Hudud Inform
СтатистикаУшбу канал республикамиз ҳудудларидан: - энг муҳим, ишончли хабарлар; - аҳолининг муаммолари ва унинг ечимлари; - расмий муносабатлар; - ҳокимларнинг онлайн мурожаат ва брифинглари эълон қилинадиган ягона платформадир. Мурожаат учун: @Rasmiy_aloqabot
- Последний пост
- 13:55
- Последнее чтение
- 18:27
- Постов за неделю
- 17
- Всего постов
- 39
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 847
- 1/48двое суток
- 970
- 1/72трое суток
- 1 046
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Президент аэропорт ва темир йўлни боғлайдиган Ўзбекистондаги биринчи лойиҳа билан танишди Шавкат Мирзиёев Урганч халқаро аэропорти ва Хива темир йўл бекатини боғлайдиган янги темир йўл линияси билан танишди. Қиймати 225 млрд сўм бўлган лойиҳа доирасида Урганч халқаро аэропорти ва темир йўл вокзалини боғловчи 11 километрлик янги темир йўл линияси қурилди. Ушбу йўналишда соатига 160 километргача тезликда ҳаракатланадиган Хитойда ишлаб чиқарилган CR200J электропоезди қатнови йўлга қўйилмоқда. Янги йўналиш орқали йилига қарийб 650 минг нафар маҳаллий ва хорижлик сайёҳни ташиш имконияти яратилди. Хива ва Урганч ўртасидаги қатнов вақти икки баробар қисқариб, 80 дақиқадан 40 дақиқага тушади. 30 га яқин янги иш ўрни ташкил этилди. Эътиборлиси, аэропорт ва темир йўлни бевосита боғлайдиган бундай лойиҳа мамлакатимизда биринчи марта амалга оширилди. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига ташриф буюради. Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
15 август куни Учтепа туманида юзага келган ёнғинни ўчириш чоғида ФВВ Махсус қутқарув баталёни гуруҳ командири, капитан Бобурмирзо Пардаев фожиали тарзда ҳалок бўлди. У сафдошлари билан бирга ёнаётган уйдан одамларни олиб чиқиб, шахсан етти кишининг ҳаётини қутқаришга улгурди. Шу инсон сабабли етти жон омон қолди. Бироқ том қисмининг тўсатдан қулаб тушиши оқибатида Бобурмирзонинг ўзи ҳаётдан кўз юмди. Сақлаб қолинган ҳар бир инсон ҳаёти ортида доим ана шундай қаҳрамонларнинг жасорати, юксак масъулияти ва фидойилиги туради. Бобурмирзо Пардаевнинг оила аъзолари ва яқинларига, барча дўстлари ҳамда хизматдошларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Қаҳрамонимизнинг охирати обод бўлсин! ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Octobank ипотекаси — йиллик 20% дан Энди Octobank ипотекаси билан бирламчи ёки иккиламчи бозордан хонадон харид қилиш мумкин. - муддати — 10 йилгача - бошланғич тўлов — 20% дан - Octobank иш ҳақи лойиҳаси иштирокчилари ва корпоратив мижозлар ходимлари учун махсус ставка — йиллик 18% дан (2026 йил 31 декабргача амал қилади). Онлайн ариза бериш ipoteka ☎️ +998 71 202-33-33 ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
"Ишончни ҳимоя қилиш" тамойили ва давлат божини қайтариш: Тадбиркорлар ва фуқаролар кафолати Ўзбекистон Республикаси Президенти имзо чеккан қонунга кўра, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари доирасида фуқаро ва тадбиркорларнинг мулкий ва ҳуқуқий ҳимоясини мустаҳкамлашга қаратилган муҳим тамойиллар амалиётга татбиқ этилмоқда. Қуйида уларнинг бир нечтаси келтирилади: 💬 Агар шахс давлат органининг ҳужжатига ишониб, ўз мажбуриятларини тўлиқ бажарган бўлса(масалан, ажратилган ер ва бинода инвестиция мажбуриятини бажарган бўлса), мазкур ҳужжат кейинчалик арзимаган баҳоналар билан бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши мумкин эмас. 💬 Бунда истисно ҳолатлар яъни ҳужжат фақат шахс ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаганда ёки жамоат манфаатига реал таҳдид солингандагина бекор қилиниши мумкин. 💬 Қарздорга нисбатан тўловга қобилиятсизлик (банкротлик) иши қўзғатилгани сабабли кредиторнинг даъвоси кўриб чиқилмай қолса, у олдиндан тўлаган давлат божи тўлиқ қайтариб берилади. Эндиликда ҳалол инвесторлар ва тадбиркорлар ўз мажбуриятларини бажаргандан сўнг арзимаган камчиликлар сабабли мол-мулки ёки ер майдонидан айрилиб қолиш хавфидан ҳимояланади. Шунингдек, судда иши кўриб чиқилмаган тадбиркорларнинг беҳуда пул йўқотишининг олди олиниб, уларнинг молиявий ресурслари муҳофаза қилинади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
❗️Мандат чиқди 2026/2027 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича якуний танлов натижалари эълон қилинди. Танлов натижаларини 3 хил усулда билиш мумкин. 1. my.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда. 2. mandat.uzbmb.uz сайтига абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда. 3. Олий таълим муассасаларига тақдим этилган тест натижалари қайдномаси орқали. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан: Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди; Русланбек Қуролтаевич Давлетов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Президент Тадбиркорлар куни муносабати билан бир гуруҳ бизнес вакилларини турли давлат мукофотлари билан тақдирлади. Centrum Air ва My Freighter асосчиси Абдулазиз Абдурахманов — “Дўстлик” ордени, MrOtabekTV асосчиси Отабек Маҳкамов — “Мардлик” ордени, Tasnif Group директори Лазизбек Ҳамидов — “Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Шунингдек, бир гуруҳ тадбиркорлар “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланди. Улар орасида “Oqtepa Lavash” асосчиси Беҳзод Ғуломов, Uzum Technologies бош директори Жасур Жумаев, Edu Action кузатув кенгаши раиси Умиджон Ишмуҳамедов, Dodo Pizza Tashkent раҳбари Динара Исломова, ADM Jizzakh бош директори Данияр Давлетияров, Fly Khiva Group бош директори Дилшод Ходжаев ва YandexGo UB таъсисчиси Иззат Шукуров ҳам бор. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
⚡️Octobank орқали Туркия, Хитой, Исроил ва Тожикистонга пул ўтказмалари имконияти кенгайди Octobank ҳамкор молия ташкилотлари мижозлари учун халқаро пул ўтказмалари географиясини кенгайтирди. Эндиликда Octobank фойдаланувчилари Ўзбекистон ва Туркия, Хитой, Исроил ҳамда Тожикистон ўртасида пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Пул ўтказмалари маҳаллий ва хорижий банклар ҳамда тўлов ташкилотларининг одатий мобил иловалари орқали бевосита амалга оширилади. Octobankнинг ҳамкорлари қаторида Paynet, Mikrokreditbank, Asia Alliance Bank, BRB, Anorbank, Исроилнинг Monox+ финтех-хизмати ҳамда Тожикистон тараққиёт банки бор. Банк маълумотига кўра, мазкур ҳамкорлик фойдаланувчиларга халқаро пул ўтказмаларини тезроқ, қулайроқ ва арзонроқ амалга ошириш имконини берувчи тўлов инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
⚡️«Беларусь карвони» Ўзбекистонга етиб келди Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида тўғридан-тўғри юк поездлари қатнови кенгаймоқда. Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан йўлга чиққан иккинчи «Беларусь карвони» юк поезди 7 суткада Ўзбекистоннинг Чуқурсой станциясига етиб келди. Поезд 44 та вагондан иборат бўлиб, уларда ёғоч ва ёғочни қайта ишлаш маҳсулотлари, шакар, плита маҳсулотлари ҳамда турли халқ истеъмоли товарлари олиб келинди. Юклар Чуқурсой станциясидан кейинчалик Ахтачи, Роустон, Назарбек ва Какир станцияларига етказиб берилади. Мазкур йўналишда 10 кун ичида иккинчи юк поездининг Ўзбекистонга етиб келиши икки давлат ўртасида тўғридан-тўғри блок-поездлар орқали мунтазам юк ташувлари йўлга қўйилганини кўрсатади. «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ Ўзбекистондан Беларусга, шунингдек, Беларусь ҳудуди орқали Европа давлатларига экспорт юкларини жўнатувчи корхона ва тадбиркорларни ушбу йўналиш имкониятларидан фойдаланишга таклиф қилмоқда. Ташиш тарифлари ва қўшимча маълумотлар учун: Тел.: +998 99 140-11-11 Тел.: +998 78 148-37-78 (204) E-mail: jdkexp@utk.uz marketing@utk.uz ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
“O‘zbekgidroenergo” АЖ раҳбари тадбиркорлар билан учрашди Бугун, 11 август куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги “UzHydroPower” заводида “O‘zbekgidroenergo” АЖ Бошқарув раиси Ислом Абдурахмонов иштирокида тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Унда гидроэнергетика соҳасини ривожлантириш, кичик ва микро ГЭСлар қурилишини кенгайтириш ҳамда давлат-хусусий шериклиги асосида хусусий сектор иштирокини ошириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбиркорларга кичик ва микро ГЭСлар учун мақбул ҳудудларни аниқлаш, лойиҳалаштириш, зарур ускуналарни танлаш ва етказиб бериш, қурилиш-монтаж ишлари ҳамда объектларни ишга тушириш жараёнлари бўйича амалий тушунтиришлар берилди. Тадбирда “UzHydroPower” заводининг ишлаб чиқариш имкониятлари ҳам тақдим этилди. Корхона қуввати 1 кВтдан 40 МВтгача бўлган гидроагрегатлар, турбиналар, генераторлар, сув насос агрегатлари ҳамда сув омборлари учун металл конструкциялар ишлаб чиқаришга ихтисослашган. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Ижтимоий тармоқларда “Энди ўзимни уйимга ўзим қурилиш қилолмайманми?”, - деган мазмундаги саволлар пайдо бўла бошлади. Аслида эса масала бундай эмас. Албатта, ҳар ким ўз уйида қурилиш қилиши мумкин. Давлат бунга қарши бўлмайди. Фақат қурилиш белгиланган қоидалар асосида амалга оширилиши керак. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
