tgindex
Сариосиё "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали

Сариосиё "Хӯжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали

Статистика
@muhammadporsoКнигиузбекский

Сариосиё "Хўжа Муҳаммад Порсо" жомеъ масжиди имом-хатиби Мансур домла Бадалбоевнинг телеграмдаги расмий канали

Последний пост
15 авг.
Последнее чтение
15 авг.
Постов за неделю
26
Всего постов
446
Тип
открытый
Язык
узбекский
Категория
Книги (по похожим)
В каталоге с
13 авг.
Подписчики
2 631
+8 за 5 дн.
Сутки
+4
+0,15%
Неделя
 
Месяц
 
Просмотров на пост
1 275
40 постов
Вовлечённость
48,5%
к подписчикам
Постов в день
3,7
всего 446
Упоминаний
6
каналов
Охват размещения
оценка
1/24сутки в ленте
781
1/48двое суток
895
1/72трое суток
965

Оценка по просмотрам недавних постов: пост набирает почти всё за первые сутки.

Посты

  • #Қуръонга_муҳаббат «Мусҳафни очишга қилган қарорингиз шайтон учун энг хатарли нарсадир. Шунинг учун у сизни бу қарорингиздан чалғитишга ҳаракат қилади, ҳатто бошқа ибодат билан бўлса ҳам». Доктор Хузайрий @muhammadporso t.me//muhammadporso

  • “Ҳар бир тонгда қайта туғил! Қайта юр! Қайта сев! Қайта ишонч билдир! Зеро тананг қариши мумкин, аммо руҳинг доимо ўсиши керак.” ✍️Мавлоно Румий 🕊️Ассалому алайкум! 🕌 💐Шанба тонгингиз🌹 🕋хайрли бўлсин!🍃 Ҳар бир нафасда ҳаёт бор. Ҳар бир сукутда маъно бор. Инсон қалбидаги энг ҳақиқий туйғу — Аллоҳга яқинликда, тафаккурда, шукру сабрда мужассам… 🤲Аллоҳ таоло маҳзун қалбларга шифо, чарчаган танларга дам, қийналган руҳларга таскин ато этсин! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • 14 авг.1 15815

    Эслатма #Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!    2 -Рабиъул аввал - 1448  ҳ.й    15 -Август       - 2026  м.й          Шанба - куни    ⏰ Бомдод  - 05:05 ⏰ Пешин    - 13:00 ⏰ Аср          - 17:45 ⏰ Шом        - 19:35 ⏰ Хуфтон    - 21:15 Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва  ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • ЯҚИН ҚАРИНДОШЛАР БИЛАН НИКОҲЛАНИШ #никоҳ ❓ 2199-САВОЛ: Ҳурматли фатво ҳайъати. Динимизда яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлиш афзалми ёки бегоналар билан қуда-анда бўлишми? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Маълумки динимиз бегоналар билан қуда-анда бўлишга тарғиб қилиб, унинг  афзал эканини таъкидлайди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу замонларида одамлар Бани Соиб қабиласининг одамлари жуда озғин, нимжон, касалмандлигидан шикоят қилишди. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу суриштириб кўрсалар, қабиладагилар ўзларидан бошқага қиз ҳам беришмас, олишмас ҳам экан. Шунда ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу “Бошқага қиз бериб, ўзгалардан қиз олинглар, саломатлигингиз яхшиланади”, дебдилар. Бу ҳолат қабила одамларининг соғлиғини яхшилабгина қолмай, қабилалар, қавмлар ўртасидага ижтимоий муносабатларни ва алоқаларни кенгайтиришга ҳамда қариндош-уруғчиликнинг ривож топишига ҳам сабаб бўлди. Имом Шофеъий раҳматуллоҳи алайҳ: “Агар бирор қавм қизларини бошқа бегона қавмга узатмас, худди шундай бегона қавмдан қиз олмас экан бўлажак авлодининг ақли етук бўлишида шубҳа бор”, деганлар. Ибн  Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Бегона билан оила қуринг. Сабаби фарзанд қобилиятли ва зукко бўлади”, деганлар. Мутафаккир олим ва ҳаким Абу Али ибн Сино ҳам “Тиб қонунлари” китобида қатор касалликларнинг наслдан-наслга ўтишини, суяк суришини ва яқин қон-қариндошлар орасидаги никоҳнинг зарарли оқибатларини алоҳида кўрсатиб ўтган.  Мутахассисларнинг айтишича, бир-бирига бегона бўлган эру хотиннинг туғилажак боласига қараганда қариндошлар ўртасида туғилажак болада ирсий касаллик хавфи 3-4 баравар кўплиги ва турли нуқсонлар кузатилади. Ирсий касалликлар боланинг ёшлигида билинмай, ёши ўтавергач юзага чиқиши мумкин. Шундай экан, динимиз яқин қариндошлар билан қуда-анда бўлишга рухсат берса-да, яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга тарғиб қилиб, уни бир қанча афзалликларини баён қилган. Зеро, туғилажак фарзандларнинг соғломлиги, ақлу заковатининг ўткирлиги, қонининг янгиланиши, миллатчилик ва уруғчилик кескинлашиб кетишини олдини олиш каби бир қанча ҳолатларга яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуриш сабабдир. Қолаверса, бугунги замонавий тиббиёт ҳам яқин қариндошлардан бошқа билан оила қуришга чақирмоқда. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • 14 авг.1 345614

