Iqtisod4i
СтатистикаБаҳодир Абдуллаев. Иқтисодчи-журналист Алоқа учун — @Iqtisod4i_bot
- Последний пост
- 13 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 3
- Всего постов
- 22
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 753
- 1/48двое суток
- 862
- 1/72трое суток
- 930
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Хусусий университетлар лицензия олиши яна имконли бўладими? Ўзбекистоннинг 2027-2029 йилларга мўлжалланган Фискал стратегиясида умумий ўрта таълим мактаблари ва академик лицей битирувчиларининг олий таълим билан қамров даражасини 2030 йилгача амалдаги 45 фоиздан камида 50 фоиз даражасига етказиш чоралари кўрилиши айтилган. «Бунда олий таълим тизимида хусусий сектор иштирокини кенгайтириш, таълим кредити учун ресурслар ажратиш ҳамда таълим сифатини оширишга қаратилган ислоҳотлар изчил давом эттирилади». Буни хусусий университетларни лицензиялаш жараёнидаги тушунарсиз тақиқлар тугаб, жараён яна осонроқ ва енгилроқ бўлади деб тушуниш мумкинми?
Хитой билан ҳамкорлик Ўзбекистон автомобиль бозорида рақобатни кучайтирди 2026-йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда ўзлаштирилган хорижий инвестиция ва кредитларнинг 47 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келди. Россиянинг улуши 7,4 фоиз, Туркияники 6,6 фоиз, Саудия Арабистониники 4,1 фоизни ташкил қилган. Ҳисобот даврида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338,9 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Шундан хорижий инвестициялар ва кредитларнинг улуши 69,5 фоизни ташкил этган. Хитой билан ҳамкорлик ортидан ишлаб чиқариш, жумладан автомобиль саноатида рақобат пайдо бўлмоқда. Бозор шаклланишининг фойдасини биринчи навбатда истеъмолчилар кўради.
Академия — спринт эмас, марафон. Бунда муваффақиятга эришадиган инсонлар ҳаракатдан тўхтамайдиган, ўзига ишонадиган, ва амбицияли инсонлардир. Илм-фаннинг менга энг маъқул келадиган жиҳати шундаки, у бир ёки икки йиллик иш эмас. У бир марталик муваффақият ёки муваффақиятсизликдан иборат эмас. Сиз бу иш билан 40 ёки 50 йил давомида шуғулланасиз. Шунинг учун ҳам бу ерда ниманидир нолдан барпо этиш, билимлар тўплаш, инвестиция киритиш, катта мақсадлар сари интилиш учун реал имконият мавжуд. Ёшлар учун бу жуда мураккаб ва ҳаддан ташқари қийин бўлиб туюлиши мумкин, лекин шунчаки биттадан қадам ташланг, аммо орзуларингиз катта бўлсин (с).
Саёҳатга чиқмоқчи бўлсангиз, ҳозир айни вақти. https://t.me/the_bakiroo/12913
Никогда такого не было, и вот опять (c). https://t.me/muhrim2022/8498
Менимча, Каннаваро ва ўзбекистонликлар ўртасидаги муносабатга ойдинлик киритиб олиш керак. Ўзбекистонликлар Каннаваронинг шунчаки кузатувчиси ёки танқид қилувчиси эмас, унга чўнтагидан ойлик тўлаётган иш берувчиси. Ана энди тасаввур қилинг, сиз қўл остингизда ишлаётган ишчингиз қанча маош олишини ҳам, унга қандай вазифа юклатилганини ҳам билмайсиз. Боз устига бу ишчингиз тузукроқ натижа кўрсатолмаганидан кейин келиб сизга ҳисобот бериш ўрнига бошқа давлатга қараб учиб кетяпти. Жуда мантиқли кўринмаяпти, тўғрими? Гап жамоанинг натижасида эмас, мураббийнинг ишига ва иш берувчисига муносабатида. Тўғри муносабат ва яхши коммуникация орқали негатив фонни анча юмшатса бўлади.
