Trening-kitob
СтатистикаИчки тўсиқлар • ўз-ўзига баҳо • оилавий муносабатлар Англашдан амалий ўзгаришгача. Шахсни ривожлантириш, юксалтириш борасидаги энг сара машқлар ва усуллар ҳақида батафсил маълумотлар!
- Последний пост
- 27 июл.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 49
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Маркетинг (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 340
- 1/48двое суток
- 389
- 1/72трое суток
- 420
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Trening-kitob pinned «Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! @trening_kitob — ҳаётида бир хил муаммолар такрорланаётганини сезган, ва унинг илдизини англашни истайдиганлар учун канал. Бу ерда қуйидаги мавзуларни кўриб чиқамиз: • ўз-ўзингизга бўлган баҳоингиз ва сизни…»
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! ━━━━━━━━━━━━━━━ СИЗ МУВАФФАҚИЯТЛИ БЎЛИШГА МАЖБУР ЭМАССИЗ ━━━━━━━━━━━━━━━ Ҳозирда кўпчилик бор вужуди билан муваффақиятли инсон бўлишга ҳаракат қилиб яшамоқди. Сердаромад, обрўли ишларда ишлашни, катта-катта бизнеслари бор бўлган тадбиркор бўлишни, кўпроқ пул топишни, кўпроқ эҳсонлар қилишни, танаси соғлом ва чиройли бўлишини, тез-тез саёҳатлар қилишни, зўр тўйлар беришни, зўр уйларда яшашни, зўр машиналар минишни. Бир тарафдан қаралса, бу яхши-ку, дейиш мумкин. Аммо бунинг бир қарашда сезилмайдиган хавф-хатари жуда катта. Гап шундаки, «муваффақиятли инсон бўлишим шарт» деб яшаётган инсон ўзи хоҳлаган нарсаларига эришмай турган вақтда ўзидан кўнгли тўлмайди, ўзини ёмон кўради, муваффақиятли инсонлар олдида ўзини паст, хор кўради. Ўзини кераксиз, ҳурматга лойиқмас, аҳамиятсиз деб ҳисоблайди. Чунки унинг қўлида қийшиқ тошу-тарозу турибди: Агар муваффақиятли бўлсанг — одамсан, бўлмаса — одам эмассан. Агар муваффақиятли бўлсанг — ҳурматга лойиқсан, акс ҳолда — ҳурматга арзимайсан. Агар муваффақиятли бўлсанг — сен яхши одамсан, акс ҳолда — сен ёмон одамсан. Мана шу тарозуга ҳозирги аҳволини қўйиб ўлчайди-да, ўзидан ҳам, дунёлардан ҳам кўнгли қолиб кетади. Ўзини ҳаракат қилмаётганликда, дангасаликда, илмсизликда, қўлидан ҳеч бир иш келмасликда айблаб яшайди. Бир нарсани яхшилаб англаб олинг: ━━━━━━━━━━━━━━━ Муваффақиятли* бўлиш сизга фарз эмас. ━━━━━━━━━━━━━━━ Яъни, сиз юқорида айтилган белгиларга эга «муваффақиятли» инсон бўлишга мажбур эмассиз. Агар хоҳласангиз, ўшандай муваффақиятли инсон бўлиб яшайверинг. Бунинг ёмон жойи йўқ. Лекин шуни ҳам билиб қўйингки, юқорида айтилган «муваффақиятлар»нинг сизда бўлмаслигининг ҳам ёмон жойи йўқ. Шуни тушунсангиз, англасангиз — бўлди. Ҳурмат билан, Эшмуродов Ш. _Изоҳ: бу мақолада «муваффақият» деганда юқорида айтилган белгилар назарда тутилиб ёзилди. Муваффақиятга бошқа таъриф берилса, бу мақоладаги гапларни бошқача англаш керак бўлади._ ━━━━━━━━━━━━━━━ Агар мақолани фойдали деб билсангиз, яқинларингизга ҳам улашинг. 📌 Бизнинг канал: @trening_kitob #ichki_tosiqlar
видео или голосовое, без подписи
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! @trening_kitob — ҳаётида бир хил муаммолар такрорланаётганини сезган, ва унинг илдизини англашни истайдиганлар учун канал. Бу ерда қуйидаги мавзуларни кўриб чиқамиз: • ўз-ўзингизга бўлган баҳоингиз ва сизни кўп яхшиликлардан тўсиб келаётган “мен лойиқ эмасман” каби муҳим ички чекловчи қарашлар; • пул, мақсад ва хоҳишлар олдидаги ички тўсиқлар; • оилавий муносабатлардаги такрорланадиган ҳолатлар; • хафагарчилик, норозилик ва турли қўрқувлар; • англашни кундалик амалга айлантириш усуллари. Канал билан яхшироқ танишиш учун: 1. Чекловчи қарашлар ҳақидаги постлар — #ichki_tosiqlar 2. Оила ва муносабатлар — #munosabatlar 3. Амалий машқлар — #amaliyot 4. Ўқувчилар ва мижозлар натижалари — #natijalar 5. Тренинг — #treninglar 6. Китоблар — #kitoblar Савол ёки тренинглар ҳақида маълумот учун: @muloqot_uchun_bot Ҳурмат билан, Эшмуродов Ш.
