Uzdiplomat | Расмий канал
СтатистикаЯнгиликлар, танқидий-таҳлилий мақолалар, журналистик суриштирувлар UzDiplomat.uz — Адолат очиқликдан бошланади •facebook.com/uzdiplomat •instagram.com/uzdiplomat.uz •youtube.com/@uzdiplomat Реклама: +99893 571 72 35 Таҳририятга мурожаат— @uzdiplomat_uz
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 47
- Всего постов
- 59
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- Категория
- Видео
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 7 173
- 1/48двое суток
- 7 746
- 1/72трое суток
- 8 354
Медиана по постам, которые мы застали свежими и померили через сутки.
Посты
🔴Олий суд раиси Робахон Махмудованинг келини судьялик лавозимидан четлатилди 🎥 Видеога ўтиш Uzdiplomat аввалроқ Олий суд раиси Робахон Махмудованинг суд тизимида фаолият юритаётган қариндошлари ва бу ҳолатда манфаатлар тўқнашуви масаласи ҳақида материал тайёрлаган эди. Uzdiplomat’га маълум бўлишича, ўрганишлар давомида айрим судьяларнинг Олий суд раиси Робахон Махмудова билан қариндошлик алоқалари аниқланган. Шундан сўнг уларнинг лавозимларида ўзгаришлар амалга оширилган. 11 август куни Шуҳратжон Камилович Ахмедов Жиноят ишлари бўйича Қўқон шаҳар суди раиси лавозимидан озод қилиниб, Фарғона ҳарбий суди раиси этиб тайинланди. 14 август куни эса Саида Райимжоновна Махмудова Фарғона туманлараро иқтисодий суди судьяси лавозимидан озод этилди. Маълумотларга кўра, ушбу кадр қарорлари уларнинг Олий суд раиси билан қариндошлик алоқалари аниқланганидан кейин қабул қилинган. Uzdiplomat аввалги материалида мазкур ҳолатни суд тизимидаги манфаатлар тўқнашуви нуқтаи назаридан кўтарган эди. Чунки Олий суд раиси билан қариндошлик алоқаси бўлган шахсларнинг суд тизимида раҳбарлик ва судьялик лавозимларида ишлаши уларга оид кадр қарорлари қандай қабул қилиниши масаласини юзага чиқарган. Робахон Махмудова келини ва куёвларининг судьялик қарорларига кескин муносабат билдириши мумкинми, деган савол ўртага ташланган эди. Ҳозирча, Робахон Маҳмудованинг бошқа қариндошлари ҳам судьялик лавозимида ишлаб келмоқда. Олий судда улар бўйича ҳам манфаатлар тўқнашувини бартараф этиш чоралари кўрилгани бўйича маълумот берилган эмас. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
📄uzdiplomat иқтибоси🖍 «Ҳокимият берилган ҳар қандай инсон уни суиистеъмол қилишга мойил. Шунинг учун ҳокимиятни ҳокимиятнинг ўзи чеклаб туриши керак». Шарль Монтескьё, Француз файласуфи, ёзувчи «Қонунлар руҳи», 1748 йил. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Хитойнинг Ўзбекистондаги хорижий инвестициялар ва кредитлардаги улуши 47 фоизга етди 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлар таркибида Хитойнинг улуши 47 фоизга етган. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий статистика қўмитаси маълумотларига таяниб хабар берди. Нашр Пекиннинг Ўзбекистон ташқи молиялаштиришидаги ўрни бошқа давлатларга нисбатан кескин кучайганига эътибор қаратган. Хитойдан кейинги ўринларда Россия — 7,4 фоиз, Туркия — 6,6 фоиз, Саудия Арабистони — 4,1 фоиз, Бирлашган Араб Амирликлари — 3,2 фоиз ва Қозоғистон — 2,5 фоиз билан қайд этилган. Демак, Хитойнинг улуши Россияникидан қарийб 6 баробар, Туркияникидан эса 7 баробардан зиёд. Бу тенденция аввал ҳам кузатилган, аммо Хитойнинг улуши ҳозир янада ошган. Масалан, 2025 йил январь–март ойларида Хитой Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг 33 фоизини ташкил қилган. 