Hanafiy
Статистика𖣔"𝗘𝘀𝗹𝗮𝘁𝗶𝗻𝗴" 𝘇𝗲𝗿𝗼 𝗲𝘀𝗹𝗮𝘁𝗺𝗮 𝗺𝗼'𝗺𝗶𝗻𝗹𝗮𝗿𝗴𝗮 𝗺𝗮𝗻𝗳𝗮𝗮𝘁 𝘆𝗲𝘁𝗸𝗮𝘇𝘂𝗿. (Zariyat surasi, 55 - oyat) https://t.me/+cJRvie5n2fZhZDIy
- Последний пост
- 13 мая
- Последнее чтение
- 13 авг.
- Постов за неделю
- 0
- Всего постов
- 21
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 13 авг.
- 1/24сутки в ленте
- —
- 1/48двое суток
- —
- 1/72трое суток
- —
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
Ahmad ibn Qudoma Maqdisiy: ,,Bolada yaxshi xulq va maqtovga loyiq fe’l ko‘rinsa, uni ikrom qilish, uni xursand qiladigan biron narsa bilan mukofotlash va odamlar oldida maqtab qo‘yish yaxshi ishdir”, dedi. 📖 ,,Muxtasaru minhajil qosidiyn”dan.
Иффатнинг фазилатлари 1. Ҳаё – бу нафсни шаръий ёки ақлий жиҳатдан ёмон деб ҳисобланган ишлардан тийишдир. 2. Сабр – бу нафсни орзу ҳавасларга эргашишдан тийишдир. 3. Иффат – бу шаҳват қўзғалган пайтда ҳам ўзини босиқ ва тийиб туришдир. 4. Назоҳат (поклик) – молни хорликсиз ва зулмсиз топиш ҳамда уни муносиб жойга сарф қилиш; исроф ва зулмдан сақланишдир. 5. Қаноат – кифояга рози бўлиш, кирим ва чиқимни меъёрда ушлашдир. 6. Виқор – мақсадга интилишда шошилмаслик, оғир-босиқлик билан ҳаракат қилишдир. 7. Ҳилм – гўзал муомала ва мулойимликдир. 8. Ҳусни самт – одоблилик ва инсонни камолга етказадиган яхши кўриниш (ахлоқ)дир. 9. Вараъ – шариат ва урфга мувофиқ ҳолда яхши амалларни доим қилишдир. 10. Интизом – ишларини тартиб билан, фойдали тарзда режалаштириб бажаришдир. 11. Саховат – берилиши лозим бўлган нарсани муносиб жойга беришдир. Доктор Салоҳ Абул Ҳаж.
«Динингни сени ёмон кўрадиган кишининг ҳузурида ошкор қилма». Маъноси: Солиҳлигинг ва тўғрилигингни сени шундай солиҳликда кўришни истамайдиган кимсанинг олдида кўрсатма. Чунки бундай одамнинг (салбий) таъсири сени яхшилик ва солиҳликни тарк қилишингга сабаб бўлиб қолиши мумкин. Доктор Салоҳ Абулҳаж.
Бир киши Умар ибн Абдулазиздан: «Қачон гапирай?» деб сўради. Халифа унга: «Қачон сукут сақлашни хоҳлаб қолсанг (шунда гапир)», деб жавоб берди. Ҳалиги киши: «Қачон жим турай?» деб сўраганида, Умар: «Қачон гапиришни хоҳлаб қолсанг», деди. Бу ҳакимона сўздир. Зеро, инсон қачон гапиришни яхши кўриб, сўзга берилса, тўғри гапга кўплаб хатоларни ҳам аралаштириб юборади. Аммо қачонки у сукут сақлашни иштаҳа қилса-ю, кейин гапирса, фақат айтилиши керак бўлган зарур гап билан кифояланади ва хатога йўл қўймайди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Мен ва мендан аввалги набийлар гўё бир киши гўзал ва чиройли қилиб барпо қилган бинога ўхшаймиз. Одамлар ўша бинонинг атрофида айланиб, «Бундан гўзал бино кўрмаган эдик, аммо мана бу ғишти (ҳам қўйилса эди)…» дейишади. Ана шу ғишт мен бўлдим». Имом Муслим ривояти.