    Ношукр бўлманг! Бир ношукр банда ТУШ кўрибди... Тушида бир инсон ношукрни қўлидан ушлаб етаклаганча бир УЙга олиб кирибди... Уйга кириб қараса уйни томидан тўхтовсиз <<ЧАККА>> ўтармиш...! Ношукр аста сўрабди:  --- "Эй биродар, нима бу уйни эгаси шу қадар қашшоқми?! Хатто чакка ўтаётган жойларни ҳам таъмирламабди... У инсон жавоб берибди:  ---Йуқ, бу АЛЛОҲ Таоло ўз бандаларига нозил қилаётган РИСҚУ~НАСИБАСИ...!  Фақат сенга мана шу тарзда кўрсатиляпти тушунишинг учун... Ана қара, бир жойдан КЎПроқ бир жойдан КАМроқ тушяпти...  ЧЕЛАКлаб тушаётгани бойроқ одамники, КАМрок тушаётгани эса ундан камроғиники... Хуллас, хар кимни ризки АЛЛОҲ томонидан қанча белгиланган бўлса, сен шуларни кўриб турибсан...  Ношукр сўради:  --- Менинг хам ~ РИСҚим тушаётган тешик борми?!  ---Ха,~ деб жавоб берди ва бир тешикни кўрсатди... У ердан эса БИР томиб, бир ТЎХТАБ томчи тушаётганмиш... Буни <<КЎПАЙТИРИШНИНГ>> иложи борми?!  --- Ха, уни кўпайтириш учун ШУКР қилиш керак...  Ношукр:  ---" Э йуқ тешикни КАТТАЛАШТИРИШ керак деди ва бир ЧЎП топиб келиб тешикни ковлай бошлади... Шу орада чўп тешикка ТИқИЛГАНЧА синиб қолди ва <<ТОМАЁТГАН>> бир томчи хам ТЎХТАБ қолди...! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • #қироат ✨Оли-Имрон сураси 8-оят Халил Ҳусорий роҳимаҳуллоҳ қироати ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • #Эслатма ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 🌷1. Жума учун ғусл қилиш. 🌷2. Хушбўй нарсалар суртиш. 🌷3. Чиройли кийимлар кийиш. 🌷4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 🌷5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 🌷6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 🌷7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 🌷8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 🌷9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 🌷10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 🌷11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 🌷12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф: "Кифоя" китобидан. ┈┉┅━❀🍃🌺🍃❀━┅┉┈ @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • 14 авг.3 376445

    Расулуллоҳ таваллуд топган ой — Робиул аввал ойи муборак бўлсин! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • 13 авг.4 076424