«Кинотавсия»нинг махсус сони: «Чоп этмасак, мамлакат ютқазади» Бугун — 27 июнь, матбуот куни. Шу муносабат билан «Кинотавсия»нинг бугунги махсус сонида Голливуд афсонаси Стивен Спилберг томонидан атиги 9 ой ичида суратга олинган, Мерил Стрип ва Том Ҳенкс ижросидаги «The Post» фильмини таҳлил қиламиз. https://youtu.be/ynEY9DXFF8Y?si=Mr9W1UWuo8zyIoJt Telegram | Instagram | YouTube
— План деган нарса иқтисодиётни ўлдиряпти, бунақада ҳеч қачон фермерни косаси оқармайди. — Келинглар унда шуни план эмас, прогноз деб атаймиз бугундан.
Нуқталарни фақат ортга қараб туташтириш мумкин «Ўша пайтда Рид коллежи, эҳтимол, мамлакатдаги энг кучли каллиграфия (хаттотлик) мактаби бўлган. Бутун кампус бўйлаб ҳар бир постер, ҳар бир тортмадаги ҳар бир ёрлиқ хаттотликнинг гўзал намунаси эди. Ўқишни ташлаганим ва одатий дарсларга қатнашим шарт бўлмагани учун, хаттотлик курсини ўқишга қарор қилдим. Дарсларда сериф ва санс-сериф шрифтлари, турли ҳарф бирикмалари орасидаги масофани ўзгартириш ва ажойиб типографиканинг асоси нимада эканини билиб олдим. Бу фан қамраб ололмайдиган даражада гўзал, тарихий ва нафис санъат эди. Ва мен буни жуда қизиқарли деб топдим. Бу билимлардан ҳаётим давомида амалда фойдаланишга умид ҳам қилмагандим. Лекин орадан ўн йил ўтиб биринчи Macintosh компьютерини лойиҳалаштираётганимизда буларнинг барчаси қўл келди. Ва биз буларнинг ҳаммасини Mac’га киритдик. У чиройли типографикага эга биринчи компьютер бўлди. Агар ўшанда коллеждаги шу битта курсга қатнамаганимда, Маc’да ҳеч қачон бир нечта шрифт тури ёки пропорционал шрифтлар бўлмасди. Windows эса шунчаки Маc’дан нусха кўчирганини ҳисобга олсак, булар, эҳтимол, ҳеч бир шахсий компьютерда бўлмасди. Агар ўқишни ташлаб кетмаганимда, ўша хаттотлик курсига ҳеч қачон қатнашмаган бўлардим ва шахсий компьютерларда ҳозиргидек ажойиб типографика бўлмаслиги ҳам мумкин эди. Албатта, коллежда ўқиб юрган пайтларим бу нуқталарни келажакка қараб туташтира олмасдим. Лекин орадан ўн йил ўтиб, ортга назар ташлар эканман, буни жуда, жуда аниқ кўрдим. Яна қайтараман: нуқталарни келажакка қараб туташтириб бўлмайди. Уларни фақат ортга назар ташлабгина туташтириш мумкин. Шу сабабли, келажакда бу нуқталар қандайдир тарзда ўзаро туташишига астойдил ишонишингиз керак. Нимагадир ишонишингиз керак: ўз ички сезгингизга, тақдирга, ҳаётга, кармага — нима бўлса ҳам. Чунки бу — нуқталар келажакда албатта туташишига бўлган ишонч юрагингиз амрига қулоқ тутиш учун сизга дадиллик беради. Ҳатто сизни ҳаммага маълум бўлган сўқмоқдан олиб чиққан тақдирда ҳам. Ва айнан мана шу ҳамма нарсани ҳал қилади» https://www.gazeta.uz/uz/2026/06/12/steve-jobs/
Мундиалда иштирок этувчи аксарият терма жамоалар ўзлари либосларни буюртма қилган компаниялар олдига асосий футболкани классик услубда, камроқ экспериментлар билан, аввалги формаларга ишора қилиб яратиш вазифасини қўйган шеклли. Сафар либосларида эса дизайнерларга эркинлик ва тажриба қилиб кўриш учун майдон берилган. Масалан, Nike дизайнерлари Канада сафар формаси дизайнини ниҳоятда дадиллик билан ишлаб чиққани сезилиб турибди. Бутунлай эксклюзив кўринишдаги футболкада қора асосий ранг сифатида ишлатилган. Лекин бу ранг футболканинг олд қисми ва енгларини қоплаб олган тартибсиз, кучли эскириш эффекти берилган оқ график нақш остида қолиб кетган. Яқинроқдан қараган одам парчаланган муз бўлакларини эслатувчи бу дизайнда мезбон мамлакатнинг миллий рамзи бўлган баргларнинг юқори даражадаги абстракт талқинини кўради. Қолган жамоаларни ким ва қандай кийинтираётгани ҳақида батафсил мана бу мақолада ўқиш мумкин: https://www.gazeta.uz/uz/2026/06/09/world-cup-kits/
АҚШ Федерал суди Трамп жорий қилган H-1B визаси учун 100 минг долларлик йиғимни бекор қилибди. Судья бу солиқ эканини ва уни киритиш учун Трампнинг ваколати етарли эмаслигини, Конгресс розилиги лозимлигини таъкидлабди. https://www.gazeta.uz/ru/2026/06/09/skilled-worker-visa/
Биласизми, баъзи вазиятларда маълум сиёсатчилар ёки тузилма раҳбарларининг биргина гапи бутун жараённи бир томонга суриб юбориб, мувозанатни йўққа чиқаради. Томонлардан бирини оққа, бошқасини бутунлай қорага айлантириб қўяди. Бундай кучга эга чиқадиган раҳбарларнинг энг муҳим сифати ўзига берилган улкан иқтидорни тийиб туриш, бу куч адолат тарозисини бир томонга босиб юборишига йўл қўймаслиги деб ўйлайман. Сиёсатчи айни мана шу ишни эплай олсагина қолган масалаларда жамиятга манфаат келтира олади. Бу зарурий шарт.
Энергетика тизимидаги беқарорлик ва башоратсиз муҳит иқтисодиётга қисқа, ўрта ва узоқ муддатда қандай шикаст етказаётганини тасаввур қилиш ҳам имконсиз.
Етказиб бериш хизматлари ҳақида Ўзбекистонда буюртмаларнинг деярли барчасини қўлида жамлаган икки етказиб бериш гиганти истеъмолчилар ҳуқуқлари масаласидаги баъзи нарсаларни тўғрилаб қўйишса яхши бўларди. Масалан, етказиб бериш ва хизмат нархи деган икки хил комиссияни қаердан олишган билмайман, лекин фойдаланувчи буюртма бераётганда фақат таомга тўлайман деб ўйлаб, кейинчалик қўшимча харажатга учрамаслиги керак. Яъни, етказиб бериш нархи қандай бўлишидан қатъий назар, у ҳақида истеъмолчи аввал бошидан тўғри маълумотга эга бўлиши лозим, бу унинг қонуний ҳаққи. Иккинчи масала – етказиб бериш вақти. Икки гигантимизнинг иловасида ҳам буюртма ўз вақтидан кеч қолса, таймер шунчаки кейинроққа сурилади. Гўёки бошидан шу вақтда олиб келамиз дегандек. Мен буни ҳам истеъмолчини чалғитиш, хизмат ҳақида чалғитувчи маълумотлар тақдим этиш деб ҳисоблайман.
The Athletic ҳисоб-китобларига кўра, Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби УЕФА чемпионлар лигасидаги иштироки орқали 21.2 млн евро ишлаб олибди. Олмаота ҳокимлиги йил бошида клуб ва унинг академияси учун млн евродан сал кўпроқ пул ажратган экан. Ўша пайтда хусусий клубга бюджетдан пул берилгани танқидга учраган. Transfermarkt клуб таркибини 11.85 млн еврога баҳолаган.
Агар асосий мақсад энергияни тежаш бўлса, уни ишлатишни батамом тақиқлаш тўғри йўл бўлади. Лекин яхши иқтисодиётда энергоресурслар бўйича асосий мақсад бошқа ресурслар билан бўлгани каби уларнинг тежалиши эмас, балки энг самарали нуқтага йўналиши бўлиши керак. Ўзи экономика деганда тежаш эмас, самарадорликни ошириш тушунилиши лозим. Акс ҳолда, одамлар миллион сўмлик қиймат яратадиган вақтини 100 минг сўмлик ўтин қидиришга сарфлашга мажбур бўлади, 10 минг сўмлик газ тежаш учун.
