Ishonch.uz | Rasmiy kanal
СтатистикаIshonch.uz axborot-tahliliy portalining rasmiy kanali • facebook.com/ishonchofficial.uz • youtube.com/@ishonchuz_official • instagram.com/ishonchuz_ • https://x.com/Ishonch1991 Aloqa uchun — @ishonchuzaloqa_bot Reklama: 📱+998 700377734
- Последний пост
- 04:02
- Последнее чтение
- 04:26
- Постов за неделю
- 87
- Всего постов
- 160
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 1 974
- 1/48двое суток
- 2 262
- 1/72трое суток
- 2 439
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
🌅 #ISHONCH_SOʻZI « Гўзал кунлар келмайди, сен уларга боришинг керак ». ✍️ Жалолиддин Румий ✨Кунингиз хайрли ўтсин! Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Осмонўпар бинолар: Хитой рекордчи, Европа эса Осиёдан анча орқада Кўпгина шаҳарлар учун баланд ва чиройли бинолар ташриф қоғози саналади. Бунга Дубайни мисол қилиб келтириш мумкин. Осмонўпар бинолар инсоният муҳандисдик қудрати, меъморчилик чўққиси ва иқтисодий тараққиётининг муҳим рамзи ҳисобланади. XIX аср охирида пайдо бўлган бундай иншоотлар бугунги кунга келиб мегаполислар қиёфасини тубдан ўзгартириб юборди. Батафсил: http://ishonch.uz/news/5547 Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистонга хориждан келаётган пул ўтказмалари ҳажми ошди 2026 йилнинг январь–июнь ойларида чет элдан Ўзбекистонга келиб тушган халқаро пул ўтказмалари ҳажми 9,3 млрд долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13 фоизга ёки 1,1 млрд долларга кўп. Марказий банк ҳисоб-китобларига кўра, пул ўтказмалари ҳажмининг ўсишига меҳнат муҳожирлари ишлаётган анъанавий мамлакатларда ишчи кучига бўлган талаб ва иш ҳақларининг нисбатан юқори даражада сақланиб қолаётгани таъсир кўрсатган. Хусусан, Росстат маълумотларига кўра, 2026 йилнинг I чорагида Россияда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 106,9 минг рублни ташкил этган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан номинал ифодада 15,1 фоизга, реал ифодада эса 8,7 фоизга ошган. Россия Банкининг кунлик расмий валюта курслари асосидаги ҳисоб-китобларга кўра, 2026 йилнинг I ярим йиллигида Россия рубли АҚШ долларига нисбатан 2025 йилнинг мос даврига қараганда ўртача 13,5 фоизга мустаҳкамланган. АҚШда ҳам иш ҳақлари ўсиши кузатилган. АҚШ Меҳнат статистикаси бюроси маълумотларига кўра, 2026 йил июнь ойида хусусий секторнинг қишлоқ хўжалигидан ташқари тармоқларида банд бўлган ходимларнинг ўртача соатлик иш ҳақи 37,6 долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ойлик ҳисобда 0,3 фоизга, йиллик ҳисобда эса 3,5 фоизга ошган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
#BILASIZMI Ходимнинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқи бор Ходимнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилса, у ўз ҳуқуқини мустақил равишда ҳимоя қилишга ҳақли. Бунинг учун ҳар доим ҳам тегишли органларга мурожаат қилиш шарт эмас. Жумладан, у иш берувчисини ёки бевосита раҳбарини ёзма равишда хабардор қилган ҳолда: 🔷 ҳаёти ва соғлиғига бевосита хавф туғдирадиган ишни; 🔷 меҳнат шартномасида назарда тутилмаган ишни; 🔷 қонунга хилоф ёки ўзи ва бошқаларнинг ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр-қимматига хавф соладиган ҳаракатларни бажаришни рад этиши мумкин. Муҳими, қонун йўл қўйган ҳолатларда ишни рад этган вақтда ходимнинг меҳнат қонунчилигида белгиланган ҳуқуқлари сақланиб қолади. Шунингдек, иш берувчи ходимнинг қонуний равишда ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланишига тўсқинлик қила олмайди. Бундай ҳуқуқдан фойдалангани учун ходимни таъқиб қилиш ҳам тақиқланади. Асос: Меҳнат кодексининг 530-532-моддалари. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Урганчда сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш мажмуаси ишга туширилди Президент Шавкат Мирзиёев Урганч туманидаги «Тилло домор» корхонасининг янги мажмуаси фаолияти билан танишди. Лойиҳа қиймати – 11 млн доллар, йиллик қуввати эса қарийб 100 млрд сўм бўлган корхонада 70 дан ортиқ турдаги сут маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Корхонада пишлоқ, қаймоқ, сметана, творог, қатиқ ва кефир ишлаб чиқарилмоқда. Хомашё 100 дан зиёд фермер хўжалиги ва аҳолидан харид қилинади. Ҳозирда 120 киши учун иш ўрни яратилган. Келгусида яна 100 та иш ўрни яратиш режалаштирилмоқда. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистонда 3 та янги электропоезд харид қилинади Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, ҳар бири 6 вагондан иборат 3 та замонавий электропоезд сотиб олинади. Лойиҳанинг умумий қиймати – 465,1 млрд сўм. Шундан 408,2 млрд сўм кредит маблағлари, 56,9 млрд сўм «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» МЧЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Янги поездлар: ▫️ Тошкент – Чиноркент – Тошкент ▫️ Тошкент – Паркент – Тошкент ▫️ Қўқон – Поп – Наманган – Андижон – Марғилон – Қўқон йўналишларида қатновларни ташкил этиш учун йўлга қўйилади. Лойиҳа доирасида 13 та янги иш ўрни яратилиши ва йилига 2,7 млн нафар йўловчига хизмат кўрсатиш кўзда тутилган. Ҳозирда ҳужжат жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Муҳокама 29 августга қадар давом этади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Муддатли тўлов хизматлари учун янги қоидалар белгиланди 2027 йил 1 январдан муддатли тўлов хизмати операторлари фаолияти йўлга қўйилади. 📌 Асосий талаблар: – операторлар Марказий банк реестрига киритилиши керак; – мижозлар рақамли идентификация ва верификациядан ўтказилади; – шартномалар бўйича маълумотлар кредит бюроларига тақдим этилади; – истеъмолчи муддатли тўловни қўшимча жарима ва комиссияларсиз муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқига эга; – шартнома муддати 12 ойдан ошмаслиги лозим; – қўшимча тўловлар миқдори асосий қарзнинг ярмидан кўп бўлиши мумкин эмас; – муддатли тўлов объекти қиймати БҲМнинг 250 бараваридан ошмаслиги керак. Шунингдек, айрим ташкилотлар учун Марказий банкда ҳисоб рўйхатидан ўтиш ва белгиланган талабларга риоя қилиш мажбурияти жорий этилади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
без подписи
Суд тизими ислоҳ қилинади «Одил судлов – 2030» стратегияси тасдиқланди. Бу ҳақда 14 август куни қабул қилинган Президентнинг ПФ–160-сон Фармонида белгиланган. Унга кўра: ▪️2027 йил 1 июлдан умумюрисдикция ва маъмурий суд йўналишларида ҳудудлараро судлар ташкил этилади; ▪️2027 йил 1 июлдан тергов судьяларига процессуал мажбурлов чораларини қўллашга санкция беришда шахсни ушлаб туришнинг қонунийлиги ва асослилигини текшириш ваколати берилади; ▪️2027 йил 1 августдан ягона суд амалиётини шакллантирувчи Олий суд Раёсати қарорларини очиқ эълон қилиш ва янгилаб бориш учун «Прецедентлар» реестри жорий этилади; ▪️2027 йил якунига қадар Олий суднинг my.sud.uz портали учун янгиланган мобил илова ишга туширилади; ▪️«Судга мурожаат намуналари» интерактив хизмати такомиллаштирилади. Қайд этилишича, инсон ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қиладиган халқчил ва адолатли суд тизимини барпо этиш янги стратегиянинг асосий мақсади ҳисобланади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Европада 258 минг нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда Миграция агентлиги маълумотларига кўра, бугунги кунда 40 га яқин давлатда қарийб 1,4 млн нафар Ўзбекистон фуқароси меҳнат қилмоқда. Уларнинг энг катта қисми: 🇷🇺 Россияда — 834,2 минг; 🇵🇼 Қозоғистонда — 84,4 минг; 🇹🇷 Туркияда — 72,1 минг; 🇰🇷 Жанубий Кореяда — 46,4 минг; 🇪🇺 Европа давлатларида — 258 минг; ▪️ бошқа мамлакатларда — 97,7 минг нафар. Хорижда ишлаётганларнинг 398,9 минг нафари хотин-қизлар, 402,1 минг нафари эса ёшлардан иборат. Меҳнат миграциясида йўналишлар ҳам ўзгармоқда: МДҲ давлатларининг улуши 29 фоизга камайган бўлса, Европа мамлакатларининг улуши 42 фоизга, Шарқий Осиёнинг улуши 26 фоизга ошган. 