    Эслатма #Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!    1 -Рабиъул аввал - 1448  ҳ.й    14 -Август       - 2026  м.й          Жума. - куни    ⏰ Бомдод  - 05:05 ⏰ Пешин    - 13:00 ⏰ Аср          - 17:45 ⏰ Шом        - 19:36 ⏰ Хуфтон    - 21:15 Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва  ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • «Аллоҳ» сўзининг ақл бовар қилмас сирлари 🍃 Нидерландиялик психолог Вандер Ҳовен Куръон ўқиш ва «Аллоҳ» сўзини такрорлаш бемор ва соғлом инсонларга қандай таъсир қилишини кашф этганини эълон қилди. Профессор уч йилдан бир қанча бемор устида тадқиқотлар олиб бориб, ҳайратланарли хулосаларга эришди. Беморларнинг баъзиларини мусулмон эмаслигини, айримлари мусулмон бўлса-да, араб тилини билмаслигини таъкидлаган Ҳовен касалларига «Аллоҳ» сўзини ўргатганини айтади. Натижа эса ниҳоятда мукаммал бўлганини, айниқса, руҳий зиқлик ва қон босими кўтарилиши (хафақон) билан оғриганларда яхши натижага эришгани маълум бўлади. Профессор Ховен "Аллоҳ" калимасидаги ҳарфлар беморлар руҳиятига таъсирини шундай изоҳлайди: «Аллоҳ» сўзининг илк ҳарфи бўлган «Алиф» нафас йўллари тизимидан сирғалиб чиқади ва нафас олишни изга солади. "Лом" ҳарфи эса (араб тилидагидек талаффуз қилинганида) тил билинар-билинмас танглайнинг уст қисмига тегади ва жағ бир муддат шу муддатда туриб қолади («лом» ҳарфи ташдидни олгани учун). Сўнгги ҳарф «ҳ» талаффуз қилинганида жигар ва юрак ўртасида алоқа вужудга келади ва бу жараён сўнггида юрак уриши меъёрига тушади. Бу изланишни амалга оширган нидерландиялик олим мусулмон эмас, лекин Ислом илмларига қизиққан ва Қуръони Карим сирларини тадқиқ қилган. Бемор тўшагида дард тортаëтган инсоннинг «Аллоҳ!» дея инграганига кўпчилигимиз гувоҳ бўлганмиз. Бирор мусибатга йўлиққан инсоннинг «Аллоҳим!» дея хитоб қилганини эшитмаганлар бўлмаса керак. 🔸Тутадиган шохи қолмаса, боши берк кўчага кирса, қўл узатадиган инсони қолмаса, банда "Аллоҳ" дея тинчланади. "Аллоҳ" сўзи ҳаётимизнинг асосига айланиб кетганидан, ҳар қандай ҳолатда Аллоҳ деймиз. 🔸Тўғри йўлни топиш, яхшиликка эришиш, учун «Ё Аллоҳ» деймиз. 🔸Шайтондан қочиб, Аллоҳдан паноҳ истаганда «Аъузу биллаҳ» деймиз. 🔸Ҳар ишни «Бисмиллаҳ» дея Унинг номи билан бошлаймиз. Неъматга муносиб кўрса, шукр қиламиз. 🔸Берганида ҳам, олганида ҳам «Алҳамдулиллаҳ» деймиз. 🔸Ҳайратланганимизда, «Машааллоҳ» деймиз. Пушаймон бўлганимизда, «Астағфируллоҳ» деймиз. 🔸Севинганимизда, «Аллоҳу акбар» деймиз. Хафа бўлганимизда, «Инна лиллаҳ...» деймиз. 🔸Юрагимиз сиқилганида «Субҳаналлоҳ» деймиз. Ғалаба қилганимизда «Насрумминаллоҳ» деймиз. 🔸Ризқ топганимизда, «Ар-ризқу лиллаҳ» деймиз. Орзу қилганимизда, «Иншааллоҳ» деймиз. 🔸Бир ишни бажарганимизда, «Биизниллаҳ» деймиз. Машаққат олдида «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» деймиз. 🔸Ваъда берганимизда, «Валлоҳи ва биллаҳ» деймиз. Бу қадар эслатмалар нури қалбни ёритганида «Э валлоҳ» демаслик мумкинми?.. «Иймон ва ҳузун» китобидан📚 @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • #Қуръонга_муҳаббат Қуръон тиловати билан машғул бўлганимда руҳий лаззатни ҳис қилдим. Шунда бир солиҳ инсоннинг гапини тушуниб етдим: «Биз шундай лаззатлар ичидамизки, агар подшолар уни тотиб кўрганларида, бу лаззатга эришиш учун бизга қарши қилич кўтариб жанг қилардилар», деган эди. Билдимки, ана шу лаззат боқий қолади. Ҳар қандай лаззатнинг чегараси бор, фақатгина руҳий лаззатда чегара йўқ. Aли Tантовий раҳимаҳуллоҳ @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • #қироат ✨Залзала сураси Шайх Алижон қори қироати ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! 🤲АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • ❗️ЎЗИНГ КИМСАН ЎЗИНГ КИМСАН БИЛ! ✨Шайх Муҳаммадсодиқ Муҳаммадсодиқ Муҳаммадюсуф раҳимаҳуллоҳи алайҳ @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • без подписи

