🚀 TARGETOLOG VA PRODUCER'LAR UCHUN YANGILIK Endi botlaringiz ichiga Facebook Pixel ulash imkoniyati qo‘shildi! Bu nima beradi? • Reklamadan kirgan odamlarni kuzatish • Facebook Ads natijalarini aniq o‘lchash • Qaysi reklama ishlayotganini bilish • Retarget reklama qilish imkoniyati • Kanalga podpiska qilmaganlarga qayta reklama Endi oddiy bot emas — marketing vositasiga aylangan instrument ⚡️ Facebook Pixel’ni bir necha klikda ulab: • Leadlarni kuzating • Sotuvlarni analiz qiling • Reklama samaradorligini oshiring 🔥 Infobiznesdagilar bundan nimalar qilishni uje o'ylashni boshlagandir)) Botingizni hoziroq sinab ko‘ring va yangi funksiyani ishlatib ko‘ring https://botplace.io/
Адабиётда Фактор Х деган тушунча бор ва бу энг кераклиги Яъни бирор бир иш бошлашдан еки муаммони ечишдан олдин айнан нимани, қаерни ва қандай қилишни анниқ билиб олиш. Бу нима учун керак? Менга кеча E-Sim (виртуал сим-карта) керак бўлди ва иккита компанияни вариянт қилиб олдим. — Битта компанияда техник сабабларга кўра масофдан сим карта олиш имкони йўқ экан. — Кейинги компания билан боғландим сунъий интеллект жавоб берди: Мурожатимни айтдим STT - TTS шунчалик муаммо булдики СИ мени базўр тушинди иккинчи уринишда(қунғироқ) оператор билан боғлади! Операторга: Мен есимга ариза қолдирдим менга сим карта зарур эди почтамни айтсам тасдиқлаб юбора оласизми тезроқ ишлатишим учун дедим Оператор: Афсуски 3 иш куни ичида кўриб чиқа оламиз бундан тез бўлиш иложи йўқ... хайр саломат бўлинг - деб қўғироқни якунлади. Фактор Х Бирор компанияни қисқа рақамига қўнғироқ қилганингизда шундоқ хам одам эмас робот жавоб берарди ва 1,2,3,4 ни босиб муаммойингизга ечим олардингиз, агар ўхшамаса оператор билан боғланар эдингиз. Шу пайт ўйладим: Сунъий интеллектни колл операторга қўйгандан кўра, биринчи бўлиб аризаларни кўриб чиқишга йўналтирганда анча фойдали иш бўлган бўларди ва одамлар 3 кунлаб эмас 3 минутда ишини ҳал қиларди. Шундай экан: СИни қўллайсизми еки бошқа тизим ўрнатасизми биринчи ўзингизга савол беринг: нимани қачон, қандай ва қаерга қилсак энг муҳим ишни қилган бўламиз?! Фактор Х — бу натижага энг катта таъсир қилувчи асосий нуқтани топиш қобилияти. Кўпчилик кўпроқ иш қилишга ҳаракат қилади, Фактор Х эксперт эса айнан қайси иш энг катта натижа беришини аниқлайди. @mulkamonovsardor