🗓 2026 йилда 124,5 минг нафар фуқаро хорижда юқори даромадли ишларга жойлаштирилган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятига жўнаб кетди Давлатимиз раҳбари ҳудудда саноат, таълим, транспорт, туризм ва бошқа соҳаларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар ҳамда яратилган инфратузилма билан танишади. Шунингдек, бир қатор янги лойиҳаларни ишга тушириш ва қурилишига старт бериш режалаштирилган. Ташриф доирасида эртага, 18 август куни тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқот бўлиб ўтади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Контракт учун тўланган маблағларга даромад солиғи солинмайди Таълим учун тўлов қилинганида солиқ имтиёзидан қуйидаги ҳолларда фойдаланиш мумкин: ➖ ўзингиз учун; ➖ фарзандларингиз учун; ➖ 26 ёшгача бўлган турмуш ўртоғингиз учун. Агар контракт тўлови иш жойингиз орқали иш ҳақингиздан тўғридан-тўғри таълим ташкилотига ўтказилса, ушбу суммага даромад солиғи ҳисобланмайди. Агар контрактни ўзингиз электрон, нақд ёки нақдсиз шаклда тўлаган бўлсангиз, йил якуни бўйича декларация топшириб, тўланган даромад солиғини қайтариб олиш мумкин. Солиқ имтиёзи тижорат банкларидан олинган таълим кредитини ва унинг фоизларини қоплаш учун йўналтирилган даромадларга ҳам татбиқ этилади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Марказий Осиёда сунъий ёмғир ёғдириш технологияси синовдан ўтказилмоқда Қозоғистон мазкур технологиядан йилига 75 миллион долларгача иқтисодий самара олишни кутмоқда. Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида булутларга махсус моддалар, жумладан туз сепиш орқали ёғингарчиликни кўпайтиришга қаратилган лойиҳани амалга оширмоқда. Маълумотларга кўра, махсус самолётлар ҳозиргача 11 та парвозни амалга оширган. Лойиҳа 911 минг гектардан ортиқ экин майдонларини қўшимча намлик билан таъминлашга қаратилган. Мамлакатнинг собиқ бош вазири Акылбек Жапаров булутларга сунъий таъсир кўрсатиш Марказий Осиёдаги табиий сув айланиши ва ёғингарчилик жараёнларига таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлаган. Ўзбекистон ҳам сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини синаб кўришга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳозирда лойиҳа бўйича дастлабки ишлар олиб борилмоқда. Тадқиқотлар Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузуридаги Гидрометеорология илмий-тадқиқот институти ҳамда хорижий мутахассислар ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштирилган. Мутахассислар фикрича, булутларни сунъий уруғлантириш технологияси қурғоқчиликка қарши кураш ва қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашда қўшимча восита бўлиши мумкин. Бироқ унинг минтақавий сув ресурслари ва қўшни давлатлар ўртасидаги сув мувозанатига таъсири алоҳида илмий ўрганишни талаб қилади. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистондаги тижорат ташкилотларининг қарийб 80 фоизи — МЧЖлар Жорий йил 1 июль ҳолатига кўра Ўзбекистонда 440,1 мингта тижорат ташкилоти фаолият юритиб келмоқда. Уларнинг 351,6 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, жами тижорат ташкилотларининг 79,9 фоизини ташкил этган. ▪️Масъулияти чекланган жамиятлар — 351 586 та (79,9 фоиз); ▪️Хусусий корхоналар — 47 107 та (10,7 фоиз); ▪️Оилавий корхоналар — 37 192 та (8,5 фоиз); ▪️Акциядорлик жамиятлари — 644 та (0,1 фоиз); ▪️бошқалар — 3 611 та (0,8 фоиз). Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Хорижга ишга жўнатмоқчи бўлган 3 нафар фирибгар қўлга олинди Тошкент шаҳрида яшовчи, 1985 й.