  • 12 авг.1 8551118

    ҚАБР ФАҚАТ АЗОБ ДИЁРИМИ? Биз кўпинча қабр ҳақида гапирилганда фақат ундаги азоб ва торликни эслашга ўрганиб қолганмиз. Албатта, бу бор ҳақиқат. Лекин солиҳ мўмин учун қабр – азоб эмас, балки узоқ кутилган ором ва жаннат боғларидан бир боғдир! Ҳадиси шарифларда келишича, иймон билан ўтган банда қабрда собитқадамлик билан жавоб берганидан сўнг, унга Жаннатдаги жойи кўрсатилади. Қабр торликдан кенгликка, зулматдан нурга тўлади. Сўнг унга шундай дейилади: «Янги келинчакнинг уйқусидек ухла! У ризқланган (куёв) кишидан бошқа ҳеч ким уни уйғотмайди» (Имом Термизий ривояти). Ўйлаб кўринг, ҳаёт ташвишларидан, дунёнинг чарчоқларию имтиҳонларидан толиққан мўмин банда учун бундан гўзал ором бўлиши мумкинми? Дунёда Аллоҳнинг ризоси учун нафсини тийган, тунлари иссиқ ўрнидан туриб таҳажжуд ўқиган банда қабрда худди тўйдан кейин тинч ва хотиржам ухлаган келинчакдек ором олади. 💡 Қабрни нурафшон қилиш ўз қўлимизда: Қабр – экилган уруғнинг ҳосили олинадиган жой. Бугун дунёда ҳалол яшаган, намозларини асраган ва инсонларга яхшилик қилганлар учун қабр қўрқув маскани эмас, Қиёматгача давом этадиган гўзал роҳат маконидир. 🤲 Аллоҳ таоло барчамизнинг қабримизни жаннат боғларидан бир боғ қилсин, ичимиздаги қўрқувни умид ва содиқ амалларга айлантирсин. @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • без подписи

  • 12 авг.2 578512

    Эслатма #Намоз_вақтлари Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!    30-Сафар       - 1448  ҳ.й    13 -Август       - 2026  м.й          Пайшанба - куни    ⏰ Бомдод  - 05:05 ⏰ Пешин    - 13:00 ⏰ Аср          - 17:45 ⏰ Шом        - 19:37 ⏰ Хуфтон    - 21:15 Сариосиё туманида намозлар ушбу вақтлар асосида ўқилиши тавсия этилади. 📖«Намозни адо этганингиздан сўнг, Аллоҳни турган, ўтирган ва  ёнбошлаган ҳолингизда эсланг. Хотиржам бўлганингизда намозни тўлиқ адо этинг. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз   қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят) Аллоҳ таоло бугунги кунимизни хайрли ва баракали қилсин! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • Бугун ўқиган гўзал жумлам: Роббингиз берганда севининг, олганда (исён қилмай, У рози бўладиган амаллар билан) севинтиринг! ✅ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • 12 авг.2 085619

    ОИЛА АЪЗОЛАРИ Ота: Сенинг аслинг, ризоси хотиржамлик, атоси сукунат, хизмати саодат ва роҳат, оқ қилиши бахтсизлик ва фалокат, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Она: Сенга берилган энг улуғ раббоний ҳадя, хизмати барака, дуоси катта бойлик, ризоси олий бахт, оёғи остида жаннат бўлган, фарзанд бошидаги тожи, жаннат эшикларидан бири бўлган зотдир. Ака-ука: Сени ҳимоя қилувчи соя, душманларга қалқон, энг яқин дўстинг, ёшликдан ҳамроҳинг, катта бўлганингда ёрдамчи бўлган меҳрибонингдир. Опа-сингил: Яхшиликда акангни ўхшаши, насиҳати шифо, силаи раҳм риштасини боғласанг, сени жуда кўп савобга эга қилувди, фахринг, турмушга чиққунча қўлингдаги омонат ҳисобланувчи энг яқин инсонингдир. Ўғил: Сенинг аксинг ва сиринг. Ёшликда кўз қувончинг, йигитликда фахринг, қариганингда суянчиғинг ва қалқонинг, оламдан ўтганингда ортингдан қолувчи садақаи жория ҳисобланувчи дилбандингдир. Қиз: Тарбиясини чиройли қилсанг, дўзахдан парда бўлувчи, фарзандларинг орасида сенга энг меҳрибон, ёшлигидан хизматингни қилувчи ҳузуриндаги омонатдир. Жуфти ҳалол: Динингнинг ярми, оиланг қўриқчиси, сирдошинг, болаларинг тарбиячиси, умринг охиригача ҳамхонанг, таомингни тайёрловчи ошпазинг, суянчиғинг, меҳрибон жуфту ҳалолангдир. @muhammadporso t.me/muhammadporso

  • ГЎШТ ТЎҒРАЛГАНДА ОРАСИДАН ЧИҚАДИГАН ҚОН #ҳалол_ҳаром ❓ 2197-САВОЛ: Баъзида гўшт тўғраганимизда қон чиқиб қолади. Бу қон нажосат ҳисобланадими? 💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Гўштни тўғраганда чиқадиган қон нажосат ҳисобланмайди. Агар сўйиш жараёнида томирдан чиққан қон гўштга теккан бўлса, албатта, бундай гўштни ювиб, поклаб, кейин истеъмол қилиш лозим бўлади. Аммо гўшт ичида қолиб кетган қонлар нажосат саналмайди. Бу масала борасида “Фатово Оламгирия” китобида қуйидаги ибора келган: وَمَا يَبْقَى مِنْ الدَّمِ فِي عُرُوقِ الذَّكَاةِ بَعْدَ الذَّبْحِ لَا يُفْسِدُ الثَّوْبَ وَإِنْ فَحُشَ. كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ وَكَذَا الدَّمُ الَّذِي يَبْقَى فِي اللَّحْمِ؛ لِأَنَّهُ لَيْسَ بِمَسْفُوحٍ. هَكَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ. وَمَا لَزِقَ مِنْ الدَّمِ السَّائِلِ بِاللَّحْمِ فَهُوَ نَجِسٌ. كَذَا فِي مُنْيَةِ الْمُصَلِّي “Сўйилгандан кейин жонлиқнинг томирларида қолган қон, миқдори кўп бўлса ҳам, кийимни нажосат қилмайди. “Фатовои Қозихон”да шундай дейилган. Гўштда қолган қон ҳам шу ҳукмда, чунки у оқиб чиққан қон эмас. “Муҳити Сарахсий”да шундай келтирилган. (Ҳайвоннинг бошини олиш вақтида) оқиб чиққан қоннинг гўштга теккан қисми, нажосат ҳисобланади” “Мунятул мусоллий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази @muhammadporso t.me/muhammadporso