Channel photo updated
Анча аввал Dilmurod Sulton оға билан Самарқанд томонларга бордик. Қайтишда таниш агроном йигит кўришайлик, деб қолди. Қайтишда ўша йигит билан кўришдик. Экин ва дарахтлардаги оддий бир касаллик ҳақида гап кетди. Ечими оддий ва арзон восита эканлигини айтдим. Агроном йигит ишонқирамай қараб қолди. Кейинчалик тушундимки, ўша агроном қишлоғидагиларга, таниш-билишларига қиммат, филни ҳам ўлдирадиган заҳарларни тавсия қилаверган. Касалликлар эса авж олаверган, экинлар заҳарларга "ўтириб" қолаверган. Мендан эса ўша арзон, оддий воситани қайта-қайта сўрайверди, уйга қайтганимда ҳам кўп телефон қилди. Шундай агрономлар сабаб заҳарлар авж олиб кетди, бунинг орқасидан касалликлар, ҳашаротлар авж олди, кучайди, кенг тарқалди. Ваҳоланки, заҳарларсиз ҳам осон, содда, арзон усуллар бор. Деҳқончилик қилаётганларга, фермерларга илмимизни улашиш мақсадида t.me/biodehqon телеграм каналини ташкил этдик. Обуначилари анча кўпайди. Агар қизиқ бўлса, таниш-билишларингиз деҳқончилик билан шуғулланса, улашиб қўйинг. Бир-биримизни илмимизни тўлдириб, барака топамиз. Ишончим комилки, бир кун келиб заҳарлар ҳам чекланади. Деҳқонлар дуч келган нарсасини даласига сепавермайди. Одамлар эса заҳарлардан заҳарланмайди. Телеграм каналимизни ҳаволасини яна қолдираман: t.me/biodehqon
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Мижозларимиз билан индивидуал ишлаш жараёнида фойдали англаш содир бўлди. Уни сиз азизлар билан ўртоқлашгимиз келди. Аёллар ўз турмуш ўртоғи томонидан қадрланмаётганлиги, яхши муносабат кўрмаётганлиги, севилмаётганлиги ва ҳоказо ҳолатлар юзасидан шикоят қилишади. Бунга турмуш ўртоғини айбдор қилиб кўрсатишади. Тўғри бундай пайтда эр томонда ҳам айб бўлади. Аммо, агар мард бўлиб, холислик билан турмушга чиқишдан олдинги ҳаётларини яхшилаб таҳлил қилиб чиқишса бу каби муносабатлар, яъни қадрланмаслик, ҳурмат қилинмаслик ҳолатлар ўша пайтларда ҳам бор бўлганлиги маълум бўлади. Фақат энди турмушга чиққач эрнинг бундай муносабати ёқмайди, аламли бўлиб туюлади. Чунки эр яқин қариндош эмасда. Ўйлаб кўринг, сизга ҳали сиз турмушга чиқмасингиздан олдин ҳам мана шундай сизга ёқмайдиган муносабат бўлиб келинган. Фақат сиз туғилгандан бери бундай бўлиб келгани учун кўникиб қолгансиз, устига устак ота-онадан, ака-ука ёки опа-сингилдан кечиб бўлмагани учун чидаб келгансиз, холос. Демак, гап кўпинча эрнинг ёмонлигида бўлмайди, балки ёшлигингизданоқ ўзингиз ҳақингизда шаклланган қарашларда бўлади. Улар тўғирлсанса эр ҳам тўғри бўлиб қолади. Шунинг учун эрни "яхшилаш" ишини ўзингиздан бошласангиз тезроқ ва сифатлироқ натижаларга, юксалишларга эришасиз. Бизнинг канал: @trening_kitob #munosabatlar