т., муқаддам судланган шахс танишлари орқали 6 нафар қашқадарёликни Словакияга ишга юбориш эвазига 145 млн сўм талаб қилиб, олдиндан 85 млн сўм олган вақтида ушланган. Худди шундай, Тошкент шаҳрида хорижий давлатларга виза олишга оид консалтинг хизматлар кўрсатувчи МЧЖ раҳбари пойтахтда истиқомат қилувчи, 2002 й.т. фуқародан виза расмийлаштириш орқали уни Германияга ишга юборишни ваъда қилиб, 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган. Бундан ташқари, Тошкент Зангиота туманида яшовчи, 1993 й.т. аёл Ангрен шаҳрида истиқомат қилувчи, 2000 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, виза расмийлаштирган ҳолда уни Жанубий Кореяга ишлаш учун юбориш эвазига 5900 АҚШ доллари олган вақтида ушланди. Мазкур жиноятлар ДХХ, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида фош қилинган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Ўзбекистон бензин импортини 7 ойда 54 фоизга оширди Ўзбекистон 2026 йил январь-июль ойларида хориждан 710 минг тонна бензин импорт қилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 248,3 минг тоннага ёки 54 фоизга кўп. Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълумот берди. Ҳисобот даврида умумий қиймати 426 миллион долларлик бензин импорт қилинган. Шу тариқа, бир тонна ёқилғининг ўртача импорт нархи 600 долларга тўғри келган. 2025 йилнинг дастлабки етти ойида эса Ўзбекистон 264,9 миллион долларга 461,7 минг тонна бензин импорт қилган. Ўша даврда бир тонна ёқилғининг ўртача нархи 575 доллар бўлган. Шу билан бирга, 2026 йилнинг биринчи ярмида мамлакатда 614,2 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 34,5 минг тоннага кўп, аммо 2024 йилнинг январь-июнь ойларидаги кўрсаткичдан 62,7 минг тоннага кам. Август ойи бошида “Ўзбекнефтгаз” АЖ 2026 йил якунига қадар 1,1 миллион тонна бензин ишлаб чиқаришни режалаштирганини маълум қилган. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
#OB_HAVO ⛅️ Бугун энг юқори ҳарорат воҳада кузатилади Тошкент шаҳри ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +35…+36° бўлади. Қорақалпоғистон ва Хоразмда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат +34…+37° атрофида исийди. Бухоро ва Навоий вилоятларида қуёшли об-ҳаво сақланиб қолади. Ҳарорат +35…+38° иссиқ бўлади. Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ҳарорати +35…+38° гача етади. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг юқори ҳарорат кузатилиб, чанг-тўзонлар бўлиши мумкин. Ҳарорат +37…+40° гача исийди. Фарғона водийси вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик йўқ. Ҳарорат +33…+36° иссиқлик кузатилади. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
🌅 #ISHONCH_SOʻZI Ҳақиқатдан қўрққан одам ёлғоннинг панасига беркинади. ✍️ Ўткир Ҳошимов ✨Кунингиз хайрли ўтсин! Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Италияда Ренуар, Матисс ва Сезанннинг ўғирланган картиналари топилди. Умумий қиймати €9 млндан ортиқ асарлар март ойида Италиянинг шимолидаги Magnani-Роccа жамғармасидан ўғирланган. Икки ўғри эшикни бузиб кириб, асарларни олиб, боғ орқали қочиб кетган. Бунинг учун уларга атиги уч дақиқа керак бўлган. Италия маданий меросини ҳимоя қилиш бўлинмаси карабинерлари картиналарни топиб, музейга қайтарди. Улар орасида Ренуарнинг “Балиқлар”, Сезанннинг “Гилосли натюрморт” ва Матисснинг “Терраса” асарлари бор. Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube
Дарёда икки кишининг жасади топилди Қозоғистоннинг Қўстанай вилояти Нечаевка қишлоғи яқинида Тобул дарёсидан эркак киши ва вояга етмаган қизнинг жасади топилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар департаментига (ФВД) таяниб, “Nur.kz” хабар берди. Батафсил: http://ishonch.uz/news/5546 Расмий саҳифаларимиз 👇 Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube