tgindex
Huquqiy axborot

Huquqiy axborot

Статистика
@huquqiyaxborotузбекский

Қонунчиликдаги янгиликлар, ҳуқуқий ислоҳотлар ҳақида тезкор маълумотлар тақдим этувчи канал. ▪️|Лотин алифбосида — @huquqiyaxborot_lotin ▪️|Рус тилида — @pravoinf ▪️|Инглиз тилида — @leginf ▪️|Қорақалпоқ тилида — @huqiqiymalimleme

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
11:14
Постов за неделю
27
Всего постов
513
Тип
открытый
Язык
узбекский
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
221 971
−659 за 3 дн.
Сутки
−171
−0,08%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
24,1 тыс
40 постов
Вовлечённость
10,9%
к подписчикам
Постов в день
3,9
всего 513
Упоминаний
369
каналов
Охват размещения
по 6 постам
1/24сутки в ленте
25 805
1/48двое суток
29 031
1/72трое суток
31 310

Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.

Посты

  • #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молиявий ҳисоботнинг миллий стандарти (1-сонли МҲМС) “Молиявий ҳисоботларда ахборотларни тақдим этиш ва ёритиб бериш”ни (рўйхат рақами 3923, 2026 йил 13 август) давлат рўйхатидан ўтказди.   ✅ Унга кўра: 💚 молиявий ҳисоботларнинг тўлиқ тўплами баланс, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот, хусусий капиталдаги ўзгаришлар, пул оқимлари тўғрисидаги ҳисобот, изоҳлар ва тегишли қиёсий маълумотларни ўз ичига олади;   💚 молиявий ҳисоботларда муҳим маълумотларни яшириб қўйиш ёки уларни нотўғри жамлашга йўл қўйилмайди. Фойдаланувчи учун муҳим бўлган маълумотлар алоҳида кўрсатилиши ёки изоҳларда батафсил тушунтирилиши керак;   💚 баланс, молиявий натижалар, хусусий капитал ва пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этилади;   💚 ҳисоботларда муҳим маълумотларни алоҳида кўрсатиш ва зарур ҳолларда изоҳларда очиб берилади;   💚 молиявий маълумотларни жорий ва олдинги даврлар билан таққослаш имконини берувчи қиёсий ахборот тақдим этилади;   💚 даромад ва харажатлар операцион, инвестиция, молиялаштириш, фойда солиғи ва тугатилган фаолият тоифаларига таснифланади;   💚 активлар ва мажбуриятлар жорий ҳамда узоқ муддатли турларга ажтарилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.13,7 тыс17

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш режасига қўйиладиган талаблар белгиланди   Адлия вазирлиги Банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш режасига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3924, 2026 йил 13 август). ✅ Ушбу Низом банкларнинг молиявий аҳволини тиклаш режасининг мазмунига ва янгиланишига оид талабларни, шунингдек тиклаш режасини Марказий банкка тақдим этиш ҳамда баҳолаш тартибини белгилайди.   📖 Тиклаш режаси банкнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқланади.   🔎 Банкнинг ички аудит хизмати томонидан йилига камида 1 маротаба тиклаш режасининг ишлаб чиқилади, янгиланади ҳамда амалга оширилиши мустақил баҳоланади.   📋 Қуйидагилар тиклаш режасининг таркибий элементлари ҳисобланади:   ▫️ тиклаш режасини бошқаришга оид маълумотлар; ▫️ стратегик таҳлил; ▫️ тиклаш кўрсаткичлари; ▫️ тиклаш чора-тадбирлари; ▫️ тиклаш сценарийлари; ▫️ тиклаш режаси доирасида коммуникация қилиш тартиби; ▫️ тиклаш режасини амалга оширишга қаратилган ▫️ тайёргарлик чоралари.   📜 Банк тиклаш режасини ҳар йили ёки банкнинг ташкилий тузилмаси, фаолияти ёхуд молиявий аҳволида тиклаш режасига таъсир этиши мумкин бўлган сезиларли ўзгаришлардан кейин янгилайди.   📌 Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ойдан кейин кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.16 тыс52