«Жалолиддин Мангуберди» электропоездлари ҳаракат жадвалига вақтинчалик ўзгартириш киритилди 11–16 август кунлари: – 752-сонли «Тошкент Йўловчи – Хива» поезди Тошкент Йўловчи бекатидан фақат Урганч бекатигача қатнайди; – 751-сонли «Хива – Тошкент Йўловчи» поезди Урганч бекатидан ҳаракатланади. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Хива – Урганч йўналишида замонавий автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Йўловчилардан Хива бекатига соат 07:00 га қадар етиб келишлари сўралади. Автобус Хива бекатидан соат 07:10 да Урганч бекати томон йўлга чиқади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
❗️Маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи фаолияти тартибга солинди Ҳукумат қарори (437-сон, 07.08.2026 й.) билан “Республика даражасидаги давлат органлари ва хўжалик бирлашмаларининг марказий аппаратларида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туман (шаҳар) ҳокимликларида маънавият ва давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчи фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди. 🏛 Низомга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг Давлат тилини ривожлантириш департаменти маслаҳатчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга услубий раҳбарлик қилади. 🔘 Маслаҳатчи Департамент билан келишилган ҳолда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари, хўжалик бирлашмалари раҳбари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади. ✅ Қуйидагилар маслаҳатчининг асосий вазифалари ҳисобланади: 💚 давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳузурида давлат тилини ривожлантириш ва географик объектларни номлаш борасидаги масалаларни кўриб чиқиш ҳамда қарорлар қабул қилишда иштирок этиш; 💚 давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларининг давлат тилини ва маънавий-маърифий ишларни янада ривожлантиришга оид буйруқ, қарор ва кўрсатмалари ижросини назорат қилиш ва бошқалар. 🕰 Маслаҳатчининг ҳисоботлари Департамент томонидан 1 йилда камида 1 марта, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг йиғилишларида эса ҳар чоракда мунтазам эшитиб борилади ва натижаси бўйича тегишли чоралар кўрилади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
✈️Etihad Airways’нинг илк рейси Тошкентга қўнди. Энди Абу-Даби — Тошкент йўналишида ҳар куни парвозлар амалга оширилади. "Etihad Airways" — 2003 йилда ташкил этилган ва Абу-Даби халқаро аэропортида жойлашган Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпаниясидир. Авиакомпания кенг йўналишлар тармоғига эга бўлиб, дунёнинг етакчи авиаташувчиларидан бири сифатида эътироф этилади. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook
Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманида фаолияти йўлга қўйилган хусусий мактаб туманда болаларнинг сифатли таълим олиши, иқтидорли ёшларнинг қўллаб-қувватланиши ва ҳудудда янги иш ўринлари яратилишига хизмат қилмоқда. Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси ва Асакабанк ҳамкорлигида қўллаб-қувватланган лойиҳа тадбиркорга замонавий таълим муассасасини яратиш ва кўпроқ ўқувчиларни қамраб олиш имкониятини берди. Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати яратилган иш ўринлари. Айрим ўқитувчилар ишлаш учун чет элга кетиш арафасида турган бир пайтда, мактаб директори уларни ўз ҳудудида муносиб иш билан таъминлаган. Мактабдаги сифатли таълим ўз самарасини кўрсатишни бошлаган: ўқувчилар турли фан олимпиадаларида муносиб қатнашишни бошлаган. Жумладан, ўқувчилар Қирғизистонда ўтказилган халқаро олимпиадада биринчи ўринни қўлга киритган. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, таълим-тарбиянинг асоси, пойдевори — мактаб саналади. Мактаб таълимига киритилган сармоя — мамлакат келажаги ва инсон капиталига киритилган сармоядир. Асакабанк ва ТРК ҳамкорлигида тайёрланган видеолавҳада мактабнинг ташкил этилиш тарихи, эришилаётган натижалар ва лойиҳанинг ҳудуд тараққиётидаги аҳамияти ҳақида сўз боради. ✈️ Каналга уланиш: 👇 @hudud_inform | Instagrаm | Facebook