HAYOT SABOQLARI
СтатистикаОта-она улуғ зот! Оила - муқаддас! Фарзанд келажакдир. Жаннат - Оналар оёғи остида!
- Последний пост
- 6 июл.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 81
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Муродбек Киличев - Ҳаёт сабоқлари Жонли ижрода мазмунли сатрлар, сокин ва маъноли қўшиқлар тўплами. Сувора йўналишида. HAYOT SABOQLARI
Донишмандлардан сўрабдилар, ақлли одам билан ақлсиз одамни қандай фарқлаймиз? Дебдиларки ақлли одам бир ишни қилишдан олдин маслаҳат қилиб сўнгра адо қилади. Ақлсиз кимса эса бир ишни қилиб бузиб бўлгач кейин маслаҳат қилади Ҳамманинг ақли ўзи учун етарли бўлганидек, хулқ атвори ҳам ўзига етарли гўзал бўлиб туюлади. Одамлар у билан яхши ҳол-аҳвол сўрашиб, чиройли муомила қилсалар, ҳамма мени яхши кўради деб тушунади. Аслида эса ундай эмас. Ким кимни қандай ҳурмат қилиши бирор эҳтиёж билан мурожаат қилингандагина аён бўлади. Ҳамма ўзини бенуқсон санаши, табиийки инсонга хос туйғудир. Абу Ҳурайра ▫️дан ривоят қилинган ҳадисда Росулуллоҳ ▫️ шундай деб марҳамат қиладилар Киши ўзининг олдидаги ёғочни кўрмайди, ўзганинг орқасидаги чўпни кўради. Шундай, инсон ўзидиги хато- камчиликларни сезмайди, чунки инсон нуқсонлидир Лекин бу нуқсонни бартараф қилишнинг йўли илм ўрганмоқ ва шу илм асосида ўзини узлуксиз кузатиб тафтиш қилиб бормоқдир. Шу билан бирга ўзгалар тарафидан билдирилган айбу нуқсонларни тан олиб уларни йўқатишга киришмоқдир… Ёрқинжон қори Фозиловнинг “Жаннат соғинчи” китобидан HAYOT SABOQLARI
НАФРАТДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ...(ибратли ва аянчли вокеалар) 4-синф ўқувчилари орасида шундай сўровнома ўтказишибди: “Нимани яхши кўрасизу, нималарни ёмон кўрасиз?” Саволга ҳар ким билганича жавоб ёзибди. Гап ана шу “жавоблар”дан бири ҳақида. “…Мен ота-онамни ёмон кўраман”. Сал кам ўттиз йиллик иш стажига эга муаллима бошини чангаллаб қолибди. Бола қандай қилиб ўз ота-онасини ёмон кўради? Инсон табиатига хос ишмас-ку бу?! У секингина ўқувчисини ёнига чақирибди: – Нега бунақа бемаъни сўзларни ёздинг? – … – Менга қара, одам ўз ота-онасини ҳам ёмон кўрадими? – … – Сени оқ ювиб, оқ тараётган ота-онангга раҳматинг шуми ҳали? Бола изиллаб йиғлаб юборибди. – Ёмон кўраман, дадам аямни ҳар куни уради. Ҳар куни кечқурун уйимизда жанжал бўлади, – дебди бола ҳиққиллаб. – Болам, ҳамма оилада жанжал бўлади. Бундан хафа бўлиш керакмас, – дебди муаллима ўқувчисини овутиб. – Бизнинг уйда ҳар куни тўполон бўлади. Дадам ичиб келиб, аямини калтаклайди. Дадам кетганидан сўнг аям дадамни қарғайди. Кейин мен билан синглимни уради… Сизни билмадиму, ана шу бола менга таниш. Уруш-жанжал, бақир-чақирлардан юраги зада, кўнгли ногирон бўлиб қолган бу боланинг ичида Нафрат улғаймоқда. Нима у, нафрат? Нафрат – умидсизлик ва хубдинлик! Ичида нафрати бор одам ҳаётга табассум билан қарай олмайди. Кўнглининг туб-тубида нафрат чўкиб ётган одамда эзгу хаёллар бўлмайди. Нафрат инсон қалбини емириб, тошга айлантириб қўяди. Кўнгилни синдиради, умидларни барбод қилади, хусуматни барпо қилади. Узоқ йиллар