без подписи
Шайх Али Тантовий Роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Етмиш йил дан кўп китоб мутолаа қилдим ва бу ҳикматдан гўзалроқ ҳикмат топмадим: • Албатта тоатнинг (ибодатнинг) машаққати кетади ва савоби қолади • Албатта маъсиятнинг лаззати кетади ва жазоси қолади"
Яхшилик 📜«Роббим, улар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», Исро сураси, 24 – оят.
Аллоҳ таоло айтади: “Дарҳақиқат, Қуръонни зикр учун осон қилдик. Бас, эслатма олувчи борми?!”, Қамар, 17-оят. Заҳҳок ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Агар Аллоҳ таоло Қуръонни одам боласининг тилига осон қилиб қўймаганида эди, халқлардан ҳеч бир кимса Аллоҳ азза ва жалланинг каломи билан гапиришга (уни тиловат қилишга) қодир бўлмас эди.” Ибн Касир тафсиридан.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг гўшти суҳтдан (ҳаромдан) ўсган бўлса, унга дўзах лойиқроқдир», дедилар. Изоҳ: Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ҳаромдан озиқланган ҳеч бир жасад жаннатга кирмайди». Абу Яъло, Баззор ва бошқалар ривояти.
"Bir bolaning eng katta dushmani unga Allohni tanitmagan va hech oʻlmaydigandek faqat shu dunyo uchun voyaga yetkazgan ota-onasidir!" Umar roziyallohu anhu
Umar roziyallohu anhudan so‘raldi: «Shaharlar obod bo‘la turib ham xarob bo‘lib ketadimi?» U zot dedilar: «Agar fojir (buzuq) odamlar yaxshilardan ustun bo‘lsa» Ibn Abi ad-Dunya.
Hayo iymondandir, iymon jannatdadir. Hayosizlik jafodir, jafo doʻzaxdadir. Hadis
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Жаброил алайҳиссалом менинг ҳузуримга келди. Унинг кафтида худди ойнага ўхшаш бир нарса бор эди, ўртасида эса қора ялтираш бор эди. Мен: Эй Жаброил, бу нима?’ — деб сўрадим. У деди: Бу — дунё. Унинг софлиги ва гўзаллиги. Мен: Ўртасидаги бу қора ялтираш нима?’ — дедим. У айтди: Бу — жума куни. Мен: Жума куни нима?— деб сўрадим. У деди: Бу Роббингизнинг улуғ кунларидан биридир. Шундан кейин у жума кунининг шарафи, фазилати ва охиратдаги номи ҳақида айтиб берди. Аллоҳ таоло жаннат аҳлини жаннатга, дўзах аҳлини дўзахга киритганидан кейин у ерда тун ҳам, кун ҳам бўлмайди. Аллоҳ таоло вақтларни Ўзи белгилаб қўяди. Жума вақти келганда, дунёда жума намозига чиққанлар вақтига тўғри келган пайтда, бир нидо қилувчи шундай деб чақириб қолади: Эй жаннат аҳли! Қўшимча неъматлар уйига чиқинглар! Шунда улар мушкдан бўлган тепаликларга чиқадилар. Ҳузайфа айтадилар: “Аллоҳга қасамки, у мушклар сизларнинг унларингиздан ҳам оқроқдир.” Улар ўтириб, жойларини эгаллаганларидан кейин Аллоҳ уларга “мусира” деб аталган шамолни юборади. У шамол оқ мушкни уларнинг устларига сочади. Мушк уларнинг кийимларига кириб кетади ва чўнтакларидан чиқиб туради. Бу шамол хушбўйликни тарқатишда дунёдаги энг моҳир аёлдан ҳам яхшироқ бўлувчидир. Шунда Аллоҳ таоло айтади: ‘Қани Менинг бандаларим — Мени кўрмасдан туриб итоат қилган, пайғамбарларимни тасдиқлаган бандаларим? Сўранглар! Бу — янада зиёда неъматлар куни. Улар бир овоздан айтадилар: Эй Роббимиз! Биз розимиз, Сен ҳам биздан рози бўлгин. Аллоҳ айтади: Эй жаннат аҳли! Агар Мен сизлардан рози бўлмаганимда, сизларни жаннатимга жойламас эдим. Бу — зиёда неъматлар куни. Сўранглар! Шунда улар бир овоздан айтадилар: Эй Роббимиз! Бизга Ўзингнинг жамолингни кўрсатгин, биз унга назар солайлик. Шунда Аллоҳ таоло пардаларни очади ва Ўзини уларга намоён қилади. Унинг нури уларни қоплаб олади. Агар Аллоҳ уларнинг ўлмаслигини тақдир қилмаганида, албатта, улар ёниб кетган бўлар эдилар. Кейин уларга: Уйларингизга қайтинглар — дейилади. Улар уйларига қайтишади. Аммо Аллоҳнинг нуридан уларга етган зиё сабабли, аёллари уларни танимай қолади. Аёллари айтадилар: Сизлар биздан бошқа қиёфада чиқиб кетган эдингиз, энди эса бошқа ҳолатда қайтдингиз. Улар айтадилар: Роббимиз бизга Ўз жамолини намоён қилди, биз Унга назар солдик. Шундан кейин жаннат аҳли ҳар етти кунда, яъни жума куни шундай зиёда неъматлар ва жаннат мушки ичида яшаб турадилар. Бу кун “Явмул мазид” — зиёда неъматлар куни деб аталади.” Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий ﷺ дедилар: “Албатта, жума кунидан бошқа кунларда жаҳаннам алангаланади (кучайтирилади).” Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ дедилар: “Албатта, жума куни — Аллоҳ мусулмонлар учун байрам қилиб берган кундир. Ким жумага келса: ғусл қилсин, агар хушбўйлик бўлса, ундан суртсин, ва мисвок ишлатинглар.” Ал-муҳтасару фил фиқҳил Ҳанафий
Сен шаҳватингга чегара қўя олганингда ҳурриятингни қозонасан. Чунки сен шунда истагинг қули эмас, балки ўзингга эга бўласан. Мустафо Маҳмуд
Тирик қалб заиф танани (тоатга) ҳаракатлантира олади. Аммо ўлик қалб соғлом танани ҳам "ўлдиради".
Орамизда одам суратидаги шайтонлар кўпайиб ҳақиқий шайтонларга иш қолмаяпти.....
Til ofatlari kitobidan🌟
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Одам боласининг жони бу дунёни учта афсус билан тарк этади: топган ва йиққанларидан тўймагани, умид қилган нарсаларига ета олмагани ва унга муқаррар бўлган (охират) учун етарлича тайёргарлик кўрмагани ҳақидаги афсус, ҳасратлар”, деди. Ибн Абу Дунёнинг “Зуҳд” асаридан.
📜 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Саҳарлик қилинглар, саҳарликда барака бор", дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривояти. ▫️“Саҳарлик қилинглар”даги фойдалар ҳақида Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар: “Саҳарликдаги барака бир неча жиҳатларда ҳосил бўлади. Улар: 1. Суннатга эргашиш. 2. Аҳли китобга хилоф бўлиш. 3. У ила ибодатда тақво қилиш. 4. Ҳаракат ғайратни ортиши. 5. Очлик келтириб чиқарадиган ёмон ҳулқни даф қилиш. 6. Ижобат вақтида дуо ва зикр қилишга сабаб бўлади. 7. Ғофил қолган кишининг рўза нияти қилишга тайёрланиб олиши". “Фатҳул Борий”дан.