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Давлат органини мансабдор шахсининг маъмурий суд мажлисида мажбурий иштирок этишини таъминлаш тартиби белгиланди   🧾 Қонун билан Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг судга келмаганлиги оқибатлари тўғрисидаги норма киритилди.   ✅ Унга кўра, маъмурий органнинг қарори ёки унинг мансабдор шахсининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) устидан берилган аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахснинг ёки унинг вакилининг суд мажлисидаги иштироки мажбурий ҳисобланади.   🔎 Ушбу аризани (шикоятни) кўришда мансабдор шахс ёки унинг вакили суд мажлисида иштирок этмаган тақдирда суд муҳокамаси кейинга қолдирилади.   💰 Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг суд муҳокамасида иштирок этмаганлиги суд томонидан узрли деб топилмаган тақдирда, суд мансабдор шахсга нисбатан суд жаримасини қўллашга ҳақли.   ❗️ Маъмурий орган мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштироки ишнинг ҳар томонлама, тўлиқ ва тўғри ҳал қилинишига тўсқинлик қилмаган тақдирда, иш давлат органи мансабдор шахсининг ёки унинг вакилининг иштирокисиз кўриб чиқилиши мумкин.   💸 “Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар давлат божини тўлиқ ёки қисман қайтариш асоcлари сифатида белгиланди:   🔸 агар жавобгарга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатилган бўлса ва жавобгарга нисбатан тақдим этилган талаб қонунга кўра тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш доирасида кўрилиши лозим бўлса, ариза кўрмасдан қолдирилганда;   🔸 дастлабки эшитув натижаларига кўра ариза кўрмасдан қолдирилганда. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.14,8 тыс60

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Маъмурий суд ишларини юритишда дастлабки эшитув институти жорий этилади   Қонун (ЎРҚ–1165-сон, 14.08.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.   🔘 Қонун билан иқтисодий судларнинг маъмурий бошқарув тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартиришлар киритилди.   📚 Шунингдек, киритилган қўшимчаларга кўра, маъмурий судлар маъмурий ишларнинг муҳокамаси чоғида маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган ҳолларда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 180 ва 181-моддаларидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиши белгиланди.   📖 Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексга ишончнинг ҳуқуқий ҳимояси принципи киритилди.   📜 Шу билан бирга, маъмурий судларда дастлабки эшитув институти жорий этилди.   🔎 Унга кўра, маъмурий органлар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари ва улар мансабдор шахсларининг қонунчиликка мос келмайдиган ҳамда шахсларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини бузадиган қарорлари, ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан низолашиш тўғрисидаги ишни суд муҳокамасига тайёрлаш жараёнида дастлабки эшитув ўтказилади.   ✉️ Судья дастлабки эшитувни ариза судга келиб тушган кундан эътиборан 20 кундан кечиктирмай ўтказади.   📄 Дастлабки эшитувни ўтказиш чоғида судья:   🔹 аризачининг талаблари ва жавобгарнинг эътирозларини аниқлаштиради; 🔹 аризадаги камчиликларни бартараф этиш чораларини кўради; 🔹 аризачига зарур далилларни ҳамда жавобгарга фикрини ёзма равишда тақдим этиш бўйича тушунтиришлар беради; 🔹 аризадаги талаблар ва ишдаги далилларга дастлабки ҳуқуқий баҳо беради.   🧾 Дастлабки эшитув натижасига кўра аризани кўрмасдан қолдириш ёки келишув битимини тасдиқлаш ёхуд иш бўйича суд муҳокамасини тайинлаш тўғрисида ажрим чиқарилади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.18 тыс108