2025 йил январь–сентябрида эса унинг улуши 39,9 фоизга етган эди. 2026 йилнинг биринчи ярмида 47 фоизга чиқиши Хитойнинг ташқи инвестициялар таркибидаги салмоғи ошиб бораётганини кўрсатади. Миллий статистика қўмитасининг расмий ҳисоботига кўра, 2026 йил январь–июнда Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасига барча манбалар ҳисобидан 338,9 трлн сўмлик асосий капитал инвестициялари ўзлаштирилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,5 фоиз кўп. Шу даврда асосий капиталга йўналтирилган жами хорижий инвестициялар ва кредитлар 21,4 млрд доллар ёки 259 трлн сўмни ташкил қилган. Уларнинг энг катта қисми саноатга йўналтирилган: ишлаб чиқариш саноати ҳиссаси 35,2 фоиз, электр ва газ таъминоти 10,5 фоиз, қурилиш 10,5 фоиз, қишлоқ хўжалиги 10 фоизни ташкил этган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🔴Суд тизимида қандай ўзгаришлар режалаштирилмоқда? ✔️Робахон Маҳмудова Президент ҳузурида тақдимот қилди Президент Шавкат Мирзиёев суд тизими раҳбарлари билан учрашувда «Одил судлов – 2030» стратегияси лойиҳасини маъқуллади. Стратегияда 57 та вазифа, 2026–2028 йилларга мўлжалланган 160 та чора-тадбир ва 2030 йилга қадар эришилиши керак бўлган 33 та мақсад белгиланган. Асосий ўзгаришлардан бири — 2027 йил 1 июлдан 5 та ҳудудлараро суд ташкил этилиши. Вилоят судларининг тафтиш инстанцияси ваколатлари шу судларга берилади. Бу бир суднинг ўз қарорини ўзи қайта кўриб чиқиши амалиётини чеклаши кутилмоқда. Шунингдек: - 2030 йилга қадар деярли барча туман ва шаҳарларда фуқаролик судлари босқичма-босқич ташкил этилади; - судга нотўғри юборилган ариза фуқарога қайтарилмайди, суднинг ўзи тегишли судга юборади; - барча судларда ахборот олиш, мурожаат топшириш ва рақамли хизматлардан фойдаланиш «ягона дарча» тамойили асосида йўлга қўйилади; - иқтисодий низоларни тез ҳал қилиш учун «иқтисодий ишларни проактив бошқариш» стандарти жорий этилади; - тергов ва суриштирувда инсон ҳуқуқларини кучайтириш мақсадида «асосли гумон» — prima facie стандарти киритилади. Тергов судьяси шахсни ушлаб туриш қонунийлиги ва айблов учун асослар етарлими-йўқми, шуни текширади; - Олий суд Раёсати қарорларини қамраб олувчи очиқ «Прецедентлар реестри» яратилади; - 2028 йилдан судьяларни ташкилий ишлардан озод қилиш учун «суд маъмурчилиги» институти жорий этилади. Стратегияда рақамлаштиришга ҳам катта урғу берилган. «Рақамли суд» концепцияси барча судларда тўлиқ ишга туширилиб, my.sud.uz портали ва мобил иловаси такомиллаштирилади. Судларга мурожаатларнинг камида 50 фоизини электрон шаклда қабул қилиш, барча суд мажлисларини аудиоёзувга қайд этиш ва Олий суд ахборот тизимлари фойдаланувчилари сонини камида беш баравар ошириш режалаштирилган. Бундан ташқари, медиация ва ярашув механизмлари кенгайтирилади, ноқонуний деб топилган маъмурий ҳужжатлар очиқ реестри юритилади. «Халқ вакиллари ҳайъати» иштирокида кўриладиган жиноят турлари сони камида учтага етказилади. Президент стратегияни амалга оширишга қаратилган тегишли фармонни имзолади. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Мигрантлар оиласига юборган миллиардлар: Ўзбекистонга 6 ойда 9,3 млрд доллар келди ✔️Ўзбекистонга пул ўтказмаларининг энг кўп қисми ҳамон Россияга тўғри келмоқда 2026 йил январь–июнь ойларида хориждан Ўзбекистонга келиб тушган пул ўтказмалари 13 фоизга ошиб, 9,3 млрд долларга етди. Пул ўтказмалари географияси кенгайиб бораётган бўлса-да, Россия ҳамон асосий манба бўлиб қолмоқда. 2026 йил биринчи чораги маълумотларига кўра, Россиянинг жами пул ўтказмаларидаги улуши 72,4 фоизни ташкил этган. Бироқ бу кўрсаткич бир йил аввалги 77,6 фоиздан пасайган. Айни пайтда Европа ва бошқа давлатлардан пул оқими тез ўсмоқда. Биринчи ярим йилликда Буюк Британиядан ўтказмалар 62 фоизга, Европа Иттифоқи давлатларидан 27 фоизга, АҚШдан эса 19 фоизга ошган. Расмий маълумотга кўра, ҳозир қарийб 40 та давлатда 1,4 млн нафар ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда. Уларнинг 834,2 минг нафари Россияда, 258 минг нафари эса Европа давлатларида ишламоқда. Жорий йилда 124,5 минг нафар фуқаро хорижда юқори даромадли ишларга жойлаштирилган. Бу меҳнат миграцияси Россия каби анъанавий бозорлардан Европа, АҚШ ва Осиёнинг бошқа давлатлари томон аста-секин диверсификацияланаётганини кўрсатади. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 «Жаҳонгир Ортиқхўжаев демократик раҳбар бўлиб кўринган» Сарвар Усмон 🎥тўлиқ суҳбатга ўтиш Журналист Сарвар Усмон Uzdiplomat билан суҳбатда Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев фаолиятига ўз баҳосини берди. Унинг фикрича, Ортиқхўжаев «ёмон ҳоким бўлмаган» ва аҳоли билан мулоқотида оддий PRдан кўра кўпроқ маъсулият сезилган. «Ортиқхўжаев, менимча, ёмон ҳоким бўлмади», — дейди Сарвар Усмон. Суҳбат давомида Анора Содиқ ундан бу хулоса амалдаги ҳоким Шавкат Умурзоқов билан солиштириш натижасими ёки Ортиқхўжаев фаолиятига умумий баҳо эканини сўради. Сарвар Усмон ўша даврда Тошкентда яшамаганини таъкидлаб, унинг баҳоси кўпроқ шахсий кузатув ва таассуротларига асосланганини айтди. «Мен энди узоқда эдим, ўша пайтда Тошкентда эмасдим. Мана, Тошкентга 25 йилда келдим. Лекин мен кўпинча интуицияларимга ишонаман-да. Менга ўша йигит жуда ишбилармон, нафақат ишбилармон, гап ишбилармонлигида эмас, бир демократик раҳбар бўлиб кўринган-да», — деди у. Журналистнинг айтишича, Ортиқхўжаевнинг аҳоли билан учрашувларида ҳам у фақат ўзини кўрсатишга қаратилган ҳаракатларни эмас, муаммога ечим топишга уринишни кўрган. «Унинг аҳоли билан учрашувларида PRдан кўра каттароқ нарса бор эди. Қандайдир бир ҳалол ечимга қаратилган, ўзини тушунтиришни хоҳлаган, ўзини кўрсатиб қўйиш учун эмас, бир чинакам масала ҳал қилаётгандек туюлган», — деди Сарвар Усмон. Шу билан бирга, у бу шахсий қараши эканини алоҳида таъкидлади: «Адашаётган бўлишим мумкин, бошқалар бошқача ўйлар, лекин Жаҳонгир яхши ҳоким бўлди». Суҳбатда Сарвар Усмондан Тошкентнинг амалдаги ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳақида ҳам сўралди. У эса ҳозирги ҳоким фаолиятини яхши билмаслигини айтди. «У кишини танимайман ҳам. У киши ҳозирги ҳоким-да, а? Ҳалиги битта дўконга кириб, нимани, сабзавотлар, мева солинган яшикни тепган йигит-да, а? Билмайман у кишини. Танимайман», — деди Сарвар Усмон. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Ўзбекистонда мактаблар сони демографик ўсишни қувиб ета оладими? ✔️Бугун мактабдаги танқислик, эртага меҳнат бозоридаги муаммо келтириб чиқариши мумкин. Ўзбекистон аҳолиси 35 йилда деярли икки баравар кўпайди, аммо мактаблар сони атиги 30 фоизга ўсди. Бугун ҳар йили 700 мингдан ортиқ бола биринчи синфга қадам қўяётган бир пайтда, таълим инфратузилмаси демографик ўсишга етиша оладими? Бу саволга жавоб нафақат мактабларнинг, балки келгуси авлод ва мамлакат иқтисодиётининг тақдирини белгилайди. Uzdiplomat мутахассис билан таҳлил қилди. Батафсил.. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴Президент Администрацияси ҳақида Конституциявий қонун қабул қилинди Президент Шавкат Мирзиёев Президент Администрацияси тўғрисидаги Конституциявий қонунни имзолади. Ҳужжат билан Администрациянинг давлат органлари, ҳокимликлар ва стратегик лойиҳалар устидан назорат ваколатлари аниқ белгилаб қўйилди. Энди Администрация раҳбари давлат идораларига мажбурий топшириқ бериши, вазифасини бажармаган мансабдорни лавозимидан озод этиш масаласини кўтариши мумкин. ✔️Яна нималар ўзгармоқда? БАТАФСИЛ САЙТДА ЎҚИНГ! Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Русланбек Давлетов янги лавозимга тайинланди Русланбек Давлетов Президент ҳузуридаги Қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсат институти директори этиб тайинланди. 46 ёшли Русланбек Давлетов Хоразм вилоятининг Шовот туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос ва иқтисодчи. У Буюк Британиянинг Уорик университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида таҳсил олган. Давлетов меҳнат фаолиятини 2001 йилда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бошлаган. Кейин Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд ҳузуридаги тадқиқот маркази ва Президент девонида турли лавозимларда ишлаган. 2016 йилда адлия вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил январда эса Президент давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари бўлган. 2017–2022 йилларда Адлия вазири лавозимида ишлаган. 2022 йил ноябрда Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланган. Кейин унинг масъулият доираси ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий ва ёшлар масалаларини ҳам қамраб олди. 2025 йилда эса Президентнинг вакиллик органлари, ННТлар, дин ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган. Эндиликда Давлетов қонунчилик ва ҳуқуқий сиёсатни таҳлил қилиш, қонун лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ҳамда ҳуқуқий ислоҳотлар бўйича таклифлар ишлаб чиқадиган институтга раҳбарлик қилади. Бу лавозимда олдинроқ Мир-Акбар Ҳожи-Акбарович Раҳмонқулов ишлаган. У юридик фанлари доктори, профессор ва сенатор эди. Мир-Акбар Раҳмонқулов 2026 йил 12 февралда 74 ёшида вафот этган. У 1997–2014 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ва Президент давлат маслаҳатчиси каби юқори лавозимларда ҳам ишлаган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
Жанубий Кореяда ўқиган ўзбекистонлик террорчилик ташкилотларига пул юборгани учун 10 йилга қамалди Қашқадарёда туғилган, Жанубий Кореянинг нуфузли университетларидан бирини тамомлаган Ўзбекистон фуқароси террорчилик ташкилотлари билан алоқа қилгани ва уларни молиялаштиргани учун 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди. Маълум қилинишича, 1995 йилда туғилган фуқаро 2017 йилда Жанубий Кореяга ўқишга кетган. Таҳсил даврида у ижтимоий тармоқларда «жиҳод», «ҳижрат» ва «шаҳидлик» ғояларини тарғиб қилувчи материалларни кузата бошлаган. Кейинчалик «Instagram» ва «Telegram» орқали Сурияда фаолият юритаётган «Тавҳид ва жиҳод катибаси» ҳамда «Ғуроба катибаси» террорчилик ташкилотларига алоқадор шахслар билан мулоқот ўрнатиб, уларга тегишли материалларни ҳам тарқатган. Университетни тугатгач ҳам Жанубий Кореяда қолган фуқаро «Ғуроба катибаси»нинг медиа блогери сифатида кўрсатилган «Саад Мухтор» исмли шахс билан интернет орқали алоқа қилиб, унга пул юборган. 2023 йил декабрида Ўзбекистонга қайтган фуқаро 2024 йил июлида Суриядаги жангарилар сафига қўшилиш мақсадида Туркияга борган. Бироқ унинг режаси амалга ошмай, Ўзбекистонга қайтиб келган. Шундан сўнг у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган. Суд уни Жиноят кодексининг 244¹, 244², 155² ва 155³-моддалари бўйича айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилди. ДХХ қайд этишича, ушбу шахс инглиз ва корейс тилларини мукаммал билган, хорижда нуфузли олийгоҳда таҳсил олган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
📄uzdiplomat иқтибоси: «Ҳар қандай тараққиётга, ҳар қандай маърифатга энг катта тўсиқ бўладиган нарса, жамиятда энг хавфли қатлам — бу аҳмоқ, мияси айниган, нодон чоллар»... 2026 йил, май Олимжон Давлатов, Президентнинг янги тайинланган вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Каналга уланиш:✏️ https://t.me/uzdiplomat
Давлетов ўрнига тайинланган янги маслаҳатчи ким? Президент фармони билан таниқли адабиётшунос ва навоийшунос Олим Давлатов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Олим Давлатов 1976 йилда Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида туғилган. 1998 йилда Тошкент давлат университети — ҳозирги Ўзбекистон Миллий университетининг Шарқшунослик факультетини тамомлаган. 