tgindex
Irshod.uz | Rasmiy kanal

Irshod.uz | Rasmiy kanal

Статистика
@irshooduzКнигиузбекский

Тошкент шаҳар «Коҳ ота» жомеь масжиди имом хатиби Абдуҳаким домланинг расмий телеграм канали. Саволлар бу ерга жўнатилади ⬇️ @ImomgaSavol_KohOta_Bot

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
34
Всего постов
310
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
12 авг.
Подписчики
577
+3 за 2 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
142
40 постов
Вовлечённость
24,6%
к подписчикам
Постов в день
4,9
всего 310
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
120
1/48двое суток
137
1/72трое суток
148

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #xatna_toyi #Fargona 🤝Фарғонада 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • Жума кунининг фазилати ҳақида 1) Кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. 2) Жума куни Одам яратилган ва жаннатга киритилган ҳамда жума куни у ердан чиқарилган. 3) Жумадан жумагача агар кабира (улкан) гуноҳлардан сақланилган бўлса, бўлиб ўтган кичик гуноҳларга каффоратдир. 4) Чиройли таҳорат қилиб, кейин масжидга келиб, ваъзга жим қулоқ тутиб турса, икки жума ўртасидаги ва яна уч кунни қўшиб, ҳаммаси бўлиб, ўн кун ичидаги гуноҳи кечирилади. 5) Жума намозига келганда, ювиниб (ғусл қилиб) келиш. 6) Жума куни ювиниб, имкони борича тозаланиб, хушбўй ёғлардан, (атирлардан) суртиб, кейин масжидга борса, у ерда икки киши орасидан суқилиб ўтмаса, насиб қилганича намоз ўқиса, имом хутбада ваъз қилаётганда жим туриб эшитса, ўша жума билан кейинги жума орасидаги гуноҳлари кечирилади. 7) Жума намозига эртароқ яъни биринчилардан бўлиб масжидга боришлик, гўёки бир туяни қурбонлик қилишдек, кимки иккинчи соатда, яъни иккинчи бўлиб масжидга борса, гўё бир сигирни, кимки учинчи соатда масжидга келса, гўё шохли бир қўчқорни, кимки тўртинчи соатда масжидга келса, гўё товуқни қурбонлик қилгандек, кимки бешинчи соатда масжидга келса, гўё бир тухумни эҳсон қилиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилгандек бўлади. Агар имом хутба айтиш учун жойидан чиқса, фаришталар зикр эшитиш учун ҳозир бўлишади. 8) Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган бир соат бор. Агар мусулмон банданинг Аллоҳдан бирор нарсани сўраши ўша пайтга мувофиқ келса, Аллоҳ у сўраган нарсани беради. 9) Жума кунида салавот айтишни кўпайтириш. Зеро, Набий алайҳиссалом: «Кунларингизнинг энг афзали жумадир. Ўша кунда менга салавот айтишни кўпайтиринглар. Чунки салавотларингиз менга кўрсатилади», деганлар» "Коҳ Ота" жоме масжиди имом-хатиби Устоз Абдуҳаким домла Пирназаров ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/irshooduz

  • #Жума_кечаси #фазилат #эслатма ЖУМА КЕЧАСИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ Дуолар ижобат этилади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Жума кунида бир вақт борки, мусулмон банда ўша вақтда дуо қилса, Аллоҳ таоло унга албатта ижобат қилади". (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти) У вақт уламоларнинг сўзларига кўра жума кечаси ёки жума куни асрдан кейин бўлиши эҳтимол қилинади. Шунинг учун жума кечасида дуо қилиш ниҳоятда улуғ амал ҳисобланади. Қуръон тиловати, хусусан "Каҳф" сураси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Ким жума куни "Каҳф" сурасини ўқиса, у икки жума ораси нур билан ёритилади". (Имом Ҳоким ривояти) Шунинг учун "Каҳф" сурасини жума кечаси ёки жума куни ўқиш фазилатли амаллардан саналади. Салавот айтишнинг фазилати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: "Жума куни ва кечасида менга кўп салавот айтиб туринглар. Чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказиб турилади". (Имом Абу Довуд, Имом Насоий ривояти) Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад" каби салавотларни кўпайтириш тавсия қилинади. Истиғфор ва тавба кечаси: Жума кечаси қалбни поклаш, гуноҳлар учун истиғфор айтиш ва чин дилдан тавба қилиш учун энг яхши имкониятлардан биридир. "Жума кечаси нурдир", деганлар уламолар. Чунки бу кеча фазилат, барака ва мағфират кечасидир. Жума кечаси тавсия этиладиган амаллар: 1 Қуръон ўқиш (айниқса "Каҳф" сураси) 2 Дуо қилиш 3 Салавот айтиш 4 Истиғфор ва тавба қилиш 5 Ота-она ва қариндошлар ҳаққига дуо қилиш "Коҳ Ота" жоме масжиди имом-хатиби Устоз Абдуҳаким домла Пирназаров ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/irshooduz 🌸 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🌸