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси фаолияти тартибга солинди   “Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисида”ги Конституциявий Қонун (ЎРҚ–1166-сон, 14.08.2026 й.) қабул қилинди.   🔰 Ушбу Конституциявий Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг (Администрация) фаолиятини тартибга солишдан иборат.   🏛 Администрация Президентнинг давлат бошлиғи сифатида давлат ҳокимияти органларининг келишилган ҳолда фаолият юритиши ва ҳамкорлигини таъминлашига кўмаклашадиган, Президент ваколатларини амалга оширишни ташкилий, ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳатдан таъминлайдиган давлат органидир. 🔘 Администрация Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан шакллантирилади.   ✅ Администрацияга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод этиладиган Администрация Раҳбари бошчилик қилади.   📜 Администрация қуйидаги асосий ваколатларга эга:   ➖ Администрацияга белгиланган тартибда киритилган қонунчилик ҳужжатларини, Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини якуний ишлаб чиқишни ташкил этиш;   ➖ Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Администрация Раҳбарининг фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини мустақил равишда ишлаб чиқиш;   ➖ давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар ҳамда топшириқлар бериш, уларнинг бажарилиши ва натижалари тўғрисида батафсил маълумот талаб қилиш ва бошқалар.   📑 Администрация Раҳбари Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида барча давлат органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган фармойишлар ёки топшириқлар чиқаради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.19,9 тыс31

    😎😎😎😎😎😎 #Мустақиллик_солномаси #35_йил_ҳуқуқ_билан ❗️Мустақиллик: шонли 35 йил, 2002 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар. Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.21,8 тыс152

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Лицензия олмасдан, 3 ой давомида тадбиркорлик билан шуғулланиш учун имконият яратилмоқда   ⏱️ Қонун билан киритилган қўшимчаларга кўра, махфий ҳужжатлар 30 йил мобайнида сақланиши белгиланди.   ⌛️ Шунингдек, шахсий таркиб бўйича ҳужжатларни сақлаш муддатлари белгиланди. Унга кўра:   🤓 2019 йил 1 январгача иш юритуви якунланган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда 75 йил мобайнида сақланади.   🤓 2019 йил 1 январдан эътиборан шакллантирилган шахсий таркиб бўйича ҳужжатлар идоравий архивларда 50 йил мобайнида сақланади.   📜 Шу билан бирга, лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режими доирасида олишнинг ўзига хос хусусиятлари белгиланди.   🔘 Режим доирасида талабгор фаолиятини махсус электрон тизим ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга бепул хабар берган ҳолда, лицензия ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат олмасдан амалга ошириши мумкин.   🚫 Режимнинг амал қилиш муддати 3 ой бўлиб, ушбу муддат давомида талабгор муайян фаолиятни (ҳаракатни) лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз амалга оширганлик учун жавобгарликка тортилмайди.   🔎 Талабгор “Бизнесга лицензиясиз кириш” махсус режимининг амал қилиш муддати давомида:   ▪️ ўз фаолиятини лицензия ёки рухсат бериш талабларига ва шартларига мувофиқлаштириш чораларини кўради;   ▪️ тегишли лицензияни ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни белгиланган тартибда олади ёхуд мазкур фаолиятни (ҳаракатларни) тугатади. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 14 авг.22,2 тыс138

    😎😎😎😎😎😎 #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Болага отасининг исми фамилия сифатида берилиши мумкин бўлади   Қонун (ЎРҚ–1164-сон, 13.08.2026 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 📖 Оила кодексига киритилган ўзгартиришларга, болага отанинг исми, ота ёки она томонидан миллий анъаналарга кўра бобонинг исми бўйича фамилия берилиши мумкинлиги белгиланди.   Илгари Кодексда отанинг исми фамилия сифатида берилиши назарда тутилмаган эди.   🏛 “Архив иши тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчаларга кўра, электрон архив ҳамда нодавлат архивларни ташкил этиш тартиби белгиланди.   📋 Электрон архивларнинг ўзига хос талаблари қуйидагилардан иборат:   🔹 электрон архив тизимининг аппарат-дастурий таъминоти мавжудлиги;   🔹 электрон архив фондлари ва ҳужжатларини яратиш учун зарур воситаларнинг, шу жумладан рақамлаштириш қурилмалари ва дастурларининг мавжудлиги;   🔹 электрон архив ҳужжатларини қидириш, бошқариш ва уларга ишлов бериш имкониятининг мавжудлиги;   🔹 электрон шаклдаги архив ҳужжатининг асл архив ҳужжати билан бир хиллигини таъминлаш;   🔹 электрон архив тизимининг ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик талабларига риоя этиш.   🏢 Миллий архив фондининг давлатга тегишли бўлмаган қисмига киритилган архив ҳужжатларини, шунингдек давлат мулки бўлмаган бошқа архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишни амалга ошириш учун нодавлат архивлар ташкил этилиши мумкинлиги кўзда тутилди.   ✅ Шунингдек, Адлия вазирлигининг архив иши соҳасидаги ваколатлари аниқ белгиланди.   Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 13 авг.27,2 тыс164