Менимча, замонавий дунёда Старлинк ва дронлардан аҳолининг қанча қисми фойдалана олиши ҳам мамлакат мудофаа салоҳиятининг бир қиррасига айланиб улгурди.
Комил Жалиловнинг Қобил Рўзиев билан суҳбатидан иқтибос: Буюк Британиядаги докторантура тизимининг энг асосий жиҳати шундаки, у ишонч устига қурилган. Агар раҳбарим «Мен унинг ютуқларидан мамнунман», деса, ҳеч ким келиб буни шубҳа остига олмайди, чунки пировардида раҳбарим ўқув юрти олдидаги ўз обрў-эътиборини мен билан баҳам кўради. Агар мен унинг ишончини оқлай олмасам, кейинги сафар унинг сўзларига ҳурмат билан қарашмайди. Шу боис бу ерда жараённинг ўзи иккинчи даражали; жараён — мени ҳам, раҳбарни ҳам тартибга соладиган бир расмиятчилик, холос. Ўзбекистонда кузатаётган ҳолатларимга келсак — менинг кузатишимча, бу мамлакатнинг айби эмас, балки совет меросидир — мен шахсга нисбатан ишончсизликни кўряпман. Совет тизимида «номукаммал» шахсдан «совет одами»ни (Homo Sovieticus) яратишни хоҳлашган. Шахсга ишониш мумкин эмасди. Унинг миясини «ювиб», керакли маълумотларни сингдириш лозим эди, шундагина у ўзини тўғри тута бошларди. Бугунги Ўзбекистондаги ишончсизлик ҳам ўша анъанадан келиб чиқади: одамга ишониб бўлмайди, унинг ҳар бир қадамини назорат қилиш керак. Назаримда, айнан шу ишончсизлик туфайли Ўзбекистонда диссертация ҳимояси йўли ўта бюрократлашиб кетган. Ўзбекистондаги докторантура тизимини тадқиқ этиш жараёнида мен раҳбарлар, докторантлар ва масъул шахслар билан суҳбатлашдим ва диссертация ҳимоясига қўйилиш учун ўн учга яқин босқичдан ўтиш кераклигини аниқладим. Жараённинг бунчалик мураккаблаштирилиши советча ёндашув билан боғлиқ: «Агар сенга ишонсам, бирор аҳмоқона иш қилиб қўясан. Шунинг учун кел, ҳар бир қадамингни ўзим назорат қиламан». https://www.gazeta.uz/uz/2026/05/20/state-of-science-uzbekistan/
Ўқувчилар ва ходимлардан жиноят ёки бошқа исталмаган фаолият билан шуғулланмаслиги ҳақида синф раҳбари ёки бошлиғи ёздириб оладиган кафолат хатлари қаердан келиб чиққан? Муҳрим аканинг ёзганларини ўқиб Gemini'дан шу саволга жавоб сўраб кўрдим. Қуйидагича жавоб берди: Бундай кафолат хатлари, тилхатлар ва тушунтириш хатлари ёздириб олиш тизими собиқ совет бюрократияси ва маъмурий-буйруқбозлик бошқарув тизимининг «меросларидан» биридир. Марказий Осиёда, хусусан, Ўзбекистоннинг таълим ва ташкилий тизимида ҳалигача сақланиб қолаётган бу амалиётнинг илдизлари бир нечта тарихий ва ижтимоий омилларга бориб тақалади: Совет тизими ва «коллектив жавобгарлик» принципи СССР даврида нафақат жиноят ёки ҳуқуқбузарлик содир этган шахснинг ўзи, балки у яшаган ва ишлагaн жамоатчилик ҳам жавобгар ҳисобланган. Агар ўқувчи мактабдан ташқарида бирор ножўя иш қилса, бунга «синф раҳбари ёмон тарбия берган», «мактаб директори назорат қилмаган» ёки «комсомол ташкилоти кўзини юмиб ўтирган» деб баҳо берилган. Ходимлар масаласида ҳам худди шундай: корхонадаги партия ташкилоти ёки профсоюз ходимнинг маънавий қиёфаси ва хулқ-атвори учун жавобгар бўлган. Мана шу жамоавий айбдорликдан қўрқиш тизими тилхатлар йиғиш анъанасини