1999–2002 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик институти аспирантурасида таҳсил олган. У адабиётшунос, шарқшунос ва Алишер Навоий ижоди бўйича тадқиқотлари билан танилган. Давлатов илмий-педагогик фаолияти давомида Тошкент давлат шарқшунослик университетида доцент бўлиб ишлаган. Кейинчалик Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ижрочи директори, сўнг фонд директори сифатида фаолият юритган. Олим Давлатов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шунингдек, Китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси Васийлик кенгаши аъзоси ҳисобланади. У Алишер Навоийнинг тўрт жилдлик «Хазойин ул-маоний» куллиётини 2011 йилда, Ҳофиз Шерозийнинг «Девон»ини 2012 йилда луғат ва изоҳлар билан нашрга тайёрлашда иштирок этган. 2026 йил 28 майда Президент фармони билан Олим Давлатовга «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони берилган. Шу тариқа, Президентнинг жамоатчилик институтлари ва ёшлар билан ишлашга масъул маслаҳатчиси лавозимига Британиянинг нуфузли Warwick университети битирувчиси, ҳуқуқшунос ва собиқ адлия вазири Русланбек Давлетов ўрнига илм-фан, адабиёт ва жамоатчилик соҳасида фаолият юритган Олим Давлатов тайинланди. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
🔴 Русланбек Давлетов Президент маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан Русланбек Қуролтаевич Давлетов Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Олим Давлатович Давлатов Ўзбекистон Республикаси Президентининг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Русланбек Давлетов 2022 йилдан Президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб келган. Кейинчалик Президент Администрациясидаги таркибий ўзгаришлардан сўнг унинг лавозими Президентнинг вакиллик органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси сифатида белгиланган эди. Давлетов бунга қадар, 2017–2022 йилларда Ўзбекистон адлия вазири лавозимида фаолият юритган. Telegram |Instagram | You Tube | Facebook | X
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
видео или голосовое, без подписи
🔴Мирзиёев яна энергетиклардан ҳисоб сўради Ўзбекистонда электр ва газ таъминотидаги муаммоларни энди улар юзага келгандан кейин эмас, олдиндан аниқлашга ўтилади. Президент Шавкат Мирзиёевга «Янгийўл тажрибаси» асосида 14 та туманда олиб борилган ишлар натижалари тақдим этилди. Тажриба доирасида 916 та маҳалла, 832 минг хонадон, 49 минг тадбиркорлик субъекти ва 2,2 мингдан ортиқ ижтимоий объектнинг электр ва газга бўлган эҳтиёжи ўрганилган. Ҳар бир маҳалла бўйича алоҳида энергетик паспорт тузилган. Ўрганишлар 265 та маҳаллада жами 60 мегаватт электр қуввати етишмаслигини кўрсатган. Яна 42 та маҳаллада йилига 47 миллион куб метр табиий газ тақчиллиги бор. Айни пайтда 207 та маҳаллада ортиқча қувват захираси мавжуд. Шунингдек, 14 та туманда 5 минг 695 та трансформатор, қарийб 7 минг километр электр тармоғи, 242 километр газ қувури ва 404 та газ тақсимлаш қурилмаси таъмирталаб экани аниқланган. Ҳозиргача уларнинг бир қисми таъмирланди. Ҳисоб-китобларга кўра, келгуси беш йилда бу ҳудудларда электр ва газга талаб 49 фоизга ошади. Шу боис 2 мингдан ортиқ трансформатор, 7,4 минг километрдан зиёд электр тармоғи, 327 километр газ тармоғи ва 313 та газ тақсимлаш қурилмасини янгилаш режалаштирилган. Натижада қўшимча 1 минг 300 мегаватт қувват яратилиши кутилмоқда. Президент бу тажрибани фақат 14 та туман билан чекламасдан, бутун республика бўйича жорий этишни топширди. Яъни ҳар бир маҳаллада электр ва газга қанча талаб борлиги, тармоқлар қай аҳволда экани ва қаерда муаммо чиқиши мумкинлиги олдиндан ҳисобланади. Йиғилишда яна бир муҳим масала — Самарқанд вилояти электр тармоқлари бошқарувини хорижий инвесторларга бериш ҳамда Афғонистон билан боғловчи «Сурхон — Пули-Хумри» юқори кучланишли электр тармоғи қурилишини тезлаштириш масаласи ҳам муҳокама қилинган. Бу йиғилиш йил бошидан бери Президентнинг энергетика ва ёқилғи-энергетика тармоғига бевосита бағишланган камида 10-учрашув бўлди. Июл- август ойининг ўзида 6 мартта энергетиклар билан йиғинлар ўтган. Telegram | Instagram | You Tube | Facebook | X
видео или голосовое, без подписи