    😎😎😎😎😎😎 #LexAI_жавоб_беради #Йўл_ҳаракати_қоидаларига_амал_қилинг Жавоб: Ҳайдовчига маъмурий огоҳлантириш, агар у Қонунда аниқ кўрсатилган бир қатор йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлса, қўлланилиши мумкин. 🚫 Бу огоҳлантириш 1 йил давомида 1 мартадан ортиқ қўлланилиши мумкин эмас. ⚖️ Ҳуқуқий асос: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 24.1-моддаси ✅ Маъмурий огоҳлантириш белгиланган ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ўз қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлганда қўлланилади. 📜 Огоҳлантириш қўлланилиши мумкин бўлган ҳолатлар: ▪️ 125-модда 1-қисм — хавфсизлик камари ёки мотошлемдан фойдаланмаслик; ▪️ 125-модда 2-қисм — рўйхатдан ўтмаган, техник кўрикдан ўтмаган ёки носоз транспорт воситасини бошқариш, шунингдек жиҳозлар (ўт ўчиргич, тиббиёт қутичаси ва бошқалар) етишмаслиги; ▪️ 128.1-модда — бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш; ▪️ 128.2-модда — бошқариш вақтида теле-, видеодастурларни томоша қилиш мақсадида монитордан фойдаланиш; ▪️ 128.6-модда — тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш; ▪️ 135.1-модда — суғурта полисида кўрсатилмаган даврда ёки кўрсатилмаган ҳайдовчи томонидан транспорт воситасини бошқариш. 💡 Амалда нима қилиш керак? Агар юқоридаги ҳуқуқбузарликлардан бири содир этилган бўлса, ҳайдовчи қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини билдириши мумкин — бу огоҳлантириш олиш имкониятини оширади. Аммо эсда тутинг: огоҳлантириш фақат 1 йилда 1 марта қўлланади, шунингдек, агар бошқа ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлмаса. https://ai.lex.uz/

  • 13 авг.25,5 тыс47

    😎😎😎😎😎😎 #Мустақиллик_солномаси #35_йил_ҳуқуқ_билан ❗️Мустақиллик: шонли 35 йил, 2001 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар. Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 13 авг.24,9 тыс48

    😎😎😎😎😎😎 #Биласизми ❗️ Риэлторлик фаолияти тартибга солинди Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 13 авг.26,4 тыс49

    😎😎😎😎😎😎 #Биласизми 🏘 Қонунчиликка кўра, криминоген вазияти мураккаб ва оғир маҳаллаларда “намунали хавфсиз кўча” ва “намунали хавфсиз уй”ларни ташкил этиш белгиланган. ✅ Уларни ташкил этиш учун инфратузилмавий талаблар қуйидагилар: 🔹 тунги вақтда кўчанинг аҳоли истиқомат қиладиган ва ҳаракатланадиган қисми тўлиқ ёритилиши; 🔹 берк кўчалар, ички йўлаклар ва аҳоли кам юрадиган, жиноят содир этилиши эҳтимоли бўлган қоронғу ҳудудларнинг қисман ёритилиши; 🔹 транспортлар учун автотураргоҳларнинг техник кузатув талабларига жавоб бериши; 🔹 кўчаларда ноқонуний (ёйма) савдо расталари фаолияти тартибга солиниши; 🔹 қаровсиз ертўла, чордоқ ва чиқиндихоналар мавжуд бўлмаслиги. 📌 Уларга қўйилган техник ва куч воситаларига доир талаблар билан ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 13 авг.27,2 тыс49

    видео или голосовое, без подписи

  • 12 авг.28,6 тыс39

    #Биласизми ❗️ Маданий мерос соҳасидаги давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилади Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 12 авг.31,4 тыс190

    😎😎😎😎😎😎 Эслатма: мазкур аудио "LexVoice" сунъий интеллект хизматидан фойдаланиб тайёрланган. #Қонунчиликдаги_янгиликлар ❗️ Фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби белгиланди Адлия вазирлиги фермер хўжаликларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низомни давлат рўйхатидан ўтказди (рўйхат рақами 3921, 2026 йил 11 август).   🔰 Ушбу Низом “Soliq-servis” АЖнинг ҳудудий бўлимлари томонидан фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.   🔎 Ҳудудий бўлимлар томонидан қонунчиликда белгиланган қуйидаги тадбиркорлик субъектларига тегишли хизматлар бепул амалга оширилади:   🤓 пахта ва ғалла етиштирувчи фермер хўжаликларига бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматлари;   🤓 янги ташкил этилган фермер хўжаликларига уларнинг ихтиёрига кўра дастлабки 6 ой давомида солиқ ва молиявий ҳисоботларни юбориш хизматлари;   🤓 бошлиғи ёшлар бўлган янги ташкил этилган фермер хўжаликларига 2 йил давомида кўрсатиладиган хизматлар.   ✅ Ҳудудий бўлимлар томонидан фермер хўжаликларига қуйидаги хизматлар кўрсатилади:   ➖ фермер хўжалигини бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш хизматини кўрсатиш тизимига қабул қилиш;   ➖ бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритиш;   ➖ фермер хўжалиги ходимлари учун иш ҳақи, солиқлар ва бошқа тўловларни ҳисоблаш;   ➖ фермер хўжалигининг солиқлари ва йиғимлари ҳисобини юритиш;   ➖ солиқ ва молиявий ҳамда статистика ҳисоботларини тузиш;   ➖ инвентаризациядан ўтказишда иштирок этиш. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 12 авг.28,1 тыс83

    😎😎😎😎😎😎 #Биласизми #Ижтимоий_ҳимоя ✅ Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида яшовчи Ижтимоий реестрга киритилган оилаларга қуйидаги харажатларни қоплаш учун субсидия ажратилади: ➡️ турар жойида артезиан қудуғи қазиш; ➡️ сув насослари ва ичимлик суви фильтрларини харид қилиш ҳамда ўрнатиш. 🤑 Субсидия мазкур харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган қисмини қоплаш учун ажратилади. 📝 Ушбу хизматлар “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизимининг Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашга кўмаклашувчи тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилган тадбиркорлар томонидан амалга оширилади. 📌 Батафсил ушбу ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 12 авг.31,9 тыс53

    😎😎😎😎😎😎 #Мустақиллик_солномаси #35_йил_ҳуқуқ_билан ❗️Мустақиллик: шонли 35 йил, 1999 йилда амалга оширилган айрим муҳим ишлар. Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 12 авг.30,7 тыс84

    видео или голосовое, без подписи

  • 11 авг.36,5 тыс91

    😎😎😎😎😎😎 #Биласизми #Амал_қилинг ✅ Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш БҲМнинг 7 бараваридан 15 бараваригача жарима солишга сабаб бўлади. ⚠️ Маълумот учун, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot

  • 11 авг.31,7 тыс46

    😎😎😎😎😎😎 #Биласизми ❗️ Автомобиль йўллари соҳасидаги муносабатлар тартибга солинди Батафсил инфографикада👆 Каналга уланиш👇👇👇 https://t.me/huquqiyaxborot