Globus24 | Расмий канал
СтатистикаЎзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек, тезкор, расмий хабарлар манбаси. MUROJAAT uchun @globus_callback_bot Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 92
- Всего постов
- 126
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Новости и СМИ (по похожим)
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 17
- 1/48двое суток
- 19
- 1/72трое суток
- 21
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Афсонавий боксчи Руфат Рисқиев 76 ёшда ҳаётдан кўз юмди. Руфат Рисқиев ўзбек боксчилари орасида биринчи бўлиб, 1974 йилда жаҳон чемпиони унвонига эришган. 1976 йилги Монреаль олимпиадасида кумуш медаль қўлга киритган. 👉Каналга уланиш👈
🌤 #кун_прогнози 15-АВГУСТ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Бугун кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9–14 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35–40°, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 41–43° гача бўлади. Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3–8 м/с тезликда эсади, 10–12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 38–40° бўлади. Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 9–14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28–33° бўлади. 👉Каналга уланиш👈
ИНДОНЕЗИЯДА КУЧЛИ ЗИЛЗИЛА! Индонезиянинг Флорес ороли ҳудудида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри тахминан 10 километр чуқурликда жойлашган. Кучли силкинишлар минтақада жиддий сезилган ва бир қатор биноларга зарар етган. Зилзиладан сўнг цунами хавфи эълон қилинган, бироқ кейинчалик огоҳлантириш бекор қилинган. Шунингдек, ҳудудда бир неча кучли такрорий силкинишлар қайд этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, зилзила оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган, жабрланганлар ҳам бор. 👉Каналга уланиш👈
МАНДАТ ЧИҚДИ! 2026/2027-ўқув йили учун якуний танлов натижалари (мандат) эълон қилинди. Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижаларини қуйидаги 3 усул орқали билиш мумкин: 1️⃣ my.uzbmb.uz сайти орқали Абитуриент паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритади. 2️⃣ mandat.uzbmb.uz сайти орқали Абитуриентнинг ID рақамини киритиш орқали натижани кўриш мумкин. 3️⃣ Тест натижалари қайдномаси орқали Тест натижалари қайдномаси тегишли олий таълим муассасаларига тақдим этилади. 📌 Абитуриентларга мандат натижаларини текшириб олиш тавсия этилади. 👉Каналга уланиш👈
Ниҳоят, ҳаяжонли лаҳзалар яқинлашмоқда! Манбаларга кўра, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг натижалари (мандат) эртага, 15 август куни соат 08:00 да эълон қилинар экан.
Бугун телеграм 13 ёшга тўлибди. Табриклаймиз, Павелбой! 👉Каналга уланиш👈
Тўғри ва аҳоли норизолигига сабаб бўлмайдиган қарор чиқариш учун асл вазиятни билиш керак. Масалан, пиёда юриш, бекатда автобус кутиш, метрога тушиб оёқ қўйишга жой топа олмай қайтиб чиқиш ва ҳаказо... 👉Каналга уланиш👈
Йўлкўрсатарга ишониб жаримага тўлаб юрманг! Манзил: Ибн Сино битонка ТошМИни чорраҳасига келаверишда 👉Каналга уланиш👈
Оммавий баҳолашдан кейин тўланадиган солиқлар қандай ошади? Пойтахт Тошкентда ўтказилган оммавий баҳолашдан кейин квартираларнинг нархи кадастр баҳосига нисбатан ўртача 7,4 каррага, якка тартибдаги уйларнинг нархи эса 14 каррага ошган. Иқтисодиёт ва молия вазирлигидаги очиқ мулоқотда қайд этилишича, кадастр қиймати 57,8 трлн.сўмлик 600 мингдан ортиқ квартиранинг оммавий баҳолашдан кейинги қиймати 426,7 трлн.сўм этиб белгиланган (ўртача квартира қиймати 711,2 млн.сўм). 1 кв.м уй-жой нархи 4,6 млн.сўмдан 35,8 млн.сўмгача баҳоланган. 213 мингдан ортиқ кадастр қиймати 39,1 трлн.сўмлик якка тартибдаги ҳовли уйларнинг оммавий баҳолашдан кейинги қиймати 548,4 трлн.сўмдан иборат бўлган. Яъни, ҳовлиларнинг ўртача нархи 2,6 млрд.