бурун қўшни қишлоқдан бир киши йўқолиб қолди. Ёши элликлардан ошиб қолган бу одам, қишлоқнинг подасини боқарди. Одатий кунларнинг бирида, кечқурун пода қишлоққа айтгану, подачи қайтмаган. Шу билан подачи бадар кетди. Қариндош-уруғ бир-икки ой қидирган бўлди-ю, вақт ўтган сари у унутила бошлади. Орадан йиллар ўтиб, подачи эсдан ҳам чиқиб кетди. Ўтган йили шу қишлоқ атрофидан янги йўл ўтди. Йўлчилар ерни ковлаётиб, эски кигизга ўраб кўмилган бир маййитни топиб олдилар. Текшир-текшир бошланиб кетди. Мурданинг шахсини аниқладилар: подачи эди! Экспертиза унинг бўғиб ўлдирилганини аниқлади. Сўров-суриштирув натижасида қотил ҳам топилди. Қотил ким денг? Ўғил! 21 ёшли бола отасини далада бўғиб ўлдирган! Ана шу бола судда бир гапни айтди: қилган ишимдан пушаймон эмасман! Ундан бунинг сабабини сўрадилар. “Сабаб” жуда қайғули эди. – Менинг онам 44 ёшида оламдан ўтиб кетди, – деди у кўзлари ёшланиб. – Бечора онам бир кун ҳам кун кўргани йўқ. Эсимни таниган кунимдан бошлаб, онамнинг отамдан калтак еётганини кўриб улғайдим. Онамни шундай урардики, бечора жойидан туролмай қолган кунлари ҳам бўларди. Мен ёш бола, уларни ажратолмасдим. Охирги марта онамни жуда қаттиқ урди. Орадан икки кун ўтиб, у оламдан ўтди. Онамни давленадан ўлди, дедилар. Аслида у калтак еб ўлган эди. Тўғри, нима бўлганда ҳам отасига қўл кўтарган болани мутлақо оқлаб бўлмайди. Лекин сиз онаси калакланаётганини кўриб турган боланинг аҳволини бир тасаввур қилинг! Онанинг азоб чекаётганини кўриб, иложсиз турган ўғилнинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўринг! Нафрат туйғуси ана шу тариқа вужудга келади ва бир куни “меваси”ни беради. Нафрат руҳий ногиронликдир. Уни муолажа қилиш жуда қийин. Лекин бедаво деб ҳам бўлмайди. Хурматли ота-оналар ножуя хулк-атворингиз бн фарзандларингизнинг нафратига дучор булишдан эхтиёт булинг! HAYOT SABOQLARI
✔️ Эр хотинининг иффатини сақлаши, уни ҳаромдан ҳимоя қилиши керак. Айниқса қўшилиш чоғида хотинининг хоҳишини инобатга олиши лозим. ✔️ Эр хотинини на сўз билан, на феъли билан сўкиб, айблаб, ҳақоратлаб, ёмонлаб, пастга урмаслиги, унинг жисмию хулқини, оиласию яқинларини камситмаслиги зарур. Зеро, бу мусулмон одобига мутлақо тўғри келмайди. ✅ Эр хотинини яхши кўрса, уни ҳурматлаши, қадрлаши лозим, ёмон кўрса, зулм қилмаслиги керак. Истаса, чидаб яшасин, ёки яхшиликча ажрашсин. Аёлни фақат мардлар қадрлайди, пастлар хорлайди. 📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ. "Ижтимоий одоблар" китобидан. HAYOT SABOQLARI
Азиз аёллар, рўзғор ташвишида жони халак ёрингизни йўлдалигида, рулдалигида кўпам безовта қилманг... Балки ким биландир... деган ўйни номи гумон, онаси Шайтон... Ёрингизни Аллоҳга тавваккул топширинг! У Зот асраса асраб беради, қийшиқ бўйинни қайириб беради, оғган қалбни сизга мойил қилиб, чап йўлдан ўнг йўлга солиб беради! Ўн кунлаб, хафталаб кўзидан нари бўлманг, дўпписини ечмаган бош, кўзойнагини қўймаган кўз, ярим қаноти парвоз юкини иккинчи қанотга қолдирмай, бир-бирига ўрганганидек, ўрганинг, ўргатинг... Жуфтингизнинг ёмон одатларини