Muminalar.uz | Расмий канал
Статистика“МЎМИНАЛАР” диний-маърифий, илмий-адабий журналининг расмий саҳифаси https://hidoyat.taplink.ws/ Савол ва таклифларингиз: @Muminalar_jurnali
- Последний пост
- 19:01
- Последнее чтение
- 19:39
- Постов за неделю
- 69
- Всего постов
- 1 229
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Книги (по похожим)
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 266
- 1/48двое суток
- 304
- 1/72трое суток
- 328
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Гарчи ёлғиз бўлсангиз ҳам, ёлғизман, деманг. Чунки Роббингиз сиз билан! Хайрли тун, азизлар! Яхши дам олинг🥰 @muminalaruzb
#duo #rizq #halol #harom #soliha #ayol 🥀 СОЛИҲА АЁЛ ЭРИНИ ИШГА ҚАНДАЙ КУЗАТАДИ? 🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (18.08.2026 –Сешанба) ‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади. 🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
без подписи
#Фатво САВОЛ: Мадинада эҳромга кириб, Маккага етиб борганимизда умрани қилмай туриб аёлим узрли бўлиб қолди. Кейин мен умрани бажариб эҳромдан чиқдим. Аёлим эса ҳали ҳам эҳромда. У то пок бўлиб, умра қилгунича Тоифга бориб келсак бўладими? ЖАВОБ: Эҳром ҳолатида Маккадан ташқарига чиқишга шаръан монелик йўқ. Бироқ эҳромда эканини ёдда тутиб, унда тақиқланган ишлардан ўзини тийиб туриши лозим. Лекин сиз эҳромдан чиққандан кейин мийқотдан ташқарига чиқаётганингиз учун қайтишда мийқотдан умрага эҳром боғлаб кирасиз. Аёлингиз эса аввалги эҳромидан чиқмагани учун қайта эҳромга киришининг ҳожати йўқ. Ўша ҳолида кираверади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Тел: (78) 150-33-44 “Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb
#Иқтибос Аллоҳнинг иродаси бўлади Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ “Фиқҳул акбар” китобида қуйидагиларни айтган: “Ширк ва куфрдан бошқа ёмонликларнинг соҳиби уларга тавба қилмасдан мўмин ҳолида ўлган бўлса, у Аллоҳ таолонинг хоҳишига ҳавола қилинади. Хоҳласа, уни дўзах ила азоблайди. Хоҳласа, уни афв қилади ва асло дўзах ила азобламайди”. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Раббоний нидолар” китобидан http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb
#Мақола “Яхши сўз бирла ҳожат аҳлин сўр...” Ҳазрат Навоий асарларининг бош мавзуси – инсон камолоти. Комил инсонлар ададининг кўпайиши эса жамият маънавияти юксалишининг асосий омилидир. Одамларнинг бир-бирига муносабати ҳам жамиятда алоҳида аҳамиятга эга. Бу муносабатларнинг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, ширинсўзлик асосига қурилиши жамиятнинг равнақини таъминлайди... Нурбой ЖАББОРОВ, филология фанлари доктори, профессор “Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан Батафсил... https://hidoyat.uz/94806 @muminalaruzb
Омин🤲 @muminalaruzb
#Ҳадис Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бемор биродарининг зиёратига борган мусулмон киши то қайтиб келгунича жаннат боғлари ичра сайр қилиб юрган бўлади”, дедилар. Имом Муслим ривояти @muminalaruzb