  • #muftiy_minbari Адолатнинг ҳам ўз чегараси бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook https://t.me/irshooduz 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #ЖУМА_МУБОРАК ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракатда Фотиҳадан кейин "Жумуъа" сурасини ва иккинчи ракатда "Мунофиқун" сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа миим сажда" ва "Ҳал атаа ъалал-инсаани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. Аллоҳ таоло барчамизни Жумани ҳаққоний қадрлайдиган ва унинг фазилатларидан баҳраманд бўладиган бандаларидан қилсин. Амин "Коҳ Ота" жоме масжиди имом-хатиби Устоз Абдуҳаким домла Пирназаров ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/irshooduz

  • Irshod.uz | Rasmiy kanal pinned a photo

  • « КОХ -ОТА »  жомеъ масжиди (НАМОЗ ВАҚТЛАРИ) 🕌  БОМДОД   04:50 🕌   ПЕШИН    13:00 🕌   АСР           17:30 🕌   ШОМ        19:35 🕌   ХУФТОН   21:05 (Азон вақти эмас 👆) 14.08.2026

  • ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар. Ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан». (Имом Байҳақий ривояти) АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ АЛА МУҲАММАДИН ВА АЛА ОЛИ МУҲАММАД. “Кўҳ Ота” жоме масжиди имом-хатиби Устоз Абдулҳаким домла Пирназаров ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/irshooduz

  • 🤲Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!! 🕋ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ! Яқинларимизни табриклаб қўямиз✅ ✅  Улашинг | https://t.me/irshooduz

  • #янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни  2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". https://t.me/irshooduz ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

  • 13 авг.110из Muslim_Podcast_uz

    #Muslim_podcast  📱🗣MAHSULOTNING AYBINI YASHIRIB SOTISHNING OQIBATI NIMA BO'LADI? 🎙 Ekspert: Yahyo qori Аbdurahmonov – Toshkent shahridagi Imom Termiziy masjidi imom xatibi, Toshkent islom instituti oʼqituvchisi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: @Muslim_podcast_uzda koʼring! 📝 Mazkur podkast Din ishlari bo‘yicha qo‘mitaning xulosasi asosida tayyorlandi. 🥺Telegram🛍Instagram 🤪Facebook😍YouTube 🟢 MUSLIM.PODCAST.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

  • #xushxabar #mobil_ilova #muftiyuz 📢ХУШХАБАР: “MUFTIY.UZ” ИЛОВАСИ ИШГА ТУШДИ! 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси “Muftiy.uz” мобиль иловаси ишга тушди. Ушбу замонавий платформа муҳим эслатмаларни тезкор етказиши, тез ва енгил ишлаши, ҳатто айрим бўлимлардан интернетсиз ҳам фойдаланиш мумкинлиги ва телефон хотирасида кам жой эгаллаши билан ажралиб туради. 📲 Илованинг асосий имконият ва афзалликлари: 🌙 – “Муфтий минбари” материаллари, бой кутубхона ва диний-маърифий янгиликлар; 📍– Жойлашувингизга мос аниқ намоз вақтлари ва навбатдаги ибодатгача қолган вақт таймери; 🕋– Қибла томонни сониялар ичида аниқ кўрсатиб берувчи қулай компас; 🕌– Харита орқали атрофингиздаги энг яқин масжидлар ва уларнинг манзилини топиш имконияти; 📖 – Қуръони карим суралари, кундалик зикрлар, дуолар ва электрон тасбеҳ; 💬 – Соҳа мутахассисларига тўғридан-тўғри савол ва мурожаат юбориш тизими. ✅“Muftiy.uz” – бу ибодат, илм ва замонавий қулайликларни бирлаштирган платформа. Иловани ҳозироқ юклаб олинг ва маънавий дунёнгизни бойитинг! ⬇️ Юклаб олиш учун: 📱 play.google: https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.muslim.mosque_app 📱 App Store: https://apps.apple.com/uz/app/muftiy-uz/id6757763485 ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • 🔠🔠🔠🔠🔠 35 ЙИЛЛИК БАЙРАМ, 35 СУННАТ ТЎЙ✔️ Ўзбекистон Республикаси мутақиллигининг 35 йиллик шодиёналари арафасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан пойтахтимиздаги «Оқшом» тўйхонасида кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларнинг 35 нафар фарзанди суннат тўйи ўтказиб берилди. Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Абдуқаҳҳор домла Юнусов, суннат тўйлари ўтаётган болажонларнинг оила аъзолари, маҳалла фаоллари иштирок этди. ✅  Улашинг | @MuslimShosh

  • #muftiy_minbari Қиз — дўзахдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook https://t.me/irshooduz 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