йўқотолмасангиз, ҳеч бўлмаса сезилмайдиганроқ қилишга уриниб кўринг... Яхши аёлни билмас эканми?! Ҳар эркак бу нозик баҳони бермаса ҳам беради, тан олмаса ҳам олади, устингизга юрса ҳам, бировлар олдида бир пул қилса ҳам, уриб сўкса ҳам, ичида бир қарорида туради. Бу қарорни номини оила дейдилар, никоҳ деган ришта дейдилар, орада уч-тўрт полапони бор, банданинг лойидан бўлган қисматига, тақдир қўшган қисматдошга кўникиши бор... Яхши аёл бўлолмаган бўлсангиз, олдиндаги беш йилни мўлжалини олинг, ўтган ўтди, энди ютқазишга кўниш йўқ, бир кунни кулиб, ёрингизга очилиб, унга мойдек ёқар гапни топиб гапириб бошланг, қолган умрингизда ҳам бир ҳимматингизни кўрсатиб яшанг-чи, қани нима бўларкин... Жамиятда омадли, фаол, оилапарвар эркакнинг фақат битта сири бор: оиласи тинч, аёли оқила ва яхши амалларга рухлантирувчидир. HAYOT SABOQLARI
Агар бой ва бахтли бўлмоқчи бўлсангиз, бу 7 та нарсани ҳаётингиздан чиқариб ташланг: 1. Баҳо бериш; 2. Хафа бўлиш; 3. Ғийбат қилиш; 4. Ўзини оқлаш; 5. Инсонлардан умид қилиш; 6. Чегара қўйиш; 7. Меъёридан ортиқ овқатланиш. HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
Аллоҳим! Бу муборак кун ҳаққи ҳурмати барчамизнинг машаққатларимизни аритгин! Дардларимизга даво, беморларимизга шифо бергин! Мўмин ва мўминаларга розилигингга муносиб ҳаёт яшашликни тақдир айла! Сиҳҳатимиз ва офиятимизни давомли қилгин! Бизни қарздорликдан, кўтаролмайдиган ғам-қайғудан, тоқат қилолмайдиган изтиробдан муҳофаза айла! Роббим! Иймонимизни имтиҳонимиз этма ва бизни раҳматингдан маҳрум қолдирма! Жуманинг хайру барокати бошимиздан ёғилсин! HAYOT SABOQLARI
🍃🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!🌹🍃 ☕️Барчамизга яна бир, тонгдан бахраманд бўлиш насиб этибди. ❤️ Алҳамдулиллаҳ!❤️ 🍃☕️Ҳаёт такрорланмас.. умр қисқа.. ҳар бир онимиз эса ғанимат.. 🍃☕️Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик.. 🍃☕️Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик хисси - табассум билан қарши олайлик.. 🍃☕️Аллоҳ барчамизнинг муродимизни хосил, мушкулларимизни осон қилсин, дуоларимизда қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру - барокатларини зиёдаси билан тухфа этсин.. HAYOT SABOQLARI
Ассалому алайкум ва Рохматуллохи ва Баракотуху. Бутун Борликни Яратган АЛЛОҲ ТАОЛОГА Хамду ➖Санолар бўлсин!!! Яхши ниятлар билан бошланган Янги Кунимиз Хайрли бўлсин!!! Яхши Амалларга, Савобли Ишларга Файзу➖ Барокатларга Шодлик Кувончларга Тўла бўлсин!!! Бугунги кунингиз режалаштирган барча ишларимиз Бароридан келиб, Аллоҳим барчамизни Яхши ниятларимизга етказсин! HAYOT SABOQLARI
Келинг опа болаликка қайтамиз HAYOT SABOQLARI
Ўзинг учун яшашга улгур HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ 💫ЖУМА МУБОРАК БЎЛСИН! Саодат эшигин очилгай бугун, Босган ҳар изингиз савобга тўлсин! Мўминларга туҳфа асл саодат улуғ Жума айём муборак бўлсин! Саййидул айём Жуманинг ҳайру-барокати сизга бўлсин! Пайғамбаримиз Саллаллоҳу Алайҳи вассалламга кўп саловат айтинг! • Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад HAYOT SABOQLARI
HAYOT SABOQLARI