Ma'rifatuz
Статистика- Последний пост
- 14 авг.
- Последнее чтение
- 15 авг.
- Постов за неделю
- 19
- Всего постов
- 474
- Тип
- открытый
- Язык
- узбекский
- В каталоге с
- 12 авг.
- 1/24сутки в ленте
- 964
- 1/48двое суток
- 1 104
- 1/72трое суток
- 1 191
Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.
Посты
#Видео #ота 📹 Оталик қилмаган кишининг розилигини олиш шартми? 🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
#muftiy_minbari 📹 Нурга бурканган ой 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
ЖОЙНАМОЗГА ЎЗ ИСМИНИ ЁЗДИРИШ #исм ❓ 2201-САВОЛ: Ҳозирги кунда янги бир одат кўзга ташланмоқда: Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварада кўплаб сотувчилар махсус электр асбоби ёрдамида жойнамозларга исм ёзиб бермоқдалар, зиёратчилар ҳам катта қизиқиш ва иштиёқ билан исмларини ёздираётгани кузатилмоқда. Шу масаланинг шаръий жиҳатдан ёритиб берсангизлар. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Одатда мазкур юртлардаги савдогарлар мижознинг исмини араб тилида ёзиб беради. Бу шаклдаги жойнамозда намоз ўқиш макруҳ саналади. Сабаби, агар у ерга ёзилган исм шариатда улуғланиши, ҳурмат қилиниши лозим бўлган исмлардан бўлса, масалан, Аллоҳ таолонинг, пайғамбарларнинг исмлари каби, уни оёқ ости қилиш бўлади. Агар бундай турдаги исм бўлмаса, лекин араб тилида ёзилса, Қуръони карим ва ҳадиси шариф тили бўлган араб тилини беҳурмат қилиш бўлади. Мазҳабимизнинг катта олимларидан бўлган Имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий ал-Фарғоний раҳимаҳуллоҳ ўз асарларида шундай деганлар: “Тўқилаётган вақтда устига “Ал-Мулку лиллаҳ” (Мулк Аллоҳникидир) деб ёзилган гилам ёки жойнамоздан фойдаланиш, уни тўшаш ва устида ўтириш макруҳдир. Агар ҳарфлар бир-биридан ажратиб қўйилса ёки баъзи ҳарфларнинг устидан тикиб қўйилса-ю, натижада сўз яхлит бўлмай қолса ҳам, барибир макруҳлик кетмайди. Чунки алоҳида турган ҳарфларнинг ҳам ҳурмати бор. Шунингдек, агар унда фақат “Ал-Мулк” сўзи ёки фақат “Алиф” ёки “Лом” ҳарфининг ўзи ёзилган бўлса ҳам ҳукм шундайдир” (“Фатово Қозихон” китоби). Ундан ташқари жойнамозда исм ёзилган бўлса, намозхонни чалғитиши, хушу билан намоз ўқишига ҳалал бериши мумкин. Лекин мазкур жойнамозда ўқилган намоз бузилган бўлмайди, аммо юқорида айтилган макруҳлик турган бўлади. Шу боис жойнамоз сотиб олувчилар бундай ишга қўл урмаслиги керак. Агар сотиб олиб қўйган бўлса, уни бирор жойга олиб ёки илиб қўйса бўлади, бироқ ерга тўшаб намоз ўқишдан сақланиши лозим. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
#tabrik 🌙 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЖУМА МУБОРАК! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang! 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
🌙 Жума айёмингиз муборак бўлсин! 🤲 Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам жума кунини зикр қилар эканлар, шундай дедилар: "у кунда бир вақт бор, мусулмон банда ўша вақтга мувофиқ келиб қолса, Аллоҳдан сўраган нарсасини албатта беради" (Муттафақун алайҳи). Уламолар ўша вақт ҳақида турли фикрларни билдирганлар. Шуларнинг орасини энг кучлиси: - имом хутба учун минбарга чиққандан то намоз тугагунича, - аср намозидан кейин қуёш ботгунича. Аллоҳумма солли ва саллим ва барик ала саййидина Муҳаммад 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
ЖУМА – ГУНОҲЛАРГА МАҒФИРАТ Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Салмони Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни ғусл қилиб, иложи борича покланиб, ўз мойидан, уйидаги хушбўйлардан суртиб, сўнгра чиқиб, икки кишининг орасини ёрмай (жой топиб) ўзига битилган намозни ўқиса ва имом гапирганда жим туриб, қулоқ солса, албатта, унинг ўтган жумадан бунгача бўлган нарсалари мағфират қилинади», дедилар». Абу Ҳурайра: «Уч кун зиёдаси билан. Чунки ҳар бир яхшилик ўн мислга кўпайтирилур», деди». Икки шайх ривоят қилганлар. 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
Жума айёмингиз муборак бўлсин! Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жума куни бомдод намозидан олдин: أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ «Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ», деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар. Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан. Ибн Сунний ривояти 🔗 Улашинг: https://t.me/marifatuz_2
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1448_йил 🌙 Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1448 йил Рабиул-аввал ойининг 1-куни 2026 йил 14-август жума кунига тўғри келмоқда. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" ✅ Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. 🤲 Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari Қайтар дунё 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari Адолатнинг ҳам ўз чегараси бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#Видео #эмизиш 📹 Узрли ҳолатда бола эмизса бўладими? 🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази бош мутахассиси, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar
ҚИЗ БОЛАНИ ЙИҒЛАТИШ ҲАҚИДАГИ ҲАДИС #ҳадис ❓ 2198-САВОЛ: “Кимки қиз боланинг йиғлашига сабаб бўлса, қиёматда душмани ўзим бўламан, ҳар бир муслима қиз менинг қизимдир”, деган ҳадис борми? Чунки ижтимоий тармоқларда шу иборага кўп дуч келмоқдаман. 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Мўътабар ҳадис китобларида бундай ривоят келмаган. Ҳадис бўлмаган нарсани ҳадис деб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар дейиш катта гуноҳ ҳисобланади. Шу боис бирор бир маълумотни ҳадис деб тарқатишдан аввал уни ҳадис ёки ҳадис эмаслигини текшириб олиш лозим бўлади. Хоҳ эркак, хоҳ аёл киши бўлсин, ҳар қандай инсонга озор бериш, зулм қилиш ҳар қандай ҳолатда ҳам қораланади. Зулмнинг жазоси дунёда ҳам, охиратда ҳам қаттиқ бўлади, айниқса, ҳимоясиз, муҳтож инсонларга зулм қилишнинг азоби оғир бўлади. Саволда айтилган ҳолатга яқин келадиган мазмундаги ҳадис бор. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим, мен икки заифнинг – етим ва аёлнинг ҳаққини зое қилишдан қаттиқ қайтараман”, дедилар (Ибн Можа ривоят қилган, Ибн Ҳиббон саҳиҳ деган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. 👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife 😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari Қиз — дўзахдан парда 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📱 YouTube | 📱 Instagram | 📱 Facebook 📲 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#Видео #талоқ 📹 Ажрашиш учун 3 талоқ айтиш шартми? 🎙 Ёрқинжон домла Жумабоев Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази мутахассиси 👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш ✅ Улашинг: @diniysavollar