Manfaat_uz | Rasmiy kanal
Статистика📚📲 Сиз телеграмнинг энг манфаатли каналидасиз Наманган шаҳри "Мулла Абдулқодир Охунд" масжиди расмий канали 👉 Биз сизга ҳаммасини Манфаат учун улашамиз Админ: @manfaatuz
- Последний пост
- 15 авг.
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 23
- Всего постов
- 85
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 526
- 1/48двое суток
- 602
- 1/72трое суток
- 650
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
без подписи
Ассалому алайкум... Вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ! Ҳайрли тонг! Аллоҳимга шукр яна бир гўзал тонгни соғ омонликда ғойибона бўлсада дийдор кўришиб қарши олишлик бахтини насиб этди! Аллоҳдан қалбингиз сокинлигини, Юзингиз табассуми ва нурини, Танангиз соғлигини, Хонадонингиз тинчлиги давомий бўлишини, Ўзингиз Ота-онангиз ва сизга азиз бўлган барча яқинларингизни мағфират қилишини сўраб қоламан! Аллоҳ хар бир тонгни саодат ила қарши олишингизни насиб айласин Яхши кайфият сизни асло тарк этмасин!! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
#хадис Набий соллоху алайхи вассалламдан ривоят қииди: У зот алайхиссалом: " Хеч бир нарса ундан афзал бўлмаган иккита хислат бор: Аллохга иймон келтириш ва мусулмонларга манфаьати тегиш, ва яна иккита хислат борки барча нарсадан ёмон: Аллохга ширк келтириш ва мусулмонларга зиёни тегиш" дедилар. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Гўзал хулқ ҳақида Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. Абу Довуд ва Термизий ривоят : қилишган. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг менга энг маҳбубингиз, қиёмат куни менга энг яқин ўтирадиганингиз ҳусни хулқлигингиздир. Сизларнинг менга энг ёқмайдиганингиз, қиёмат куни мендан энг узоқ ўтирадиганингиз сергап (бировга гап бермайдиган), тили узун ва мутафайқиҳингиздир», дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, сергап ва тили узунни биламиз, мутафайқиҳлар кимлар?» дейишди. «Мутакаббирлар», дедилар». Термизий ривоят қилганлар. Юқоридаги ҳадислардан олинадиган фойдалар: 1. Қиёмат куни мўминнинг мезонида ҳусни хулқдан оғирроқ нарса бўлмайди. 2. Аллоҳ фаҳш ва ифлос сўз айтувчини ёмон кўради. 3. Мўминларнинг иймони комили хулқи яхшисидир. 4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматлари ичида у зотга энг маҳбуб ва қиёмат куни энг яқин ўтирадиган инсон ҳусни хулқли инсондир. 5. Умматлари ичида у зотга энг ёқмайдигани ва қиёмат куни у зотдан энг узоқ ўтирадиган кимса бировга гап бермайдиган, тили узун ва мутакаббир кимсадир. "Ҳадис ва ҳаёт" китобидан. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН АМАЛЛАР Ваҳб ибн Мунаббаҳ раҳматуллоҳи алайҳ айтади: «Бировларнинг айбларини қидирмасдан, ўзининг айбига назар солган кишига жаннат бўлсин! Мискину муҳтож бўлмаса ҳам, Аллоҳ учун мутавозеъ-камтарин бўлган инсонга жаннат бўлсин! Гуноҳ-маъсиятсиз ҳалол мол-давлат орттирган ва уни Аллоҳ йўлида сарфлаган, илм, ҳилм ва ҳикмат эгалари билан суҳбат қуриб ўтирган, бидъатга ўтмасдан фақат суннат билан бахтиёр яшаган хокисор, сокин инсонни Аллоҳ Ўз раҳматига олсин!» Хулоса: ⏺Ўз айбини билиш – гўзал фазилат. ⏺Бой бўлатуриб камтаринлик қилиш – юксак ахлоқ. ⏺Ҳалол топиб, Аллоҳ йўлида сарфлаш – ҳақиқий муваффақият. ⏺Олимлар суҳбати ва суннатга эргашиш – икки дунё бахти. Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 03:51 ⏰ ҚУЁШ - 05:15 ⏰ ҚИЁМ - 12-25 ⏰ АСР - 17:25 ⏰ ШОМ - 19:20 ⏰ ХУФТОН - 20:50 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
АССАЛАМУ АЛАЙКУМ! Хайрли тонг! Кечиримли Қалб хотиржам яшайди. Қадарга рози нафс ҳақиқий бахтга эришади. Доим «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» дейдиган руҳни табассум тарк этмайди. Ҳар лаҳза «Астағфируллоҳ» дейдиган тил дунё ва ундаги бор нарсаларнинг қулфи очилади. Эй Аллоҳим! Албатта, бизга доимий иймонни, сендан қўрқувчи қалбни, содиқ ишончни, тўғри динни, барча балолардан офиятни ва инсонлардан беҳожат бўлишни Сендан сўраймиз. Омин! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
ТАСБЕҲ ВА ДУО Намоз тугагач, ушбу зикрлар ўқилади: «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи ва ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар». Яъни, «Aллоҳни поклик ила ёд қилурман ва ҳамдларим Aллоҳга хосдир ҳамда Aллоҳ ягона ва буюкдир». «Маша Aллоҳу кана ва ма лам яшаъ лам якун». Яъни, «Aллоҳнинг марҳамати билангина гуноҳлардан юз ўгирмоғимиз ва ибодатга юзланмоғимиз мумкин, йўқса, мумкин эмас!» «Aллоҳу ла илаҳа иллаҳу алҳайюл қойюм. Ла тахузуҳу синатув ва ла навм лаҳу ма фис-самавати ва ма фил арз. Ман заллази яшфаъу ъиндаҳу илла биизниҳи яъламу ма байна айдиҳим ва ма холфаҳум ва ла юҳитууна бишайъим мин-ъилмиҳи ила бимаа шааъ васиъа курсийюҳус-самавати вал-арза вала яъудуҳу ҳифзуҳума ваҳувал-ъалийюл-ъазийм». Яъни, «Aллоҳдан ўзга ҳеч қандай тангри йўқ. Фақат Унинг Ўзи бордир. У тирик ва абадий тургувчидир. Уни на мудроқ, на уйқу олмайди. Самовот ва йердаги бор нарсалар Унингдир. Унинг ҳузурида ҳеч ким (бировни) Унинг изнисиз оқлай олмайди. У уларнинг (барча одамларнинг) олдиларидаги ва орқаларидаги бор нарсани билади. Ва улар У зотнинг илмидан фақат Ўзи истаган нарсаларнигина биладилар. Унинг арши - курсиси осмонлар ва ердан кенгдир. Ва Уни осмонлар ва ерни ҳифзу ҳимоятда сақлаб туриш қийнамайди. У энг юксак ва буюкдир». - Ушбу зикр-оятлар ўқилгандан сўнг қайси амал келади? - Ўттиз уч марта «Субҳаналлоҳ», ўттиз уч марта «Aлҳамдулиллаҳ», ўттиз уч марта «Aллоҳу акбар» айтилади. Сўнг қўлларни кўкрак тўғрисигача кўтариб ушбу дуо ўқилади. «Aллоҳумма тақоббал минна солатуна ва сиямуна ва қиямуна ва қироатина ва рукуъуна ва сужудуна ва қуъудуна ва тасбеҳина ва таҳлилина ва таҳшана ва тазарруъуна. Aллоҳумма тамаа тақсируна ва тақоббал тамамана вастажиб дуаъана вағфир аҳяина варҳим мавтана я мавлона. Aллоҳумма тақоббал минна ҳазиҳис-солатил-фарзи маъас-суннати маъа жамиъи нуқсонатиҳа бифазлика ва каромика ва ла тазриб биҳа вужуҳина. Я илаҳал ъаламинн ва я хойрин насирин таваффана муслимина валҳиқнаа бис-солиҳина ва соллалоҳу таъала ъала хойри холқиҳи Муҳаммадин ва ъала алиҳи ва асҳабиҳи ажмаъин!» Маъноси: «Илоҳо, бизларнинг намозимизни, қиёмимизни, рўзамизни, рукуъмизни, таҳлилимизни, тавозеъмизни, илтижомизни ва жами амалларимизни қабул қилгин ҳамда дуоимизни ижобат қил, ёрлақагин, ўтганларни раҳмат қил, бало ва иллатлардан сақлагин! Бизларни иймонли ҳолимизда бу ўткинчи дунёни тарк этишимизда кўмаклашгин. Яратилганларнинг энг яхшиси Муҳаммад алайҳиссаломни ва унинг оиласини, дўстларини раҳмат қилгин! "Ибодати исломия"дан.📚 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
#Мўминларга_эслатма Мен зулмга гувоҳ бўлмайман! Нўъмон ибн Башир айтади: - Онам Умра бинти Равоҳа отамдан менга мол беришини сўради. Отам бир йил бермасдан чўзиб юрди. Сўнгра бермоқчи бўлиб қолди. Шунда онам деди: - Ўғлимга совға қиладиган нарсангизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни гувоҳ қилмагунингизча, рози бўлмайман! Отам менинг қўлимдан тутиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келдилар. Ўшанда мен ёш бола эдим. Отам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга дедилар: - Эй Аллоҳнинг Расули! Бу боланинг онаси Бинти Равоҳа унинг ўғлига берадиган нарсамда сизни гувоҳ бўлишингизни истаяпти! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўрадилар: - Эй Башир! Бундан бошқа боланг ҳам борми? - Ҳа! - Бунга совға қилганинг каби уларга ҳам совға қилганмисан? - Йўқ! - Унда мени бу ишга гувоҳ қилма. Мен зулмга гувоҳ бўлмайман! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят) ⏰ ТОНГ - 03:50 ⏰ ҚУЁШ - 05:14 ⏰ ҚИЁМ - 12-25 ⏰ АСР - 17:25 ⏰ ШОМ - 19:25 ⏰ ХУФТОН - 20:55 Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/
Aссалому алайкум. Янги тонг муборак бўлсин! Янги тонгга етказган Аллоҳ Таолога шукроналар бўлсин! Мушкуллар осон, хожатларимиз равон, гунохларимиз мағфиратли бўлсин! Тавбаларимиз қабул бўлсин! Кунимиз файзли ва барокотли бўлсин! Яқинларингизга ҳам улашинг! @Manfaat_uz Каналимизга обуна бўлиш учун босинг! 👇👇👇👇👇👇 https://t.me/manfaat_uz/