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум. Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир. Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг. Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/53/de118de9-b208-450f-a053-86e55483ff5f P.S.: Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини БЕПУЛ берамиз: - "Менга мумкин" - 45 000 сўм. - "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм. - "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм. Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг: @muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Аллоҳ ота-онангизни, сизни ва аҳлингизни, яқинларингизни Рамазони шарифнинг барча хойру барокатлари билан тўкис неъматлантирсин! Рамазон муборак бўлсин!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Болангиздаги сизга ёқмаётган жиҳатлар - бу бир пайтлари ўзингиз билмаган ҳолда киритган қарашларингиз натижасидир. Кўпчилик ўз онги остидаги чекловчи қарашларни, блокларни аниқлашда, англашда қийналишади. Фарзандингиз бу борада сизга зўр кўзгу бўлиши мумкин. Уларга қараб, уларнинг ўзини тутишига, ахлоқига, сизга ёқмаётган жиҳатларига қараб ўзингиздаги кўпгина чекловчи қарашларни англашингиз мумкин. Марҳамат, ишга киришишингиз мумкин. Ўзингизни ислоҳ қилсангиз атрофингиз ҳам ислоҳ бўлиб бораверади. P.S.: Бу фикрлар устозларнинг қуйидаги суҳбатларини кўриш давомида англанилди: https://www.youtube.com/watch?v=VWzAwURxUs4 Аллоҳ бу суҳбатни ташкил қилганлардан, устозлардан рози бўлсин!
Ишдан қайтиб дўконга кирдим. Дўкон эгаси анча йиллик таниш. Салом-аликдан сўнг дедим: "Яхши ҳам сиз борсиз, тан-жонингиз соғ бўлсин, кам бўлманг. Бизни ҳам ҳар куни дуо қилиб туринг, кўпроқ пул топайлик, ўша пулдан дўконингиздан нарса олайлик... Қарангда, аслида, бизга қўшиб ўзингизнинг касб-корингизга ҳам барака тиларкансиз!.." Ҳикматни қаранг, бир-биримизни дуо қилишимиз — яхшилик тилашимиз ўзимизга ҳам хайрли экан. Яхши гаплар билан ҳикматларни топаверарканмиз ҳаётда.
🥹🥹 Duo qanday qilinadi? Qanday so’raladi?
Tabriklayman!!!🥳 Siz hozirgina bu yil yakunidagi eng to'g'ri qarorni qabul qildingiz!!! Ushbu kanalda “Bir Group” tomonidan 50 kishiga ajratilgan Grandlardan birini yutib olishingiz mumkin. ✅ Bu kanalda siz Grand yutib zamonaviy kasblarni Bepulga o’rganishingiz mumkin. ✅ Mobilografiya, Target, Grafik dizayn, Video montaj, Dasturlash va Marketing darslaridan o’zingizga yo’nalish tanlashingiz mumkin. Grandni yanvar oyida Onlayn taqdimot qilib aniqlaymiz. Yangi 2026-yilni muvaffaqiyatli o’tkazish – o’zingizga bog’liq. Safimizga xush kelibsiz🔥 https://t.me/bir_talim
Кейинги қадамлар: 2. Бирор каттароқ нарсани хоҳлаганингизда ичингизда бўладиган ёқимсиз ҳислар - бу ёшликда пайдо бўлган шартли рефлекс эканлигини англанг, тушунинг. Агар буни тушуниб етмасангиз мақолани яна бошидан ўқиб чиқинг. Чунки яхшилаб тушуниб олинмаса натижа олиш қийин. 3. Бу шартли рефлекснинг маъноси хоҳиш билан ўлим хавфининг боғланиб қолганидир. Болалик пайтингиздаги онгингиз ҳолатни шундай боғлаган. 4. Бугунги кунда сиз энди улғайган одамсиз. Энди бола эмассиз. Ўзингизни ўзингиз бемалол эплайсиз. Бировга боғланмагансиз. Очдан ўлиб кетмайсиз. Буни ўзингизга бир эслатиб қўйинг. 5. Энди мен улғайдим бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлашим энди менга ўлим хавфини солмайди деб такрорлаб юринг. Ўз натижаларингиз билан изоҳларда ўртоқлашсангиз мамнун бўламиз. Ҳурмат билан Эшмуродов Ш.