tgindex
Ислом Булоғи

Ислом Булоғи

Статистика
@islombulogiРелигияузбекский

Ушбу каналда кундалик фойдалар қўйиб борилади ! https://t.me/kunfoydalari

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
3
Всего постов
21
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Религия (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
418
−4 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
307
21 постов
Вовлечённость
73,4%
к подписчикам
Постов в день
0,4
всего 21
Упоминаний
1
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
120
1/48двое суток
137
1/72трое суток
148

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар: "Икки гуноҳ учун жазо шу дунёнинг ўзида тезлатилгандир: Зулм учун ҳамда ота-онага оқ бўлиш". 📚"Силсила ас-Соҳиҳа". 112 @islombulogi

  • Шайх Усаймин раҳимаҳуллоҳ деди: "Қора рангли либос кийиш аёл кишига вожиб эмас". 📚"Фатва ал-Лажна" 17/109 @islombulogi

  • 📌Ҳожат вақтида макруҳ бўлган амаллар 1. Шамол қаршисига тўсиқсиз бавл қилиш. Чунки бу ишда инсон ўзига бавл сачраб кетиши мумкин. 2. Ҳожат асносида сўзлашиш. 3. Тешик ва ёриқ жойларга бавл қилиш. Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам тешикка бавл қилишдан қайтардилар". ( Абу Довуд ривояти) 4. Аллоҳни зикри бўлган нарса билан ҳожатга кириш. Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам ҳалога кирсалар узукларини ечиб қўяр эдилар". (Абу Довуд ривояти) 📚"Ал-фиқҳул муяссар" китобидан қисқача кўчирма ✍Абу Умар @islombulogi

  • 📌Ҳожатхонага кирмоқчи бўлган кимсага бажариш суннат бўлган амаллар. 1. "Бисмиллаҳ, Аллоҳумма инни аъузу бика минал хубси вал хобис -деб айтиш. 2. Кириш вақтида чап оёқ билан кириб, чиқаётганда ўнг оёқ билан чиқиш. 3. Ҳожатдан чиққанда "Ғуфронака" деб айтиш. 4. Ҳожат чиқариш учун ерга чўкаламагунча авратни очмаслик. 5. Агар инсон очиқ жойда бўлса, одамлардан узоқлашиб , тўсиниб ҳожат чиқариши мустаҳаб . Жобир розияллоҳу анҳу деди.: Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам кўздан ғойиб бўлиб кўринмай қолгунларича ҳожатларини ўтамас эдилар". ( 📚Абу Довуд ривояти) 📚 Ал-фиқҳул муяссар " китобидан қисқача кўчирма. ✍Абу Умар @islombulogi

  • 📌Қазои-ҳожатни ўташни истаган кимсага ҳаром бўлган ишлар 1. Оқмайдиган , турғун сувга бавл қилиш. "Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам оқмайдиган турғун сувга бавл қилишдан қайтардилар". (📚Муслим ривояти) 2. Бавл вақтида ўнг қўл билан закарни ушлаш ва ўнг қўл билан истинжо қилиш. Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар: " Сизлардан бирингиз бавл қилса, ўнг қўли билан закарини ушламасин ва ўнг қўл билан истинжо қилмасин". (📚Бухорий ривояти) 3. Одамлар ўтиб юрадиган йўлларга, одамлар сояланадиган маконларга, умумий боғларга, мевали дарахтлар остига , одамлар фойдаланадиган сув манбаларига ҳожат чиқариш 4. Ҳожатхонага мусҳаф билан кириш ва Қуръон тиловат қилиш. 5. Тезак ва суяк билан истинжо қилиш, ҳамда ейиладиган таом билан истинжо қилиш. 6. Мусулмонларнинг қабрлари орасига ҳожат чиқариш. 📚"Ал-фиқҳул муяссар" китобидан қисқача кўчирма. ✍Абу Умар @islombulogi

  • 🔥 Тавҳид ўрнига сиёсатми? "Ислом уммати узоқ замонлардан бери ақиданинг тўғри бўлишига эҳтиёж сезади. У хоҳ Аллоҳнинг гўзал исм-сифатлари бобида бўлсин, хоҳ тавҳид улуҳия бобида бўлсин. Агар сиз бутун дунёни айланиб чиқсангиз, хоҳлаган мамлакатингизни танланг, у ерда мусулмонларни ана шу икки бобда адашган ҳолатда ва қабрлар олдида залолат қилиқларини албатта топасиз. Қандай қилиб биз бу ишларни аҳамиятсиз ташлаб қўйишимиз мумкин? Биз эса аксинча ёшларни сиёсат билан тарбия қилишга аҳамият бермоқдамиз, ваҳоланки ширк уларнинг кўз олдиларида мавжуд бўлиб турганда. Аллоҳнинг пайғамбарлари умрлари давомида бу ширк билан курашиб келганлар, ана шу ширк сабабли Аллоҳ халқларни ҳалок қилди. Айни шу ширк масаласида пайғамбарларга қарама-қарши чиққанлари учун Аллоҳ ушбу халқларни ҳалок қилди, сиёсат ва бошқа сабаблар учун эмас." 🎤 Шайх Робеъ ибн Ҳодий раҳимаҳуллоҳ @islombulogi

  • Росулуллоҳ алайҳиссолату васаллам дедилар: "Инсон қармоғидаги кишиларни ташлаб қўйиши, унга гуноҳ жиҳатидан етарлидир". (📚Абу Довуд ривояти) Яъни инсон ўз оиласини, ҳизматкорларини озуқаси ва нафақасини бермай, уларни ташлаб қўйиши гуноҳ бўлиб ҳисобланади. Ҳамда шунингдек ризқ талабида сабабларни олмай, танбаллик қилиб оиласини ишламай ташлаб қўйиши ҳам шу жумлага киради. Ва яна уламолар айтишадики, бу ҳадис остига ўз оиласига тарбия бермай, Роббисини танитмай , дийнини ўргатмасдан ташлаб қўядиган кимса ҳам киради. ✍Абу Умар @islombulogi

  • 📌Истиғфор айтишни фазилати Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар: Ким истиғфорни доимий равишда айтиб юрса, Аллоҳ таоло унинг ҳар бир тангликдан чиқиш йўлини, ҳар бир ғам-ташвишидан халос бўлиш чорасини беради ва уни ўзи кутмаган жойдан ризқлантиради. (📚Абу Довуд ривояти) ✍Абу Умар @islombulogi

  • Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу деди: "Баъзан шаҳват узоқ давом этувчи маҳзунликка сабаб бўлади". 📚 "Ҳилятул авлиё", 1/134 @islombulogi

  • •  Имом Аш-Шофи’и  (раҳимаҳуллаҳ) деди: Ким биродарига хуфёна насиҳат қилса , дарҳақиқат унга насиҳат қилибди ҳамда уни зийнатлабди. Кимда ким биродарига одамлар кўз олдида ваъз-насиҳат қилса, уни шарманда қилибди ва унга ҳиёнат қилибди".  مَنْ وَعَظَ أَخَاهُ سِرًّا فَقَدْ نَصَحَهُ وَزَانَهُ وَمَنْ وَعَظَهُ عَلانِيَةً فَقَدْ فَضَحَهُ وَخَانَهُ 📚 См. «Хильятуль-аулия» 9/140 @islombulogi

  • Какие правила таджвида нужно соблюдать при чтении Корана и обязательно ли соблюдать их всё ? 🎙Шейх Назратуллах абу Марям.

  • 🔥Аёл фитнасининг хатари Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар: " Мен ўзимдан кейин эркаклар учун аёллардан кўра зарарлироқ бўлган бирор фитнани қолдирмадим" (📚Бухорий , Муслим ривояти) Росулуллоҳ алайҳиссалоту васаллам дедилар: " Бану Исроилнинг биринчи фитнаси аёллар сабабли бўлган " . (📚Муслим ривояти) ✍Абу Умар @islombulogi

  • Братья не хотят работать на кого либо и по этой причине не устраиваются 🎙Шейх Назратуллах абу Марям.

  • 💥💥 Энг буюк неъмат. 📌 Суфён ибн Уяйна раҳимаҳуллоҳ деди: "Аллоҳ бандага берган энг буюк неъмат бу Ла илаҳа иллаллоҳ калимасини тўғри фаҳмидир". 📌 Ер юзида қанча одамлар бу калимани билишмайди ва уни айтишдан маҳрум. Бу калимани билувчиларнинг қанчаси уни тўғри фаҳм ила фаҳмламайди. Бу калимани айтиб уни қаршисига амал қилишади, бу калимани айтишади, арвоҳларга, қабрларга сиғинишади, жинларга ибодат қиладилар. Бу ишларнинг бариси ушбу калимага буткул қарама-қарши амаллардир. 🎤 Шайх Назратуллоҳ Абу Марям ҳафизаҳуллоҳнинг овозли насиҳатларидан. @islombulogi

  • Обучай детей Ислам. 🎙Шейх Назратуллах абу Марям.

  • «Кимга Аллоҳ одамлар устидан бошқарув ва уларга ғамхўрлик қилиш масъулиятини берган бўлса-ю, аммо у уларга холисона муносабатда бўлмаса ва уларга ғамхўрлик қилмаса (уларни эътиборсиз ва ташлаб қўйса), бундай кимса жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди». (Бухорий ва Муслим ривояти) Ушбу ҳадис шарҳида уламолар айтадилар: «Ота-она ҳам ўз уйида бошқарувчи ҳисобланади. Ва уларнинг бўйнида фарзандларга Ислом динини таълим бериш, Роббисини танитиш каби масъулият туради. Агар улар фарзандларига Исломни ўргатмасалар, уларни бу борада аҳамиятсиз, ташлаб қўйсалар, бундай ота-она жаннат ҳидини ҳам ҳидламайдилар». ✍ Абу Умар @islombulogi

  • 💥💥Ўлимни кўп эслашликни самараларидан Ибн Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: «Мен Расулуллоҳ ﷺ ҳузурларига ўнинчи одам бўлиб келдим. Ансорлардан бир киши туриб: — Эй Аллоҳнинг Набийси! Одамларнинг энг ақллиси ва энг ҳушёри ким? — деб сўради. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Улар — ўлимни энг кўп эслайдиган ва ўлим келмасидан олдин унга энг яхши тайёргарлик кўрадиган кишилардир. Ана ўшалар ҳақиқий ақлли инсонлардир. Улар дунё шарафига ҳам, охират кароматига ҳам эришганлар.» (🖊📚Ибн Можа ва Табароний («ас-Сағир»). Мунзирий ва Ҳайсамий ҳадисни ҳасан деганлар, Ироқий эса: «Исноди яхши», деган.) Даққоқ раҳимаҳуллоҳ айтган: «Ким ўлимни кўп эсласа, унга уч нарса ато қилинади: Тавба қилишга шошилиш. Қалбнинг қаноатли бўлиши. Ибодатга ғайрат ва фаоллик. Ким ўлимни унутса, уч нарса билан жазоланади: Тавбани орқага суриш. Оз ризққа рози бўлмаслик. Ибодатда дангасалик қилиш.» ✍Абу Умар @islombulogi

  • без подписи

  • 💥💥Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анху деди: Намозни тарк қилган кимсага Исломда насибаси йўқдир" (Табароний ривояти "Ал-Авсот" Аҳмад "Зуҳд" ) Шайх Фавзон ҳафизаҳуллоҳ деди: Инсон Ислом дийнини қадрлашлигини намозига бўлган муносабатидан билса бўлади. Агар намозни қадрламаса, уни мухофаза қилмаса, демак у Исломни қадрламайди, уни кўз олдида Ислом дийнини қадр-қиймати йўқдир. Аммо Намозни зое қилмай ўз вақтида адо қилса, муҳофаза қилса, намозни қадрласа, демак у Ислом дийнини қадрлабди. 🎤Шайхнинг овозли дарсликларидан @islombulogi

  • 📜 Илм мажлиси Умар ибн ал-Хаттоб розияллоҳу анҳу айтганлар: «Киши уйидан Тиҳома тоғларидек улкан гуноҳлар билан чиқади. Сўнг илмни эшитгач, қўрқиб, ортига қайтади ва тавба қилади. Шунда уйига бирорта ҳам гуноҳи қолмаган ҳолда қайтади. Бас, илм аҳлларининг мажлисларидан қолманглар!» 📚 Мифтаҳу Дари-с-Саъада — Ибн ал-Қаййим раҳимаҳуллоҳ. @islombulogi