🌹 Солиҳа қиз Бир қизни солиҳа қилиб вояга етказиш осон эмас. Бу учун сабр-матонат, ҳаракат, ғайрат, топганини сарфлаш керак. ❎Барибир шу қиз эртами, индинми, бировнинг уйига кетиши, келин бўлиши борлигини ўйлаб, юрак увишиб ҳам туради. ✅Айниқса, қизи кўп бўлса, бу ҳолат аниқ билинади. Шуларни билиб, сабр этиб, қизларини яхши тарбиялаган кўп ажрга эга бўлади... 📚 “Яхшилик ва силаи раҳм” китобидан 📖“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан олинди. ☝ Батафсил... 🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
#муфтий_минбари 📹 Фарзандлар ўртасида адолат қилинг! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @diniysavollar
@muminalaruzb
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Бугун душанба! 17 август, 2026 4 рабиул аввал, 1448 Аллоҳ таоло бугунги кунимизни ва янги ҳафтамизни барчамиз учун эзгуликларга, хайру баракаларга ва савобларга тўла қилсин! Соғ-саломат, тинчлик-хотиржамликда уйғотган Раббимизга ҳамду санолар бўлсин! Алҳамдулиллаҳ! @muminalaruzb
Миллатлар тўсатдан ҳалокатга учрамайди. Балки ўзларининг тамойиллари ва асосий қадриятларидан воз кечганларида аста-секин заифлашиб, йўқ бўлиб кетадилар. Доктор Муҳаммад Ғаззолий Хайрли тун, азизлар! Яхши дам олинг🥰 @muminalaruzb
🕐 Тошкент шаҳри учун намоз вақтлари (17.08.2026 –Душанба) ‼️ Эслатиб ўтамиз вилоятлар кесимида вақтлар фарқланади. 🌐 @HidoyatUz 🌐Instagram
без подписи
#Фатво САВОЛ: “Сафар ойида аёл ҳомиладор бўлса, у туғадиган бола яшамайди”, деб эшитганмиз... Бу гап тўғрими? ЖАВОБ: Тўғри эмас. Шу ойни хосиятсиз деб билиб, у ойда ҳомиладор бўлишдан сақланган аёл гуноҳкор бўлади. Жоҳилият даври одамлари сафар ойидан шумланишган. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сафар ойидан шумланишдан қайтарганлар. Кейинчалик мусулмонлар сафар ойини хислатли санаб, “Сафарул музаффар” (Зафарли сафар ойи) деб номлаганлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисдан «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: “Касаллик юқиши йўқ, бойқушдан шумланиш йўқ, руҳларнинг қушга айланиб юриши йўқ, сафар ойидан шумланиш йўқ”» (Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти). Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази Тел: (78) 150-33-44 “Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb
#Иқтибос Эртага суришни одат қилиб оладилар Кўп инсонлар вақтнинг қадрига етмай, уни беҳуда ва бефойда ўйин-кулги билан ўтказадилар. Бажариши керак бўлган ишларини “эртага” қолдирадилар. Ҳолбуки, бугун кечиктираётган ишни эртага ҳам кечиктиради. Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАРнинг “Инсон қадри” китобидан http://hidoyatuz.taplink.ws @muminalaruzb
#Мақола Балолар ёмон сўзларимизга боғланган Аллоҳ таоло менга илҳом бериб, менга ато этган илмдан, қалбим саҳифасида ва хотирам дафтарида жамланган баъзи мулоҳазаларимни ўртоқлашишни хоҳладим. Кўрган-кечирганларим ичида умр ва дунёдан кўра тезроқ ўтадиган нарса йўқ экан. Ўлим ва охиратдан кўра яқинроқ нарсани кўрмадим. Орзу-умиддан кўра узоқроқ ва шошмасликдан кўра чиройлироқ нарсани кўрмадим. Дунё ва охират яхшиликларининг қаноатда эканини кўрдим, дунё ва охират ёмонликларини тамада эканлигига иқрор бўлдим. Инсонлар орасида энг умри қисқаси “шояд”, “кошкийди” деб умрини ўтказган кишидир. Ахлоқлар ичида энг гўзал хислат – камтарлик ва энг хунуги – бахиллик экан... Шайх Нажмиддин КУБРО раҳимаҳуллоҳ Ҳомиджон қори ИШМАТБЕКОВ таржимаси “Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан Батафсил... https://hidoyat.uz/94773 @muminalaruzb
@muminalaruzb