бошлаб берган. Қоғозбозлик орқали ҳимояланиш Исталган давлат идорасида ёки таълим тизимида юқори турувчи ташкилотлар (вазирлик, бошқармалар ёки ҳуқуқ-тартибот органлари) қуйи бўғиндаги раҳбарлардан назоратни кучайтиришни талаб қилади. Тилхат ва кафолат хатлари қуйи бўғиндаги раҳбарнинг (синф раҳбари ёки бўлим бошлиғининг) юқори идора олдида ўзини ҳимоя қилиш қуролидир. Унинг мантиғи оддий: Кимдир бирор кор-ҳол (мушталашув, ўғрилик, сувда чўкиш ёки йўл транспорт ҳодисаси) содир этса, синф раҳбари ёки бошлиқ юқорига шу кафолат хатини кўрсатади: «Мана, мен улар билан профилактика суҳбати ўтказганман, мана ўз қўли билан ёзиб берган кафолат хати. Мен огоҳлантирганман, буёғига у ўз айби билан қилган». Яъни, бу қоғоз фаолиятнинг самарадорлигини ошириш учун эмас, балки раҳбар устидан хизмат текшируви тушганда масъулиятни ўз бўйнидан соқит қилиш («қоғоз билан ёпиш») учун хизмат қилади. Таълим тизимига юклатилган «ҳуқуқни муҳофаза қилиш» функцияси Тарихан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (милиция) вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш масъулиятининг катта қисмини мактабларга юклаб келган. Улар мактаб маъмуриятидан «хавф гуруҳи»га кирувчи ёки умуман барча ўқувчиларни назоратда ушлашни талаб қилган. Оқибатда, таълим муассасаси соф билим бериш масканидан, ўқувчиларнинг дарсдан ташқари вақтини ҳам назорат қилувчи ва бунинг учун ҳисобот берувчи органга айланиб қолган. Сўнгги йилларда ушбу амалиёт таълим тизимида мажбурий меҳнатга қарши кураш ва ўқитувчининг мақомини кўтариш доирасида кескин қораланаётган бўлса-да, инерция туфайли жойларда ҳали ҳам учраб туради. Ҳуқуқий жиҳатдан бу хатларнинг кучи борми? Юридик назария ва қонунчилик нуқтаи назаридан, «бундай ишлар билан шуғулланмайман», «фалон жойга бормайман» деб ёзиб бериладиган кафолат хатлари ёки тилхатлар мутлақо ҳеч қандай ҳуқуқий кучга эга эмас. Инсон жиноят қилмаслик ёки қонунни бузмаслик мажбуриятини исталган давлатда Конституция ва жиноят/маъмурий кодекслар орқали туғилганидан бошлаб ўз бўйнига олган бўлади. Бунинг учун алоҳида қоғоз ёзиб бериш мантиққа зид. Хулоса Бу амалиёт — тизимнинг ичидаги ҳар бир бўғин ўзидан юқоридаги бўғинга ҳисобот бериши ва содир бўлиши мумкин бўлган муаммо учун жавобгарликни ўз устидан соқит қилишга интилиши натижасида туғилган соф советча бюрократиянинг маҳсулидир.
Халқаро тадбир мактаб календарини ўзгартиришга сабаб бўлолмади Мексика ҳукумати танқидлар сабаб ўқув йилини деярли олти ҳафта аввалроқ якунлаш режасидан воз кечибди. Аввалроқ вазирлик давлат таълим органлари билан бирга ўқув йилининг якунланишини 15 июлдан 5 июнга кўчиришга «бир овоздан» келишиб олганини эълон қилганди. Бу ёз ойларидаги «фавқулодда иссиқ ҳарорат» ва Мексиканинг АҚШ ҳамда Канада билан биргаликда футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши билан боғланганди. Бироқ танқидларга учрагач, вазирлик ўқув йили режалаштирилганидек 15 июлда якунланишини маълум қилган. https://www.nytimes.com/athletic/7272345/2026/05/12/mexico-world-cup-schools-heat/