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлашдан бўладиган ички ноқулайлик ҳиссидан қутулиш усули. Бундан олдинги ёзган мақоламизни ўқиб кўпчилик бизга ҳам бу муаммодан қутулиш йўлини ўргатинг деб ёзишди. Марҳамат, қуйида буни тушунтириб ўтамиз. Дастлаб ёшлигингизда бунга мос бўлган ҳолатни эсланг. Яъни сиз бир нарсани олишни хоҳладингиз ва ота-онангиздан уни олиб беришларини сўрадингиз. Аммо улар олиб беришмади. Сиз уларнинг юзида сиздан норозилик, жаҳл чиқиши, ғазабланиш, асабийлашиш, чорасизлик каби ифодаларни кўрдингиз. Уларнинг овозида ҳам норозилик, ғазаб, асабийлашиш, жаҳли чиққанлиги аниқ ва тиниқ билиниб, ҳис қилиниб туриларди. Одатда бунақа ҳолатлар болалар ва ота-оналар ўртасида жуда кўп содир бўлади. Шунинг учун ҳам бизда қуйидагича шартли рефлекс пайдо бўлади: Бирор нарсани хоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг норозилигини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг жаҳли чиққанлигини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг ғазаби келганлигини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамизнинг асабийлашганини ҳис қилдик. Бирор нарсани ҳоҳладик ва ўша лаҳзада ота-онамиздаги иложсизлик ҳиссини ҳис қилдик. Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик. Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик. Ўзимизга ёқадиган бирор нарсани хоҳладик ва шу лаҳзада биздан норози бўлганликни ҳис қилдик. Олдинги постимизда айтиб ўтганимиздик бу икки ҳолат ўзаро боғланиб қолди. Энди бундан ҳам даҳшатлироғини тушунтирамиз. Гап шундаки боланинг онги ота-онасининг жаҳли чиққанлигини, ғазаби келганлигини, ундан норози бўлганлигини оддий қабул қилмайди. Бола онги буни ўлим хавфи деб қабул қилади. Ота-онам мендан жаҳли чиқдими демак энди мени яхши кўрмайди, яхши кўрмайдими демак энди мендан воз кечади. Мендан воз кечдими энди мен ўлиб кетаман деб тушунади. Юқорида айтилганларни жамласак онгда қуйидаги равишдаги ҳиссий боғлиқлик - шартли рефлекс пайдо бўлади: Бирор нарсани хоҳлаш = ўлим. Яъни, бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлаганингизда сизда ўлиб кетиш ҳисси ҳам дарҳол пайдо бўлади. Мана шу боғлиқлик ҳозиргача сиз билан бирга яшаб келяпти. Шунинг учун ҳам бугунги кунга келиб бирор каттароқ ёки яхшироқ нарсани хоҳлаганингизда ичингизда қандайдир ноқулайликни, оғриқни, тушкунликни ҳис қиласиз. Энди бундан қутулиш керак. Бунинг учун эса қуйидагича йўл тутинг: 1. Бирор нарсани хоҳладингиз ва олиб беришларини сўраганингизда ота-онангизда жаҳл чиқиш ҳолатини кўрдингиз. Шунда сиз уларнинг жаҳлини чиқарган нарса - бу менинг бирор нарсани хоҳлаганим бўлди деб ўйладингиз. Аммо ҳақиқатдан ҳам шундайми. Келинг бир қараб кўрайлик. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки боладаги бу каби хоҳиш истаклар табиий эканлигини билмаганлигини туфайли чиққан. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки бола бирор нарсани хоҳлашга ҳаққи йўқ деган нотўғри қарашлари бўлганлиги учун чиққан. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки ўзларидаги травмалар туфайли чиққан. Уларнинг жаҳли сиз бирор нарсани хоҳлаганингиз учун эмас, балки бундай вазиятларда қандай йўл тутишни билмаганликлари учун чиққан. Энди ўйлаб кўринг уларнинг жаҳли мен бирор нарсани хоҳлаганим учун чиқди деган фикрингиз ҳақиқатми ёки шунчаки кўплаб тахминлардан бирими? Ҳа, бу ўша пайтдаги сизнинг тахминингиз бўлган, холос. Сиз эса ҳозиргача ўша тахминни ҳақиқат дея ишониб юрибсиз. Бу фикрингиз тахмин эканлигини билгач, ҳозир ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! Нега бирор каттароқ нарсани хоҳлаш ичимизда ёқимсиз ҳолатни, ноқулайлик ҳиссини уйғотади? Яқинда бир мақсадимиз устида ишай туриб муҳим бир чекловчи қарашни аниқладик. Бу қуйидагича содир бўлди: Ҳар сафар мақсадимдагини ўйлаганимда, унга эришганлик ҳиссини ҳис қилмоқчи бўлганимда ичимда бир оғриқ, ноқулайлик ва қаршилик ҳиссини ҳис қилавердим. Бу ҳолат кўп такрорлангач англаб қолдим - нега хоҳлаш, эга бўлганликни тасаввур қилишнинг ўзиёқ ичимда қаршилик ҳиссини уйғотяпти? Ахир гуноҳ ишни, ёмон нарсаларни хоҳламаётган бўлсам, ўзимга ёқадиган нарсаларга интилаётган бўлсам. Ўзимга ёқадиган янги машина олмоқчи бўлсам, уй олмоқчи бўлсам ёки саёҳатга чиқмоқчи бўлсам ёки яхшироқ яшамоқчи бўлсам ёки даромадимни оширмоқчи бўлсам бунинг нимаси ёмон!? Нега буларни хоҳламоқчи бўлганимда ичимда ғашлик, ноқулайлик ҳис қилавераман? Менга энг қизиқ бўлган жойи, ҳали буларга эришиш бир ёқда турсин, шунчаки хоҳлашнинг ўзиёқ ичимда ноқулайлик ҳиссини уйғотаётгани бўлди. Нима, ҳаттоки шунчаки хоҳлашга ҳам ҳаққим йўқми, нега буларни ўйлаганимда ичимда ноқулайлик сезишим керак деган табиий савол пайдо бўлди. Савол чин дилдан қўйилса жавоби ҳам тезда келади - бу кўп бора синовдан ўтган. Биз болалик чоғимизда кўп нарсани хоҳлаймиз ва ота-онамиздан уларни олиб беришларини сўрайверамиз. Аммо кўпинча бу сўровларимиздан сўнг уларнинг юзида норозилик, аччиқланиш, безовталик, ортиқча ташвиш туғдирганлик ҳиссини кўрамиз. Натижада бизнинг онгимизда менинг хоҳишларим бошқаларда ташвиш уйғотади, бошқаларнинг аччиғини чиқаради, уларга ташвиш келтиради деган фикр, қараш шаклланади. Фикр билан бир қаторда танамизда шартли рефлекс ҳам пайдо бўлади. Шартли рефлексни билмаганларга Павлов деган олимнинг тажрибасини эслатиб ўтамиз. У итлар билан қуйидагича тажриба ўтказади. Тажриба ўтказилаётган итларга ҳар сафар таом берганида қўнғироқча чалади. Натижада бу итларнинг онгида қўнғироқча овози ва таом орасида боғлиқлик - шартли рефлекс пайдо бўлади. Бу боғлиқлик пайдо бўлгач энди таом бермасдан шунчаки қўнғироқчани чалса ҳам итларда сўлак ажраладиган бўлиб қолади. Бизнинг хоҳишларимиз билан ҳам худди шундай иш содир бўлган экан. Ҳар сафар бирор нарсани хоҳлаганимизда ота-онамизда норозилик, аччиқланиш, ортиқча юк бўлганлик ҳиссини ҳис қилганмиз. Бу ҳол кўп бор такрорлангач эса онгимизда мустаҳкам ёзилиб қолган. Натижада бугунги кунга келиб бирор нарсани (кўпинча каттароқ нарсани) хоҳлаганимизда ичимизда автоматик равишда ўша ёқимсиз ҳислар ўйғонар экан. Бу сабабларни англагач эса бу боғлиқликни уздик. Энди эса ҳолат анча яхши. Бирор нарсани хоҳлаганимизда олдингидек ноқулайлик, ғашлик ва бошқа ёқимсиз ҳислар келмай қўйди. Ахир хоҳлаш аслида ёқимли бўлиши керакку, тўғрими!? Сизда ҳолат қандай? Бирор нарсани хоҳлаганингизда ичингизда ўзингиз тушунмаган ёқимсиз, ноқулайлик ҳислари пайдо бўладими?
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Алҳамдулиллаҳ!!! Сиз азизлар овоз берган лойиҳа ғолиб бўлибди. Энди кўпчилик учун керакли бўлган йўл қурилади, иншааллоҳ!!! Аллоҳ бу йўлнинг мустаҳкам бўлиб қурилишини, кўп йиллар давомида халққа зўр хизмат қилишини ва барчамизга савоби ёзилиб туришини насиб этсин! Ўз овози билан ҳисса қўшганларга ташаккур!
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Йўл қуриш катта саволбли ишлардан эканлиги ва унинг савоби доимий равишда бўлиб туришини кўпчилик яхши билади. Аммо ҳамма ҳам йўл қуриш даражасидаги молиявий имкониятга эга эмаслиги ҳам маълум. Лекин динимиздаги енгилликлардан бири бу - пулингиз етмаса ҳам озгина ҳисса қўшиш орқали тўлиқ савоб олиш имконининг борлигидир. Ҳозирда сизда ҳам шундай ажойиб имконият бор. Гап шундаки бир қишлоқдаги йўл қурилишига овоз йиғиш жараёни кетяпти. Марҳамат, йўл қурилишида ўз овозингиз билан ҳисса қўшиб йўл қурган савобига эришиб олинг. Бунинг учун эса қуйидаги ҳавола орқали ўтиб овоз беришингиз мумкин: https://share.google/8YsKhTEWdsWA9SzZ5 P.S.: Ҳа, айтганча сизнинг қўшаётган ҳиссангизга биз ҳам қараб турмаймиз. Овоз бериб расмини бизга юборганларга қуйидаги китобларимиздан исталган бирини БЕПУЛ берамиз: - "Менга мумкин" - 45 000 сўм. - "Барча бой инсонлар - қаллоб, алдоқчи ва ўғридирлар" - 39 000 сўм. - "Мен лойиқ эмасман" - 39 000 сўм. Китоблардан ўзингиз танлаганингизни олишингиз учун овоз берганингиз тасдиқланган расми (скриншот)ни ва қайси китобни олмоқчи эканлигингизни қуйидаги манзилга ёзиб юборинг: @muloqot_uchun_bot
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Кеча эълон қилган жонли учрашувимизни шанба, яъни 09.08.2025 й соат 10:00 да ўтказишни ният қилдик. Жонли учрашувимизга қатнашишни истаганлар қуйидаги бот орқали ўз жойларини банд қилишлари мумкин: @muloqot_uchun_bot Дарсимизга қатнашиш нархи 300 000 сўм. Ботга "дарсга қатнашмоқчиман" деб ёзиб юборсангиз пластик карта рақами берамиз ва тўлов қилиб ўз жойингизни банд қилишингиз мумкин бўлади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Ҳурматли каналимиз кузатувчилари!!! Сиз азизлар билан охирги пайтларда ўзимиз қўллаб юрган ва бизда зўр натижалар берган шахсий ривожланишнинг турли техника ва усуллари билан ўртоқлашишни ният қилдик. Аллоҳнинг марҳамати бўлиб, бу усулларни қўллаш натижасида охирги пайтларда катта ўзгаришлар насиб этди (молиявий ҳолатимизда, илмимизда ва муносабатларимизда). Бу дарсимизни жонли учрашув форматида, юзма-юз суҳбатлашиш тарзида ўтказмоқчимиз. Авваломбор бу каби учрашув сиз азизларга қизиқми, бунга эҳтиёжингиз борми ёки йўқми, шуни билмоқчимиз. Агар бунга эҳтиёжингиз бўлса ва жонли учрашувга кела оладиган бўлсангиз ушбу постимизга 👍 ни босиб реакция билдиришларингизни сўраймиз.