  • #Насиҳат #Ҳикмат #Ибрат Гуноҳ ва маъсиятларни тарк этишнинг самаралари 1. Кишида муруати, аҳлоқини қоим бўлиши. 2. Иззатининг тикланиши. 3. Нуфуз, обрўнинг сақланиши. 4. Мол- мулкнинг муҳофазаси (беҳуда сарфланмаслиги). 5. Халқда, одамларда ёқтириш, муҳаббат пайдо бўлиши. 6. Турмушнинг яхшиланиши. 7. Баданга роҳат бўлиши. 8. Қалбга қувват кириши. 9. Нафснинг покланиши. 10. Кўксининг кенгайиши. 11. Ибодат ҳаловатини тотиш. 12. Турли қўрқувлардан омон бўлиши, тинчланиши. 13. Ғам-қайғунинг камайиши. 14. Иззати нафснинг уйғониши. 15. Ризқ топишда енгиллик юзага келиши. 16. Ибодатларни адо этишда бемалоллик, осонлик туйиши. 17. Дуоларининг ижобат бўла бошлаши. 18. Ўлимдан қўрқмаслик, хотиржамлик юзага келиши. 19. Қалбда дунё кичрайиб кетиши, (унга муккасидан кетишдан халос бўлиши). 20. Ақл ва фаҳмда зиёдалик бўлиши, ортиши. Киши гуноҳларни тарк этиб, маъсият ишлардан узоқлашганда яна кўплаб фазилатлар зоҳир бўлади. Хулоса:Бу насиҳат инсонни гуноҳ ва маъсиятдан узоқлашишга жиддий даъват қилади. Гуноҳни тарк этиш фақат охиратдаги жазодан сақланиш эмас, балки қалб, ахлоқ, ҳаёт ва инсоннинг ички хотиржамлигига ҳам ижобий таъсир қиладиган йўлдир. Гуноҳлардан узоқлашган инсоннинг қалби енгиллашади, ибодатга меҳри ортади, нафси покланишга юз тутади ва дунёга бўлган ҳирси камаяди. Энг муҳими, инсон Аллоҳга яқинлашган сари ҳаётининг маъноси ва мақсадини чуқурроқ англай бошлайди. Бироқ келтирилган барча натижаларни ҳар бир инсонда албатта ва бир хил тарзда юз берадиган кафолат сифатида эмас, тарбиявий насиҳат ва умид уйғотувчи маънолар сифатида тушуниш тўғри. Гуноҳни тарк этиш — қалбни озод қилишдир. Маъсиятдан узоқлашган сари инсоннинг қалби покланади, ибодати ширинлашади ва Аллоҳга яқинлиги ортади. Аллоҳ таоло бизларни очиқ ва яширин гуноҳлардан сақласин, нафсимизни покласин, қалбларимизга хотиржамлик ва иймон ҳаловатини берсин ҳамда тавба қилиб, Унинг розилиги сари юрадиган бандаларидан қилсин. "Коҳ Ота" жоме масжиди имом-хатиби Устоз Абдуҳаким домла Пирназаров ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/irshooduz

  • ҲАММА ОИЛАДА ЯШАШИ КЕРАК УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА, ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ https://t.me/irshooduz @ZAYNIDDIN_DOMLA

  • #Ҳикмат #Тафаккур #Фазилат Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ шундай деган эканлар: «Аллоҳим! Юзимни Ўзингдан бошқага сажда қилишдан сақлаганингдек, бошқадан бирон нарса сўрашдан ҳам сақлагин! Нима тилагим бўлса, фақат Ўзингдан сўрайин!» -------‐-------------------------------------------------------- Хулоса:Ушбу сўзлар қалбни фақат Аллоҳга боғлаш, эҳтиёжларни аввало Ундан сўраш ва инсонларга қарам бўлиб қолмаслик ҳақидаги чуқур насиҳатдир. Мўмин сабабларни қилади, инсонлардан ёрдам олиши мумкин, аммо қалбидаги асосий умид ва суянишни махлуққа эмас, Холиққа боғлайди. Чунки ҳақиқий эҳтиёжларни қондирувчи ва барча неъматларни берувчи Зот — Аллоҳ таолодир. Саждада ҳам, дуода ҳам, умидда ҳам қалбингни фақат Аллоҳга боғла. Инсонлардан эмас, инсонларнинг Роббисидан сўрашни одат қил. Аллоҳ таоло бизни Ўзига муҳтожлигимизни ҳис қиладиган, фақат Унга таваккал қиладиган ва одамларга муҳтожликдан қалбини асрайдиган солиҳ бандаларидан қилсин. ✅ Дўстларингизга ҳам улашинг!!! https://t.me/irshooduz

  • 12 авг.116из muslimuzportal

    #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #xatna_toyi #Namangan 🤝Наманганда 35 нафар болага хатна тўйи ўтказилди ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

  • ҲАММА ОИЛАДА ЯШАШИ КЕРАК УСТОЗ ЗАЙНИДДИН ДОМЛА, ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ РАИСИ ЎРИНБОСАРИ, УЛАМОЛАР КЕНГАШИ АЪЗОСИ https://t.me/irshooduz @ZAYNIDDIN_DOMLA

  • 12 авг.1121из muslimuzportal

    #Mustaqillik_35 #bayramga_munosib_tuhfa #Xorazm 🏡Хоразмда байрам туҳфаси – янги уй топширилди! ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook