tgindex
Uylanish Sunnatdir

Uylanish Sunnatdir

Статистика
@islomiynikohКнигиузбекский

Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Uylanish Sunnatdir 🌐 @islomiynikoh Telegram Sahifasi

Последний пост
14 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
6
Всего постов
27
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
245
0 за 1 дн.
Сутки
0
0,00%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
160
27 постов
Вовлечённость
65,3%
к подписчикам
Постов в день
0,9
всего 27
Упоминаний
0
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
14
1/48двое суток
16
1/72трое суток
17

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • Қаранг, бу воқеада биз учун катта ибрат бор. Биз ҳар бир нарсада Аллоҳга муҳтожмиз. Ҳатто ибодат қилишда ҳам. Намоз ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, таҳажжудга туриш, илм олиш — буларнинг барчаси Аллоҳнинг тавфиқи билан бўлади. Биз сабабларни қиламиз, лекин сабабларнинг ўзига суянмаймиз. Будилник қўямиз, вақтида ухлаймиз, ҳаракат қиламиз. Аммо қалбимизда: «Мени уйғотадиган ҳам, ибодатга турғизадиган ҳам Аллоҳ», деган эътиқод бўлиши керак. Шунинг учун бирор яхшиликка муваффақ бўлсак, ўзимизга мағрур бўлмайлик. «Мен қилдим», демайлик. Балки: «Аллоҳ менга тавфиқ берди», «Аллоҳ мени бунга муваффақ қилди», «Агар Аллоҳ ёрдам бермаганида, мен буни қила олмасдим», деб билайлик. Аллоҳ таоло айтади: وَمَا تَوْفِيقِي إِلَّا بِاللَّهِ «Менинг тавфиқим фақат Аллоҳ биландир». (Ҳуд сураси, 88-оят) Расулуллоҳ ﷺ дедилар: احْرِصْ عَلَى مَا يَنْفَعُكَ، وَاسْتَعِنْ بِاللَّهِ، وَلَا تَعْجَزْ «Сенга фойда берадиган нарсага интил, Аллоҳдан ёрдам сўра ва ожиз бўлиб қолма». (Имом Муслим ривояти) Демак, сабабларни қилайлик, аммо қалбимиз сабабда эмас, сабабларни яратган Аллоҳда бўлсин. Чунки Аллоҳ тавфиқ бермаса, инсон мингта сабабни қилса ҳам, бирор яхшиликка муваффақ бўла олмайди.

  • 🌟 “Албатта Аллоҳ ҳам, Унинг фаришталари ҳам пайғамбарга дуою салавот айтурлар. Эй мўминлар, сизлар ҳам у зотга саловот ва саломлар айтинглар!” (Аҳзоб, 56). Ким Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи ва салламга бир марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўн марта салавот айтади. Набий саллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтган кишининг ғамлари кетиб, гуноҳлари кечирилади. Салавотнинг маъноси: Азҳарий роҳимаҳуллоҳ айтади: Салавот— Аллоҳ томонидан айтилса, раҳмат. Малоикалар тарафидан айтилса, истиғфор. Инсонлар тарафидан айтилса, дуо ва илтижо бўлади. Жума куни салавот айтишни янада кўпайтириш керак.

  • 🎁САЛОМЛАШИШ ХАҚИДА. 🔥Абу Умома Судай ибн Ажлон ал-Боҳилий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 🕌«Расулуллоҳﷺ: «Аллоҳ(нинг раҳмати)га ҳақлироқ одам – биринчи бўлиб салом берган кишидир», дедилар». ✍️Абу Довуд яхши иснод билан ривоят қилдилар. 🍃 🍃 🍃 🍃 🍃 🍃 📌Яна бошқа бир хадисда: 🗣Имом Термизий Абу Умома розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида: 🕌«Эй Расулуллоҳ, икки киши йўлиқиб қолса, қайси бири саломни бошлайди?» дейилганида, у зот: «Аллоҳ таолога яқинроғи (яъни, Аллоҳга тоат билан яқин бўлгани)», деб айтдилар. 🌹 🌹 🌹 🌹 🌹 🗣Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилиб айтади: 🕌Расулуллоҳﷺ айтдилар: “Биздан бошқаларга (ҳавас қилиб) ўзини ўхшатганлар биздан эмас. Яҳуд ва насороларга ўзларингизни ўхшатманглар! Зотан, яҳудларнинг саломлашиши бармоқлар ишораси билан, насороларники эса кафтлар ишораси биландир.” ✍️Сунани Термизий. 🌹 🌹 🌹 🌹 🌹 📌Ёш болаларга салом бериш ҳукми: ✅Ёш болага катталарнинг салом бериши Исломда меҳрибон чилик деб баҳоланади. ✅Ёш болага салом берган катта одам ҳам бир суннатни қоим қилгани учун ва ҳам ёшларга меҳр кўрсатгани учун икки ҳисса ажр олади. 📌Бундан ташқари яна ёшларга салом бериш уларга одобдан таълим беришнинг ўзига хос услубидир. 📌Аёллар билан саломлашиш ҳукми: ❌Бегона аёлларга эркакларнинг салом бериши макруҳ. ❌Шунингдек, ёш қиз-жувонлар овозларини эшитилар даражада кўтариб саломга алик олишлари ҳам макруҳ. ❌Бу ишлар фитнага боис бўлгани учун шариатда ундан қайтарилган. 🌟Аммо фитна хавфи йўқ бўлса, масалан аёл ёши ўтган кампир бўлса унга салом беришнинг ҳам, унинг алик олишининг ҳам кароҳияти йўқ.

  • Дуо🤲 اللَّهُمَّ انْفَعْنِي بِمَا عَلَّمْتَنِي، وَعَلِّمْنِي مَا يَنْفَعُنِي، وَزِدْنِي عِلْمًا Аллоҳумманфаъний бима ’алламтаний, ва ’аллимний ма янфаъуний, ва зидний ’илма. «Эй Аллоҳ! Менга ўргатган илминг билан мени манфаатлантиргин, менга фойдали илмни ўргатгин ва илмимни зиёда қилгин.» 🤲Аллоҳ таоло бу канални манфаатли илм манбаи қилсин, ундан тарқалган ҳар бир илмни барчамиз учун садақаи жорияга айлантирсин. Амин

  • МУСЛИМАЛАРГА 60 ЭСЛАТМА 6️⃣-ЭСЛАТМА | АЛЛОҲ СЕНИ КЎРИБ ТУРИБДИ… Эй азиз муслима синглим! Баъзан сен ҳеч кимга айтолмайдиган дардинг билан ёлғиз қоласан… Ҳеч ким кўрмайдиган кўз ёшларинг бўлади. Ҳеч ким билмайдиган ташвишларинг бўлади. Ҳеч ким сезмайдиган қалб оғриқларинг бўлади. Аммо сен ҳеч қачон ёлғиз эмассан. Чунки Аллоҳ таоло шундай дейди: «Биз унга бўйин томиридан ҳам яқинроқмиз». 📖 Қоф сураси, 16-оят Сенинг айтилмаган дуоларингни ҳам Аллоҳ билади. Сенинг ичингда қолган сўзларингни ҳам билади. Сенинг тунлари яширин тўккан кўз ёшларингни ҳам билади. Аллоҳ таоло яна марҳамат қилади: «Аллоҳ қалбларингиздаги нарсани жуда яхши билувчидир». 📖 Оли Имрон сураси, 154-оят Шунинг учун, эй муслима… Кўнглинг синиб кетганида — Аллоҳга юзлан. 🤲🏻 Инсонлар тушунмаганида — Аллоҳга дардингни айт. Ҳеч ким қолмаганида — тунги намозда Роббинг билан ёлғиз қол. Чунки одамлар сенинг ташқи ҳолингни кўради, Аллоҳ эса қалбингни кўради. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Дуо — ибодатдир». 📚 Абу Довуд, 1479; Термизий, 2969 Демак, сенинг Роббингга қилган ҳар бир самимий мурожаатинг — ибодат. 🌿 Эй синглим! Балки сен ҳозир бир нарсани кутаётгандирсан… Балки бир дуонг ижобат бўлишини интизорлик билан кутяпсандирсан… Шошма. Аллоҳ сенинг дуонгни эшитмаяпти эмас. Балким, сен ҳали унинг ҳикматини кўриш вақти келмаган. Аллоҳ таоло: «Менга дуо қилинглар, сизларга ижобат қиламан», деган. 📖 Ғофир сураси, 60-оят Шундай экан, дуодан чарчама. Саждада кўп қол. Аллоҳга кўп айт. Қалбингни Унга топшир. Чунки… 🌙 Сенинг энг оғир кечанг — Аллоҳга энг яқин бўлган кечанг бўлиши мумкин. Аллоҳ сени кўриб турибди. Аллоҳ сени эшитиб турибди. Аллоҳ сени билиб турибди. Фақат Ундан узоқлашиб кетма…

  • Устоз кўзидаги ёш… ​Жиддалик бир шифокор айтиб берган ушбу воқеа кўзларга ёш, дилларга ларза солади: ​«Кунларнинг бирида нафақадаги, соч-соқоли оқарган кекса устозимни учратиб қолдим. Қаддимни эгиб, бошидан ўпмоқчи бўлдим. У киши мени тўхтатди. ​— Мен фалончи шифокорман, устоз, — дедим ўзимни танитиб. — Хуш келибсан, ўғлим, — деди у киши босиқлик билан. — Сизда ўқиганман… Бир воқеа бўлганди, эслайсизми? — деганимни биламан, устозим ҳовлиқиб: — Йўқ, йўқ! Аллоҳ ҳаққи, у воқеани эслатма! — деб қолди. ​У киши ўтмишда жуда талабчан, қаттиққўл бўлгани учун мени аламли бир хотирани эслайди, деб ўйлаган эди. ​— Йўқ, устоз! Бу — ҳаётимдаги энг гўзал хотира, — дедим-да, ўша кунни ёдга олиб бердим: ​«Мактабда энг аълочи ўқувчи эдим. Лекин ҳал қилувчи имтиҳон куни уйқуда қолиб кетибман. Синфда ўрним бўш турганини кўргач, сиз: „Бу бола шунчаки дарс қолдирмайди!“ деб мени қидиришга тушгансиз. Уйимизга қўнғироқ қилиб, онамни оёққа турғизгансиз… Онажоним бечора шошиб-пишиб, мени уйқу кийимимда кўчага чиқариб юборган. ​Мени мактабга олиб келиб, алоҳида хонага киритдингиз. Олдимга иссиқ сут ва сэндвич қўйиб: „Мана бу сенинг имтиҳон варақанг, лекин уни ҳозир бермайман. Аввал хотиржам нонушта қилиб ол, болам. Сен учун керак бўлса асргача кутаман“, дегансиз…» ​Ушбу хотирани эслашим билан, кекса устозимнинг кўзларидан дув-дув ёш оқа бошлади. ​— Мен сизнинг ҳаққингизга ҳар куни дуо қиламан, устоз! — дедим бағримга босиб. — Агар ўша куни имтиҳонсиз қолиб кетганимда, келажагим умуман бошқача бўларди. Бугун шифокор бўлиб юрганим — сизнинг бағрикенглигингиз ва меҳрингиз маҳсулидир! ​Устозим ўзини тутолмай йиғлаб юборди ва титроқ овозда: — Умрим давомида бирор ўқувчим мени бундай гўзал хотира билан эслашини хаёлимга ҳам келтирмаган эдим… — деди. ​Хулоса: Устозларингизни, сизга таълим берган инсонларни ҳар доим гўзал дуолар билан эсланг. Уларнинг зоҳирий қаттиққўллиги ортида баъзан бутун келажагингизни қутқариб қолган улкан меҳр ётади.

  • МАСЪУЛИЯТНИ БОШҚАГА ЮКЛАБ ҚУТУЛИБ БЎЛМАЙДИ... ​Бир кун қабрга кирамиз... Биз билан бирга на мол-дунё, на обрў-эътибор, на нас-насаб ва на «фалончининг ўғлиман» ёки «бизнинг аждодимиз фалончи эди», деган гаплар киради. ​Қабрга фақат икки нарса киради: Имонимиз ва амалларимиз. ​Ўша куни сизнинг олдингизга ҳеч ким келиб: «Эй Аллоҳ, бу банданг илм ўқимаган эди, мен унинг ўрнига ўқидим», демайди. ​Ҳеч бир фарзанд: «Отам динга хизмат қилмади, мен қилган хизматим эвазига уни ҳам кечиргин», дея олмайди. ​Ҳеч бир ота-бобо: «Бу менинг авлодим, уни жавобгарликдан озод қил», деб айта олмайди. ​Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: ​وَلَا تَزِرُ وَازِرَةٌ وِزْرَ أُخْرَىٰ «Ҳеч бир юк кўтарувчи жон бошқанинг юкини кўтармас.» (Анъом сураси, 164-оят) ​Яна Аллоҳ таоло айтади: ​وَأَن لَّيْسَ لِلْإِنسَانِ إِلَّا مَا سَعَىٰ ۝ وَأَنَّ سَعْيَهُ سَوف يُرَىٰ «Инсон учун фақат ўзи қилган ҳаракати бордир. Ва унинг ҳаракати албатта (қиёматда) кўрсатилади.» (Нажм сураси, 39–40-оятлар) ​Эй биродар... Сиз бугун 25 ёшдамисиз? 30 дамисиз? 40 ёки 50 ёшга кирдингизми? ​Шунча йил ўтди... ​Қанча кунларингизни дунё учун сарфладингиз? ​Қанча кечаларни телефон қаршисида ўтказдингиз? ​Қанча соатларингизни беҳуда суҳбатлар, видеолар ва фойдасиз машғулотларга сарф қилдингиз? ​Энди ўзингизга холис сўроқ беринг: Аллоҳ учун нима қилдим? Қуръон учун нима қилдим? Илм ва дин учун нима қилдим? ​Ёки ҳануз: «Мендан чиқмади, ўғлимдан чиқар...» деб ўзингизни овутиб юрибсизми? ​Балки ўғлингиз сиздан ҳам дангасароқ бўлар... Балки у илмни севмас... Балки умр бўйи кутган умидингиз амалга ошмас... Унда нима қиласиз? ​Аллоҳ сизга ақлни бекорга бермади, сизни бекорга тирик қолдирмади. Демак, сизнинг ҳам ўз вазифангиз ва масъулиятингиз бор! ​Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу Исломни қабул қилганларида бой, обрўли ва ёши бир жойга бориб қолган инсон эдилар. Лекин у зот: «Ёшим ўтиб қолди», демадилар. «Бошқалар қилсин», демадилар. «Мендан кейинги авлод хизмат қилар», демадилар. ​Балки дарҳол: «Мен дин учун нима қила оламан?» деган саволни ўртага ташлаб, амалга киришдилар. Натижада миллионлаб инсонлар қиёматгача у зотнинг яхшиликларидан баҳраманд бўлмоқда. Бир кишининг масъулиятни ўз зиммасига олиши бутун тарихни ўзгартириб юборди! ​Афсуски, биз баъзан: «Биздан Имом Бухорийлар чиққан», деб фахрланамиз. Лекин ўйлаб кўрдикми? Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ 16 ёшларида илм йўлида ватанини тарк этган эдилар. Биргина ҳадис учун юзлаб чақирим йўл босиб, уйқусиз тунларни ўтказдилар, ёшликларини илмга фидо қилдилар. ​Биз-чи? Биз у зотнинг номи билан фахрланамиз-у, лекин бир китобни охиригача ўқишга эринамиз. Гўё Имом Бухорий бизнинг ўрнимизга ҳам илм олиб қўйгандек... ​Эй биродар, тасаввур қилинг... Бугун тунда жонингиз олинди. Сизни қабрга қўйишди, яқинларингиз қайтиб кетди. Қоронғу қабрда ёлғиз қолдингиз. ​Шунда сиздан: «Ўғлинг нима қилди?» ёки «Аждодинг ким эди?» деб сўралмайди. ​Балки: «СЕН НИМА ҚИЛДИНГ?» деб сўралади. ​Жавобингиз нима бўлади? «Мен кутдим...», «Мен ният қилгандим...», «Фарзандимдан умид қилгандим...» дейсизми? ​Қабрга орзулар эмас, амаллар киради. Қиёмат майдонига ниятлар эмас, ҳаракатлар олиб борилади. ​Бугун ҳали кеч эмас! Нафас олаётган экансиз, тавба ва амал эшиги ёпилмаган. Қалбингиз уриб турган экан, Аллоҳ сиздан эзгу амаллар кутмоқда. ​Шундай экан, бугун аниқ қарор қилинг: ​Мен илм ва хайрни бошқалардан кутмайман. ​Дин хизматини бошқаларга юклаб қўймайман. ​Фарзандимга фақат насиҳат қилиб чекланмайман, унга амалим билан намуна бўламан. ​Масъулиятдан қочмайман! ​Чунки қиёмат куни мени фарзандим ҳам, аждодларим ҳам, насабим ҳам эмас — фақат ва фақат Аллоҳнинг изни билан ўз амалим қутқаради. ​

  • Бенамозга турмушга чиқишим жоизми? 🎤Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ.

  • 🌙 Таҳажжуд намози ҳақида қисқача 🤲 Фазилати: Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз — тунги (таҳажжуд) намозидир». (Муслим) 🕰 Вақти: Хуфтондан кейин то бомдодгача. Энг афзали — туннинг охирги учдан бир қисмида, уйқудан туриб ўқиш. 🕌 Ракъатлари: Камида 2 ракъат. Икки ракъатдан қилиб 4, 6, 8 ва ундан кўпроқ ўқиш мумкин. Набий ﷺ одатда 11 ракъат тунги намоз ўқиганлар. (Бухорий, Муслим) ✨ Муҳим эслатма: Агар тун охирида тура олишга ишонч бўлмаса, таҳажжудни хуфтондан кейин, витрдан олдин ўқиб олиш мумкин. Аммо бомдоддан кейин таҳажжуднинг қазоси ўқилмайди. Аллоҳ барчамизни тунги ибодат лаззатини тотадиган бандаларидан қилсин. Амин.

  • НАМОЗ ИЧИДА 4 ҲОЛАТДА АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ МАҒФИРАТИНИ СЎРАНГ 📌РУКУ ВА САЖДАДА АЙТИЛАДИГАН ДУО عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهَا قَالَتْ كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ فِي رُكُوعِهِ وَسُجُودِهِ سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ رَبَّنَا وَبِحَمْدِكَ اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِي (متفق عليه). Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам рукуъ ва саждаларида: «Субҳанакаллоҳумма роббана ва биҳамдик, аллоҳуммағфирлий» дердилар. Маъноси: (Аллоҳим! Сен барча айбу нуқсондан покдирсан. Роббиимиз! Сенинг ҳамдинг билан тасбеҳ айтаман. Аллоҳим! Мени мағфират этгин), дердилар. (Муттафақун алайҳ). Изоҳ: ушбу дуони рукуда 3 марта: «Субҳаана роббиял ъазийм» тасбеҳи айтилганидан сўнг ва саждада 3 марта: «Субҳаана роббиял аълаа» тасбеҳларини айтиб, кетидан ўқилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ушбу ҳадисни Имом Бухорий “Рукуда дуо қилиш” номли боб остида келтирганлар. Валлоҳу аълам. 📌ИККИ САЖДА ОРАСИДА АЙТИЛАДИГАН ДУО « رَبِّ اغْفِرْ لِي، رَبِّ اغْفِرْ لِي». «Роббиғфирлий» 2 марта айтилади. Маъноси: "Роббим, мени мағфират қилгин". (Абу Довуд ва Насоий ривояти) 📌ТАШАҲҲУД ВА САЛАВОТДАН СЎНГ ЎҚИЛАДГАН ДУО Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Ё Расулуллоҳ, менга бир дуо ўргатинг, у билан намозимда дуо қилай”, деб сўраганида у зот: اللَّهُمَّ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي ظُلْمًا كَثِيرًا، وَلَا يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلَّا أَنْتَ. فَاغْفِرْ لِي مَغْفِرَةً مِنْ عِنْدِكَ، وَارْحَمْنِي إِنَّكَ أَنْتَ الْغَفُورُ الرَّحِيمُ Аллоҳумма инний золамту нафсий зулман касиирон ва лаа йағфиру-з-зунууба иллаа анта. Фағфир лий мағфиротан мин ъиндика варҳамний иннака анта-л-ғофууру-р-роҳиим. деб айтинг”, дедилар. Маъноси: "Аллоҳим, дарҳақиқат, мен ўз жонимга кўп зулмлар қилдим, гуноҳларимни фақатгина Сен кечира оласан. Мени ўз ҳузурингда бўладиган мағфират билан кечиргин ва (Ўзинг) менга раҳм қил, зеро, Сен Кечирувчи ва Раҳмли Зотдирсан" (Бухорий ва Муслим ривояти). Валлоҳу аълам

  • ... Ёши улуғ кишидан сўрашди: - Ўтган умрингиз давомида нималарни ўргандингиз...? Жавоб берди: • ДУНЁ -> паст ва арзимас эканлигини ўргандим... • Кейинчалик бўлса ҳам, мазлумнинг ғалаба қозониши АНИҚ эканлигини ўргандим... • Туннинг ўқи адашмаслигини ўргандим.. (Яъни кечасидаги ибодат, дуо аниқ ижобат бўлишини). • Биз ғафлатда қолиб, ҲАЁТ ҳар бир лаҳзада тугаши мумкинлигини ўргандим... • Ширин сўзлик, очиқ юзлик ва карам - саховат -> ахлоқнинг дастмояси эканлигини ўргандим... • Дунёдаги ЭНГ БОЙ инсон - тану жони соғ, тинчлик - хотиржамликка эга бўлганлар эканлигини ўргандим... • Ким саримсоқни экса, райҳон эмас, айнан саримсоқ ҳосилини олишини ўргандим... • Умр ниҳоя топишини, ишлар эса тугамаслигини ўргандим... • Инсонлар билан сафар қилиш, энг дақиқ - нозик нарсани ҳам кўрсатадиган микроскопга ўхшайди. Сизга инсонларнинг аслини кўрсатишлигини ўргандим... • «Мен», «мен» деб гап сотадиганларнинг кўпини ичи бўш эканлигини ўргандим... • Асли олтин бўлган, тиллолигича қолишини, асли темир бўлган, ўзгаришини, занглаб қолишини ўргандим... • Кичик ўлим бўлган уйқуга ҳозирлик кўриб мириқиб ётиш учун биз хонани ҳавосини алмаштириб, совитиб, ётоғимизни тўғирлар эканмиз - у... Лекин, ҳақиқий, буюк ўлимдан сўнг роҳатланиш учун қабримизни тоат билан САЛҚИНЛАТИБ, амалларимизни тартибга келтирмаслигимизни ургандим .

  • Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Аллоҳ етти тоифани ўзининг соясидан бошқа соя бўлмаган кунда соялантиради: 1) Адолатли имом; 2) Аллоҳнинг ибодатида улғайган йигит-қизлар; 3) Қалби масжидларга боғланган киши; 4) Аллоҳ йўлида бир-бирини яхши кўрган икки киши; 5) Аллоҳдан қўрқаман, деб зинодан сақланган киши; 6) Ўнг қўли берган садақани чап қўли билмаган киши; 7) Ёлғиз қолиб, Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган киши». (Бухорий ва Муслим ривоятлари )

  • 😌😉😁😌😛❗️ 🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊 Субҳаналлоҳ, жуда ажойиб бир воқеа эсимга тушди. Бу ҳикояни замонамизда яшаган бир киши айтиб берган. Менимча, у ҳозир ҳам ҳаёт. У ўз ҳаёти ҳақида шундай ҳикоя қилади: 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 «Мен намозни тарк қилиб юрар эдим. Намозга умуман аҳамият бермасдим. Турли гуноҳ ишларга ҳам ботган эдим. Айниқса, дўстларим билан денгизга шўнғишни (дайвингни) жуда яхши кўрардик. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Бир куни, жума куни бўлишига қарамай, намозни ташлаб, яна денгизга шўнғиш учун бордик. Сувга тушганимизда бир носозлик юз берди. Мени хавфга тушсам тортиб чиқариши керак бўлган ускуна ишламай қолди. Ўша пайтда мен ўлимни кўзим билан кўрдим. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Ўша ҳолатда шаҳодат калимасини айтишга ҳаракат қилдим. “Ла илаҳа иллаллоҳ” демоқчи бўлдим, лекин тилим айланмади. Қанча уринсам ҳам айта олмадим. Шундан кейин ҳушимдан кетдим. Дўстларим мени тортиб чиқаришди, биринчи ёрдам кўрсатишди. Аллоҳ таоло менга яна ҳаёт ато қилди. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Ўзимга келгач, энг кўп эслаган нарсам шу бўлдики, мен “Ла илаҳа иллаллоҳ”ни айта олмаган эдим. Мен дунёдан шаҳодат калимасисиз кетдим, деб ўйлагандим. Лекин Аллоҳ менга янги ҳаёт берди. Мана шу воқеа менинг ҳақиқий тавбамга сабаб бўлди. Намозга қайтдим, гуноҳларни тарк қилдим. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Орадан вақт ўтгач, бир фикр хаёлимга келди. Мен яна ўша жойга қайтиб бордим. Денгизга шўнғиб, айнан ўша ҳодиса содир бўлган жойга етдим. Сўнг денгиз тубида Аллоҳга шукр саждасини қилдим. Саждада туриб шундай деб муножот қилдим: 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 > “Эй Роббим! Бу шундай жойки, бу ерда Сенга ҳеч ким сажда қилмаган бўлса керак. Сен эса мени шу ернинг ўзида ‘Ла илаҳа иллаллоҳ’сиз дунёдан кетишдан қутқардинг. Сенинг менга берган неъматингни шу ернинг ўзида эслаб, Сенга шукр қиляпман.” 🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊🌊 ИБРАТ: Бу воқеа Аллоҳ таолонинг бандасига бўлган буюк раҳмати ва тавба эшиги доимо очиқ эканига таъсирли мисолдир. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Намоз — Исломнинг иккинчи устунидир. У банда билан Роббиси ўртасидаги энг буюк боғлиқликдир. Шунинг учун Расулуллоҳ ﷺ: 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 > «Биз билан улар ўртасидаги аҳд — намоздир. Ким уни тарк қилса, куфрга тушган бўлади», дедилар. (Термизий, Насоий, Аҳмад ривояти). 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Уламолар бу ҳадисни шарҳлаб, намозни қасддан тарк қилиш энг оғир гуноҳлардан бири эканини, баъзи уламолар эса уни куфр деб ҳисоблаганини айтганлар. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай деган: 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 > «Намозни тарк қилишдан кўра Аллоҳнинг ҳузурида оғирроқ гуноҳ деярли йўқдир.» 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 Бу воқеа бизга ўлим олдидан шаҳодат калимасини айтиш ҳам Аллоҳнинг тавфиқи билан бўлишини эслатади. Ким ҳаётида Аллоҳга итоат билан яшаса, Аллоҳ унга яхши хотима насиб этишини умид қилади. Ким эса намозни енгил санаб, гуноҳда давом этса, яхши хотимадан маҳрум бўлишидан қаттиқ қўрқиши лозим. 💦💦💦💦💦💦💦💦💦💦 🤲 Аллоҳ таоло барчамизни намозни маҳкам тутадиган, тавбасида собит ва ҳусни хотима топадиган бандаларидан қилсин. Амиин💦

  • Гуноҳларингиз кўпми? — Жума кунларини саловотларга тўлдириб олинг! Ризқингиз торми? — Саловотлар айтиб, Аллоҳдан баракотлар сўраб олинг! Солиҳ жуфтни истайсизми? — Ҳаётингизда саловотларни кўпайтиринг! Жуфтингизга ҳидоят истайсизми? — Саловотлар айтинг! Фарзандга зормисиз? — Саловотлар айтинг! Фарзанд озоридан безормисиз? — Саловотлар айтинг! Яқинларингиз орасида “бегона”мисиз? — Саловотлар айтинг! Касал болангиз бошида парвонамисиз? — Саловотлар айтинг! Касалхона тўшагига михланганмисиз? — Саловотлар айтинг! Тоғлар мисоли қарзларга ботганмисиз? — Саловотлар айтинг! Ҳеч кимга айтолмайдиган дардларингиз борми? — Саловотлар айтинг! Ортингизда душман борми? — Саловотлар айтинг! Исломга қарши кураш ҳаддидан ошганми? — Саловотлар айтинг! Ботил аҳлининг бидъатлари ошиб-тошганми? — Саловотлар айтинг! Ислом бору, имон йўқ, имон аҳлининг эҳсони йўқ. Билингки, Аллоҳ азза ва жалладагина нуқсон йўқ. Ўша Зот юборган, сўзлари ҳақ бўлган Расулуллоҳ ﷺ дан сўралди: — Агар бутун дуоларим ўрнига фақат саловот айтиб юрсам, нима бўлади? إذن تُكْفَى هَمَّكَ وَيُغْفَرُ لَكَ ذَنْبُكَ Унда сенинг ғамларинг кетказилади, гуноҳларинг кечирилади. У Зотнинг гаплари шунчаки чиройли сўзлар эмас. Балки У Зот ﷺ Аллоҳнинг хушхабарини етказувчи элчидирлар. Демак, ғам, касаллик, мусибат, фақирлик, омадсизлик, муҳтожлик, ёлғизлик, бахтсизлик, илмсизлик ва жоҳилликнинг энг буюк давоси — саловотларни кўпайтиришдадир. Пул ҳам сарф қилманг, меҳнат қилиб тер ҳам тўкманг, сафар қилиб узоқлардан малҳам қидирманг, умидсизликдан боши берк кўчаларга кириб қолманг. САЛОВОТЛАР билан дунё ҳаётингизни жаннатларга айлантириб олинг. Шунда сизни ҳеч ким бахтсиз қила олмайди. Саловотлар жисмингизга озуқа, руҳингизга поклик, танангизга қалқон, оилангизга мустаҳкам қалъа бўлиб, Аллоҳнинг изни билан ҳимоя қилади. Дунё саодати: تُكْفَى هَمَّكَ Охират саодати: وَيُغْفَرُ لَكَ ذَنْبُكَ Демак, дунё тижоратингиз омадли бўлишининг шарти — охират тижоратида давомли бўлиш экан. Қай даражада катта бахтни истасангиз, ўша миқдорда саловот айтинг. Ҳиммати олийлар! Олий бўладиган тижоратга хуш келибсиз! Аллоҳ билан савдолашиш, тижорат қилиш эшиклари ҳар кун, ҳар тун очиқ бўлади, деб ўйламанг. Саловотлар кўпайтириладиган жумалар кўп келади, лекин кўпчилик ўша жумаларга етиб келолмайди. Биз етиб борганлар ичида бўламизми ёки етиб бора олмаганлар сафида бўламизми — бу Аллоҳгагина аён. Сизу бизда БУГУН бор… Бугундан, ҳозирдан бошлаб кўплаб саловотлар айтишни ўзингизга режа қилиб олинг. Мингта айта оласизми ҳар куни? Агар шундай қила олсангиз, сизга 10 минг ҳасанот ёзилади. 10 минг гуноҳингиз ўчирилади. Дунё ғамларингиз кетади, охиратда хатоларингиз кечирилади. Бундан ҳам каттароқ яхшилик борми? Раҳмат эшиклари очиқ. Фақат тилларингиз билан ҳосил бўладиган буюк яхшиликлардан ҳам қуруқ қолманг. Эртага қабрда бир дона ажрга, битта ҳасанот келармикин, деб зор бўламиз. Бугун эса қабрингизни саловотлар ила нурга тўлдириб олинг. Шунда қабрингизга бахтли кириб борасиз. Шунда Роббингизга бахтли ҳолда қайтасиз. Шунда Аллоҳнинг ҳузурига бахтли қайтасиз. Шунда охиратга бахтли сафар қиласиз. Шунда бахтли хотима билан Роббингизга қайтасиз. «Бугун қабрингизни саловотлар ила нурга тўлдириб олинг. Шунда Роббингизга бахтли хотима билан қайтасиз.»

  • 🔴 Бир умрлик сабоқ 23 ёшли, оёқлари туғма шoл, 23 йил ногиронлар аравачасида юрган бир бола қабулимга келди. Орқасига йирингли яра тошган экан. Яраларига игна ёрдамида дори қўйдим, бир тарафдан  эса кесиб, йирингини тозалаяпман. Ўзимча бу ёш йигитни даъват қилгим келди. Жуда ҳам хушчақчақ йигит эди. Ҳеч сиқилиш, аламзадалик, ҳолидан шикоят йўқ. – Сен туғма шолмисан? - дедим. – Ҳа, - деди. – Демак ҳеч юрмадинг, югурмадинг, ўйнай олмадинг шундайми? - дедим. Йигит саволимни эшитмаганга олди. Мен ҳам бўш келмадим. Бу сафар мўлжални аниқ олдим. – Ҳамма арзимаган нарсалар учун қаттиқ асабийлашади, масалан, телефоним эски, бузуқ дейди. Эрим билан тортишдик дейди. Хотиним аразлайверади, дейди. Нархлар қиммат дейди. Болам йиғлоқ дейди. Пулим йўқ дейди. Ишларим юришмаяпти дейди. Бўлар-бўлмас нарсаларни дард ҳисоблайди. Сен эса шунча дардинг билан ҳеч нарса демаяпсан,- деб гапимни тугатмасимдан, йигит: “Мен кетишни хоҳлайман, дори қўйишни тўхтатинг”, дея хонамдан чиқиб кета бошлади. Мен яна бўш келмадим. Сабабини сўрадим. Шунда йигит мени ҳайратлантирган жавобни берди: – Сен Роббим билан орамни бузишга ҳаракат қиляпсан. Мени бутун неъматларга кўмган Роббим фақатгина оёқлар бермади. Ва бу билан мени имтиҳон қиляпти. Мен ақлимни таниган куним Роббимга сўз берганман. Роббимдан ҳеч кимга шикоят қилмайман. Унинг тақдирини айбламайман. Сабрим эвазига жаннатини берадиган Зотдан сенга шикоят қилмайман, - деди Беш мингта жарроҳлик амалёти ўтгаздим. Бирор марта пичоқ ёки қайчим қўлимдан тушиб кетмади. Аммо бу йигитни гапидан сўнг қўлимдаги асбоблар ер билан бир бўлди. Биринчи марта касал эмас, ҳаяжондан мен титраётган эдим. Бу сафар ёрдамга муҳтож касал мен эдим. Шундан кейин қачон дунё ташвишлари маҳзун қилса, сиқилсам, асабларим ўзимга бўйсунмаса унга шундай дейман “Туғма шол, ўша ҳолида ҳам Роббдан шикоят қилгани ҳаё қиладиган йигит эсингдами, ана унда сен ҳам дардлар, синовлар эвазига жаннатни берадиган, Жаннат эгасидан шикоятчи бўлма!” Мени кўзимга бечора кўринган, насиҳат қиламан, Аллоҳни эслатаман деб бел боғлаган касалимдан бир умрлик насиҳатни, унутилмас дарсни олганман. Асл бечора ўзим эканман… Муаллиф.….

  • Жаҳаннамга улоқтирилувчиларнинг сифатлари Кўпчилик одам жаҳаннам аҳли деганда қотилни, ўғрини ёки очиқча кофирни тасаввур қилади. Аммо Қуръон ва уламоларнинг баёнига қарасак, жаҳаннамга олиб борадиган сифатлар баъзан инсон ўзини солиҳ деб ўйлаб юрган пайтда ҳам унда бўлиши мумкин. Қуйида олти сифат келтирилади: Биринчи сифат — кофирлик. Бу фақат Аллоҳни инкор қилиш эмас. Аллоҳнинг неъматларини менсимаслик, Унинг ҳақларини адо этмаслик, китобларини ва ваъдасини енгил санаш ва шукрнинг йўқлиги ҳамдир Иккинчи сифат — ҳаққа қарши чиқиш. Ҳақни билмагани учун эмас. Билган ҳолда қабул қилмагани учун. Ҳужжатдан кейин ҳам баҳс қилгани учун. Ўз нафси учун ҳақни четга сургани учун. Учинчи сифат — яхшиликка тўсқинлик қилиш. Ўзи намоз ўқимайди. Ўзи илм олмайди. Ўзи садақа қилмайди. Бошқалар қилмоқчи бўлса, уларни ҳам совутади. «Бунча қаттиқ кетма.» «Кўнглингда бўлса бўлди.» «Ҳозир замон бошқача.» Кўплаб даъватларнинг олдини айнан шундай одамлар тўсиб туради. Тўртинчи сифат — одамларга зулм қилиш. Қўли билан бўлмаса ҳам тили билан. Масхара қилиш. Ғийбат қилиш. Обрўсини тўкиш. Босим ўтказиш. Бешинчи сифат — шубҳа билан яшаш. Иймон қалбда яқиний бўлмаса, инсон ҳар куни янги шубҳага эргашади. Бугун бир фикр. Эртага бошқаси. Индинга яна бошқаси. Унинг қалби ҳеч қачон бир ақидада хотиржам бўлмайди бўлмайди. Олтинчи сифат — ширк. Фақат бутга сажда қилиш эмас. Аллоҳ учун бўлиши керак бўлган муҳаббатни, ғазабни, ибодатни бошқасига бағишлаш ҳам инсонни ҳалок қилувчидир. Энг ачинарлиси шуки, қиёмат куни шайтон инсонни ҳимоя қилмайди. У айтади: ﴿وَمَا كَانَ لِيَ عَلَيْكُمْ مِنْ سُلْطَانٍ إِلَّا أَنْ دَعَوْتُكُمْ فَاسْتَجَبْتُمْ لِي﴾ «Мен фақат чақирдим. Сизлар ўзингиз келдингиз.» Шунинг учун инсон ҳаётида энг муҳим савол шундай: Мен ҳақиқатдан ҳам гуноҳга мажбур бўлдимми, ёки шайтон чақирганда ўзим бордимми? Бу саволнинг жавоби Қиёмат куни даҳшатга солувчидир, Аллоҳ сақласин.

  • ЖАМОАТ НАМОЗИДА КИШИЛАР ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЖОЙЛАШАДИ? Анас розияллоҳу анҳудан келган ҳадисда айтиладики, "Мен ва етим бола пастда турдик, аёл орқамизда турди ва Набий ▫️ икки ракат намоз ўқиб бердилар". (Муттафақун алайҳ ҳадис). Демак, аёлларнинг ўрни фақат орқада бўлади. 👥Эркаклар, аёллар ва болалар дан иборат жамоатларда аввалги сафда: 👤эркаклар, 👤сўнг ёш болалар, 👤 ундан кейин орқада аёллар туришлари керак бўлади. ✅Ҳозирда эркак ва аёллар бирга ўқимайдилар, чунки аёлларга масжидларда алоҳида хоналар бор. ✅Имом маъмунларнинг ўртасида ўқиши жоиз бўлади. ✅Маъмумлардан олдинга ўтиб туриши эркаклар жамоатида суннат бўлади. ✅Аёллар ёлғиз ӯзлари жамоат бӯлиб ӯқиганда имом ва маъмумлар бир сафда туради. ✅Маъмум бир киши бўлса, имомнинг ўнг томонида имом билан баравар сафда туради. ✅Баъзи уламолар эса 2 кишилик жамоатда маъмумнинг бармоқ учи имомнинг товони баробарида турса бўлади деганлар. ⛔Маъмум битта бўлса имомнинг орқасида турмайди, ёнида туради. Вобиса ибн Маъбаднинг ҳадисига кўра "Бир куни Росулуллоҳ ▫️ бир кишининг имомнинг орқасида бир ўзи намоз ўқиганини кўрдилар ва яна қайта намозга буюрдилар" (Абу Довуд ривояти). ⛔Имомнинг ўнг томони бўш бўла туриб, маъмумнинг чап томонга туриши жоиз бўлмайди. ✅Агар киши бу ҳукмни билмаган бӯлса, унга узр бўлади. ⛔Агар имом эркак, маъмум эса битта аёл киши бўлса, у имомнинг ёнида эмас орқасида туради. ✅Бир киши сафнинг орқасида тўлиқ бир ракатни ўқиса ва унга ҳеч ким келиб қўшилмаса, намози ботил бўлади. 🎤Жумҳур уламолар наздида узрли ҳолатда намози саҳиҳ бўлади, деганлар. 👆Масалан, бошқалар келишини билмасдан туриб олса, билмаслиги узр бўлади. 🎤Уламоларнинг айтишича: Агар сафлар тўлиб, унга жой қолмасдан ёлғиз туришга мажбур бўлса, олди сафдагилар сурилиб, уни ёнларига сиғдириб олсалар яхши бўлади. Ёки олдиндаги сафдан бир киши орқага ўтиб, 2 киши бўлиб турсалар ҳам бўлади, деб айтишган. ❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️ 📣ХУРМАТЛИ АЁЛЛАР ЖАМОАСИ: УШБУ ҚОИДАЛАРНИ ЖАМОАТ НАМОЗИГА ЧИҚАДИГАН ЭРКАКЛАРИМИЗ ВА ФАРЗАНДЛАРИМИЗГА ЕТҚАЗИБ ҚӮЙИШНИ УНУТМАНГ.

  • 🕌АШУРО КУНИ РЎЗАСИ Ашуро куни рўзаси — ҳижрий тақвимдаги Муҳаррам ойининг 10-куни тутиладиган нафл рўзадир. Бу кун Исломда энг фазилатли кунлардан бири ҳисобланади. Ашуро рўзасининг фазилати Расулуллоҳ ﷺ салоллоҳу алайҳи вассалам дедилар: “Ашуро кунининг рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан.” (Саҳиҳ Муслим) Бу ерда асосан кичик гуноҳларнинг мағфират қилиниши назарда тутилади. ❤️ Нима учун рўза тутилади? Расулуллоҳ ﷺ Мадинага ҳижрат қилганларида яҳудийларнинг Ашуро куни рўза тутаётганини кўрдилар ва сабабини сўрадилар. Улар бу кунда Аллоҳ таоло Мусо алайҳиссалом ва қавмини Фиръавндан нажот берганини айтдилар. Шунда Расулуллоҳ ﷺ салоллоҳу алайҳи вассалам “Биз Мусога сизлардан кўра ҳақлироқмиз”, дедилар ва Ашуро куни рўза тутдилар ҳамда саҳобаларга ҳам тавсия қилдилар. ❤️ Қандай тутиш афзал? • 9 ва 10 Муҳаррам — энг машҳур тавсия. • 10 ва 11 Муҳаррам. • 9, 10 ва 11 Муҳаррам — уч кун рўза тутиш. • Фақат 10 Муҳаррам куни ҳам рўза тутиш жоиз, аммо унга яна бир кунни қўшиш афзал. 24.06.2026 - 9- куни 25.06.2026 - 10- куни 26.06.2026 - 11- куни ❤️ Муҳаррам ойининг фазилати Расулуллоҳ ﷺ салоллоҳу алайҳи вассалам дедилар: “Рамазон ойидан кейинги энг афзал рўза — Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррамдаги рўзадир.” (Саҳиҳ Муслим) 🚀 @ummulquroo

  • 🐝 Moʻmin xuddi asalari kabidir... يأخذ الطيب ويعطي الطيب وينفع الخلق ولا يفسد في الأرض "U faqat pokiza narsani oladi, faqat shirin/pokiza narsa ulashadi, maxluqotlarga naf keltiradi va yer yuzida buzgʻunchilik qilmaydi“. Abdullah ibn Amr roziyallohu anhumodan rivoyat qilinadi Rasululloh ﷺ shunday dedilar: "Muhammadning joni Qoʻlida boʻlgan Zotga qasamyod boʻlsin-ki, albatta moʻminning misoli xuddi asalarining misoli kabidir; u toza va pokiza narsani eydi, oʻzidan toza va pokiza narsa chiqaradi (qoʻndiradi) va qaysi joyga qoʻnsa, u joyni sindirmaydi ham, buzmaydi ham“ (Imom Ahmad rivoyati). 📜 HADISDAN KELIB CHIQQAN HAQIQIY MOʻMINNING 6 TA SIFATI:⤵️ 0️⃣1️⃣ Moʻmin — pokiza manbalidir (طيب المصدر): • Taomida, ichimligida va topgan kasbida doimo halollikni qidiradi. • Oʻziga faqat solih va yaxshi suhbatdoshlarni tanlaydi. • Doimo foydali ilm talabida boʻladi. • Buzgʻunchilik, gunoh va shubhali joylardan uzoq yuradi. 0️⃣2️⃣ Moʻmin — goʻzal asar (iz) qoldiruvchidir (طيب الأثر): • Undan faqat foydali ilm tarqaladi. • Tili shirin soʻzli va nasihati doimo samimiydir. • Xulqi goʻzal, amallari esa solihdir. • Qisqasi — uning soʻzi ham, amali ham, qoldirgan taʼsiri ham faqat yaxshilikdir. 0️⃣3️⃣ Moʻmin — odamlarga manfaat keltiruvchidir (نافع للناس): • Oʻz oilasiga, qoʻshnilariga va jamiyatiga foydasi tegadi. • Dini va ummati uchun xizmat qiladi. • Muhtojlarga koʻmaklashadi va insonlarning ogʻirini yengil qiladi. • Atrofga faqat yaxshilik va rahmat urugʻini sochadi. 0️⃣4️⃣ Moʻmin — aslo ozor bermaydi (لا يؤذي): • Hech kimga zulm va tajovuz qilmaydi. • Gʻiybat, chaqimchilik va haqoratli soʻzlardan mutlaqo yiroq. • Er yuzida buzgʻunchilik qilmaydi. • Soʻzida yumshoq, muomalasida lutfli boʻlib, buzgʻunchilik emas, faqat isloh yoʻlini tutadi. 0️⃣5️⃣ Moʻmin — gʻayratli va tartiblidir (مجتهد ومنظم): • Ibodatlarini vaqtida va mukammal asraydi. • Vaqtini chiroyli tartibga soladi va undan unumli foydalanadi. • Har bir ishini puxta (itqon bilan) bajaradi, chaqqon va harakatchandir. • Hayotda aniq maqsadi va zimmasida oliy vazifasi bor. 0️⃣6️⃣ Moʻmin — qayerda boʻlmasin barakalidir (مبارك أينما كان): • Uning borligi uyi va ahli oilasiga bir barakadir. • Ishida va topgan rizqida baraka boʻladi. • Masjidida va oʻzi yashab turgan jamiyatda baraka manbaidir. • Oʻzidan keyin odamlar qalbidan joy olgan unutilmas chiroyli nom qoldiradi.

  • У ерда бош чопадиган жаллод бўлмайди. У ерда бошлар устидан жаҳаннамнинг қайноқ сувларини қуйиб азобловчи, ўтга солиб, қайноқ сувлар ичириб, тиконлари ўткир бўлган заққум мевасидан едириб, бешафқат азобловчи фаришталар кутиб туради. Қани эди шунча азобнинг оқибатида ўлиб кетса эди… Йўқ… У жойда мангу азоб… Ҳар куни, ҳар соат, ҳар сонияда азобнинг янги тури билан қийноққа солинади. Терилар куйиб, эриб тугагач, янгитдан азобни тотиши учун янги тери-баданлар берилиб азобланади. Аллоҳ ўша оқибатдан сақлармикин… Афв этармикан… Кечирармикан… Бирор шафоатчининг шафоати қабул этилармикин… Китобда бирор амал нажот топишга асқотармикин?! Жаҳаннам олови даҳшатли овозда ўкириб, ютишга шай туради. Унда энди ўлим йўқ… Бир сония ҳам азобдан тўхташ йўқ. Ундаги фаришталар чарчамас, бақувват, азоб учун яратилган бўладилар. Унда олов азоби, темир кишанлар азоби, сув ўрнига қон-йиринг аралашган бадбўй ичимликлар азоби, гўштлар ва суяклар куйган тутунли бадбўй ҳаво… Баъзи жаҳаннамнинг чуқурларида совуқлик билан танани азоблаш… Илон-чаёнлар водийлари… Азобларнинг охири йўқ… Ниҳояси йўқ… Йа Роб! Ўзинг кечир. Ўзинг раҳматинг ила мағфират қил. Ўзинг сатринг ила биз хатокорларни раҳм эт. Раҳмат эшикларингдан кирит. Азоб кишанларига боғлама, Роббимиз. «Бандам, сени дунёда сатр қилиб сақлаганимдай, бугун ҳам Жаҳаннамдан афв этиб сақлайман», деган оламларнинг Роббисининг охирги ҳукмини эшитган банданинг қувончининг миқдорини таърифлашга сўзлар топилмас. Роббим! Меҳрибон, Карим, Азиз, Ғаффор, Рауф, Раҳим, Ҳалим, Собур Роббим! Ўзингнинг афвингни, фазлу марҳаматингни сўраймиз. Биз ҳақирмиз — Сен Буюк. Биз ожизмиз — Сен Қодир. Биз омимиз — Сен Олим. Биз муҳтожмиз — Сен Ғоний. Биз заифмиз — Сен Қовий. Биз гуноҳкормиз — Сен Пок, Олий, Адолатли, раҳмати ғазабидан устун бўлган Зотсан. Парвардигорим, биз бандаларингнинг хатоларимизни, осийликларимизни кечир. Сенга муҳтожмиз. Назар солсанг — мангу бахтлимиз. Ўз ҳолимизга ташласанг — боқий бахтиқароларингмиз. Бизни «Олий Суд» бўлмиш Қиёмат ҳисобининг шиддатидан қутқар. Имонидан бошқа нарсаси йўқ, Сенинг раҳмат эшикларингни қоқувчи тиламчи қулларингмиз. Роббимиз, бизни кечир.