сўмни ташкил этган. Ҳовлилар қийматининг юқорироқ чиқиши оммавий баҳолашда ер ва бино ягона кўчмас мулк ўлароқ қаралгани билан изоҳланган. 1 сотих ернинг нархи 115 млн.сўмдан 890 млн.сўмгача нархда ҳисобга қўшилган. Вазирлик оммавий баҳолаш дастлабки натижалар эканини билдирган. Дастлабки натижалар 60 кун давомида жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Мулкдорлар баҳолаш натижалари ҳамда ҳисоб-китобларда фойдаланилган маълумотлар билан танишиш, зарур тушунтиришларни олиш ва натижаларни қайта кўриб чиқишни сўраш ҳуқуқига эга. Мулкдорлар, шунингдек, оммавий баҳолаш натижасида аниқланган қийматни мустақил баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотни жалб қилишлари мумкин. Ўтган йили қабул қилинган ҳужжатга кўра, 2025 йил 1 декабрга қадар Тошкент шаҳридаги экспериментни дастлабки натижаларидан келиб чиқиб, оммавий баҳолашдан ўтказилган мол-мулклар ва ер участкалари учун мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича солиқ солинадиган базани қайта белгилаш ва солиқ ставкаларини пасайтириш таклифлари киритилиши керак эди. Оммавий баҳолаш натижалари қўлланила бошлангандан кейин, кўчмас мулк ва ер бўйича тўланадиган солиқлар амалда қанчага ошиши бўйича расмий ҳисоб-китоблар ҳозирча йўқ (бунинг учун ставкалар пасайтирилиши керак). Режаларга кўра, оммавий баҳолаш 2025-2026 йилларда — эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрида; 2026-2027 йилларда — Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида; 2027 йил ва ундан кейинги йилларда — қолган ҳудудларда ўтказилиши керак. Шунингдек, кўчмас мулк "бозор нархидан" 20 фоиздан кўпга арзон сотилса, қўшимча солиққа тортилиши бўйича янги механизмлар жорий қилинмоқда. Манба: bakiroo 👉Каналга уланиш👈
Йил бошидан буён Ўзбекистонда қарийб 230 км сув тармоғи ишга туширилди Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда жами 229,7 км сув қувурлари тармоғи ишга туширилган. Шундан 205,9 километри, яъни 89,6 фоизи қишлоқ жойларда ишга туширилган. Ҳудудлар кесимида ишга туширилган сув тармоқлари узунлиги: Самарқанд вилояти — 94,6 км; Жиззах вилояти — 70,2 км; Фарғона вилояти — 42,9 км; Қорақалпоғистон Республикаси — 22 км 👉Каналга уланиш👈
“Одил судлов – 2030”: суд тизимида нималар ўзгаради? Президент Шавкат Мирзиёев суд-ҳуқуқ ислоҳотларининг натижалари ва соҳадаги устувор вазифаларни муҳокама қилиш учун суд тизими раҳбарлари билан учрашди. Унда “Одил судлов – 2030” стратегияси лойиҳаси тақдим этилди. Стратегияда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар дастурида 160 та аниқ чора-тадбир ва 2030 йилгача эришилиши лозим бўлган 33 та мақсад белгиланган. Асосий ўзгаришлар: — 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётига чек қўйиши ва фуқароларнинг адолат излаб пойтахтга бориш заруратини камайтириши керак. — Фуқаролик судлари аҳолига янада яқинлаштирилади. 2030 йилгача заруратга қараб деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилади. — Фуқаро нотўғри судга мурожаат қилса, ариза унга қайтарилмайди — суднинг ўзи уни тегишли судга юборади. Аризада жузъий камчилик бўлса, уни бартараф этишда суд фуқарога фаол кўмаклашади. — Тадбиркорларнинг идорама-идора сарсон бўлишига чек қўйиш учун “иқтисодий ишларни проактив бошқариш” стандарти жорий этилади. — Жиноят ишларида инсон ҳуқуқлари кафолатини кучайтириш учун “асосли гумон” (prima facie) стандарти жорий қилинади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлигини ва гумон ёки айблов учун асослар етарлилигини текширади. — Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ “Прецедентлар реестри” юритилади. Мақсад — ягона суд амалиётини таъминлаш. — 2028 йилдан “суд маъмурчилиги” институти жорий этилиб, судьялар одил судловга дахлдор бўлмаган ташкилий вазифалардан озод қилинади. — “Рақамли суд” тўлиқ ишга туширилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизи электрон шаклда берилиши, суд мажлисларининг 100 фоизи аудиозапис орқали қайд этилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатларнинг очиқ реестри юритилади. “Халқ вакиллари ҳайъати” иштирокида кўриладиган жиноят турлари камида 3 тага етказилади. Президент стратегия лойиҳасини маъқуллаб, унда назарда тутилган ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади. Яъни янги босқичнинг асосий мезони битта: фуқаро судга мурожаат қилганда сарсон бўлмаслиги, бузилган ҳуқуқи ўз вақтида тикланиши ва суд қарорининг адолатли эканига ишонч ҳосил қилиши керак. 👉Каналга уланиш👈
Қозоғистонда оммавий электр ўчиши ортидан одамлар дор йўлида қолиб кетибди Сурхондарёда дор йўли бўлмаса ҳам ҳокимиятга ўхшаган жойларда лифт бор, кимдир қолиб кетмадимикан🙃 👉Каналга уланиш👈
Японлар маҳаллийчиликдан қандай қутилган? 👉Каналга уланиш👈
Ваҳима қилмаймиз, ҳаммаси назорат остида экан. Аста-секин тикланаётганмиш 👉Каналга уланиш👈
Бразилияда ер ости сувлари камаймоқда: бу дунё озиқ-овқат бозорига ҳам таъсир қилиши мумкин Янги тадқиқотга кўра, Бразилиянинг муҳим ер ости сув захиралари сўнгги 25 йилда сезиларли даражада камайган. Улар мамлакат сув таъминотининг 55 фоизини таъминлайди. Бу жараёнга қурғоқчилик, иқлим ўзгариши туфайли буғланиш кўпайиб, ер ости сувидан кўпроқ фойдаланиш сабаб бўлмоқда. Тадқиқотчилар сунъий интеллект ёрдамида 2002–2023 йиллар оралиғида Бразилиядаги ер ости сувлари ҳолатини таҳлил қилган. Энг жиддий камайишлар мамлакатнинг марказий, шимоли-шарқий ва жануби-шарқий ҳудудларида кузатилган. Айрим муҳим аквиферлар бир неча йил давомида деярли қайта тўлдирилмаган. Муаммо шундаки, суви камайган ҳудудларнинг катта қисми соя, шакарқамиш, апельсин, қаҳва, пахта ва маккажўхори етиштириладиган асосий қишлоқ хўжалиги минтақаларига тўғри келади. Агар бу тенденция давом этса, Бразилиядан озиқ-овқат импорт қиладиган давлатларда ҳам таъминот билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Масалан, Хитой соянинг тахминан 80 фоизини Бразилиядан импорт қилади. Дарёлар сатҳи пасайса, Бразилиянинг электр энергиясининг қарийб 60 фоизини таъминлайдиган гидроэнергетика тизими зарар кўриши мумкин. Бу эса мамлакатни кўмир ва биомасса каби бошқа энергия манбаларига кўпроқ мурожаат қилишга мажбур қилиши эҳтимолини оширади. Олимлар ҳозирча қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши яқин 10–20 йилда кескин пасайишини кутмаяпти. Аммо қурғоқчилик ва сув тақчиллиги бир неча ўн йил давом этса, оқибатлар анча жиддий бўлиши мумкин. 👉Каналга уланиш👈
Ота-оналар ва абитуриентлар диққатига! Айтишларича, олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган тест синовларининг натижалари (мандат) 1-2 кун ичида эълон қилиниши кутилмоқда. Абитуриентларнинг ўзлари эса натижалар 15-17 август кунлари эълон қилиниши ҳақида гапириб юришибди.
Муаммо катта экан. Айтишларича, Бишкек, Олма-ота, Душанбеда ҳам электр таъминотида оммавий узилишлар кузатиляпти экан. Қўшниларимиз ҳазил қилдимикан а?😏 👉Каналга уланиш👈
Мана бу хабарни сақлаб қўйинг, ҳали кўп эсланадиган кўринади😉 Айтишларича, Сурхондарёнинг катта қисмида чироқ йўқмиш. 👉Каналга уланиш👈
“Афғонистонга электр энергияси экспорт қилиш ички талаб тўлиқ қондирилгандан кейин амалга оширилади” — энергетика вазири. 👉Каналга уланиш👈
АҚШ Ўзбекистонни Хитой товарларига қўйилган божларни четлаб ўтишда фойдаланилаётган давлатлар қаторига киритибди. АҚШ ҳисоботига кўра, Хитой товарлари 40 дан ортиқ давлатда қайта қадоқланиб, тамғаланиб ёки минимал қайта ишланиб, бошқа давлат маҳсулоти сифатида Америкага киритилмоқда. АҚШ бундай схемалар туфайли йилига 19–26 млрд доллар божхона даромадини йўқотаётганини баҳоламоқда. Рўйхатда Ўзбекистондан ташқари Қозоғистон, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Ҳиндистон, Вьетнам, Япония, Канада ва Мексика ҳам бор. 👉Каналга уланиш👈